Skip to main content

Дормикинд

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДОРМИКИНД

DORMIKIND

 

Препаратнинг савдо номи: Дормикинд

Таркиби:

1 таблетка (100 мг) қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 15 мг Cypripedium pubescens trit. D4, 20 мг Magnesium carbonicum trit. D10, 15 мг Zincum valerianicum trit. D12;

Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, тальк, магний стеарати.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ, икки томони ясси, четлари кесилган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гомеопатик воситалар.

Фармакологик хусусиятлари

Гомеопатик даволаш усули касалликни тушуниш маъносида ва дори субстанцияларини қўлланишида анъанавий тиббиётдан аҳамиятли фарқ қилади. Гомеопатик воситалар организмнинг шахсий ҳимоя кучларини рағбарлантиради, ҳамда ўзини-ўзи даволаш қобилиятини фаоллаштиради. Гомеопатик воситаларга организмнинг жавоби юқори шахсий. Шу сабабларга кўра доза-специфик самарани, шунингдек фармакодинамик ва фармакокинетик маълумотларни аниқлашнинг имконияти йўқ.

Қўлланилиши

Кичик ёшдаги ва эмизикли болалардаги уйқуни бузилишлари ва безовталанишни даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

6 ёшгача бўлган болаларга 1 таблеткадан кунига 4 мартагача.

Дормикиндни овқат ва ичимлик билан қабул қилиш тавсия қилинмайди. Таблеткаларни оғизда аста-секин эришига йўл қўйиб, овқатланишдан ярим соат олдин ёки ярим соат кейин қабул қилиш керак. Зарурати бўлганида таблеткаларни озгина миқдордаги сув билан эритиш мумкин.

Препаратни ўтказиб юборилган қабулини тўлдириш учун икки баробар дозани бериш тавсия қилинмайди.

 

Ножўя таъсирлари

Ҳозирги вақтгача номаълум. Агар фарзандингизда препаратни қабул қилганидан кейин ҳеч қандай ножўя самараларнинг пайдо бўлгани ҳақида сезсангиз шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга ўта юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтгача номаълум. Агар фарзандингиз бошқа дори воситаларини қабул қилган ёки қабул қилаётган бўлса шифокорингизга хабар беринг.

 

 

Махсус кўрсатмалар

Гомеопатик дори воситалари қўлланганида касалликнинг белгилари вақтинчалик бирламчи ёмонлашиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Агар Сиз фарзандингиз Дормикиндга етарлича жавоб бермаётган бўлганини сезсангиз ёки унда кутилмаган симптомлар пайдо бўлса, илтимос шифокорга мурожаат қилинг.

Бу дори воситаси лактоза (сут қанди) сақлайди. Агар шифокорингиз Сизга фарзандингизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслигини айтган бўлса, дори воситасини қўллашдан олдин у билан маслаҳатлашинг.

Препарат яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача номаълум.

 

Чиқарилиш шакли

150 таблеткадан шиша флаконларда, 1 флакондан картон қутида.

Сақлаш шароити

Алоҳида шароит талаб қилмайди.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: