Skip to main content

Доривор лимонўт ўти

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ДОРИВОР ЛИМОНЎТ ЎТИ

HERBA MELISSAE OFFICINALIS

 

Препаратни савдо номи: Доривор лимонўт ўти.

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркиби:

0,02-0,14 % эфир мойлари, 150 мг % аскорбин кислотаси, ошловчи моддалар, қахва, олеанол ва урсол кислоталари ва бошқа моддалар сақлайди.

Таърифи: Пояси, барглари, тўпгуллари, ҳамда алохида гуллари майдаланган аралашма тешиги 1 мм, 7 мм диаметрли элак орқали ўтказилган. Ҳушбўй ҳидли. Лимон таъмли.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Седатив воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Яснўткагулдошлар (Lamiaceae) оиласига мансуб, ёввойи ўсувчи ёки маданийлаштирилган кўп йиллик ўтсимон ўсимлик – доривор лимонўтнинг (Melissa officinalis L.) гуллаш даврида йиғилган ва қуритилган ўти.

Тинчлантирувчи ва ўртача спазмолитик таъсирларга эга.

 

Қўлланилиши

Тинчлантирувчи ва гипотензив воситаси сифатида марказий нерв тизимининг фаолиятини бузилишлари (юқори эмоционал қўзғалувчанлик, таъсирчанлик, уйқуни бузилиши) ва юрак-қон томир тизими касалликларида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, дамлама кўринишида буюрилади. Дамламани тайёрлаш учун 10 г майдаланган ёки 10 та фильтр-пакет ўтни сирланган идишга солиб, устига 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнаган сув қуйилади ва қопкоқ билан ёпиб, 15 минут давомида қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади. Кейин 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади, дока орқали сузиб ўтказилади ва қолган ҳом-ашё сиқилади (фильтр-пакетлар олинади ва докасиз сиқилади). Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

1/3 ёки 1/2 стакандан кунига 2-3 марта овқатдан 15-20 минут олдин 2-3 ҳафта давомида қабул қилинади. Даволаш курси 3-4 ҳафта.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик, уйқучанлик, ланжлик, тормозланиб қолиш, ҳомиладорлик, лактация даври, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Шахсий ўзлаштираолмаслик ҳолларида доривор лимонўт дамламасини валериана препаратлари билан алмаштирилади.

Катта дозаларда узоқ вақт қўлланганда психомотор реакцияларни пасайиши мумкинлиги туфайли, транспортни ҳайдашда, механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ухлатувчи воситаларни ва бошқа марказий нерв тизимини сусайтирувчи препаратларни таъсирини кучайтиради.

 

Чиқарилиш шакли

Қутилар ва пакетлар; қутиларга жойлаштирилган пакетларда 25 г, 30 г, 40 г, 50 г, 100 г дан ва қутиларда № 25 ёки 50 та 1 г ли фильтр-пакетлар.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептисиз.

Улашиш: