Skip to main content

Дона® эритма тайёрлаш учун кукун

Улашиш:
  Reading time 14 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДОНА®

DONA®

Препаратнинг савдо номи: Дона®

Таъсир этувчи модда (ХПН): глюкозамин

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

Бир пакетча қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1884 мг кристалл глюкозамин сульфати (1500 мг глюкозамин сульфати ва 384 мг натрий хлоридини сақлайди);

ёрдамчи моддалар: аспартам, сувсиз лимон кислотаси, макрогол 4000, сорбитол.

Таърифи: ҳидсиз оқ кристалл кукун

Фармакотерапевтик гуруҳи: бошқа ностероид яллиғланишга қарши ва ревматизмга қарши воситалар.

АТХ коди: М01АХ05

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Таъсир механизми. Фаол ингредиенти – одам организмида мавжуд бўлган ва синовиал суюқликдаги гиалурон кислотаси ҳамда бўғим тоғайининг асосий субстанцияси бўлган гликозаминогликанлар биосинтези учун сульфатлар билан қўлланадиган глюкозамин сульфатининг аминомоносахаридли тузи ҳисобланади.

Глюкозамин сульфатининг таъсир механизми – глюкозаминогликанлар ва мувофиқ бўғимдаги протеогликанлар синтезини рағбатлантиришдан иборат. Бундан ташқари, глюкозамин яллиғланишга қарши хусусиятларга эга, асосан бўғим тоғайининг метаболик фаоллиги, интерлейкин 1 (IL-1) нинг фаоллигини сусайтириш ҳусусияти ҳисобига бўғим тоғайининг деградация жараёнларини секинлаштиради, бу бир томондан остеоартритнинг сиптомларига таъсир қилишга, бошқа томондан – бўғимнинг структур бузилишларини секинлашишига ёрдам беради, юқоридагиларга узоқ вақт давомида ўтказилган клиник тадқиқотларнинг маълумотлари далолат беради.

In vitro ва in vivo шароитларда ўтказилган тадқиқотлар, глюкозамин сульфатни экзоген қабул қилиш остеоартритда ёмонлашадиган протеогликанлар биосинтезини рағбатлантиришини, глюкозаминогликанни синтези жараёнида олтингугуртни фиксациясига ёрдам беришини ва бўғим тоғайига трофик таъсир қилишини кўрсатди.

Навбатдаги тадқиқотлар, глюкозамин сульфати супероксид радикаллар каби бўғим тўқимасини парчалайдиган моддаларни ҳосил бўлишини ва лизосомал ферментлар, шунингдек коллагеназа ва фосфолипаза А2 каби, бўғим тоғайини парчалайдиган ферментларнинг фаоллигини сусайтиради. Бу ҳусусиятлари in vivo шароитларида, шу жумладан экспериментал остеоартрит бўлган ҳайвонлардаги моделларда кузатилган кучсиз яллиғланишга қарши самарасига, НЯҚП дан фарқли равишда, циклооксигеназанинг фаоллигини сусайтирмасдан, эришишга ёрдам беради.

Янада кечроқ ўтказилган тадқиқотлар, юқорида кўрсатилган кўпчилик метаболик ва яллиғланишга қарши самаралари, остеоартритнинг патогенезида қатнашадиган цитокинлардан бири, интерлейкин-1 ни рағбатланишига ҳужайра ичидаги сигналлар трансдукциясини сусайиши, кейинчалик цитокинлар томонидан индукция бўладиган ирсий транскрипцияни сусайиши билан тушунтириш мумкин деб тахмин қилинади. Глюкозамин сульфати, остеоартрит бўлган беморларнинг қон плазмаси ва синовиал суюқлигида аниқланадиган глюкозаминнинг концентрацияларида, ҳақиқатда ҳам, бўғимларнинг тўқималарида интерлейкин-1 томонидан индукцияланадиган яллиғланишга қарши ферментлар сериясининг генлар транскрипцияси ва тоғайлардаги металлопротеазалар, шу жумладан агреканазалар каби проферментлар деградациясини сусайтиради. Глюкозаминнинг ушбу фармакодинамик хусусиятларига сульфат ионларини кузатилиши мумкин бўлган самаралари охиригача ўрганилмаган.

Юқорида санаб ўтилган самаралари тоғайда остеоартритнинг асоси ҳисобланган парчаланиш жараёнларига ва касалликнинг симптомларига ижобий таъсир кўрсатади.

Қисқа ва ўртача муддат давом этган клиник тадқиқотларнинг маълумотлари, остеоартритнинг симптомларига глюкозамин сульфатнинг таъсири даволаш бошланганидан сўнг 2-3 ҳафта ўтган заҳоти аниқ бўлишини кўрсатди. Бошқа томондан, оддий анальгетиклар ва ностероид яллиғланишга қарши препаратларга нисбатан глюкоамин сульфатнинг симптоматик самарадорлиги 6-ойлик узлуксиз даволаш цикли ёки 3-ойлик даволаш циклидан сўнг ҳар жиҳатдан яхши ҳисобланади ва аниқ якуний самараси қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг яна 2 ой давомида сақланиб туради.

Препаратни 3 йил давомида ҳар куни узлуксиз қабул қилиб ўтказилган клиник тадқиқотлар, касалликнинг симптомларига препаратнинг таъсирини доимо яхшиланишидан ҳамда бўғимларнинг структур шикастланишларини кечикишидан далолат беради, буни рентген текширишларнинг маълумотлари кўрсатди.

Глюкозамин сульфатни ўзлаштирилиши яхши ва юрак-қон томир тизими, нафас аъзолари, автоном ва марказий нерв тизимига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Ҳайвонларда ва одамларда ўтказилган тадқиқотлар, 14С-нишонланган глюкозамин перорал қабул қилингандан сўнг, препарат тез ва деярли тўлиқ тизимли даражада сўрилишини кўрсатди. Одамда радиофаол дозанинг тахминан 90% сўрилади. Каламушларда глюкозамин сульфати перорал қабул қилинганидан сўнг глюкозаминнинг мутлоқ биокираолишлиги жигарда тизимли метаболизмга учраши туфайли 26% ни ташкил этган. Одамда препаратнинг мутлоқ биокираолишлиги номаълум, аммо аллометрик ҳисоблар каламушларда аниқланган кўрсатичларга ўхшаш деб тахмин қилиш имконини беради, яъни 20% дан 30% гача қийматни ташкил этади.

Соғлом кўнгиллиларда глюкозамин сульфат суткада 1500 мг дозада кўп марта перорал қабул қилингандан сўнг қон плазмасида модданинг максимал мувозанатли концентрацияси (Cmax, ss) 1602±425 нг/мл (8,9 мкм) ни ташкил этган. Ушбу концентрацияларга қўллангандан сўнг (tmax) 1,5-4 соатдан (медиана: 3 соат) кейин эришилган. Мувозанатли ҳолатда плазмада препаратнинг концентрациясини вақтга боғлиқ эгри чизиғи остидаги майдон AUC 14564±4138 нг.соат/мл ни ташкил этган. Бу кўрсаткичлар препаратни оч қоринга қабул қилинганида олинган, ва овқатланиш препаратни сўрилишига аҳамиятли даражада таъсир қилиши номаълум.

Перорал сўрилганидан сўнг глюкозамин экстраваскуляр бўшлиққа (шу жумладан, синовиал суюқликка: давомига қаранг) аҳамиятли даражада тақсимланади; сезиларли тақсимланиш ҳажми одам организмидаги умумий сув ҳажмидан 37 марта юқори бўлади. Оқсиллар билан боғланиш даражаси номаълум.

Глюкозаминнинг метаболизми ўрганилмаган, чунки препарат одам организмида мавжуд бўлган табиий модда бўлиб, бўғим тоғайининг баъзи компонентларини биосинтези учун ишлатилади.

Одамда глюкозаминни плазмадан ярим чиқарилиш даври фақат плазмадаги глюкозаминнинг даражаси бўйича баҳоланган, препарат перорал қабул қилингандан сўнг 48 соат давомида ўлчаш мумкин бўлган даражада қолган. Ҳисобланган катталик тахминан 15 соатни ташкил этган.

Одамда 14С-нишонланган глюкозамин перорал қабул қилингандан сўнг қабул қилинган дозанинг 10±9% сийдик билан, ахлат билан – 11,3±0,1% чиқарилган. Одамда препарат перорал қабул қилингандан сўнг ўзгармаган глюкозаминни сийдик билан ўртача чиқарилиш катталиги паст бўлган (қабул қилинган дозанинг тахминан 1%). Бундай натижалар глюкозамин ва/ёки унинг метаболитлари ва/ёки парчаланиш маҳсулотларини чиқарилишида буйраклар аҳамиятли роль ўйнашидан далолат беради.

Глюкозаминнинг фармакокинетикаси 750 мг дан 1500 мг гача бўлган дозаларда суткада бир марта кўп вақт қабул қилингандан сўнг тўғри пропорционалдир, айни вақтда 3000 мг дозада қабул қилинганидан сўнг қон плазмасида глюкозаминннинг даражаси дозани ошишига боғлиқ бўлса ҳам, кутилгандан паст бўлган. Мувозанатли ҳолатда глюкозаминнинг фармакокинетикаси вақтга боғлиқ бўлмаган, препарат бир марта қабул қилингандан сўнг кузатилган фармакокинетикасига нисбатан препаратнинг биокираолишлигини пасайишидан ёки тўпланишидан далолат бермаган.

Глюкозаминнинг фармакокинетикаси эркаклар ва аёлларда бир хил бўлган ва соғлом кўнгиллиларда ва тизза бўғимини остеоартрити бўлган пациентларда фарқланмаган. Тизза бўғимини остеоартрити бўлган пациентларда 1500 мг охирги такрорий дозаси суткада 1 марта қўлланганидан сўнг 3 соатдан кейин плазмадаги ўртача концентрацияси, соғлом кўнгиллиларда кузатилгани каби, 7,2 мкм ни ташкил этган, айни вақтда синовиал суюқликдаги ўртача концентрацияси фақатгина 25% га паст бўлган ва 10 мкм атрофида бўлган. Буйрак ёки жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда глюкозаминнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган, чунки дори воситасини хавфсизлигини эътиборга олиб ва глюкозаминни организмдан чиқарилишида буйракларнинг роли чекланганлиги туфайли, бундай пациентларга дозани камайтириш талаб этилмайди.

Препарат 1500 мг дозада суткада 1 марта такроран қўлланганидан сўнг плазмада ва синовиал суюқликда глюкозаминнинг мувозанатли концентрацияси тахминан 10 мкм ни ташкил этади ва шунинг учун фармакологик фаоллик in vitro шароитларда ўтказилган экспериментал моделларда кузатилган концентрациялар билан мослаштирилади, бу дори воситасининг таъсир механизми ва клиник самарасини тасдиқлайди.

Қўлланилиши

Остеоартритнинг симптомлари, яъни оғриқлар ва функционал чекланишларни даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва кекса ёшдаги пациентлар: 1500 мг глюкозамин сульфатга эквивалент бўлган 1 сашенинг ичидагиси бир стакан сувда эритилади ва суткада бир марта қабул қилинади, овқат вақтида қабул қилган афзал.

Даволаш курси: 4-12 ҳафта ва ундан кўп (зарурат бўлганида) вақт қабул қилинади. Шифокорнинг тавсияси бўйича даволашни 2 ойлик оралиқ билан йилига 2-3 марта, шунингдек касаллик қайталанганида такрорлаш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Дори воситасига нисбатан ножўя реакцияларни ривожланиш тез-тезлигини баҳолаш мезонлари: жуда тез-тез – ≥1/10; тез-тез – ≥1/100 дан £1/10 гача; тез-тез эмас – ≥1/1000 дан £1/100 гача; кам ҳолларда – ≥1/10000 дан £1/1000 гача; жуда кам ҳолларда £1/10000; учраш тез-тезлиги маълум эмас – мавжуд бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини баҳолаш мумкин эмас.

овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – қоринда оғриқ, метеоризм, диспепсия, диарея, қабзият, кўнгил айниши;

нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, уйқучанлик, толиқиш, учраш тез-тезлиги номаълум – бош айланиши;

иммун тизими томонидан: учраш тез-тезлиги номаълум – аллергик реакциялар;

кўриш аъзолари томонидан: учраш тез-тезлиги номаълум – кўришни бузилиши;

тери ва унинг тузилмалари томонидан: тез-тез эмас – эритема, қичишиш, тошма; учраш тез-тезлиги номаълум – ангионевротик шиш, эшакеми, соч тўкилиши.

Холестериннинг даражаси юқори бўлган спорадик ҳолатлар юзасидан спонтан ҳисоботлар келиб тушган, аммо сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган.

Агар ушбу нохуш самаралардан бири оғирлашса, ёки ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа нохуш самара кузатилса, бу хақида шифокорга хабар беринг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Глюкозаминга ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига юқори сезувчанлик. Перорал эритма тайёрлаш учун кукун таркибида аспартам сақлайди ва шунинг учун фенилкетонурияси бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас. ДОНА® препаратини моллюскаларга аллерггияси бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас, чунки таъсир этувчи модда моллюскалардан олинган.

Эҳтиёткорлик чоралари

18 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас, чунки бундай пациентларга препаратнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Бўғимларни, бошқа даволашни талаб этиши мумкин бўлган бошқа касалликлари борлигини истисно этиш учун шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Глюкозага толерантликни бузилиши бўлган пациентларда қонда глюкозанинг даражасини мониторинг қилиш керак ва зарурат бўлганида даволашни бошлашдан олдин ҳамда даволаниш даврида вақти-вақти билан инсулинга бўлган эҳтиёжни аниқлаш тавсия этилади.

Даволашни бошланишида қандли диабет билан хасталанган беморнинг қонида қанднинг даражасини назорат қилиш мақсадга мувофиқдир.

Юрак-қонтомир касалликлари учун ҳавф омиллари маълум бўлган пациентларда қондаги липидларнинг даражасини назорат қилиш тавсия этилади, чунки баъзи ҳолларда глюкозамин олаётган пациентларда гиперхолестеринемия кузатилади.

Бронхиал астма билан хасталанган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки бундай пациентларда касалликнинг симптомлари зўрайиши билан бирга глюкозаминга аллергик реакцияларни ривожланишига мойиллик юқори бўлиши мумкин.

Буйрак ёки жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда махсус тадқиқотлар ўтказилмаган. Препаратнинг токсикологик ва фармакокинетик ҳусусиятлари бундай пациентларда қўллашни чекланишидан далолат бермайди. Бироқ жигар ва буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда препаратни шифокорнинг назорати остида қўллаш керак.

1 саше таркибида 6,6 ммоль (151 мг) натрий сақлайди. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ёки натрийнинг миқдори назорат қилинадиган парҳезга риоя қиладиган пациентларда буни эътиборга олиш керак.

Перорал қўллаш учун кукун таркибида сорбит сақлайди. Фруктозани ўзлаштиролмасликни кам учрайдиган наслий шакли бўлган пациентларга ушбу фармацевтик шаклини қўллаш тавсия этилмайди.

Бундан ташқари, препаратнинг таркибида аспартам (фенилаланин) борлиги сабабли, перорал қабул қилиш учун кукунни фенилкетонурияси бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири юзасидан махсус тадқиқотлар ўтказилмаган. Бироқ глюкозаминнинг физик-кимёвий ва фармакокинетик ҳусусиятлари бундай ўзаро таъсирларнинг потенциали пастлигидан далолат беради. Бундан ташқари глюкозамин сульфати одамдаги CYP450 асосий ферментларни ҳеч бирини сусайтирмайди ҳам, индукция қилмайди ҳам. Аслида, бирикма сўрилиш механизмлари учун рақобатлашмайди ва сўрилгандан сўнг плазма оқсиллари билан боғланмайди, протеогликанларга киришадиган эндоген бирикма сифатидаги метаболизми эса цитохром ферментлар тизимидан қатъий назар парчаланадилар, бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли кам.

Шундай бўлса ҳам, глюкозамин сульфат билан бирга қўлланганида кумарин антикоагулянтларнинг самарасини кучайиши кузатилган. Шунинг учун бундай воситаларни қабул қилаётган пациентларда, глюкозамин билан даволанишни бошланишида ва охирида коагуляциянинг кўрсаткичларини яхшилаб назорат қилиш керак бўлиши мумкин.

Перорал қабул қилинганида глюкозамин сульфат тетрациклинларни меъда-ичак йўллари орқали сўрилишини кучайтириши мумкин.

Препарат ностероид яллиғланишга қарши воситалар ва глюкокортикостероидлар билан мутаносибдир.

 

Махсус кўрсатмалар

Болалар ва ўсмирларда қўлланиши

18 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас, чунки бундай пациентлар учун препаратнинг ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Кекса одамларда қўлланиши

Ҳеч қандай аниқ фармакокинетик тадқиқотлар ўтказилмаган, аммо клиник тажрибага мувофиқ кекса ёшдаги шахсларни даволашда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Буйрак ва (ёки) жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга фақат шифокорнинг назорати остида қўллаш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида препаратни қўллашга нисбатан маълумотлар йўқ, шунинг учун ушбу пациентлар тоифасида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Автомобил ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига препаратнинг таъсирига нисбатан тадқиқотлар ўтказилмаган. Транспорт воситаларини бошқаришда ва эътиборни талаб этадиган ишларни бажаришда эҳтиёт бўлиш керак. Уйқучанлик, толиқиш, бош айланиши ёки кўришни бузилиши пайдо бўлганида автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш таъқиқланади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари маълум эмас. Ҳайвонларда ўткир ва сурункали токсикликни ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотларга асосланиб, токсиклик симптомлари ҳатто терапевтик дозадан 200 марта юқори дозаларда қўлланганда ҳам ривожланиш эҳтимоли йўқ. Бироқ доза ошириб юборилганида ножўя реакцияларни намоён бўлиши кучайиши мумкин, шунинг учун сув-электролитлар мувозанатини тиклашга йўналтирилган симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли

Тўрт томонидан қиздириб қотирилган қоғоз/алюмин/полиэтилендан таркиб топган уч қаватли материалдан тайёрланган саше. 20 ёки 30 саше қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365