Skip to main content

ДОКТОР МОМ® ОТ ПРОСТУДЫ

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДОКТОР МОМ® ОТ ПРОСТУДЫ

 

Препаратнинг савдо номи:  ДОКТОР МОМ® ОТ ПРОСТУДЫ

Дори шакли: сиртга қўллаш учун суртма

Таркиби:

20 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

камфора                                 1,05 г

левоментол                            0,61 г

мускат ёнғоғининг мойи      0,11 мл

скипидар мойи                      1,11 мл

тимол                                      0,02 г

эвкалипт мойи                       0,30 мл

ёрдамчи модда:

6-yillik-qizil-jenshen

суюқ юмшоқ парафин          20,0 гача етарли миқдорда.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, левоментол ва камфора хидли ярим тиниқ суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ўткир респиратор касаллик (ЎРК) симптомларини бартараф қилиш учун восита.

АТХ коди: R05X

 

Фармакологик хусусиятлари

Маҳаллий таъсирловчи, чалғитувчи, яллиғланишга қарши ва антисептик таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

Тумов, бурун битиши ҳисси билан бирга кечувчи ўткир респиратор касалликлар, шунингдек, мушак оғриқлари, белдаги оғриқлар, бош оғриқларини симптоматик даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Фақат сиртга қўллаш учун!

  • тумов ёки бурун битишида суртмани буруннинг қанотчаларига суртинг;
  • мушаклар, бел оғриқларида, суртмани оғриқли соҳаларга суртинг. Яхшироқ натижага эришиш учун оғриқли соҳани иссиқ боғлов билан ёпинг;
  • бош оғриғида суртмани чакка соҳа терисига суртинг.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар кузатиш мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Тери қопламаларини шикастланишлари, препаратни қўллаш мўлжалланган жойларда тери касалликларини мавжудлиги.

2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири бўйича маълумотлар йўқ.

 

Махсус кўрсатмалар

Суртмани кўзга, бурун ва оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватларига, шунингдек терининг шикастланган жойларига тегишидан сақланиш керак.

Агар дори воситаси яроқсиз ҳолга келган ёки яроқлилик муддати ўтган бўлса – уни оқава сувларга ёки кўчага ташламанг! Дори воситасини пакетчага жойланг ва аҳлат контейнерига солинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради!

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда қўллаш тажрибаси бўлмаганлиги туфайли, препаратни ушбу гуруҳга буюриш тавсия этилмайди.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автомобилни ва ҳаракатланувчи техникани бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун суртма.

20 г дан полиэтилен билан ламинация қилинган алюмин фольга, буралувчи қопқоқ билан беркитилган полипропилен банкада.

Бир банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

15°С дан 25°С гача ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: