Skip to main content

Доктор грипп

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДОКТОР ГРИПП

 

 

Препаратнинг савдо номи: Доктор грипп

Дори шакли: лимон таъмли гранулалар

ТАРКИБИ:

КомпонентМиқдори
Оқ мажнунтол300 мг
Томирли Адхатода100 мг
Қизилмия250 мг
Ҳушбўй бинафша50 мг
Доривор валериана45 мг
Оддий Фенхель45 мг
Доривор Эмблика (мевалари)50 мг
Хитой чойи (чой барглари)45 мг

Таърифи: Доктор грипп ўтли гранулалари кучли оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи, балғамни кўчирувчи ва димланишга қарши таъсирга эга бўлган ўсимликлардан танлаб олинган оптимал мувозанатланган таркибдир.

Биргаликда улар кенг микробларга қарши таъсирга эга ва хатто грипп каби вирус инфекцияларига қарши самарадорлиги тасдиқланган.

Доктор грипп гранулалари сувда осон эрийди.

Доктор грипп – бу турли этиологияли йўталда, шамоллашда. гриппда, юқори ҳароратда, бош ва жисмоний оғриқларда универсал таъсирга эга бўлган, дархол эрийдиган гранулалардир.

Доктор грипп – бу ёқимли таъмли, тоза доривор ўсимлик экстрактларини сақловчи ва қандай бўлмасин синтетик ва кимёвий моддаларни сақламайдиган препаратдир.

Доктор грипп уйқу чақирмайди, ўрганиб қолиш самарасини шакллантирмайди ва хавфсирашсиз катталар ва болаларда қўлланиши мумкин.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК симптомларини бартараф этиш учун воситалар.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармокологик  хусусиятлари

 

Оқ мажнунтолОқ мажнунтол пўстлоғи салицин сақлайди ва оғриқни ва иситмани даволашда қўлланади. Салицин препаратнинг оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи, дезинфекцияловчи ва антисептик хусусиятларини кучайтиради.
Томирли АдхатодаАччиқ буғланмайдиган алкалоид – вазицин сақлайди, у Доктор гриппнинг антисептик хусусиятини таъминлайди ва балғам кўчирувчи таъсирга эга.
ҚизилмияТрахеядаги шиллиқни секрециясини рағбатлантириши орқали юмшатувчи ва балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади.
Ҳушбўй бинафшаАнтигистамин, балғам кўчирувчи ва иситма туширувчи восита ҳисобланади.
Доривор валерианаТинчлантирувчи восита ҳисобланади ва бош оғриғида, иситмада, эт увишишида ёрдам беради.
Оддий ФенхельНафас йўлларининг касалликларида, хусусан астма ва бронхитда самаралидир.
Доривор Эмблика (мевалари)Ўзининг антисептик ва балғам кўчирувчи таъсирлари туфайли ёрдам кўрсатади.
Хитой чойи (чой барглари)Умумий тонусни оширувчи, буриштирувчи ва рағбатлантирувчи таъсирга эга.

 

Қўлланилиши

  • Грипп
  • Шамоллаш
  • Йўтал
  • Бош оғриғи ва бошқа жисмоний оғриқ
  • Тумов, бурун битиши
  • Тана ҳароратини ошиши, иситмада қўлланилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига шахсий ўта юқори сезувчанлик.

Қўллаш усули ва дозалар

Бир саше-пакетчанинг ичидагиси бир стакан қайноқ сувда эритилади, олинган эритма аста-секин ичилади.

– 5 ёшдан катта болаларга ½ саше-пакетчадан кунига 2 марта овқатдан кейин буюрилади;

– 10 ёшдан катта болаларга 1 саше-пакетчадан кунига 2 марта овқатдан кейин буюрилади;

– Катталарга 1 саше-пакетчадан кунига 2-3 марта овқатдан кейин буюрилади.

Даволаш курси 7-8 кун, ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича.

Махсус кўрсатмалар

Яхшиланиш бўлмаса ёки ҳолат ёмонлашса шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Ножўя самаралари

Препаратнинг ҳар қандай компонентларига маълум аллергияси бўлган одамларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қандайдир ножўя реакциялар пайдо бўлганида препарат қабул қилишни тўхтатиш ва дарҳол даволовчи шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Дозани ошириб юборилиши

Номаълум.

Чиқарилиш шакли

Саше-пакетларда 5,3 г дан (қоғоз пакетчаларда); 5 саше-пакетчадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Препарат ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз берилади.

Улашиш: