Skip to main content

Дофамин-Дарница

Улашиш:
  Reading time 18 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДОФАМИН-ДАРНИЦА

DOFAMIN-DARNITSA

Препаратнинг савдо номи: Дофамин-Дарница

Таъсир этувчи модда (ХПН): дофамин гидрохлориди

Дори шакли: инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат

Таркиби:

1 мл концентрат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: дофамин гидрохлориди – 5 мг ёки 40 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий метабисульфити (Е223), суюлтирилган хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ногликозид кардиотоник воситалар. Адренергик ва дофаминергик препаратлар.

АТХ коди: С01СА04.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Кимёвий келиб чиқишига кўра, дофамин норадреналин биосинтезининг ўтмишдоши бўлиб, дофамин рецепторларига специфик рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, катта дозаларда эса, α- ва β- адренорецепторларини ҳам рағбатлантиради. Дофамин-Дарницанинг таъсири остида қон томирларининг умумий периферик қаршилиги (ҚТУПҚ) ва систолик артериал босим ошади, юрак қисқаришлари кучаяди, юракдан отилиб чиқадиган қон ҳажми ошади. Юрак қисқаришлари сони нисбатан кам ўзгаради. Миокарднинг кислородга бўлган эҳтиёжи ошади, аммо коронар қон оқимини ошиши туфайли, кислородни олиб келинишини ошиши таъминланади. Дофамин-Дарница буйрак қон томирларининг қаршилигини камайтириб, уларда қон оқимини оширади, буйрак калавалари фильтрациясини, натрийни экскрециясини кучайтиради. Қайд этиладиган фармакологик самаралар таъсир этувчи модданинг қондаги концентрациясига боғлиқ. Паст дозаларда (минутига 0,5-2 мкг/кг) асосан дофамин рецепторларига таъсир кўрсатади. Мезентериал, бош мия, коронар қон томирларни кенгайтиради, буйрак қон томирларининг қаршилигини камайтиради, калавалар фильтрациясини оширади, диурез ва организмдан натрийни чиқарилишини кучайтиради.

Ўртача дозалар (минутига 2-10 мкг/кг) интервалида β1-адренорецепторларни рағбатлантиради, бу билан мусбат инотроп самарани чақиради, юракнинг минутли ҳажмини оширади.

Минутига 10 мкг/кг ва ундан юқорироқ дозаларда α1-адренорецепторларга каттароқ таъсир кўрсатади, бу билан ТУПҚ ни оширади, буйрак қон томирларини торайтиради, артериал босимни оширади, диурезни камайтиради.

Юбориш тўхтатилганидан кейин самараси кўпи билан 5-10 минут давом этади.

Фармакокинетикаси

Дофамин норадреналиннинг синтезини табиий оралиқ маҳсулоти бўлганлиги туфайли, унинг организмдаги фармакокинетикасини кузатишнинг кўпчилик ҳолларда имкони йўқ.

Вена ичига юборилганидан кейин ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 5 минутни (ўртача 2 минутни) ташкил қилади. Деярли барча тўқималарда метаболизмга учрайди. Юборилган дозанинг 75% гача қисми организмдан биринчи суткалар давомида нофаол метаболитлар кўринишида чиқарилади. Юборилган дофаминнинг 25% гачаси қайта қамраб олиниш механизми билан нейровезикулаларга тушади ва норадреналиннинг синтези учун ишлатилади. Таъсирини бошланиши – юбориш бошланганидан кейин тахминан 5 минут, охири – инфузия тугаганидан кейин – 5-10 минут ўтгач самараси тугайди.

Қўлланилиши

Шок ҳолати ёки шокни келиб чиқиши натижасидаги хавф солувчи ҳолатлар:

  • Ўткир миокард инфаркти оқибатидаги юрак етишмовчилиги (кардиоген шок);
  • Оғир инфекциялар (инфекцион-токсик шок);
  • Операциядан кейинги шок ҳолати;
  • Артериал босимининг турли генезли оғир пасайиши (оғир гипотензия);
  • Ўта юқори сезувчанлик реакцияларида (анафилактик шок) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратнинг дозасини шокнинг оғирлик даражаси, дофамин билан даволашга беморнинг реакцияси ва ножўя самараларни ҳисобга олиб, шифокор индивидуал белгилайди. Гемодинамикага дофаминнинг кутилган самарасини олиш учун, ҳар бир пациент учун титрлаш йўли билан дозани синчковлик билан танлаш лозим.

Даволаш курсини бошлашдан аввал айланиб юрувчи қон ҳажмини тиклаш зарур. Дофаминни қўллаш билан бир вақтда электролитлар мувозанитини назорат қилиш лозим.

Агар шифокор бошқача буюрмаган бўлса, қуйидаги дозалар тавсия этилади:

Юракни  ва қон айланишини функционал кучсиз тутиб турилишига жавоб бера оладиган катта пациентларга дофаминни бошланғич дозада тана вазнига минутига 2-5 мг/кг дозада юбориш мумкин.

Бундай ҳолатда оғир пациентлар учун бошланғич доза 5 мг/кг ни ташкил этиши лозим, ва зарурати бўлса, тана вазнига нисбатан минутига 5-10 мг/кг дан тана вазнига максимал минутига 20-50  мг/кг гача оз-оздан ошириш мумкин (масалан ҳар 15-30 минутда).

Кўпчилик беморларда дофаминни тана вазнига минутига 20 мг/кг дан кам дозада қўлланганда ҳам қониқарли ҳолатга эришиш мумкин. Тана вазнига минутига 20 мг/кг дан ортиқ дозада қўллаш буйракда қон оқимини қисқаришлари билан бирга кечиши мумкин.

 Юрак етишмовчилиги ёмонлашган ҳолларда дофаминни инфузия ҳолида тана вазнига нисбатан минутига 50 мг/кг дозадан кам миқдорда қўллаш лозим.

Агар тана вазнига нисбатан минутига 50 мг/кг дан ортиқ дозани қўллаш зарурати бўлса, у ҳолда диурезни назорат қилиш зарур.

Қуйидаги жадвалда турли дозалар ва турли бошланғич концентрациялар учун препаратни юбориш тезлиги келтирилган.

Агар инфузия учун эритмани тайёрлаш учун 40 мг/мл Дофамин-Дарница концентратининг бир ампуласи 50 мл инфузия учун эритмада эритилса, ушбу эритманинг 1 мл 4000 мкг дофамин гидрохлоридини сақлайди. 

ДозаларТана вазни 50 кгТана вазни 70 кгТана вазни 90 кг
2 мг/кг/мин1,5 мл/соат2,1 мл/соат2,7 мл/соат
5 мг/кг/мин3,75 мл/соат5,25 мл/соат6,75 мл/соат
10 мг/кг/мин7,5 мл/соат10,5 мл/соат13,5 мл/соат
20 мг/кг/мин15 мл/соат21 мл/соат27 мл/соат
50 мг/кг/мин37,5 мл/соат52,5 мл/соат67,5 мл/соат

Агар инфузия учун эритмани тайёрлаш учун 40 мг/мл Дофамин-Дарница концентратининг бир ампуласи 500 мл инфузия учун эритмада эритилса, ушбу эритманинг 1 мл 400 мкг дофамин гидрохлоридини сақлайди. 

ДозаларТана вазни 50 кгТана вазни 70 кгТана вазни 90 кг
2 мг/кг/мин15 мл/соат

(5 томчи/мин)

21 мл/ соат

(7 томчи/мин)

27 мл/ соат

(9 томчи/мин)

5 мг/кг/мин37,5 мл/соат

(2 ½ томчи/мин)

52,5 мл/ соат

(17 ½ томчи/мин)

67,5 мл/ соат

(22 ½ томчи/мин)

10 мг/кг/мин75 мл/соат

(25 томчи/мин)

105 мл/ соат

(35 томчи/мин)

135 мл/ соат

(45 томчи/мин)

20 мг/кг/мин150 мл/соат

(50 томчи/мин)

210 мл/ соат

(70 томчи/мин)

270 мл/ соат

(томчи/мин)

50 мг/кг/мин375 мл/соат525 мл/соат675 мл/соат

Даволаш давомийлиги пациентнинг клиник ҳолатига боғлиқ ва шифокор томонидан белгиланади.

Гиповолемия аниқланган пациентларда дофамин билан даволашни бошлашдан аввал, айланаётган қон хажмини тиклаш лозим. Дофамин юрак бўлмача-қоринчалари ўтказувчанлигини яхшилашини ҳисобга олиб, хилпилловчи аритмияси ва қоринчаларнинг тез жавоб реакцияси бўлган пациентларга дофаминни буюришдан аввал юрак гликозидларини юбориш лозим.

Ҳушида бўлмаган беморларни даволашда аспирация хавфи туфайли, нафас йўлларининг ўтказувчанлигини назорат қилиш лозим. Олдинги ва кейинги зўриқиши юқори бўлган пациентларга юракка зўриқишни камайтириш мақсадида нитроглицеринни қўшимча тарзда қўллаш лозим.

Препаратни юборишдан аввал суюлтириш лозим. Суюлтириш хажми – 1 ампула қўллаш учун тавсия этилган эритувчининг 250 мл ёки 500 мл да (0,9% ли натрий хлориди эритмаси ёки 5% ли глюкоза эритмаси) эритилади.

Инфузия учун эритмани Дофамин-Дарницани қўшгандан сўнг ўз рангини ўзгартирмайдиган,  фақат тиниқ эритмалардан фойдаланиб, айнан уни қўллаш вақтида тайёрлаш зарур.

Агар иложи бўлса, марказий веноз катетерни ишлатиб инфузияни ўтказиш керак.

Тайёрланган эритма 12 соат давомида ишлатилиши керак.

Ножўя таъсирлари

Дофамин қўлланганида ножўя реакцияларнинг ривожланиши препаратнинг фармакологик таъсири билан боғлиқ.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, безовталик, қўрқув ҳисси, тремор, пилоэрекция.

Сезги аъзолари томонидан: мидриаз.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, меъда-ичакдан қон кетиш.

Юрак-томир тизими томонидан: юрак уришини ҳис қилиш, юрак ритмини бузилиши, шу жумладан тахикардия (қоринчалар, суправентрикуляр ва синусли), брадикардия, аритмиялар (эксрасистолия, қоринчалар экстрасистолияси, қоринчалар аритмияси), эктопик юрак ритми, аберрант қоринчалар ўтказувчанлиги, юрак ўтказувчанлигини бузилиши, AV-блокада,  QRS комплексини кенгайиши;  юрак тўш суяги ортидаги оғриқ, ангинал оғриқ, миокард ишемияси, стенокардия, қоринчаларда босимни ошиши, артериал босимни ошиши, гипотензия,  периферик артерияларнинг спазми, вазоконстрикция, қон кетишлар.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: полиурия.

Нафас аъзолари томонидан: диспноэ. Нафас етишмовчилиги бўлган пациентларда гипоксемияни ошиши кузатилади, бу гиповентиляцияланувчи альвеоляр соҳаларда ўзига хос қон айланишини ошишига олиб келади.

Метаболик бузилишлар: азотемия, қонда мочевина миқдорини ошиши.

Аллергик реакциялар: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, гиперемия, қичишиш, терида ачичиш ҳисси, бронхиал астмаси бўлган беморларда – бронхоспазм, онгни бузилиши, шок.

Ёрдамчи модда бўлган натрий метабисульфит жуда кам ҳолларда ўта юқори сезувчанликнинг оғир реакциялари ва бронхоспазмга олиб келиши мумкин.

Маҳаллий реакциялар: юбориш жойида реакциялар, препарат тери остига тушганида – тери, тери ости клетчаткасининг некрози. Шунингдек мавжуд қон томир бузилишлари бўлган беморларда периферик ишемик гангрена ривожланиши мумкин.

Анамнезида артериал қон томирларини беркилиб қолиши (атеросклероз, артериал эмболия, Рейно касаллиги, совуқ қотиш, диабетик микроангиопатия ва Виниварбет-Бюргера каби совуқ жароҳатлари) бўлган пациентларда бармоқлар терисининг рангини ёки ҳароратини ҳар қандай ўзгаришларини синчков назорат қилиш лозим. Тери рангини ёки ҳароратини ўзгариши кейинчалик терида қон айланишини ёмонлашувининг белгилари бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Дофаминга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Феохромоцитома, тиреотоксикоз.

Тахиаритмия, қоринчалар фибрилляцияси, шунингдек қоринчаларнинг тўлишига механик тўсиқ билан кечувчи ҳолатлар. Гиповолемия (даволашни бошлашдан аввал айланиб юрувчи қоннинг танқислигини тўлдириш лозим).

Ёпиқ бурчакли глаукома.

Сийдик тутилиши билан кечувчи простата бези гиперплазиясида қўллаш мумкин эмас.

Циклопропан ва галоген углеводородлар билан анестезиядан сақланиш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Симпатомиметиклар, гуанетидин – Дофамин-Дарницанинг симпатомиметик самараси кучаяди.

Моноаминооксидаза ингибиторлари (МАО) дофаминнинг самарасини потенциялайди ва препаратнинг таъсирини узайтиради. МАО ингибиторларини қабул қилаётган ёки охирги 2 хафта давомида қабул қилган пациентларни даволаш учун дофаминни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Бундай пациентларга дофаминнинг энг кичик дозаларини буюриш  керак (бошланғич доза – оддий терапевтик дозанинг 1/10).

Трициклик антидепрессантлар ва мапротилин. Дофамин  нерв охирларида эркин норадреналинни миқдорини оширади. Трициклик антидепрессантлар нерв охирларида норадреналинни қайта қамраб олинишини ингибиция қилади ва шу тариқа дофаминнинг самарасини потенциялайди. Антидепрессантларни қабул қилувчи пациентлар учун дофаминнинг самарасини потенцияланиши туфайли, унинг дозасини камайтириш лозим.

Дофамин сийдик ҳайдовчи препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Анестезияловчи воситалар –кардиал ножўя самараларни ривожланиш хавфи ошади.

Бутирофенон, пропранолол – ножўя кардиал самараларни ривожланиш хавфи камаяди.

Галотан ва Циклопропан. Дофаминни галотан, циклопропан ва юрак мушакларини сезгирилигини оширадиган айрим бошқа анестетиклар билан мажмуада қўлланганида юрак қоринчалари аритмияси ва артериал гипертензия ривожланиши мумкин.

Қалқонсимон бези препаратлари Дофамин-Дарницанинг мусбат хронотроп таъсирини пасайтиради.

Фенитоин ёки трициклик антидепрессантлар – дофамин билан бир вақтда қўллаш артериал босимини  ошишига ва брадиартимияни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Селигилин (Паркинсон касаллигида қўлланади) – селигининни дофамин билан бир вақтда қўлламаган маъқул.

β-адреноблокаторлар (пропранолол, метопролол) – дофаминнинг кардиал самараларини камайтиради.

Қисқа таъсирга эга α-адреноблокаторлар (фентоламин) – дофаминнинг периферик вазоконстрикциясини камайтиради.

Катехин-о-метилтрансфераза (КОМТ) ингибиторлари, масалан, энтакапон, катехоламинларнинг, шу жумладан Дофамин-Дарницанинг хронотроп ва аритмоген самараларини потенциялаши мумкин. Потенцияловчи ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти аниқланмаган.

Энтакапон билан даволанаётган беморлар дофаминни юборишдан 1-2 кун олдин препаратнинг пастроқ дозаларини қабул қилишлари лозим.

Добутамин – добутамин ва Дофамин-Дарница бир вақтда юборилганида артериал босимни янада яққолроқ пасайиши кузатилиши мумкин, бироқ юрак қоринчаларининг тўлиш босими бунда пасаяди ёки ўзгармай қолади.

Дофамин-Дарница нитратларнинг антиангинал таъсирини, α-β-адреноблокаторлар ва бошқа гипотензив воситаларнинг антигипертензив таъсирини пасайтиради.

Дофамин-Дарницани юрак гликозидлари, шунингдек диуретик воситалар (фуросемид ва бошқалар) буюрилиши билан бирга қўшиш мумкин. Гиповолемик шокда Дофамин-Дарницани плазма, плазма ўрнини босувчилар ёки қонни юбориш билан бирга қўллаш мумкин.

Шохкуя препаратларини қабул қилаётган пациентларга Дофаминни қўллаш мумкин эмас.

Номутаносиблиги

Дофамин ишқорларга сезгир, шунинг учун уни ишқорий эритмалар (рН 7 дан юқори) билан, масалан, натрий гидрокарбонати билан аралаштириш мумкин эмас.

Альтеплаза ва амфотерицин Б дофамин борлигида беқарордир.

Бундан ташқари, қуйида санаб ўтилган моддалар билан физик-кимёвий номутаносиблиги маълум: ацикловир; альтеплаза; амикацин; амфотерицин Б; ампициллин; цефалотин; дакарбазин; теофиллин этиленамин (эуфиллин); теофиллиннинг кальцийли тузи (эуфиллиннинг кальцийли тузи); фуросемид; гентамицин; гепарин; темир тузлари; натрий нитропруссиди; бензилпенициллин; тобрамин; оксидловчилар, тиамин (витаминни парчаланишига ёрдам беради)

Махсус кўрсатмалар

Гипоксия, гиперкапния ва ацидоз ножўя самараларни юз бериш эҳтимолини ошириб, препаратнинг самарадорлигини пасайтиради. Даволаш ушбу ҳолатларни мувофиқлантирилиши билан параллел ўтказилиши керак.

Дофаминни юборишни юрак қисқаришлари сони, артериал босим, ЭКГ, диурез кўрсаткичининг назорати остида ўтказиш лозим; шунингдек юракни зарб хажми, қоринчаларни тўлиши босими, марказий веноз босим, ўпка артерияларининг босимини назорат қилиш лозим.

Барча ҳолатларда узоқ муддат парентерал даволашда пациент ҳолатини ўзгаришлари, минутли хажми ва лаборатор таҳлилларга қарамай, электролит ва кислота-ишқор мувозанатини, жигар ва буйрак функциясини мунтазам назорат қилиш зарур.

Шок ҳолатидаги беморларга юборишдан олдин гиповолемия плазма ва қоннинг ўрнини босувчи бошқа суюқликларни юбориш билан тўғриланиши керак. Инфузия кардиомонитор назорати остида ўтказилиши керак. Гипотензиясиз диурезни камайиши, диастолик артериал босимни ҳаддан ташқари ошиши ёки аритмияларни пайдо бўлиши, дозани камайтириш ёки инфузияни тўхтатиш кераклигини кўрсатади.

Гиповолемиянинг хар хил турлари дофамин билан даволашни бошлашдан олдин мувофиқлаштирилиши лозим.

Юрак ва қон томирларини органик шикастланиши бўлган пациентларга асосий эътиборни қаратиш лозим, масалан:

  • Юрак ишемик касаллиги, стенокардияси бўлган пациентлар;
  • Артерияларнинг облитерацияловчи касалликлари (атеросклероз, тромбоэмболия, Рейно касаллиги, совуқ қотиш, диабетик микроангиопатия ёки Винивартер-Бюргер касаллиги) бўлган пациентлар;
  • Аритмияси бўлган пациентлар.

Препарат атриовентрикуляр ўтказувчанликни яхшилаши туфайли, хилпилловчи аритмияси бўлган беморларга дофамин билан даволашни бошлашдан олдин дигиталис препаратларини буюриш керак. Ўткир миокард инфаркти оқибатида келиб чиққан шокда дофаминнинг паст дозаларини қўллаш лозим.

Агар диастолик босимни нопропорционал ошиши кузатилса (юракни уриш хажмини яққол камайиши), инфузия тезлигини камайтириш лозим, пациентларни эса, шифокор назорати остида қолдириш лозим, чунки бу периферик қон томирларнинг қаршилигини ошиши билан изоҳланади. Дофаминнинг ҳатто кичик дозаларини юборишни ҳам, кутилмаган артериал гипотензияни олдини олиш  учун уни аста – секин ўтказиш лозим,  одатда инфузия тезлигини оширгандан кейин ўтиб кетади.

Препаратнинг инфузиясини тезлиги беморнинг ҳолати, диурез, артериал босим ва юракдан отилиб чиқаётган қон ҳажмининг даражасини ўзгаришига қараб, доимо тўғрилаб туриш керак. Агар дофаминни қабул қилаётган беморларда, диастолик артериал босим ошса яъни (босим амплитудаси аҳамиятли камайса), унга юбориш тезлигини камайтириш лозим ва у вазоконстрикцияни кейинги белгиларини синчков назоратига муҳтож, бироқ фақат кутилган самарага эришиш ҳолатида бўлса.

Диастолик артериал босим ҳаддан зиёд ошган ҳолларда, диурез камайган ёки аритмия пайдо бўлган ҳолларда дофаминни дозасини камайтириш лозим. Юрак функцияси ва артериал босим барқарорлашганда оптимал сийдик чиқарилишини таъминлаш мақсадида дозани камайтириш зарур бўлиши мумкин.

Ишемияни бартараф этиш фентоламинни (5-10 мг фентоламин 0,9% ли физиологик 10-15 мл эритмасида) ингичка игнали шприцда шикастланган соҳага юбориш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Инфузия тўхтатилганида артериал гипотензияни келиб чиқишини хавфи туфайли, дофаминнинг дозасини аста-секин пасайтириш зарурати пайдо бўлиши мумкин.

Дофаминни артерия ичига ва болюс инъекциялар кўринишида юбориш мумкин эмас.

Анамнезида периферик қон томирларининг касалликлари бўлган беморларда қўл-оёқлар териси рангини ёки ҳароратини ҳар қандай ўзгаришларини аниқлаш юзасидан синчков назорат қилиш лозим.

Дофаминни юбориш натижасида, айниқса периферик қон томирларнинг облитерацияловчи касалликлари ва/ёки диссеминацияланган қон томир ички қон ивиши синдроми бўлган беморларда қон томирларнинг кучли торайиши кузатилиши мумкин, бу некрозга ёки гангренага олиб келади. Ушбу беморларнинг ҳолатини синчков назоратини таъминлаш зарур; уларда периферик ишемия белгилари пайдо бўлган ҳолларда дофаминни юборишни дарҳол тўхтатиш лозим. Шунингдек, жигар ёки  буйрак функциясини бузилиши бўлган беморларнинг ҳолатини ҳам назорат қилиш лозим.

Коматоз ҳолатдаги беморларда нафас йўлларининг ўтказувчанлигини таъминлаш керак.

Глюкоза эритмасини қандли диабети бўлган бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Экстравазатларни пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида, дофаминни катта венага юбориш тавсия этилади. Препарат юмшоқ тўқималарга тўсатдан юборилса, уларнинг некрозини чақириши мумкин. Экстравазатлар пайдо бўлганида шикастланган тўқималарни фентоламин билан  дарҳол инфильтрация йўли билан некроздан сақлаш мумкин.

Овқат ҳазм қилиш йўлларини оператив аралашувларидан сўнг ёки геморрагик диатези бўлган беморларда қон айланишини қайта тақсимланиши натижасида қон кетишлари хавфи мавжуд.

Инфузия тўхтатилганида артериал гипотензияни келиб чиқишини хавфи туфайли, дофаминнинг дозасини аста-секин пасайтиришни зарурати пайдо бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия қилинмаган, чунки унинг хавфсизлиги ва самарадорлиги тўғрисидаги маълумот етарли эмас.

Дофаминни кўкрак сутига чиқарилиши, ҳамда у чақалоққа қандай таъсир кўрсатиши ҳам номаълум.

Болалар.

Дофаминни болаларда қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ, шунинг учун препарат бу тоифа беморларда қўлланмайди.

Автотрансротни ёки бошқа механизмларни бошқаришда  реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.

Дофамин-Дарница – жуда қисқа ярим парчаланиш даврига эга бўлган стационар шароитларда қўлланадиган препаратдир. Стационардан чиқарилганидан кейин автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига препаратни таъсир қилиш имконияти йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши симптомлари одатда дофаминнинг симптоматик самаралари билан боғлиқ.

Юқори дозаларни қўллашда α- рецепторлар  β- рецепторларнинг антагонистик самараси билан биргаликда қўзғалувчанлиги ошади, охирида томирларни торайтирувчи самараси кузатилади.

Симптомлари: Артериал босимни кескин ошиши, тахикардия, аритмия, чап қоринчада диастолик босимни ошиши, кейинчалик ўпка шиши кузатилади, стенокардия хуружлари (айниқса юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда), кўкракда ноаниқ оғриқ, юракни уриб кетиши, кўнгил айниши, қусиш, бармоқларни совуқ қотиши ҳисси, цианоз.

 Даволаш. Дозани камайтириш ёки юборишни вақтинчалик тўхтатиш, чунки дофаминнинг таъсир давомийлиги жуда қисқа. Агар ушбу чоралар етарли бўлмаса, βблокаторлар ва нитроглицеринни қўллаш керак. Зарурати бўлса фентолмин юборилади.

Чиқарилиш шакли

5 мл дан ампулада; 10 ампуладан қутида; 5 ампуладан контур уяли ўрамда; 2 контур уяли ўрамдан қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.  Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: