Skip to main content

Диваза шимиш учун гомеопатик таблеткалар

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИВАЗА

DIVAZA

 

Препаратнинг савдо номи: Диваза

Дори шакли: шимиш учун гомеопатик таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: S-100 бош мияга специфик оқсилга аффин тозаланган антителалар – 0,006 г*, эндотелиал NO синтазага аффин тозаланган антителалар – 0,006 г*;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати.

* мувофиқ равишда 10012, 10030, 100200 марта суюлтирилган субстанциянинг учта фаол сувли-спиртли эритмаларининг аралашмаси кўринишида лактоза моногидратига ўтказилади.

Таърифи: ясси цилиндрик шаклли, рискали ва фаскали, оқдан деярли оқ ранггача бўлган таблеткалар. Рискали ясси томонида MATERIA MEDICA, бошқа ясси томонида DIVAZA ёзуви туширилган.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антигипоксант восита, антиоксидант восита, ноотроп восита, ангиопротектор восита.

АТХ коди: N06BХ, N06DX, N05BX, C04AX.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Мажмуавий препарат:

S-100 бош мияга специфик оқсилга антителалар антиоксидант, антигипоксант, нейропротектор, анксиолитик, антидепрессив таъсир кўрсатади. Бош мияда маълумот ва метаболик жараёнларни бирлаштиришни амалга оширувчи S-100 оқсилининг функционал фаоллигини модификация қилади. Амплитудани пасайтириб ва ҳаракат потенциали генерациясини сусайтириб мембранотроп таъсирга эга; бош мия, гиппокапм, ретикуляр формациядаги лимбик структураларда синаптик ўтказувчанликни модуляция қилади; ГАМК ни марказий нерв тизимига тормозловчи таъсирини кучайишига олиб келади.

In vitro шароитда сигма 1 рецепторига агонист хусусиятларини намоён қилади.

Липидларни перекисли оксидланиши жараёнларини ингибиция қилади.

Бош миянинг интегратив фоаолиятига нормаллаштирувчи таъсир кўрсатади, бу кенг доирада мувозанатлаштирилган психофармакологик самаралар: антидепрессив, анксиолитик, нейропротектор, антиастеник, антиамнестик самаралар билан намоён бўлади.

Эндотелиал NO синтазага антителалар эндотелиал NO синтаза ферментининг фаоллигини оширади, эндотелий томонидан азот оксиди (NO) ишлаб чиқарилишини тиклайди, эндотелий дисфункциясини бартараф этади, эндолиепротектор таъсир кўрсатади, NO-қарам вазодилатацияга таъсир кўрсатади.

Экспериментал шароитда Дивазани бош миянинг ишемик шикастланган соҳаларида репаратив жараёнларига рағбатлантирувчи таъсири намойиш этилган.

Препаратнинг компонентларини бирга қўллаш S-100 оқсилига антителаларнинг нейропротектор фаоллигини кучайиши, вегето-барқарорлаштирувчи самарани кучайиши, вегетатив статусни нормаллашиши, иккала компонентларни нейронал пластикликка синергик таъсири ва бунинг натижасида бош мияни токсик таъсирларга чидамлилигини ошиши билан кечади; интегратив фаолиятни яхшилайди ва бош мия ярим шарлари орасида боғликликни тиклайди, когнитив бузилишларни бартараф этишга ёрдам беради, репаратив жараёнларни рағбатлантиради ва МНТ фаолиятини тикланишини тезлаштиради, ақлий иш қобилиятини оширади, таълим олиш жараёнлари ва хотирани тиклайди, соматовегетатив кўринишларни нормаллаштиради, бош мияда қон айланишини оширади.

Диваза унинг таркибидаги компонентлари каби седатив ва миорелаксант таъсирга эга эмас, қарамлик ва кўникишни чақирмайди.

Фармакокинетикаси

Замонавий физик-кимёвий таҳлил усулларининг (газ-суюқликли хроматография, юқори самарали суюқликли хроматография, хромато-масс-спектрометрия) сезгирлиги биологик суюқликлар, аъзолар ва тўқималарда антителаларнинг хаддан ташқари паст дозалари миқдорини баҳолаш имконини бермайди, бу Диваза препаратининг фармакокинетикасини ўрганишни техник жиҳатдан имкони йўқлигини билдиради.

Қўлланилиши

МНТ нинг кенг доирадаги органик бузилишларида, шу жумладан нейродегенератив касалликлар, цереброваскуляр (шу жумладан ишемик) касалликлар, нейроинфекциялар, бош мия жароҳатида – мажмуавий даволаш таркибида бош миянинг интегратив фаолиятини тиклашда қўлланади.

Вегетатив нерв тизимининг соматоформ дисфункциясини монотепапиясида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади. Бир марта қабул қилишга – 1 таблетка (тўлиқ эригунча оғиз бўшлиғида ушлаб туриш керак). 1-2 таблеткадан суткада 3 марта овқатланишдан қатъий назар қўлланади. Ҳолатнинг оғирлик даражаси қараб, ўткир даврда қабул қилиш тез-тезлигини суткада 4-6 мартагача ошириш мумкин.

МНТ нинг яққол органик шикастланишларида даволаш курси давомийлиги 4-6 ойни ташкил этиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик реакциялари кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дивазани 18 ёшгача бўлган болаларда қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги юзасидан маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли, болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан номутаносиблик ҳолатлари ҳозирги вақтгача қайд этилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг таркибига лактоза моногидрати киради, шунинг учун уни туғма галактоземия, глюкоза ёки галактоза мальабсорбцияси синдроми ёки туғма лактаза етишмовчилиги бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.

Диваза транспорт воситаларини ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик ва лактация даврида Дивазани қўллашнинг хавфсизлиги ўрганилмаган. Препаратни қабул қилиш зарурати бўлганида хавф/фойда нисбатини эътиборга олиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани тўсатдан ошириб юборилганда препаратнинг таркибига кирувчи тўлдирувчилар билан боғлиқ диспепсик кўринишлар кузатилиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

Шимиш учун гомеопатик таблеткалар. 20 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

1, 2 ёки 5 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: