Skip to main content

Дитилин-Дарница

Улашиш:
  Reading time 12 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИТИЛИН-ДАРНИЦА

DITHYLIN-DARNITSA

Препаратнинг савдо номи: Дитилин-Дарница

Таъсир этувчи модда (ХПН): суксаметоний йодиди (suxamethonium iodide);

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: суксаметоний йодиди (дитиллин) – 20 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, динатрий эдетати, аскорбин кислотаси, суюлтирилган хлорид кислотаси, инъекция учун сув

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Миорелаксантлар. Холин ҳосилалари.

АТХ коди: М03АВ01

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Дитилин қисқа таъсирга эга қутбсизлантирувчи миорелаксантдир. Кимёвий тузилишига кўра дитилинни ацетилхолиннинг иккиланган молекуласи сифатида қараш мумкин. Постсинаптик нерв-мушак рецепторига юқори яқинликка эга, нерв-мушак ўтказилишини рақобатли блоклайди, постсинаптик мембрананинг қутбсизланишини ва скелет мушакларнинг қисқа муддатли релаксациясини чақиради. Псевдохолинэстераза таъсирида, холин ва қаҳрабо кислотасини ҳосил бўлиши билан тез парчаланади, шунинг учун дитилиннинг самараси қисқа муддатли.

Вена ичига юборилганидан сўнг препаратнинг таъсири 2-3 минутдан кейин намоён бўлади ва тўлиқ ҳажмда 3 минутгача сақланиб туради. Препаратни юбориш тугагандан кейин тахминан 5 минут ўтгач самараси тўлиқ тўхтайди.

Самарани тез бошланиши ва кейинчалик мушак тонусини тез тикланиши скелет мушакларининг назорат қилинадиган ва бошқариладиган релаксациясини яратишга имкон беради.

Фармакокинетикаси

Дитилиннинг фармакокинетикаси бўйича маълумотлар, препаратнинг таъсир вақтини қисқалиги туфайли аҳамиятли чекланган. Вена ичига юборилганидан кейиноқ препарат қоннинг сохтахолинэстеразасини таъсирига учрайди. Кейинчалик ацетилхолиннинг синтези учун ишлатиладиган холинга ва тўқималар нафасида иштирок қилувчи қаҳрабо кислотасига парчаланади. Препарат гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади.

Қўлланилиши

Трахеяни интубация қилишда, эндоскопик муолажаларда (бронхо-, эзофаго-, ларинго-, цистоскопия), миорелаксацияни талаб қилувчи қисқа муддатли операцияларда (чиқишларни тўғрилаш, суяк синиқларини репозицияси), жарроҳлик аралашувлари (гинекологик, торакал, абдоминал), миоплегияни тутиб туриш учун, қоқшолда тиришишларни бартараф қилиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига оқим билан ва инфузиялар кўринишида ёки мушак ичига қўлланади.

Дитилин-Дарницани юборишга фақат ўпканинг сунъий вентиляциясини ўтказиш учун барча шароитлар мавжуд бўлганида  рухсат берилади.

Катталар. Тана вазни, пациентнинг реакцияси, керакли мушак релаксациясининг даражаси, юбориш йўлини ҳисобга олиб, шифокор дозаларни индивидуал равишда белгилайди.

Эндотрахеал интубацияни ўтказиш учун тана вазнига 1 мг/кг дозада вена ичига юборилади. Бу доза одатда 30-60 секунддан кейин давомийлиги 2 дан 6 минутгача бўлган мушак релаксациясини чақиради. Юқори дозалари давомлироқ мушак релаксациясини чақиради, лекин дозани икки марта ошириш релаксациянинг давомийлигини икки марта ошишига ҳар доим ҳам олиб келмайди. Дитилиннинг дастлабки дозасини 50% дан 100% гача миқдорини ташкил қилувчи қўшимча дозалари, 5 минутдан 10 минутгача бўлган оралиқларда юборилади ва умумий анестезия остидаги қисқа муддатли жарроҳлик аралашуви давомидаги мушак релаксациясини тутиб туради.

Бутун операция давомида мушакларни узоқ муддатли бўшаштириш учун Дитилин-Дарницанинг 5% ли глюкоза эритмасида ёки 0,9% ли натрий хлориди эритмасида суюлтирилган 0,1-0,2% ли эритмасини инфузия кўринишида, минутига 2,5-4 мг тезликда юбориш мумкин. Инфузиянинг тезлигини конкрет беморнинг реакциясига қараб мувофиқлаштириш керак. Такрорий вена ичига инъекцияларда ёки узлуксиз инфузияларда Дитилин-Дарницанинг умумий дозаси соатига 500 мг дан ошмаслиги лозим.

1 ёшгача бўлган болалар. Ушбу ёш гуруҳидаги пациентлар дитилиннинг таъсирига катталарга нисбатан чидамлироқдирлар. Вена  ичига тавсия этилган доза – тана вазнига 1 мг/кг ни ташкил қилади.

Дитилин-Дарницани болаларга вена ичига инфузия йўли билан юборилганида, доза катталарникидек белгиланади, лекин инфузиянинг бошланғич тезлиги тана вазнига пропорционал пасайтирилади.

 Ёшгача бўлган бўлган болалар учун  мушак ичига тавсия этилган доза- тана вазнига  4 мг/кг гачани ташкил қилади.

Ушбу  дозалар тахминан 3 минут давом этадига мушак релаксациясини чақиради. Йиғинди доза 150 мг дан ошмаслиги керак.

Кекса пациентларда қўлланиши: кекса ёшли одамлар учун Дитилин-Дарницанинг дозалари катталар учун белгиланган дозалар билан ўхшаш. Кекса одамлар юрак аритмияларини пайдо бўлишига мойилроқдирлар, айниқса улар агарда юрак гликозидларини қабул қилаётган бўлсалар.

Болалар.

Препарат болаларга 1 ёшдан бошлаб қўлланади. Препарат бу ёш гуруҳидаги беморларга қўлланганида эҳтиёткорлик кўрсатиш керак, чунки болаларда миопатия кўпроқ аниқланади, улар хавфли гипертермияни ва рабдомиолизни ривожланишига мойилроқдирлар ва суксаметоний юборилганидан кейин жиддий ножўя реакцияларнинг ривожланишини юқори хавфига эгадирлар.

Ножўя таъсирлари

Сезги аъзолари томонидан: кўзнинг ички босимини ошиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан: сўлак ажралишини ошиши, меъда ичидаги босимни ошиши (ва, оқибати сифатида, регургитация хавфи ва меъданинг ичидагисини нафас йўлларига тушиш хавфини ошиши).

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: жигар функциясининг бузилиши.

Метаболик бузилишлар: гипергликемия, калийнинг даражасини транзитор ошиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипертензия ёки гипотензия, қонни оқиб келишлари, қисқа муддатли брадикардия, асистолия, тахикардия, аритмия (шу жумладан қоринчалар аритмияси), юрак ўтказувчанлигини бузилишлари, кардиоген шок, юракни тўхташи, коллапс.

Нафас аъзолари томонидан: апноэ, бронхоспазм, нафас мушакларининг давомли фалажи (сохтахолинестеразани ишлаб чиқарилишини генетик бузилиши билан боғлиқ).

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: дитилин юборилганидан кейин 10-12 соат ўтгач мушак оғриқларини пайдо бўлиши, мушакларнинг фасцикуляцияси, тризм, рабдомиолиз, кейинги миоглобинемия ва миоглобинурияни ривожланиши билан.

Дерматологик бузилишлар: терини қизариши, тошма.

Аллергик реакциялар: ўта юқори сезувчанлик, шу жумладан эшакеми, анафилактик шок.

Умуман организм томонидан: гипертермия, юбориш жойида ўзгариш.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, глаукома, миастения, ўткир буйрак етишмовчилиги, яққол анемия, анамнездаги хавфли гипертермия, плазмадаги холинэстеразани атипик фаоллиги; катта жароҳатлар ёки куйишлар, беморни узоқ муддатли иммобилизацияси, скелет мушакларининг фалажи; буйрак етишмовчилиги билан боғлиқ гипекалиемия; кўзнинг очиқ жароҳати ва кўз ички босимини ошиши мақсади мувофиқ бўлмаган ҳоллар; скелет мушакларининг миопатияси, рабдомиолиз.

Суксаметонийга сезувчанликни оширувчи препаратларни бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қуйида санаб ўтилган дори моддалар ва кимёвий бирикмалар қон плазмасидаги холинэстеразанинг нормал фаоллигини пасайтиради, шу билан Дитилин-Дарницанинг релаксация қилувчи таъсирининг жадаллиги ва давомийлигини оширади. Уларга қуйидагилар киради: фосфорорганик инсектицидлар ва метрифонат; эхотифатли кўз томчилари; триметафан; специфик антихолинэстераз агентлар: неостигмин, пиридостигмин, физостигмин, эндофониум; такрин гидрохлориди; цитотоксик дори воситалари: циклофосфамид, мехлоретамин, триэтиленмеламин, тиотепа; психиатрия амалиётида қўлланадиган дори воситалари: фенелзин, пропазин, хлорпромазин; анестетик дори воситалари: кетамин, морфин, морфин антагонистлари, петидин, панкуроний, пропанидид.

Қон плазмасидаги псевдохолинэстеразанинг фаоллигига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган бошқа дори воситаларга апротинин, дифенингидрамин, прометазин, эстрогенлар, окситоцин, глюкокортикостероидлар (юқори дозаларда), орал контрацептивлар, тербуталин, метоклопрамид киради.

Қуйида келтирилган дори моддалари ва кимёвий бирикмалар Дитилин-Дарницанинг миорелаксация қилувчи таъсирининг жадаллиги ва давомийлигини, қон плазмасидаги холестеразнинг фаоллигини алмашиши билан боғлиқ бўлмаган йўллар билан оширади. Уларга қуйидагилар киради: магний тузлари; литий карбонати; азатиоприн; хинин ва хлорхинин; аминогликозид гуруҳи антибиотиклари, клиндамицин, полимиксинлар: аритмияга қарши препаратлар: хинидин, прокаинамид, верапамил, бета-адреноблокаторлар, лидокаин, прокаин; учувчи ва ингаляцион анестезияловчи дори воситалари: галотан, энфлуран, десфлуран, изофлуран, диетилэфир ва метоксифлуран – Дитилин-Дарница томонидан нерв-мушак ўтказувчанлигини блокланиши I фазасига аҳамиятсиз таъсирга эга, бироқ суксаметоний томонидан нерв-мушак ўтказувчанлигини блокланишининг II фазасини бошланишини тезлаштиради ва жадаллигини оширади.

Юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганида, юрак гликозидларининг самараси ошади.

Миастенияни даволаш учун воситалар билан бир вақтда қўлланганида бу воситаларнинг самарадорлиги пасаяди.

Умумий анестезия учун галоген сақловчи воситалари дитилиннинг юрак-қон томир тизимига нохуш самарасини оширади.

Тиопентал натрий, атропин дитилиннинг юрак-қон томир тизимига нохуш самарасини пасайтиради.

Номутаносиблиги

Дитилин-Дарница эритмаси донор қони билан (гидролиз кузатилади), қон консервантлари, зардоб консервантлари билан, қон препаратлари, барбитуратларнинг эритмалари, айниқса тиопентал билан (чўкма ҳосил бўлади) ва ишқорий эритмалар билан фармацевтик жиҳатдан номутаносиб.

Дитилин-Дарница 0,9% ли натрий хлориди эритмаси, Рингер эритмаси, 5% ли фруктоза эритмаси ва 6% ли декстран эритмаси билан мутаносиб.

Дитилин-Дарница бошқа миорелаксантлар ва опиоид анальгетиклар билан мутаносиб.

Махсус кўрсатмалар

Фақат стационарнинг ихтисослашган бўлими шароитларида тажрибали анестезиологнинг қарори ва синчков назорати остида ва трахеяни дарҳол интубацияси, кислород ингаляцияси ва ЎСВ ни ўтказиш учун аппаратура бўлгандагина қўлланади.

Илгари аниқланмаган нерв-мушак касалликлари бўлган болалар ва ўсмирларда суксаметоний хлориди қўлланганидан кейин юракни қайтмас тўхтаб қолиш ҳоллари тўғрисида маълумотлар мавжуд. Ножўя кўринишларининг хавфи туфайли, дарҳол интубация ёки критик вазиятларда нафас йўлларини озод қилишни талаб қиладиган ҳоллардан ташқари, ҳатто ташқи соғлом кўринган болалар ва ўсмирларга суксаметоний хлоридини қўллашни чеклаш тавсия этилади.

Юқори дозаларда дитилин, қутбсизлантирувчи таъсирдан кейин қутбсизлантиришга қарши самара ривожланган ҳолларда “икки томонлама блок”ни чақириши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Шунинг учун дитилиннинг охирги инъекциясидан кейин таъсири узоқ вақт (25-30 минутгача) ўтиб кетмайди ва мустақил нафас тикланмайди.

Буни бартараф этиш учун олдиндан атропин юборилганидан кейин прозерин ёки галантамин юборилади. Прозерин ва бошқа антихолинэстераз препаратлар холинэстеразанинг фаоллигини бостириб, дитилиннинг таъсирини узайтиришини ёдда тутиш лозим.

Бошқа миорелаксантларга ёки умумий анестезиянинг бирон-бир компонетига маълум ўта юқори сезувчанликда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Аҳолининг тахминан 0,05% плазма холинстеразасининг наслий пасайган фаоллигига эга. Бундай беморларда суксаметонийнинг таъсири, шунингдек холинэстеразанинг фаоллигини пасайиши билан кечувчи ҳолатларда: ҳомиладорлик ва/ёки туғруқдан кейинги давр; қоқшол, туберкулёз, шунингдек бошқа оғир ва/ёки сурункали инфекцион касалликларни оғир кечиши; катта куйишлар; хавфли ўсмалар; сурункали камқонлик ва тўйиб овқатланмаслик; жигар етишмовчилигининг терминал босқичлари; ўткир ёки сурункали буйрак етишмовчилиги; аутоиммун касалликлар: микседема, коллаген касалликлар; плазмани массив трансфузиясидан кейин; плазмаферез ўтказилганидан кейин, шунингдек айрими ёндош даволашдан кейин узайиши мумкин “Дориларнинг ўзаро таъсири”бўлимига қаранг).

Суксаметоний такрорий юборилганидан кейин препаратга ўрганиб қолиш пайдо бўлиши мумкин.

Суксаметонийни қўллаш кейинчалик мушак оғриқлари билан кечиши мумкин, уларнинг жадаллиги препарат юборилганида кўринадиган мушак қисқаришлари билан кучсиз мос келади. Қутбсизлантирмайдиган миорелаксантларни Дитилин-Дарницани юборишдан бир неча минут олдин инъекция қилиш, мушак оғриқларининг кўринишларини камайишига ёрдам бериши мумкин. Бу усул эндотрахеал интубация учун қониқарли шароитларга эришиш учун, суксаметонийнинг тана вазнига 1 мг/кг дан ортиқ дозасини юборишни талаб қилиши мумкин.

Оғир сепсисли беморлар гиперкалиемияни ривожланишига мойилдирлар, буни Дитилин-Дарница қўлланганида эътиборга олиш лозим.

Миастения gravis бўлган беморларга “икки томонлама блок” ни ривожланишини юқори хавфини назарда тутиб, Дитилин-Дарницани буюриш тавсия қилинмайди. Итон-Ламберт миастеник синдроми бўлган беморлар суксаметонийнинг таъсирига кўпроқ сезувчандирлар, бу препаратнинг дозасини пасайтиришни талаб қилиши мумкин.

Соғлом пациентларда (катталар ва болалар) суксаметоний баъзида брадикардия чақириши мумкин, уни олдиндан атропинни вена ичига юбориш билан олдини олиш мумкин.

Гиперкалиемия йўқлигида кам бўлсада, лекин суксаметонийни қўллаш билан боғлиқ қоринча аритмияси пайдо бўлиши мумкин. Бироқ, дигиталис препаратларини қабул қилаётган беморлар бундай аритмияларни ривожланишига мойилроқдирлар. Суксаметонийнинг юракка таъсири юрак ритмини ўзгаришига, шу жумладан юракни тўхташига олиб келиши мумкин.

Холинэстеразанинг генетик танқислиги бўлган, шунингдек гипокалиемияси бўлган беморларда Дитилин-Дарница нафасни давомли сусайишини чақириши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Жигар касалликлари, анемияси, кахексияси бўлган беморларни даволаш учун препарат эҳтиёткорлик билан ишлатилиши лозим.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Суксаметоний бачадонга ва бошқа силлиқ мушакларга бевосита таъсир кўрсатмайди. Нормал терапевтик дозаларда препарат янги туғилган чақалоқнинг нафасига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган миқдорларда йўлдош тўсиғи орқали ўтмайди. Ҳомиладорлик даврида препарат, фақат агар она учун фойда ҳомила учун хавфдан устун бўлгандагина қўлланади.

Эмизиш: препаратни кўкрак сутига ўтиш хусусияти тўғрисида маълумотлар йўқ.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни  бошқариш бошқаришда  реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Дитилин-Дарницани ҳар доим даволаш муассасаси шароитларида, умумий анестезия воситалари билан бирга қўлланади, шунинг учун умумий анестезия учун воситаларни қўллашга хос барча эҳтиёткорликларга риоя қилиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: Дитилиннинг дозасини ошириб юборилиши нафасни узоқ тўхтаб қолиши ва мушакларни фалажи билан намоён бўлади.

Даволаш. Ўпканинг сунъий вентиляцияси, зарурати бўлганида – янги, яъни ўзининг таркибида сохтахолинэстеразани сақловчи қон қуйиш.

Чиқарилиш шакли

5 мл дан ампулада; 10 ампула дан коробкада; 5 ампуладан контур уяли ўрамда; 1 ёки 2 контур уяли ўрамдан қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 2оС дан 8оС гача ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365