Skip to main content

Дисменорм®

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИСМЕНОРМ®

DYSMENORM®

 

Препаратнинг савдо номи: Дисменорм®

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: Agnus castus – 125 мг (қуруқ қолдик 1мг), Apis mellifica D3 – 25 мг, Pulsatilla D3 – 25 мг, Rosmarinus officinalis D2 – 25 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати , буғдой крахмали, магний стеарати.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, икки томонлама ясси фаскали, катта бўлмаган доғлари бўлиши мумкин бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гурухи: гомеопатик дори воситалари.

АТХ коди: G02CX

 

Фармакологик хусусиятлари

Касалликни тушунишига ва дори субстанциясини қўлланилишини тушиниш юзасидан гомеопатик даволаш анаънавий тиббиётдан яққол фарқланади. Гомеопатик воситалар организмнинг хусусий ҳимоя механизмларини рағбатлантиради ва шу тарзда уни потенциал ўз-ўзини даволашни фаоллаштиради. Гомеопатик воситага организмнинг жавоби қатъий шахсийдир. Шу сабабли дозоспецифик фармакологик самаралари, фармакодинамик ёки фармакокинетик маълумотларни аниқлаб бўлмайди.

Қўлланилиши

Ҳайз кўриш олди синдроми ва мунтазам бўлмаган ҳайз кўриш каби ҳайз кўриш циклини бузилишларида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалаш тартиби

Катталар ва 12 ёшдан катта болалар: 1-2 таблеткадан кунига 3 марта қабул қилиш керак. Холат яхшиланганида препаратни қабул қилишни тез-тезлигини пасайтириш керак.

Қўллаш усули

Таблеткаларни овқатдан 30 минут олдин ёки 30 минутдан кейин, оғизда секин эришига имкон берган ҳолда қабул қилиш лозим. Зарур бўлганда таблеткани оз миқдордаги сувда (масалан, чой қошиқда) эритиш тавсия қилинади.

Ножўя таъсирлари

Жуда кам холларда (<1/10000) ёки номаълум (мавжуд бўлган маълумотларга асосан тез-тезлиги бахолаб бўлмайди): Agnus castus сақловчи дори препаратларини қабул қилганда, бош оғриғи, бош айланиши; кўнгил айниши ва абдоминал оғриқ каби меъда-ичак томонидан бузилишлар, хусн бузар тошмалар ва ҳайз кўриш циклини бузилиши кузатилиши мумкин. Шунингдек юқори сезувчанлик реакциялари хақида маълумотлар бор, тери тошмалари, эшакеми (қичишадиган пуфакчалар пайдо бўлиши), юз тўқималарини шиши, ҳансираш ва ютишдаги қийинчиликлар билан кузатилувчи оғир даражадаги юқори реакциялар.

Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Изоҳ: Гомеопатик дори воситаси қўлланганда бирламчи вақтинчалик ахвол ёмонлашиши мумкин. Бундай холатларда препаратни қўллашни бекор қилиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Асалари захарига ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига маълум бўлган ўта юқори сезувчанлик эмизиш, эстрогенларга боғлиқ ўсмалар ёки гипофиз ўсмаларида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Agnus castus фаол моддани дофаминергик ва эстроген самараси мумкинлиги туфайли препарат дофаминагонистлар, дофаминантагонистлар, эстрогенлар ва антиэстрогенлар билан ўзаро таъсирлашиши мумкин. Ҳар қандай бошқа дори воситаларини бир вақтда қўлланилиши зарур холларида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Ушбу препарат лактоза ва буғдой крахмали сақлайди. Галактозани ўзлаштираолмасликнинг кам учрайдиган наслий шакллари, лактоза танқислиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиш синдроми бўлган пациентлар препаратни қабул қилишлари мумкин эмас. Оз миқдорда буғдой крахмали глютен сақлаши мумкин, аммо целиакияси бўлган одамлар учун деярли хавфсиздир. Буғдойга аллергияси бўлган пациентларга (целиакиядан фарқли) ушбу препаратни қўллаш мумкин эмас. Агар ўткир холат яхшиланмаса ёки емонлашса, ёки агар қўшимча шикоятлар пайдо бўлса шифокор билан маслахатлашинг.

Болалар

Етарлича клиник маълумотлар йўқлиги туфайли 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Дисменорм ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Agnus castus фаол ингредиенти туфайли лактация даврида препаратни қабул қилиш мумкин эмас.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган.

 

Чиқарилиш шакли

250 мг дан таблеткалар, 80 таблеткадан флаконда; 1 флакондан картон қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамда 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: