Skip to main content

Дисепт®

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИСЕПТ®

DISEPT®

Препаратнинг савдо номи: Дисепт®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): хлоргексидин ва аскорбин кислотаси

Дори шакли: шимиладиган таблеткалар

Таркиби:

фаол моддалар: хлоргексидин гидрохлориди – 5 мг, аскорбин кислотаси – 50 мг;

ёрдамчи моддалар: сорбитол, лактоза, лимон кислотаси, сукралоза, тальк, коллоидли кремний диоксиди, магний стеарати, ментол, апельсин ароматозатори.

Таърифи: оқ ёки оч сариқ тусли, доғлар бўлиши йўл қўйилган, ишлатилган ароматизаторга хос кучсиз ҳидли таблетка.

Фармакотерапевтик группаси: Антисептик восита.

АТХ коди: А01АВ03

 

Фармакологик хусусиятлари

Хлоргексидин бактерияларнинг ҳужайраларнинг мембраналарини бузиб, граммусбат ва грамманфий бактерияларга (кислотали шароитда чидамли Pseudomonas таёқчаларига, споралар ва вирусларга фаол бўлмаган) бактериоцид таъсир кўрсатади. Тиш қолдиқларини самарали йўқотади.

Аскорбин кислотаси (С витамини) мавжудлиги тўқималарнинг маҳаллий иммунитетни ошириб, тиш тоши каби шундай омилларга таъсир кўрсатади, масалан, пародонтопатияни олдини олади; коллаген ва ҳужаралараро моддаларни ҳосил бўлиш жараёнида иштирок этади.

 

Фармакокинетика

Хлоргексидин овқат ҳазм қилиш йўлларидан тахминан 1% сўрилади. Препаратни қабул қилингандан сўнг қондаги максимал концентрацияси 30 минутдан сўнг эришилади  ва 0,206 мкг/г ни ташкил қилади. Хлоргексидин, асосан ичак (90%), 1% буйраклар орқали чиқарилади. Аскорбин кислотаси овқат ҳазм қилиш йўлларида яхши сўрилади. Унинг оқсил плазмаси билан боғланиш даражаси тахминан 25% ни ташкил қилади. Аскорбин кислотаси дигидроаскорбин ва шовул кислотасигача метаболизм учрайди. Аскорбин кислотаси қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври тахминан 16 кунни ташкил қилади. Аскорбин кислотаси асосан сийдик билан  чиқарилади.

Қўлланилиши

оғиз бўшлиғи, томоқ, халқум инфекцияларида;

-милк касалликларинг ялиғланишида;

– жарроҳлик амалиёти қўлланилгандан сўнг пародонтит;

– пародонтопатияда;

– пародонтозда;

– афтозли стоматитда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткани секин шимиш керак. Катталарларга 1 таблеткадан кунига 4 марта буюрилади. Ўртача даволаш курснинг давомийлиги 5-7 кунни ташкил қилади; препаратни 10 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Кўнгил айниши, эпигастриядаги оғриқлар, аллергик реакциялар (терида тошмалар), таъмнинг бузилиши, паротит, тил ва шиллиқ қаватининг оғриқлари, пломба ва тиш протезларининг рангги ўзгариши.

 

Қўллаш мумкин булмаган ҳолатлар

Хлоргекседин ёки бирон бир ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Органик моддаларнинг (плазма, фосфолипидлар) самарадорлигини камайтиради. Йод препаратлари билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Хлоргексидинни катион гурух сақловчи препаратлар (бензалкония хлорид, цетримон бромид) билан қўллаш мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Дисепт® ни ҳомиладорлик даврида қўлланилганда ҳавфсизлиги аниқланмаган. Шунинг учун ҳомиладорлик даври препаратнинг қўллаш учун абсолют қарши кўрсатма ҳисобланмайди. Препаратни фақат агар она учун даволашдан тахмин қилинаётган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

 Хлоргексединни она сутига аниқланмаган. Препаратни ҳомиладорлик даврида қўлланилиши мутлоқ қўллаб бўлмаслиги аниқланмаган.

Аскорбин кислотаси она сутига чиқарилади.

Дори воситаси транспорт воситасига ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Таблеткаларни овқатдан кейин қабул қилиш тавсия этилади. Таъмни билиш сезгирлиги ўзгариши мумкин, лекин бу препаратнинг таъсири одатда қабул қилгандан сўнг 4 соат ичида тикланади. Препаратни узоқ муддат қабул қилганда тишларнинг ва орқа тилнинг юзасини ранги ўзгаришига олиб келиши мумкин, бу ҳолат даволаниш тўхтатилгандан сўнг тикланади.

Эҳтиёткорлик билан: Ёш болаларда.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препарат амалда ошқозон ичак трактида сўрилмайди, шунинг учун дозани ошириб юборилиши жуда эҳтимолдан узоқ. Юқори дозада кўп юборилиши касалхонага етқазилиши ва симптоматик даволаниш талаб қилинади.

 

Чиқарилиш шакли

Шимиш учун таблеткалар.

10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

1, 2, 3, 4 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

 Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.

Улашиш: