Skip to main content

Дипросалик лосьон

Улашиш:
  Reading time 11 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИПРОСАЛИКÒ

DIPROSALIСÒ

 

Препаратнинг савдо номи: ДипросаликÒ

Дори шакли: лосьон

Таркиби:

1 г лосьон қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 0,5 мг бетаметазон (дипропионати кўринишида) ва 20 мг салицил кислотаси;

ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, метилгидроксипропилцеллюлоза, натрий гидроксиди, изопропил спирти, тозаланган сув.

Таърифи: рангсиз, тиниқ, ёт киритмалардан ҳоли бўлган изопропил спиртининг ўзига хос ҳидли қовушқоқ суюқлик, товланиши кузатилиши мумкин.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Дерматологияда қўлланиладиган кортикостероидлар. Бошқа воситалар билан мажмуадаги юқори фаолликдаги кортикостероидлар.

АТХ коди: D07XC01.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Бетаметазон дипропионати – синтетик фторланган кортикостероид, яллиғланишга қарши, қичишишга қарши ва қон томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади. Таъсир этиш вақти давомийлиги ҳисобига препаратни кунига 2 марта суртиш мумкин.

Маҳаллий қўлланилганда салицил кислотаси кератолитик, шунингдек бактериостатик ва фунгицид таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Дипросалик® препаратининг фармакокинеткаси текширилмаган.

Препаратни тери орқали кириб бориши ва сўрилиши тана соҳаси, терининг ҳолати, пациентнинг ёши, суртиш усули, окклюзион боғловларни қўлланилишига боғлиқ. Терининг яллиғлиниш ва/ёки бошқа патологик жараёнлари сўрилишни кучайтириши мумкин. Окклюзион боғловлар маҳаллий кортикостероидларни сўрилишини сезиларли оширади.

Нормал шароитларда кортикостероидларнинг маҳаллий қўлланилаётган дозасини бир қисмигина тизимли қон оқимига сўрилади.

Кортикостероидларни сўрилиши ва ютилиши препаратда мавжуд бўлган салицил кислотаси ёрдамида кучаяди.

Маҳаллий кортикостероидлар тери орқали сўрилгандан сўнг тизимли кортикостероидларга хос фармакокинетик йўлларни ўтади. Кортикостероидлар плазма оқсиллари билан ҳар хил даражада боғланади, жигарда метаболизмга учрайди ва буйрак орқали чиқарилади. Маҳаллий кортикостероидлар ва уларнинг метаболитларидан айримлари организмдан сафро билан чиқарилади. Салицил кислотасининг кириб бориш тезлиги суртиш жойи ва терининг ҳолатига боғлиқ. Сўрилиши, хусусан, теридаги яллиғланиш ёки эрозив ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган псориатик эритродермия ёки дерматозларда ошган.

Салицил кислотаси жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври дозаларнинг нормал интервали чегарасида 2 дан 3 соатгачани ташкил этади.

Қўлланилиши

Псориаз, бошнинг сочли қисмидаги себореяли дерматитлар, бошқа соҳалардаги псориатик шикастланишлар, шунингдек юздаги себореяли дерматитдан ташқари, кортикостероидлар билан даволашга сезгир бошқа дерматозларнинг яллиғланиш кўринишларини камайтириш учун қўланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва болаларга лосьоннингбир неча томчи шикастланган жойга томизилиб, енгил ҳаракатлар билан тери ва бошнинг сочли қисмига ишқалаб суртилади. Одатда бир кунда икки марта – эрталаб ва кечқурун суртилади.

Қўллаш давомийлиги

Лосьонни бир кунда 2 марта қўллаш бир-икки ҳафта билан чегараланади; эришилган самарани сақлаб турувчи даволашда препаратни кунда бир марта қўллаш етарли бўлиши мумкин. Қўллаш сонини кўпайтириш терапевтик самарани яхшиламай, ножўя таъсир самараларни оғирлаштириши мумкин.

Баъзи бир касалликлар учун кунига бир марта қўллаш етарлидир. Қўллаш сони касалликни кечиши жараёнида камайтирилиши мумкин.

Катта соҳаларни даволаш алоҳида эътиборни талаб этади (ишлатилган препаратнинг миқдорини ҳисоблаш керак).

Даволашни тўхтатишни қўллашлар орасидаги интервални ошириш ёки кучсизёки дозаси пастроқ кортикостероидлар ёрдамида ёки ўзида кортикостероидларни сақламайдиган воситалар ёрдамида аста-секин ўтказиш керак.

Қўллаш давомийлиги уч ҳафтадан ошмаслиги керак.

Узоқ муддатли узлуксиз даволашга ёшидан қатъий назар ҳамма пациентларда йўл қўйиб бўлмайди.

Таркибида глюкокортикоидлар ва салицил кислотасини сақлагани туфайли даволаш давомийлигин узайтириш (3 ҳафтадан кўп) ва/ёки терининг катта юзаларида (тана юзасининг 10% дан ортиқ қисмига)қўллаш тавсия этилмайди.

Бу айниқса болалар ва буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга тааллуқлидир.

Максимал суткалик доза катталар учун 2 г салицил кислотасини ташкил этади. Катталар учун салицил кислотасининг максимал дозаси 1 ҳафтадан кўп қўлланмаслиги керак.

Препаратнинг максимал ҳафталик дозаси 60 г дан ошмаслиги керак.

Болалар

Болаларни даволаш 5-7 кундан ошмаслиги керак.

Дипросалик® лосьони болаларда қўлланганда салицил кислотасининг суткалик дозаси
0,2 г дан ошмаслиги керак. Болаларда препаратни суртиладиган тана юзасининг майдони 10% дан ошмаслиги керак.

Дипросалик®ни илк ёшдаги болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Одатда, болаларни даволашда, бола териси ўтказувчанлиги юқори ва тана вазнига солиштирилганда тери юзаси майдони катта бўлгани ва бу катталарга қараганда глюкокортикоидлар ва салицил кислотасини сўрилиши ошганлиги учун эҳтиёткорликка амал қилиш керак.

Ножўя таъсирлари

Қуйида келтирилган маҳаллий ножўя реакциялар маҳаллий қўлланиладиган кортикостероидлар учун хос, шунинг учун улар Дипросалик® препаратини қўллаганда ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Ножўя самараларни келиб чиқиш тез-тезлигини кўрсатиш имкони йўқ, чунки ушбу ҳолатлар препарат савдога чиқарилганидан кейингина қайд қилинган.

Даволаш бошланишида

Иммун тизими: юқори сезувчанлик реакциялари

Тери: терини таъсирланиши, ачишиши, терини қичишиши, қуриши

Узоқ вақт давомида қўллаш

Тери: тери атрофияси, телеангиоэктазия (хавф айниқса юз қисмида), терида гемморагиялар, стриялар, акне, розацеялар пайдо бўлиши ёки ўткирлашиши, оғиз атрофида дерматит, гипертрихоз, депигментация, йирингли тошмалар пайдо бўлиши мумкин. Маҳаллий қўлланиладиган кортикостероидлар яралар битишини секинлашишини, ётоқ яралари ва оёқларда яраларни чақириши мумкин.

Катта дозаларда ва/ёки окклюзион боғлов остида узоқ вақт қўллаганда

Инфекциялар: инфекциялар

Эндокрин тизим: эндоген кортикостероидлар синтезинисусайиши, шиш билан кечувчи гиперкотицизм.

Моддалар алмашинуви: қандли диабет (қандли диабетнинг клиник белгилари пайдо бўлиши мумкин).

Тери: стриялар.

Мушак-скелет тизими: остеопороз, болаларда ўсишни секинлашиши.

Умумий бузилишлар ва суртилган жойдаги реакциялар: шишлар.

Маҳаллий глюкокортикостероидлардан узоқ муддат давомида ва хаддан зиёд ишлатилганда гипофизар-адренал фаолият сусайиб, иккиламчи адренал етишмовчилик ривожланиши ва гиперкортицизм, шу жумладан Кушинг синдроми симптомлари юз бериши мумкин. Маҳаллий кортикостероидларни салицил кислотаси билан узоқ муддат давомида ва ҳаддан зиёд ишлатилиши салицизм симптомларини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Салицил кислотаси препаратларини узоқ муддат давомида қўллаш дерматитни чақириши мумкин.

Санаб ўтилган ножўя реакциялар шунингдек қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилмаган реакциялар юз берган ҳолларда шифокорга мурожаат қилинг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг қайсидиркомпонентига юқори сезувчанлик.

Бактериал (шу жумладан туберкулёз ва сифилис), терининг вирусли ва замбуруғли инфекциялар ва паразитар инвазиялари, ҳатто улар яллиғланиш компонентига бўлса ҳам, вакцинациядан кейинги тери реакциялари, терининг ярали шикастланишлари, акне, хуснбузарлар, розацеа ва оғиз атрофи дерматити, офтальмологияда ва кўз соҳасида, жинсий аъзолар атрофида, шиллиқ қаватларда, перианал ва генитал қичишишиларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Салицил кислотаси бошқа маҳаллий қўлланиладиган препаратларнинг кириб боришини кучайтириши мумкин. Шунинг учун, препарат билан терига ишлов беришни бошқа дори ёки косметик воситалар билан бирга амалга ошириш мумкин эмас. Енгил оксидланувчи ва кучли ишқорли бирикмалар кортикостероидларнинг парчаланишига олиб келади. Салицил кислотаси феноллар ва цинк оксиди билан ўзаро номутаносиб.

Махсус кўрсатмалар

Агар препаратни қўллаш фонида терини таъсирланиши ёки юқори сезувчанлик пайдо бўлса, даволашни тўхтатиш керак. Инфекция қўшилган ҳолларда тегишли даволашни буюриш керак. Тизимли таъсирга эга кортикостероидларни қўллагандан кейинкузатиладиган ҳар қандай ножўя самаралар, шу жумладан буйрак усти бези фаолиятинисусайиши маҳаллий кортикостероидларни қўллаганда ҳам, айниқса гўдаклар ва болалардаюз бериши мумкин.

Маҳаллий кортикостероидлар ва салицил кислотасинининг тизимли сўрилиши терининг анча катта соҳаларини даволаганда, шунигдек окклюзион боғловлар ишлатилганда ошади. Салицил кислотасини очиқ жароҳатларга ёки шикастланган терига суртилишига йўл қўймаслик керак. Худди шундай эҳтиёткорлик чораларига шунингдек, узоқ вақт қўллаганда, айниқса болаларда амал қилиш керак.

Дипросалик® лосьонини қўллаганда окклюзион боғловлардан фойдаланиш мумкин эмас.

Агар иложи бўлса, препаратни узлуксиз қўлланилиши 2-3 ҳафтадан ошмаслиги керак.

Жуда кучли, кучли, ўртача кучли кортикостероидларни юз соҳасида эҳтиёткорлик билан ва кўпи билан 5-7 кун ишлатиш керак. Кўз атрофидаги тери соҳасида, умуман фақат кучсиз кортикостероидларни ишлатиш мумкин (глаукомани ривожланиш хавфи туфайли).

Кортикостероидлар препаратнинг исталган компонентининг биронтасига бўлган аллергик симптомларни ниқоблаши мумкин.

Маҳаллий кортикостероидлар псориазда қатор сабабларга кўра, шу жумладан толерантлик ривожаланиши натижасида касалликни зўрайиши, терининг тўсиқ фаолиятини бузилиши натижасида йирингли тарқалган тошмалар ва маҳаллий тизимли заҳарланиш хавфи туфайли хавфли бўлиши мумкин.

Пациентларни сичиклаб кузатиш талаб қилинади.

Агар терини таъсирланиши, шу жумладан терини қуришикузатилса, препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Педиатрияда қўлланилиши. Маҳаллий кортикостероидлар таъсирида болаларда катта пациентларга нисбатан гипоталамо-гипофизар буйрак усти бези тизимини сусайиш белгилари ва ташқи кортикостероид самаралар кўпроқ пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳолат болаларда тана вазнига нисбатан тана юзаси майдонини катталиги сабабли, препаратни юқори даражада сўрилиши билан боғлиқ. Маҳаллий кортикостероидлар билан даволанаётган болаларда гипоталамо-гипофизар адренал тизими фаолиятини сусайиши сўндирилиши, Кушинг синдроми, бўйни ўсишини секинлашиши, болаларда тана вазнини кўпайишини ортда қолиши, бош мия ички босимини ошиши кузатилиши мумкин.

Болаларда адренал супрессиянинг кўринишлари: қон плазмасида кортизон даражасини пасайиб кетиши ва АКТГ билан рағбатлантиришга жавобни бўлмаслиги кузатилади. Бош мия ички босимини ошиб кетиши, лиқилдоқни шиши, бош оғриғи, кўриш нерви дискларини билатериал шиш билан намоён бўлади.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар тизимли кортикостероидларнинг тератоген самараси аниқланган. Одам учун потенциал ҳавфи маълум эмас.

Дипросалик®ни ҳомиладорликда қўллаш тавсия қилинган қўллаш усулига жиддий амал қилган ҳолда тана юзасининг <10% ва кўпи билан 3 ҳафта ишлатилиши мумкин. Салицил кислотаси тери орқали юқори даражада сўрилиши мумкин. Салицил кислотасини ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида қўллаш ҳомиладорликни давомийлиги ва туғруқ жараёнини кечишига таъсир этиши мумкин. Онада ва болада қон кетиш вақтини чўзилиб кетиши ва қон кетишга мойиллик ошиши мумкин. Хусусан, чала туғилган болаларда, туғруқдан олдин салицилатлар қабул қилинган бўлса, болаларда мияга қон қуйилишлари кузатилиши мумкин. Ҳомилада артериал йўл муддатидан олдин беркилиб қолиши мумкин.

Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш хавфсизлиги исботланмаган, шунинг учун агар она учун потенциал фойда ҳомила/бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда, фақат зарурат бўлгандагинақўллаш мумкин.

Эмизиш даври

Кортикостероидлар ва салицил кислотаси кўкрак сутига ўтади. Маҳаллий қўлланилишини ҳисобга олиб, Дипросалик®ни эмизиш даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади. Кўкрак атрофига суртиш мумкин эмас. Агар юқори дозалар талаб қилинса, эмизишни тўхтатиш керак.

 

Транспорт воситаларини ҳайдаш ва турли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспортни ҳайдаш ва бошқа машиналар ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ўрганилмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозанинг ошириб юборилиши

Симптомлари: маҳаллий кортикостероидларни хаддан зиёд ва узоқ муддат давомида қўллаш гипофиз-буйрак усти бези тизими фаолиятини пасайишига олиб келиши мумкин ва бу буйрак усти безининг иккиламчи етишмовчилигини ривожланишига, гиперкортицизмсимптомларини, шу жумладан Кушинг синдромини пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Салицил кислотасини сақлаган маҳаллий препаратларни ҳаддан зиёд ёки узоқ вақт қўллаш салицизм симптомларини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Даволаш: мувофиқ симптоматик даволашни ўтказиш кўрсатилган. Гиперкортицизмнинг ўткир симптомлари одатда қайтувчандир. Зарурати бўлганида электролитлар дисбалансини мувофиқлаштириш керак. Сурункали заҳарли таъсири бўлган ҳолларда кортикостероидларни аста-секин бекор қилиш тавсия этилади.

Салицизмни даволаш симптоматик. Салицилатларни тезроқ организмдан чиқариб юбориш чоралари кўрилади. Сийдикни ишқорлаштириш ва диурезни кучайтириш учун оғиз орқали натрий гидрокарбонати қўлланилади.

Чиқарилиш шакли

Томчилатгичи бўлган тиқинли 30 мл ли паст зичликдаги полиэтилен флаконларда.

1 флакон тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

18 ой. Флакон таркибидаги модда флакон биринчи марта очилгандан кейин олти ҳафта мобайнида ишлатилиши мумкин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: