Skip to main content

Димедрол вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИМЕДРОЛ

DIMEDROL

 

Препаратнинг савдо номи: Димедрол.

Таъсир этувчи модда (ХПН): дифенгидрамин

Дори шакли: вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма.

Таркиби:

фаол модда: дифенгидрамин гидрохлориди (димедрол) – 10 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 1 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: аллергияга қарши восита – Н1-гистамин рецепторларининг блокатори.

АТХ коди: R06AA02.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Н1-гистамин рецепторларининг биринчи авлод блокатори. Марказий нерв тизимига таъсири бош мия Н1-гистамин рецепторларининг ва м-холинорецепторларнинг блокадаси билан боғлиқ. Гистамин томонидан чақириладиган силлиқ мушакларнинг спазмини, капиллярларнинг ўтказувчанлигини ошишини, тўқималарнинг шиши, қичишиши ва гиперемиясини камайтиради ёки олдини олади, махаллий оғриқсизлантирувчи, қусишга қарши, седатив самараларга эга, ухлатувчи таъсир кўрсатади.  Яллиғланиш ва аллергиядаги гистамин билан антагонизми кўпроқ даражада тизимли, яъни артериал босимнинг пасайишига қараганда, махаллий томирли реакцияларга нисбатан кўпроқ даражада намоён бўлади. Лекин, айланаётган қон хажмининг танқислиги бўлган пациентларга парентерал юборилганида, артериал босимни пасайиши ва мавжуд бўлган гипотензияни кучайиши мумкин. Бош миянинг локал бузилишлари ва тутқаноғи бўлган одамларда (хатто паст дозаларда ҳам) электроэнцефалограммада тутқаноқ разрядларини фаоллаштиради ва тутқаноқ хуружларини қўзғатиши мумкин.

Таъсири бир неча минут давомида ривожланади, давомийлиги – 12 соатгача.

Фармакокинетикаси

Вена ичига ва мушак ичига юборилганидан кейин димедрол организмда кенг тарқалади, максимал концентрациясига 20-40 минут ўтгач эришилади. Гематоэнцефалик тўсиқ ва йўлдош орқали яхши ўтади. 99% дан кўпроғи плазма оқсиллари билан боғланади. Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 1-4 соатни ташкил қилади. Кўкрак сути билан чиқарилади ва эмизикли болаларда седатив самара чақириши мумкин. Сутка давомида организмдан тўлиқ, асосан глюкурон кислотаси билан конъюгацияга учраган бензгидрол кўринишида, ва фақат ахамиятсиз миқдори – ўзгармаган холда чиқарилади.

Қўлланилиши

Мажмуавий даволашда – анафилактик ва анафилактоид реакциялар, Квинке шиши, зардоб касаллиги.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, гиперацид гастрит (мажмуавий даволаш таркибида).

Паркинсонизм, хорея, уйқусизлик.

Ҳомиладорлар қусиши, Меньер синдроми, денгиз ва ҳаво касаллиги, нур касаллиги.

Тери ва юмшоқ тўқималарни катта жароҳат шикастланишлари (куйишлар, эзилишлар), геморрагик васкулит, зардоб касаллиги. Премедикация.

Қўллаш усули ва дозалари

Қўллаш усули: вена ичга ва мушак ичига буюрилади.

Катталарга  ва 14 ёшдан ошган болаларга вена ичига ёки мушак ичига 10 мг/мл 1-5 мл эритма (10-50 мг) кунига 1-3 марта; максимал суткалик доза – 200 мг.

7 ойликдан 12 ойликкача бўлган болалар учун 0,3-0,5 мл (3-5 мг) дан, 1 ёшдан 3 ёшгача 0,5-1 мл (5-10 мг) дан, 4 ёш дан 6 ёшгача 1-1,5 мл (10-15 мг) дан, 7 ёшдан 14 ёшгача       1,5-3 мл (15-30 мг) дан зарурати бўлганида ҳар 6-8 соатда юборилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: эшакеми, фотосезувчанлик, тери тошмаси, қичишиш, анафилактик шок.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, уйқучанлик, асабийлик, уйқусизлик, эйфория, умумий кучсизлик, толиқиш, седатив таъсири, диққатни пасайиши, бош оғриғи, харакатлар координациясини бузилиши, безовталик, юқори қўзғалувчанлик (айниқса болаларда), таъсирчанлик, онгни чалкашиши, тремор, неврит, тиришишлар, парестезия, кўришни бузилиши, ўткир лабиринтит, қулоқларда шовқин, тутқаноқсимон хуружни қўзғатиши мумкин.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қисқа муддатли увишиши, анорексия, диарея, қабзият, кўнгил айниши, эпигастрал дистресс, қусиш.

Нафас тизими томонидан: оғиз бўшлиғи, бурун, бронхларнинг (балғамнинг қовушқоқлигини ошиши) шиллиқ қаватининг қуруқлиги, кўкрак қафасида сиқилиш.

Қон яратиш аъзолари томонидан: гемолитик анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз.

Юрак-қон томир тизими томонидан: гипотензия, юрак уриши, тахикардия, экстрасистолия.

Сийдик чиқариш тизими томонилан: сийишни бузилиши.

Бошқалар: терлаш, этни увишиши, фотосенсибилизация.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Ўта юқори сезувчанлик, ёпиқ бурчакли глаукома, простата безининг гиперплазияси,  стенозловчи меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, қовуқ бўйниниг стенози, бронхиал астма, тутқаноқ, 7 ойликкача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Этанол ва бошқа марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларининг таъсирини кучайтиради.

Моноаминооксидаза ингибиторлари димедролнинг антихолинергик фаоллигини кучайтиради.

Психостимуляторлар билан бирга буюрилганида антагонистик ўзаро таъсири аниқланади.

Заҳарланишни даволашда апоморфиннинг қустирувчи дори воситаси сифатидаги самарадорлигини пасайтиради.

М-холиноблокловчи фаолликка эга бўлган дори воситаларининг антихолинергик самараларини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Димедрол билан даволаниш вақтида ультрабинафша нурланиш ва этанолни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Шифокорга бу препаратни қўллаш хақида маълумот бериш керак: қусишга қарши таъсири аппендицитнинг диагностикасини ва бошқа дори воситаларининг дозасини ошириб юборилиши симптомларини аниқлашни қийинлаштириши мумкин.

Препаратнинг дори шакли уни тери остига юбориш учун ишлатишни назарда тутмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик даврида ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас (бу «хаётий» кўрсатмалар бўйича зарур бўлган холлардан ташқари).

Дори препаратини транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида транспортни хайдаш ва юқори диққатни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишга йўл қўйилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: марказий нерв тизимини сусайиши, қўзғалиш (айниқса болаларда) ёки депрессия, қорачиқларни кенгайиши, оғизни қуриши, меъда-ичак йўлларининг парези.

Даволаш: специфик антидоти йўқ, меъдани ювиш, зарурати бўлганида – артериал босимни оширувчи дори воситалари, кислород, вена ичига плазма ўрнини босувчи суюқликларни юбориши. Эпинефрин ва аналептикларни ишлатиш мумкин эмас.

Чиқарилиш шакли

1 мл дан нейтрал шиша ампулаларда.

10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади.

Ўйиқчаси, синдириш ҳалқаси ва нуқтаси бўлган ампулалар ишлатилганда ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификаторини жойламасликка йўл қўйилади.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан химояланган жойда, 2ºС дан 25ºС гача бўлган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365