Skip to main content

Дилютикс

Улашиш:
  Reading time 13 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун)

ДИЛЮТИКС

DILUTIX

 

Препаратнинг савдо номи: Дилютикс

Таъсир этувчи модда (ХПН): клопидогрел (clopidogrel)

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 75 мг клопидогрел (97,875 мг клопидогрел гидросульфати шаклида);

ёрдамчи моддалар: сувсиз лактоза, микрокристалл целлюлоза (Avicel PH 102), натрий кроскармеллозаси, кремний диоксиди (Aerosil 200), тальк, магний стеарати; Opadry II Pink 32K14834 (лактоза моногидрати, гипромеллоза, титан диоксиди, триацетин, темир (III) оксиди)

Таърифи: думалоқ, пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида “75” гравировкаси бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антиагрегант.

ATХ коди: B01AC04

6-yillik-qizil-jenshen

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Клопидогрел – олддори (организмда фаоллашадиган дори) бўлиб, аденозиндифосфатни (АДФ) тромбоцитлар юзасида жойлашган АДФ-рецепторлари билан боғланишини ва GPIIb/IIIa комплексини АДФ иштирокида юз берадиган кейинги фаоллашувини селектив равишда блоклайди, бунинг натижасида тромбоцитлар агрегацияси сусайтирилади.

Клопидогрелни кунига 75 мг дозада узоқ вақт давомида қабул қилинганида АДФ-боғлиқ тромбоцитлар агрегациясини сезиларли даражада тормозланиши даволашнинг биринчи кунидаёқ юз беради; ушбу таъсир аста-секин ошиб боради ва 3-7 кун давомида мувозанат ҳолатига етади. Тромбоцитлар агрегацияси ва қон кетишини давомийлиги даволаш тўхтатилганидан кейин 5 кун ичида аста-секин  тикланади.

Фармакокинетикаси

Клопидогрел кунига 75 мг дозада бир марта ва такроран ичга қабул қилингандан кейин тезда сўрилади. Клопидогрелнинг метаболитларини сийдик билан чиқарилишига доир маълумотларга мувофиқ, клопидогрелни абсорбцияси 50% дан камни ташкил этади. In vitro шароитларда клопидогрел ва унинг қонда айланиб юрувчи асосий метаболити плазма оқсиллари билан қайтувчан боғланади (мувофиқ равишда 98% ва 94%). Клопидогрел жигарда фаол метаболизмга учрайди. Одам томонидан 14С-нишонланган клопидогрел ичга қабул қилинганидан кейин 120 соат давомида унинг тахминан 50% сийдик билан ва тахминан 46% аҳлат билан ажратилади.

 

Қўлланилиши

Қуйидаги касалликлари бўлган катта ёшдаги пациентларда атеротромботик асоратларни олдини олиш:

  • миокард инфаркти, ишемик инсульт ёки периферик артерияларнинг диагностика қилинган окклюзион касаллиги бўлган пациентларда;
  • ST сегментини кўтарилишисиз ўткир коронар синдроми (ностабил стенокардия ёки Q тишчасисиз миокард инфаркти) бўлган пациентларда, шу жумладан тери орқали коронар аралашув ёки аорто-коронар шунтлаш ўтказилган (стент қўйилган ёки стент қўйилмаган ҳолда) пациентларда;
  • ST сегментини кўтарилиши билан ўткир коронар синдром (ўткир миокард инфаркти) бўлган пациентларда дорилар билан даволашда ва ацетилсалицил кислотаси билан мажмуада тромболитик даволаш ўтказилиши мумкин бўлганда қўлланилади.

Юрак бўлмачалари фибрилляциясида атеротромботик ва тромбоэмболик асоратларни (шу жумладан инсульт) олдини олишда:

  • қон томирлари асоратларини ривожланиш хавфининг камида битта омили бўлган, К витаминининг антагонистларини қабул қила олмайдиган ва қон кетишларини ривожланиш хавфи паст бўлган катта ёшдаги пациентларда (ацетилсалицил кислотаси билан мажмуада) қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат овқатланишдан қатъий назар, кунига 1 марта ичга қабул қилинади.

Миокард инфарктида, ишемик инсультда ёки периферик артерияларнинг диагностика қилинган окклюзион касаллигида 75 мг дозада кунига 1 марта буюрилади.

Ўткир коронар синдромда:

  • ST сегментини кўтарилишисиз (ностабил стенокардия ёки Q тишчасисиз миокард инфарктида) клопидогрел билан даволашни 300 мг ли юклама дозасини бир марта қабул қилишдан бошлаш, сўнгра эса кунига 1 марта 75 мг дозада (ацетилсалицил кислотаси билан комбинацияда кунига 75-325 мг дозада) қабул қилишни давом эттириш лозим;
  • ST сегментини кўтарилиши билан (ўткир миокард инфарктида) клопидогрелни 300 мг ли юклама дозадан бошлаб буюрилади, сўнгра 75 мг дозада кунига 1 марта, тромболитиклар билан биргаликда ёки тромболитикларсиз ацетилсалицил кислотаси билан комбинацияда қабул қилиш давом эттирилади. 75 ёшдан катта бўлган пациентларга юклама доза буюрилмайди. Комбинацияланган даволашни симптомлар пайдо бўлганидан кейин иложи борича эртароқ бошланади ва энг камида 4 ҳафта давомида давом эттирилади.

Юрак  бўлмачалари фибрилляциясида клопидогрел 75 мг дозада кунига 1 марта буюрилади. Клопидогрел билан комбинацияда ацетилсалицил кислотаси билан даволашни бошлаш ва сўнгра кунига 75-100 мг дозада давом эттириш лозим.

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя таъсирларни юзага келиш тез-тезлиги: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000); тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).

Қон яратиш ва лимфа тизими томонидан

тез-тез эмас: тромбоцитопения, лейкопения, эозинофилия;

кам ҳолларда: нейтропения, шу жумладан оғир нейтропения ҳолатлари;

жуда кам ҳолларда: тромботик тромбоцитопеник пурпура, апластик анемия, панцитопения, агранулоцитоз, оғир тромбоцитопения, гранулоцитопения, анемия;

тез-тезлиги номаълум: ортирилган А гемофилияси.

Иммун тизими томонидан

жуда кам ҳолларда: анафилактоид реакциялар, зардоб касаллиги;

тез-тезлиги номаълум: тиенопиридинларга (масалан, тиклопидинга, празугрелга) нисбатан кесишган-реактив ўта юқори сезувчанлик.

Руҳият томонидан

жуда кам ҳолларда: галлюцинациялар, онгни хиралашиши.

Нерв тизими томонидан

тез-тез эмас: бош мияга қон қуйилишлари (ўлим билан якун топган алоҳида ҳолатлар тўғрисида хабарлар мавжуд), бош оғриғи, бош айланиши, парестезиялар;

жуда кам ҳолларда: таъм сезишни бузилиши.

Кўриш аъзоси томонидан

тез-тез эмас: кўз ички (конъюнктивал, ретинал) қон қуйилишлари.

Эшитиш аъзоси ва лабиринт тизими томонидан

кам ҳолларда: вертиго.

Юрак-қон томир тизими томонидан

тез-тез: гематома;

жуда кам ҳолларда: жиддий қон қуйилишлари, васкулит, гипотензия.

Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан

тез-тез: бурундан қон кетиши;

жуда кам ҳолларда: бронхоспазм, интерстициал пневмонит, эозинофил пневмония.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан

тез-тез: меъда-ичакдан қон кетиши, диспепсия, эпигастрал соҳада оғриқлар, диарея;

тез-тез эмас: кўнгил айниши, гастрит, метеоризм, қабзият, қусиш, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яралари;

кам ҳолларда: қорин пардаси ташқарисида қон қуйилиши;

жуда кам ҳолларда: баъзида ўлим билан якунланадиган меъда-ичакдан ва қорин бўшлиғи ташқарисида қон кетиши, панкреатит, колит (жумладан, ярали колит ёки лимфоцитар колит), стоматит.

Гепатобилиар тизим томонидан

жуда кам ҳолларда: гепатит, ўткир жигар етишмовчилиги, жигар фаолияти кўрсаткичларини ўзгариши.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан

тез-тез: гематомалар;

тез-тез эмас: тошма, қичишиш, терида қон қуйилишлари (пурпура);

жуда кам ҳолларда: буллёз дерматит (токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема), ангионевротик шиш, дорилар томонидан индукцияланган юқори сезувчанлик синдроми, эозинофилияли ва тизимли симптомлар бўлган дори тошмаси (DRESS-синдром), эритематоз ёки эксфолиатив тошма, эшакеми, экзема, қизил ясси темиратки.

Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималар томонидан

жуда кам ҳолларда: мушаклар ва бўғимларга қон қуйилишлари (гемартрозлар), артрит, артралгия, миалгия.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан

тез-тез эмас: гематурия;

жуда кам ҳолларда: гломерулонефрит, қонда креатинин даражасини ошиши.

Умумий бузилишлар ва маҳаллий реакциялар

тез-тез: қон томирлар пункция қилинган жойдан қон кетиши;

жуда кам ҳолларда: қалтирашлар.

Лаборатория кўрсаткичлари

тез-тез эмас: қон кетиш вақтини узайиши, нейтрофиллар ва тромбоцитлар сонини камайиши.

Ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилинг.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Клопидогрел ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Оғир жигар етишмовчилиги.

Ўткир патологик қон кетиши (масалан, пептик ярадан қон кетиши ёки бош мияга қон қуйилиши).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Перорал антикоагулянтлар

Клопидогрел ва перорал антикоагулянтларни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди (қон кетиши жадаллиги кучайиши мумкин).

IIb/IIIa гликопротеин ингибиторлари

IIb/IIIa гликопротеин ингибиторларини қабул қилаётган пациентларга клопидогрелни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Ацетилсалицил кислотаси

Ацетилсалицил кислотаси клопидогрелнинг АДФ-индукцияланган тромбоцитлар агрегациясига  ингибиция қилувчи таъсирини ўзгартирмайди, бироқ клопидогрел коллаген-индукцияланган тромбоцитлар агрегациясига ацетилсалицил кислотасининг таъсирини потенциялайди. Ацетилсалицил кислотасини 500 мг дозада 1 кун давомида 2 марта ва клопидогрелни бир вақтда қабул қилиш клопидогрелни қабул қилиш билан боғлиқ қон кетиш вақтини сезиларли ошишини келтириб чиқармаган. Клопидогрел ва ацетилсалицил кислотаси ўртасида фармакодинамик ўзаро таъсир бўлиши мумкин бўлиб, бу қон кетиши хавфи ошишига олиб келади, шунинг учун уларни бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Гепарин

Соғлом кўнгиллиларда ўтказилган клиник тадқиқотларнинг маълумотларига кўра, клопидогрел билан бир вақтда қўлланганида гепариннинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмаган ва унинг антикоагулянт таъсири ўзгармаган. Гепаринни бир вақтда қўллаш клопидогрелнинг тромбоцитлар агрегациясига ингибиция қилувчи  таъсирини ўзгартирмайди. Клопидогрел ва гепарин ўртасида фармакодинамик ўзаро таъсир бўлиши мумкин бўлиб, бу қон кетиши хавфи ошишига олиб келади, шунинг учун ушбу препаратларни бир вақтда қўллаш эҳтиёткорликни талаб этади.

Тромболитик воситалар

Клопидогрел, фибринспецифик ёки носпецифик тромболитиклар ва гепаринни биргаликда қўллаш хавфсизлиги ўткир миокард инфаркти бўлган пациентларда ўрганилган. Клиник аҳамиятли қон кетишлар тез-тезлиги тромболитиклар ва гепаринни ацетилсалицил кислотаси билан бир вақтда қўлланилганда кузатилгандагига ўхшаш бўлган. Шу сабабли клопидогрел ва бошқа тромболитиклар бирга қўлланилганида эҳтиёткорликка риоя этиш лозим.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП)

НЯҚП (шу жумладан ЦОГ-2 ингибиторлари) ва клопидогрел билан бир вақтда даволашни эҳтиёткорлик билан ўтказиш лозим.

CYP2C19 изоферменти ингибиторлари

Клопидогрелни омепразол, эзомепразол, флувоксамин, флуоксетин, моклобемид, вориконазол, флуконазол, тиклопидин, ципрофлоксацин, циметидин, карбамазепин, окскарбазепин ва хлорамфеникол каби CYP2C19 изоферменти ингибиторлари билан бир вақтда қўллашдан сақланиш лозим.

Протон помпаси ингибиторлари

Клопидогрелни пантопразол билан бир вақтда қўллаш мумкин.

Бошқа дори воситалари

Клопидогрелни атенолол ва/ёки нифедипин билан бир вақтда қўлланганида, клиник аҳамиятга эга фармакодинамик ўзаро таъсир қайд этилмаган.

Клопидогрелнинг фармакодинамик фаоллиги фенобарбитал ёки эстрогенлар билан бир вақтда қўлланганида сезиларли ўзгармаган.

Дигоксин ва теофиллиннинг фармакокинетик кўрсаткичлари, уларни клопидогрел билан бир вақтда қўлланганида ўзгармаган.

Антацид воситалар клопидогрелни сўрилишини ўзгартирмаган.

Фенитоин ва толбутамидни клопидогрел билан бирга қўлланиши хавфсиз ҳисобланади.

Клиник тадқиқотларда диуретиклар, бета-блокаторлар, АПФ ингибиторлари, кальций антагонистлари, гиполипидемик воситалар, коронар вазодилататорлар, гипогликемик воситалар, гормон ўрнини босувчи даволаш учун қўлланадиган препаратлар билан клиник аҳамиятли ножўя ўзаро таъсир аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Қон кетишлари ва гематологик ножўя реакцияларини ривожланиш хавфини эътиборга олиб, клопидогрел билан даволаш вақтида кутилиши мумкин бўлган қон кетишининг клиник симптомлари пайдо бўлганида, дарҳол қон таҳлилини ўтказиш зарур. Бошқа антиагрегантлар ишлатилганда бўлгани каби, клопидогрелни шикастланишлар, жарроҳлик аралашувларидан кейин ёки бошқа патологик ҳолатлар натижасида қон кетиши хавфи юқори бўлган пациентларда, шунингдек ацетилсалицил кислотаси, НЯҚВ, гепарин, IIb/IIIa гликопротеини ингибиторлари ва тромболитикларни қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Клопидогрел билан даволаш вақтида, айниқса биринчи ҳафталарда ва/ёки инвазив кардиологик муолажалар ёки жарроҳлик аралашувларидан кейин, қон кетиши белгиларини (шу жумладан яширин белгиларни) истисно этиш мақсадида, пациентлар устидан синчковлик билан шифокор назоратини олиб бориш лозим. Режали жарроҳлик аралашувларида, антитромбоцитар самара  номақбул бўлганида клопидогрелни қабул қилишни жарроҳлик операциясидан 7 кун олдин тўхтатиш лозим. Клопидогрел қон кетиш вақтини узайтириши муносабати билан уни қон кетишларга (айниқса меъда-ичакдан қон кетишлар ва кўз ичига қон қуйилишларга) мойил бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Клопидогрелни (монотерапия сифатида ёки ацетилсалицил кислотаси билан комбинацияда) қўллаш фонида юзага келадиган қон кетишини тўхтатиш кўп вақтни талаб этиши туфайли, пациентлар ўзгача  қон кетишининг ҳар бир ҳолати тўғрисида шифокорга ахборот беришлари кераклиги ҳақида пациентларни хабардор қилиш лозим. Пациентлар, агар уларда жарроҳлик аралашуви ўтказиладиган бўлса, шунингдек янги дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокорни (жумладан стоматологни) клопидогрел қабул қилинганлиги ҳақида хабардор қилишлари керак.

Клиник тажриба чекланганлиги туфайли, клопидогрелни буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Геморрагик диатез ривожланиши хавфини ҳисобга олган ҳолда жигар фаолияти ўрта даражада бузилган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Дилютикс препарати таркибида лактоза сақлайди. Галактозани кам учрайдиган туғма ўзлаштира олмайдиган, Лапп лактаза танқислиги бўлган ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси бўлган пациентларга препаратни қўллаш мумкин эмас.

Дилютикс препаратининг ҳар бир таблеткаси 0,000167 ммoль дан кам (яъни 0,0038 мг дан кам) натрий сақлайди; натрийнинг бундай миқдорида бирор-бир махсус кўрсатма талаб этилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорликда (В тоифасида)

Клопидогрелни ҳомиладорлик даврида клиник қўлланилиши тўғрисида маълумотлар йўқлигини назарда тутиб, уни бу даврда қўллаш тавсия этилмайди.

Лактация даврида

Фармакокинетик/токсикологик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, клопидогрел ва унинг метаболитлари она сути билан чиқарилади. Шунинг учун клопидогрел билан даволашга зарурат бўлганида эмизишни тўхтатиш лозим.

Транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препаратни қабул қилиш транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Клопидогрелнинг дозасини ошириб юборилиши қон кетиш вақтини узайиши ва геморрагик асоратларни ривожланишга сабаб бўлиши мумкин. Махсус антидот йўқ. Узайган қон кетиш вақтига тузатиш киритиш мақсадида тромбоцитар массани қуйиш тавсия этилади.

 

Чиқарилиш шакли

Дилютикс 75 мг таблеткалари, плёнка қобиқ билан қопланган 14 таблетка блистерда.
2 блистер (плёнка қобиқ билан қопланган 28 таблетка) қўллаш бўйича йўриқнома билан комплектда картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароитлари

25°С дан юқори бўлмаган хона ҳароратида, оригинал ўрамида сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365