Skip to main content

Диклон

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИКЛОН

DICLON

Препаратнинг савдо номи: Диклон

Таъсир этувчи модда (ХПН): диклофенак натрий

Дори шакли: ректал суппозиторийлар

Таркиби:

Ҳар бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 12,5 мг, 25 мг, 50 мг, 100 мг диклофенак натрий

ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ.

Таърифи: торпедасимон шакли, оқ ёки оч-сариқ тусли оқ рангли суппозиторийлар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши восита.

АТХ коди: M01AB05

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Диклон ректал суппозиторийлар – яққол антиревматик, яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирга эга бўлган ностероид яллиғланишга қарши восита бўлган (НЯҚВ) – диклофенак натрий сақлайди. У яллиғланиш, оғриқ ва иситмани шаклланишида муҳим роль ўйнайдиган простагландинлар синтезини сусайтиради.

Фармакокинетикаси

Диклофенак меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Суппозиторийлар қўлланганидан кейин камида бир соатдан сўнг қон плазмасида максимал концентрацияга эришилади. Метаболизмга учрайди ва асосан сийдик билан чиқарилади. Шунингдек, кўп бўлмаган миқдори сафро билан ажралади.

Қўлланилиши

Катталар

Турли даражадаги оғриқларни ва кенг диапазонли патологик ҳолатларда яллиғланиш жараёнини енгиллаштириш учун қўлланади, шу жумладан:

  • Таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланиш ва дегенератив касалликлари: ревматоид артрит, остеоартрит, анкилозловчи спондилит, подагранинг ўткир хуружи.
  • Периартрит (масалан, қотиб қолган елка синдроми), тендинит, теносиновит, бурсит каби таянч-ҳаракат аппаратини ўткир бузилишлари.
  • Стоматологик ва ортопедик амалиётда посттравматик ва операциядан кейинги оғриқ синдромлари.
  • Оғриқ синдроми ва яллиғланиш (дисменорея) билан бирга кечадиган гинекологик касалликларда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

1 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар.

Ювенил ревматоид артрит (суппозиторийлар 12,5 мг ва 25 мг)

6 ёш ва ундан катта болалар.

Монотерапия ёки морфин ёки бошқа опиатлар билан бирга ёрдамчи восита сифатида операциядан кейинги оғриқларни енгиллаштириш учун қўлланилади (12,5 мг ва 25 мг суппозиторийлар)

 

Суппозиторийларни қўллаш усули.

Суппозиторийларни тўғри ичакка иложи борича чуқурроқ, ичак тозаланганидан кейин юбориш афзалроқ. Суппозиторийларни қисмларга бўлиш мумкин эмас, чунки препаратни бундай қўллаш усули фаол моддани тақсимланишини бузилишига олиб келиши мумкин.

Дозалаш ва қўллаш давомийлиги

Катталар

Тавсия этилган бошланғич доза – суткада 75-150 мг, бир неча юбориш учун (25 мг, 50 мг ва 100 мг дан).

Касалликни бироз енгил ҳолатларида, шунингдек давомли даволаш учун суткада 75-
100 мг етарли ҳисобланади. Қўллашлар сони 2-3 марта. Тунги оғриқларни ёки эрталабки тангликни енгиллаштириш учун диклофенак суппозиторийни кун давомида, препаратни таблетка кўринишида қўллашга қўшимча равишда уйқудан олдин буюрилади; бунда суткалик дозанинг йиғиндиси 150 мг дан ошмаслиги лозим.

1 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар.

Препаратни суткада тана вазнига 1-2 мг/кг ҳисобида буюрилади, дозани 2-3 қабулга тақсимланади. Операциядан кейинги ўткир оғриқларни даволаш 4 кун билан чегараланиши керак (12,5 мг ва 25 мг дан суппозиторийлар).

Ювенил артрит ҳолатида суткада доза тана вазнига 1-3 мг/кг гача оширилиши мумкин, дозани 2-3 қабулга тақсимланади (12,5 мг ва 25 мг дан суппозиторийлар).

Кексалар

Кекса ёшдаги пациентларда Диклон препаратининг фармакокинетикаси клиник аҳамиятли бўлган ўзгаришларга олиб келмаса ҳам, ножўя самараларни ривожланиши хавфи туфайли ностероид яллиғланишга қарши воситаларни эҳтиёткорлик билан қўлланилади. Хусусан, кекса ёшдаги ёки тана вазни кам бўлган пациентлар учун иложи борича камроқ самарали дозани қўллаш тавсия этилади, шунингдек НЯҚВ ларни бошлаганида 4 ҳафта давомида меъда-ичакдан қон кетишини назорат қилиши зарур.

 

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, анорексия, эпигастрал соҳада оғриқлар ва нохуш ҳислар, метеоризм, қабзият, диарея; айрим ҳолларда – эрозив ярали шикастланишлар, МИЙ дан қон кетишлар ва перфорациялар; кам ҳолларда жигар фаолиятини бузилиши. Ректал юборилганида якка ҳолларда йўғон ичакдан қон кетиши билан кечувчи яллиғланиши, ярали колитни зўрайиши аниқланган.

Марказий нерв тизими ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, қўзғалувчанлик, уйқусизлик, таъсирчанлик, чарчоқлик ҳисси, кам ҳолларда – парестезиялар, кўришни бузилиши (ноаниқлик, диплопия), қулоқларда шовқин, уйқуни бузилиши, тиришишлар, таъсирчанлик, тремор, руҳий бузилишлар, депрессия.

Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда анемия, лейкопения, тромбоцитопения, агранулоцитоз.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – буйрак фаолиятини бузилиши; мойиллиги бўлган пациентларда шишлар бўлиши мумкин.

Дерматологик реакциялар: кам ҳолларда жиддий тери реакциялари.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш.

Маҳаллий реакциялар: ректал юборилганида маҳаллий таъсирланиш, қон аралаш шиллиқ ажралмаларни пайдо бўлиши, оғриқли дефекция бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • зўрайиш босқичидаги меъда ва 12-бармоқ ичак яраси
  • диклофенакка ва препаратнинг компонентларига нисбатан юқори сезувчанлик
  • ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚП ни, шунингдек простагландинларни ишлаб чиқарилишини сусайтирувчи ҳар қандай препаратларни қўллаш билан боғлиқ бўлган анамнезидаги бронхиал астма хуружлари, эшакеми, ўткир ринит ҳақида маълумотлар
  • проктит
  • жигар, буйрак ёки юрак функцияни оғир бузилишлари
  • ҳомиладорликни 3-уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Диклофенак билан антигипертензив дори воситаларини бир вақтда қўлланганида, уларнинг таъсири сусайиши мумкин.

НЯҚВ ва хинолон қатори антибактериал препаратлари билан бир вақтда қўллаган беморларда тиришишларни келиб чиқиши якка хабарлари мавжуд.

ГКС ларни бир вақтда қўлланганида, овқат ҳазм қилиш тизими томонидан ножўя самараларни келиб чиқиши хавфи ошади.

Диуретикларни бир вақтда қўлланганида диуретик самарани камайиши кузатилиши мумкин. Калий тежовчи диуретиклар бир вақтда қўлланганида, қонда калий концентрациясини ошиши кузатилиши мумкин.

Бошқа НЯҚВ лар билан бир вақтда қўлланганида, ножўя самараларни ривожланиши хавфи ошиши мумкин.

Диклофенакни гипогликемик препаратлар билан бир вақтда қўллаган, қандли диабети бўлган беморларда гипогликемик ёки гипергликемияни ривожланиши ҳақидаги хабарлар мавжуд.

Ацетисалицил кислотаси билан бир вақтда қўлланганида, қон плазмасида диклофенак концентрацияси камайиши мумкин.

Клиник тадқиқотларда диклофенакни антикоагулянтлар таъсирига таъсир қилиши аниқланмаган бўлса ҳам, бир вақтда қўлланганида қон кетишларини келиб чиқишининг алоҳида ҳоллари ифодаланган.

Дигоксин, литий ва фенитоинни бир вақтда қўлланганида қон плазмасида уларнинг концентрацияси ошиши мумкин.

Колестирамин билан бир вақтда қўлланганида, МИЙдан диклофенакни сўрилиши камаяди, колестипол билан – кам даражада камайиши кузатилади.

Метотрексат билан бир вақтда қўлланганида/24 соат давомида/қон плазмасида метотрексатни концентрациясини ошиши ва унинг заҳарлилиги кучайиши мумкин.

Диклофенак билан бир вақтда қўлланганида морфинни биокираолишига таъсир кўрсатмаслиги мумкин, бироқ морфиннинг фаол метаболити диклофенак иштирокида юқори бўлиб қолиши мумкин, бу морфин метаболитларининг ножўя самараларини ривожланиши, шу жумладан нафасни сусайиши хавфини оширади.

Пентазоцин билан бир вақтда қўлланганида катта тиришиш хуружи; рифампицин билан – қон плазмасида диклофенак концентрациясини камайиши мумкин; цефтриаксон билан – сафро билан цефтриаксонни чиқарилиши ошади; циклоспорин билан – циклоспориннинг нефротоксиклиги ошиши кузатилишини ривожланиш ҳолатлари тавсифланган.

Махсус кўрсатмалар

Диклофенакни қўллаш вақтида МИЙ касалликларини кўрсатувчи, шикоятлари бўлган беморларни синчков тиббий кузатиш керак;

анамнезида меъда ёки ичакнинг ярали шикастланишлари ҳақидаги маълумотлар бўлса; ярали колит ёки Крон касаллиги бўлган шунингдек жигар функциясини бузилиши, меъда-ичакдан қон кетиши ёки яраланиш/МИЙ перфорацияси бўлган пациентларни синчковлик билан кузатиш керак.

Кекса ёшдаги пациентларда диклофенакни қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Анамнезида НЯҚВ ва сульфитларга аллергик реакцияларга кўрсатма бўлса, диклофенакни фақат шошилинч ҳоллардагина қўлланилади. Даволаш жараёнида жигар ва буйрак функциясини, периферик қон манзарасини мунтазам назорат қилиш зарур. Анамнезида аноректал соҳадаги касалликлар ёки аноректал қон кетишлари бўлган пациентларга ректал қўллаш тавсия этилмайди.

Тизимли қўллаш учун дори шакллари билан даволаш даврида алкоголни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойлиги – ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар ҳомила учун бирон-бир ҳавфни аниқламади.

Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлиги – бачадоннинг қисқариш қобилиятини сусайиши ва ҳомилада артериал йўлини муддатидан олдин ёпилиб қолишининг эҳтимоли туфайли, препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Диклофенак ва унинг парчаланиши маҳсулотлари кўкрак сутига ўтади, бироқ аҳамиятсиз миқдорларда ва одатда ушбу даврда эмизишни бекор қилиш тавсия этилмайди.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш даврида психомотор реакцияларнинг тезлиги пасайиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чиқарилиш шакли

12,5 мг,25 мг, 50 мг, 100 мг дан 5 суппозиторий контур уяли ўрамда, икки контур уяли ўрам (10 суппозиторий) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналарда бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

 

Улашиш: