Skip to main content

Дикломид

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИКЛОМИД

DICLOMID

Препаратнинг савдо номи: Дикломид

Таъсир этувчи модда (ХПН): диклофенак

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

Ҳар бир ампула (3 мл) қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: диклофенак натрий – 75 мг;

ёрдамчи моддалар: бензил спирти, натрий метабисульфити, пропиленгликоль, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

Код АТХ: M01AB05

Фармакологик хусусиятлари

Яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Циклооксигеназа 1 ва 2 ни танламасдан сусайтириб, арахидон кислотасининг метаболизмини издан чиқаради, яллиғланиш ўчоғида простагландинларнинг (Pg) миқдорини камайтиради. Яллиғланиш характерли оғриқларда кўпроқ самарали. Барча НЯҚВ каби препарат антиагрегант фаоллик кўрсатади.

6-yillik-qizil-jenshen

 

Қўлланилиши

  • Таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланиш касалликлари (ревматоид артрит, псориатик, ювенил сурункали артрит, анкилозловчи спондилит, подаграли артрит, юмшоқ тўқималарнинг ревматик шикастланиши).
  • Таянч-ҳаракат аппаратининг дегенератив касалликлари (деформацияловчи остеартроз, остеохондроз).
  • Люмбаго, ишиас, невралгия, милгия, тендовагинит, бурсит.
  • Жароҳатдан кейинги яллиғланиш билан бирга кечувчи оғриқ синдроми, операциядан кейинги оғриқ, мигрень, буйрак санчиғи; бирламчи альгодисменорея, аднексит, проктит.
  • Қулоқ, томоқ, буруннинг яққол оғриқ синдроми билан кечувчи инфекцион-яллиғланиш касалликларини (фарингит, тонзиллит, отит) мажмуавий даволаш таркибида.
  • Иситма синдромида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Мушак ичига, чуқур юборилади. Препарат ўткир ҳолатларни даволаш ёки сурункали касалликни зўрайишини бартараф қилиш учун қўлланади.

Катталар учун бир марталик доза – 75 мг (бир ампула). Зарурати бўлганида қайта юбориш мумкин, аммо 12 соатдан олдин эмас. Максимал суткалик доза 150 мг (2 ампула) ни ташкил этади.

Препаратни мушак ичига юборишнинг давомийлиги 2 ҳафтадан ошмаслиги керак, 65 ёшдан ошган пациентлар учун 2 кундан кўп эмас, синчков тиббий кузатуви остида, кейинчалик перорал қабулга ўтилади.

 

Ножўя таъсирлари

Тез-тез – 1-10%; баъзида – 0,1-1%; кам ҳолларда – 0,01-0,1%; жуда кам ҳолларда – 0,001%, шу жумладан алоҳида ҳолатлар.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – НЯҚВ-гастропатия (гастралгия, кўнгил айниши, қусиш, диарея, абдоминал оғриқ, метеоризм), анорексия; кам ҳолларда – гастрит, проктит, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар (қонли қусиш, мелена, қон аралаш диарея), меъда-ичак йўлларининг яралари (қон кетиши билан ёки у сиз ёки перфорациялар), токсик гепатит (сариқлик билан ёки у сиз), фульминант гепатит, жигар фаолиятини бузилиши, қон кетиши билан бўлган носпецифик колит, оғизни қуриши; жуда кам ҳоллардастоматит, глоссит, қизилўнгачни шикастланиши, ичакнинг диафрагмасимон стриктуралари (носпецифик геморрагик колит, ярали колитни зўрайиши ёки Крон касаллиги), қабзият, панкреатит, яшин тезлигидаги гепатит.

Нерв тизими томонидан: тез-тез-бош оғриғи, бош айланиши, юқори чарчоқлик; кам ҳолларда – уйқучанлик; жуда кам ҳолларда – сезувчанликни бузилиши, шу жумладан парестезиялар, хотирани бузилиши, тремор, тиришишлар, хавотирлик, цереброваскуляр бузилишлар, дезориентация, депрессия, уйқусизлик, тунги «даҳшатлар», таъсирчанлик, руҳий бузилишлар, асептик менингит.

Сезги аъзолари томонидан: тез-тез – вертиго; жуда кам ҳолларда – кўриш ўткирлигини пасайиши, диплопия, скотома, эшитишни пасайиши, қулоқларда шовқин.

Тери қопламалари томонидан: тез-тез – терини қичишиши; жуда кам ҳолларда – гематомалар, буллез тошмалар, экзема, шу жумладан кўпшаклли экзема ва Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми, эксфолиатив дерматит, қичишиш, соч тўкилиши, фотосенсибилизация, пурпура.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: тез-тез – нефротик синдром (шишлар); жуда кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги, гематурия, протенурия, олигурия, интерстициал нефрит, сўрғичли некроз, цистит, антидиуретик гормонининг ноадекват секрециясини эслатувчи синдроми кўринишида электроколит мувозанатини бузилиши, спонтан гипонатриемия.

Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – тромбоцитопения, лейкопения, гемолитик ва апластик анемия, агранулоцитоз, локал спонтан қон кетишлари ва тромбоцитлар агрегациясини ингибирланиши, қон кетиш вақтини узайиши.

Юрак-томир тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – юрак уриши, кўкракда оғриқ, артериал босимини ошиши, васкулит, юрак етишмовчиги, миокард инфаркти.

Нафас тизими томонидан: кам ҳолларда – бронхиал астма (шу жумладан ҳансираш), жуда кам – пневмонит.

Эндокрин бузилишлари: жуда кам ҳолларда импотенция.

Аллергик реакциялар: жуда кам ҳолларда анафилактик/анафилактоид реакциялар, шу жумладан артериал босимни яққол пасайиши ва шок; жуда кам ҳолларда – ангионевротик шиш (шу жумладан юз шишиши).

Мушак ичига юборилган жойида: тез-тез ачишиш; жуда кам ҳолларда инфильтрация, асептик некроз, ёғ тўқимасининг некрози.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан бошқа НЯҚВларга), меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (зўрайиш босқичида), бронхиал астма (зўрайиш хавфи), ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларини қабул қилиш қўзғатган эшакеми ёки ўткир ринит, оғир буйрак/жигар ва юрак етишмовчилиги, қон яратилишини бузилиши, ҳомиладорлик, болалар (15 ёшгача), лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: меъда ва 12-бармоқ ичакнинг яра касаллиги, ярали колит, Крон касаллиги, анамнездаги жигар касалликлари, жигар порфирияси, сурункали буйрак етишмовчилиги, сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, айланиб юрувчи қон ҳажмини камайиши (шу жумладан катта жарроҳлик аралашувларидан кейинги), 65 ёшдан ошган кекса пациентлар (шу жумладан диуретиклар қабул қилаётган, заифлашган ва тана вазни кам бўлган пациентлар), бронхиал астма (зўрайиш хавфи), глюкокортикостероидлар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар, серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дигоксин, метотрексат, литий препаратлари ва циклоспоринларининг плазмада концентрациясини оширади.

Диуретикларнинг самарасини пасайтиради, калий тежовчи диуретикларнинг фонида гиперкалиемиянинг хавфи кучаяди; антикоагулянтлар, тромболитик воситалари (альтеплаза, стрептокиназа, урокиназа) фонида – қон кетишининг хавфи (кўпинча меъда-ичак йўлларидан) ошади. Гипотензив ва уйқу воситаларининг самарасини камайтиради.

Бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ва глюкокортикостероид воситаларининг ножўя самараларини (меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари) метотрексатнинг токсиклигини ва циклоспориннинг нефротоксиклигини пайдо бўлиши эҳтимолини оширади.

Ацетилсалицил кислотаси диклофенакнинг қондаги концентрациясини камайтиради.

Парацетамол билан бир вақтда қўллаш диклофенакнинг нефротоксик самаралари ривожланиши хавфини оширади.

Гипогликемик воситаларининг самарасини камайтиради.

Цефамандол, цефаперазон, цефотетан, вальпроат кислотаси ва пликамицин гипопротромбинемиянинг ривожланиши тез-тезлигини оширади.

Циклоспорин ва олтин препаратлари диклофенакнинг буйракда простагландинларнинг синтезига таъсирини оширади, бу нефротоксиклигини ошиши билан намоён бўлади.

Этанол, колхицин, кортикотропин ва далачой препаратлари билан бир вақтда буюриш, меъда-ичак йўлларидан қон кетишини ривожланиш хавфини оширади.

Фотосенсибилизацияни чақирувчи дори воситалари диклофенакнинг УБ-нурланишга сенсибилизация қилувчи таъсирини оширади.

Найчалар секрециясини блокловчи дори воситалари, диклофенакнинг плазмадаги концентрацияни оширади, бу билан унинг фаоллиги ва токсиклигини оширади.

Хинолонлар гуруҳи антибактериал дори воситалари тиришишларни ривожланиш хавфини оширади.

 

Махсус кўрсатмалар

Узоқ муддатли даволаниш вақтида периферик қон манзарасини ва жигар ва буйракнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. Гастропатия белгилари пайдо бўлганида эзофагогастродуоденоскопия ўтказилишини, гемоглобин, гематокритни аниқланиш билан қоннинг таҳлилини, аҳлатни яширин қон таҳлилини ўтказишни ўз ичига олган синчков шифокор назорати кўрсатилган. Кўришни бузилиши пайдо бўлганида дозани камайтириш ёки препаратни бекор қилиш лозим.

Фертилликка, салбий таъсири сабабли, ҳомиладорликни режалаштирган аёлларга препаратни қўллаш тавсия қилинмайди. Бепуштлиги бўлган пациентларда (шу жумладан текширишдан ўтаётган) препаратни бекор қилиш тавсия этилади.

Простагландинларнинг буйракда қон оқимини тутиб туришдаги муҳим роли туфайли, юрак ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга буюрилганида, диуретикларни қабул қилаётган кекса ёшдаги пациентларни даволашда ва катта жарроҳлик аралашувларидан кейин беморларда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Агар бундай ҳолларда диклофенак буюрилса, эҳтиёткорлик чоралари сифатида буйрак фаолиятини назорат қилиш тавсия этилади.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда креатинин клиренси минутига 10 мл дан камлигида плазмада концентрацияси назарий жиҳатдан буйрак фаолияти нормада бўлган пациентлардагига қараганда сезиларли даражада юқори бўлиши керак, аммо бу реал кузатилмайди, чунки бундай вазиятда метаболитларини сафро билан чиқарилишини кучаяди. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда (сурункали гепатит, жигарнинг компенсацияланган циррози), кинетикаси ва метаболизми, жигар фаолияти нормада бўлган пациентлардаги ўхшаш жараёнлардан фарқ қилмайди.

Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини яраланишини, қон кетиши (меъда-ичакдан, милкдан, бачадондан, геморройдан), ривожланишининг хавфи ошади.

Ҳомиладорлик ва лактация вақтида қўлланилиши

Эмизиш даврида ва ҳомиладорлик вақтида препарат қўлланмасин.

Автотранспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш даврида автотранспортни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли бошқа фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: бош айланиши, бош оғриғи, ўпканинг гипервентиляцияси, онгни хиралашуви, миоклоник тиришишлар, кўнгил айниши, қусиш, абдоминал оғриқлар, қон кетиши, жигар ва буйраклар фаолиятини бузилиши.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир юбориш, артериал босимни ошишини, буйраклар фаолиятини бузилишини, тиришишларни, меъда-ичак йўлларини таъсирланишини, нафас сусайишини бартараф қилишга йўналтирилган симптоматик даволаш. Жадаллаштирилган диурез гемодиализ кам самарали.

Чиқарилиш шакли

3 мл дан чоп этилган матн ампулаларда, 5 ампула контур-уяли ПВХ ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365