Skip to main content

Диклофенак сиртга қўллаш учун гель

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИКЛОФЕНАК

DICLOFENAK

Препаратнинг савдо номи: Диклофенак

Таъсир этувчи модда (ХПН): диклофенак

Дори шакли: сиртга қўллаш учун гель

Таркиби:

100 г гель қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: диклофенак натрий – 5,0 г;

ёрдамчи моддалар: этанол, пропиленгликоль, карбомер, метилпарагидроксибензоат, троламин, лаванда мойи, тозаланган сув.

Таърифи: бир хил, оқ ёки сарғиш ёки оч-сарғиш тусли оқ рангли, ўзига хос ҳидли гель.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши препарат (НЯҚП).

АТХ коди: М02АА15.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Препаратнинг фаол компоненти диклофенак – яққол оғриқсизлантирувчи ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга ностероид яллиғланишга қарши препарат (НЯҚП) дир. 1 ва 2 тип циклооксигеназани танламасдан сусайтиради, яллиғланишни ривожланишида асосий ҳисобланган арахидон кислотаси метаболизми ва простагландинлар синтезини бузади.

Диклофенак гель 5% яллиғланиш жараёни билан боғлиқ оғриқ синдромини бартараф этиш ва шишни камайтириш учун ишлатилади. Маҳаллий қўлланилганда бўғимларда тинч ҳолатда ва ҳаракатдаги оғриқни сусайиши ёки йўқолишини чақиради. Эрталабки карахтлик ва бўғимлардаги шишни камайтиради, ҳаракатлар хажмини ошишига ёрдам беради. Препарат тавсия этилган усулда суртилганда диклофенакнинг 6% камроғи сўрилади.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг фармакокинетикаси бўйича маълумотлар тақдим этилмаган.

Қўлланилиши

  • Юмшоқ тўқималар ва бўғимларни жароҳатдан кейинги яллиғланиши, масалан чўзилиш, ҳаддан ташқари зўриқиш ва лат ейишлар оқибатида;
  • Юмшоқ тўқималарнинг ревматик касалликлари (тендовагинит, бурсит, периартикуляр тўқималарни шикастланиши);
  • Мушаклар ва бўғимларнинг касалликлари билан боғлиқ оғриқ синдроми ва шиш (ревматоид артрит, остеоартроз, радикулитлар, люмбаго, ишиас, ревматик ва ревматик бўлмаган мушак оғриқлари) да қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўлланади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга кунига 2-3 марта суртилади ва енгил ишқаланади. Препаратнинг зарур миқдори оғриқли соҳанинг ўлчамига боғлиқ. Препаратнинг бир марталик дозаси – 2 г гача (тубанинг бўйинчаси тўлиқ очилганда тахминан 4 см) ни ташкил этади. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга кунига 2 мартагача қўлланади, препаратнинг бир марталик дозаси 1 г гача (тубанинг бўйинчаси тўлиқ очилганда тахминан 2 см).

Препарат суртилгандан кейин қўлларни ювиш керак.

Даволаш давомийлиги кўрсатмалар ва кузатилаётган самараларга боғлиқ. Препарат 2 хафта қўлланилгандан кейин шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар: экзема, фотосенсибилизация, контакт дерматит (қичишиш, қизариш, ишлов берилаётган тери соҳасини шиши, папулалар, везикулалар, кепакланиш).

Тизимли реакциялар: тарқалган тери тошмаси, аллергик реакциялар (эшакеми, ангионевротик шиш, бронхоспастик реакциялар), фотосенсибилизация.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Диклофенак ёки препаратнинг бошқа компонентлари, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚП ларга юқори сезувчанлик, анамнезида ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚП ларни қабул қилгандан кейин бронхообструкция, ринит, эшакеми хуружларини ривожланганлиги, ҳомиладорлик (III уч ойлик), лактация даври, болалар (6 ёшгача), тери қопламалари бутунлигини бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: жигар порфирияси (зўрайиши), меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланиши, жигар ва буйрак фаолиятини оғир бузилишлари, сурункали юрак етишмовчилиги, бронхиал астма, қон ивишини бузилишлари (шу жумладан гемофилия, қон кетиш вақтини узайиши, қон кетишларга мойиллик), кексалар, ҳомиладорликнинг I ва II уч ойлигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат фотосенсибилизация чақирувчи препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Бошқа препаратлар билан клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсирлар таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Гелни очиқ яраларга тушишидан сақланиб, фақат шикастланмаган терига суртиш лозим. Суртилгандан кейин окклюзион боғлам қўйиш мумкин эмас. Препаратни кўзларга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўйиш мумкин эмас.

Препаратнинг кўп миқдорини узоқ муддат қўлланилганда НЯҚП ларга характерли тизимли ножўя самараларни пайдо бўлишини инкор этиб бўлмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Препаратни лактация даврида қўллаш тажрибаси йўқ. I ва II уч ойликда фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейингина қўллаш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Сиртга қўлланилганда препаратнинг фаол компонентларининг паст тизимли сўрилиши туфайли дозани ошириб юборилиши эҳтимоли жуда кам. Гелнинг кўп миқдори (20 г дан кўп) тўсатдан ютиб юборилганда НЯҚП ларга характерли тизимли нохуш реакциялар бўлиши мумкин. Меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш лозим.

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун гель 5%.

30 г, 50 г, 100 г дан алюмин тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, 15оС дан 25оС гача ҳароратда сақлансин. Музлатишга йўл қўйилмайди.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365