Skip to main content

Диклофенак-LP инъекция учун эритма 75 мг/3 мл

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИКЛОФЕНАК-LP

DICLOFENAC-LP

 

Препаратнинг савдо номи: Диклофенак-LP

Таъсир этувчи модда (ХПН): диклофенак

Дори шакли: инъекция учун эритма 75 мг/3 мл

Таркиби:

фаол модда: диклофенак натрий – 75 мг;

ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль – 0,9 мг, этил спирти – 0,45 мл, полисорбат 80 –
0,015 мл, трилон Б – 1,5 мг, сувсиз натрий сульфити – 1,5 мг, инъекция учун сув 3 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

АТХ коди: M01AB05

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Циклооксигеназа (ЦОГ-1 ва ЦОГ-2) ферментининг фаоллигини танламасдан сусайтириб, арахидон кислотасининг метаболизмини издан чиқаради ва яллиғланиш ўчоғида простагландинлар миқдорини камайтиради.

Ревматик касалликларда диклофенакнинг яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсири оғриқни, эрталабки тангликни, бўғимларнинг шишини сезиларли камайишига ёрдам беради, бу бўғимнинг функционал ҳолатини яхшилайди. Жароҳатларда, операциялардан кейинги даврда диклофенак оғриқни ва яллиғланиш шишини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Мушак ичига (м/и) юборилганида плазмадаги чўққи концентрациясига 10-20 минутдан кейин эришилади. Юборилган препаратнинг 99% қондаги оқсиллар билан боғланади. Диклофенак тўқималар ва синовиал суюқлигига яхши ўтади, ундаги чўққи концентрацияси юборилганидан сўнг 4 соат ўтгач кузатилади. Диклофенакнинг 35% аҳлат билан метаболитлар кўринишида чиқарилади, 65% жигарда метаболизмга учрайди ва фаол бўлмаган метаболитлар кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 2 соат, синовиал суюқликдан – 3-6 соатни ташкил қилади.

 

Қўлланилиши

Ўткир оғриқ синдромини бартараф қилиш учун қуйидаги ҳолатларда қўлланади:

  • ўткир ревматизм;
  • ревматоид артрит;
  • анкилозловчи спондилит (Бехтерев касаллиги);
  • артрозлар;
  • спондилоартрозлар;
  • невралгия;
  • миалгия;
  • жароҳатлардан кейинги ва операциялардан кейинги оғриқлар;
  • буйрак ва жигар санчиқлари.

 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат одатда даволашнинг бошида м/и 75 мг дозада (1 ампула) суткада бир марта ёки максимал 150 мг (2 ампула) фақат катталарга ва фақат тез терапевтик самарани олиш керак бўлган ҳолларда қўлланади. Одатда препаратнинг инъекциялари 1-5 кун давомида буюрилади. Даволашни давом эттириш зарурати туғилганда таблеткалар, капсулалар ёки суппозиторийларни қўллашга ўтилади. М/и инъекцияларни препаратни ичга ёки ректал қўллаш билан бирга қўшиб олиб бориш мумкин, бунда максимал суткалик доза 150 мг дан ошмаслиги керак.

 

Ножўя таъсирлари

Пайдо бўладиган ножўя самаралар индивидуал сезувчанлик, қўлланаётган дозанинг катталиги ва даволаш давомийлигига боғлиқ.

Меъда-ичак йўллари ва сийдик-чиқариш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрийда оғриқлар, анорексия, метеоризм, қабзият, ич кетиши, ҳатто қон кетиши билан кечувчи эрозив гастритлар; трансаминазалар даражасини ошиши, дори гепатити, панкреатит, интерстициал нефрит.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, дезориентация, қўзғалиш, уйқусизлик, таъсирчанлик, толиқиш, асептик менингит.

Тери томонидан: экзантема, эритема, экзема, гиперемия, кўп шаклли эритема, Лайелл синдроми, Стивенс-Джонсон синдроми, эритродермия, фотосенсибилизация.

Нафас тизими томонидан: бронхоспазм.

Қон яратиш аъзолари томонидан: анемия, тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз.

Маҳаллий: юбориш жойида ачишиш, инфильтрат ҳосил бўлиши, ёғ тўқимасининг некрози.

Бошқалар: суюқликни тутилиши, шишлар, артериал босимни ошиши (АБ), тизимли анафилактик реакциялар, шу жумладан шок.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Диклофенак ёки препаратнинг бошқа компонентларига, аспирин ёки бошқа НЯҚВ («аспирин астмаси») юқори сезувчанлик; қон манзарасини номаълум генезли бузилиши; меъда ва 12 бармоқли ичакнинг яра касаллиги; ичакнинг зўрайиш босқичидаги деструктив-яллиғланиш касалликлари; ҳомиладорлик; лактация даври (эмизишдан воз кечиш керак); болалар ва ўсмирларда (18 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

 

Дори воситалари билан ўзаро таъсири

Препаратни қуйидаги воситалар билан бир вақтда қўлланганда:

  • дигоксин, фенитоин, ёки литий препаратлари билан – плазмада бу дори воситаларининг даражаси ошиши мумкин;
  • диуретиклар ва гипотензив воситалари билан – бу препаратларнинг таъсири сусайиши мумкин;
  • калийни тежовчи диуретиклар билан – гиперкалиемия пайдо бўлиши мумкин;
  • бошқа НЯҚВ ёки глюкокортикоидлар билан – меъда-ичак йўллари томонидан ножўя кўринишларни пайдо бўлиши ҳавфи ошади;
  • ацетилсалицил кислотаси билан – қон зардобида диклофенакнинг концентрацияси пасаяди;
  • циклоспорин билан – циклоспориннинг буйракларга токсик таъсирини ошириши мумкин;
  • диабетга қарши воситалар билан гипо- ёки гипергликемия пайдо бўлиши мумкин. Воситаларнинг бунда мажмуаси қўлланганда қонда қанд миқдорини назорат қилиш керак;
  • метотрексат уни қабул қилишдан олдин ёки кейин 24 соат давомида – метотрексатнинг концентрациясини ошишига ва унинг токсик таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин;
  • антикоагулянтлар билан – қон ивишини мунтазам назорат қилиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Препарат юқори дозаларда қўллаганида бош айланиши ва чарчоқлик ҳисси каби ножўя кўринишлар пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, айрим ҳолларда автомобил ёки бошқа объектларни бошқариш қобилияти издан чиқади. Бу кўринишлар алкоголни бир вақтда қабул қилинганида кучаяди.

Қуйидаги ҳолатларда препаратни шифокорнинг қатъий кузатуви остида фойда/хавф нисбати синчиклаб баҳолагандан кейин қўллаш мумкин:

  • индуцияланган порфирияда;
  • тизимли қизил югурик ва бириктирувчи тўқиманинг бошқа тизимли касалликларида.

Препарат қуйидагиларда эҳтиёткорлик билан ва шифокор назорати остида буюрилади:

  • анамнезидаги меъда-ичак йўлларининг касалликларида (ярали колитлар, Крон касаллиги);
  • буйрак ва жигар функциясининг оғир бузилишларида;
  • юқори артериал босимида ва/ёки юрак етишмовчилигида;
  • бронхиал астмада, аллергик тумовда, бурун шиллиқ қаватининг полипларида, астма хуружи пайдо бўлиш хавфи туфайли нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликларида, Квинке шишида ёки уртикарийларда;
  • оғир жарроҳлик аралашувларидан кейин дарҳол;
  • кексаларда.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: клиник манзараси марказий нерв тизими томонидан бўлган бузилишлар (бош оғриғи, бош айланиши, юқори қўзғалувчанлик, юқори тиришиш тайёргарлиги билан кечувчи гипервентиляция кўринишлари, болаларда-миоклоник тиришишлар) ва меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (қоринда оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш) билан белгиланади. Меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари ва/ёки жигар ва буйракларнинг функциясини бузилишлари пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш: махсус антидоти мавжуд эмас. Дозани ошириб юбориш холларида жиддий тиббий парвариш ва симптоматик даволаш ўтказилиши лозим.

 

Чиқарилиш шакли

инъекция учун эритма 75 мг/3мл, 3 мл дан ампулаларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: