Skip to main content

Дифлазон®

Улашиш:
  Reading time 20 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИФЛАЗОН®  

DIFLAZON®

 

Препаратнинг савдо номи: Дифлазон® (Diflazon®)

Таъсир этувчи модда (ХПН): флуконазол (fluconazole)

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 50 мг, 150 мг флуконазол;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, натрий лаурилсульфати, магний стеарати.

Капсула қобиғи: титан диоксиди Е-171, патентланган кўк бўёвчиси Е-131, желатин EP E-122.

Таърифи:

50 мг ли капсулалар: Капсула ичидагиси – оқ ёки деярли оқ рангли кукун. Капсула ичидагиси – оқ ёки деярли оқ рангли кукун. Капсуланинг корпуси – оқ рангли  ва қопқоқчаси оч-мовий рангли

150 мг ли капсулалар: Капсула ичидагиси – оқ ёки деярли оқ рангли кукун. Капсуланинг корпуси  ва қопқоқчаси оч-мовий рангли

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун замбуруғларга қарши воситалар. Триазол ҳосилалари. Флуконазол.

АТХ коди: J02AC01.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Флуконазол – триазоллар синфига мансуб замбуруғларга қарши препарат – юза ва тизимли замбуруғли инфекцияларни даволаш учун қўлланади. Препарат замбуруғ хужайраларида эргостерол синтезини кучли селектив ингибитори ҳисобланади. Флуконазол фунгиостатик таъсир қилади, Candida spp. (C.albicans, C.tropicalis) Cryptococcus neoformans, Microsporum spp, Trichophyton spp. каби қатор шартли-патоген ва патоген замбуруғларга нисбатан фаолликни намоён қилади. Шунингдек флуконазолни эндемик микозлар моделларида, шу жумладан Blastomices dermatitidis, Coccidioides immitis ва  Histoplasma capsulatum томонидан чақирилган инфекцияларда ҳам, фаоллиги кўрсатилган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Ичга қабул қилинганидан кейин флуконазол яхши сўрилади, унинг биокираолишлиги 90% дан кўпроқни ташкил қилади. 150 мг препарат ичга, оч қоринга қабул қилинганидан кейин максимал концентрацияси, вена ичига 2,5-3,5 мг/л дозада юборилганда эришилган плазмадаги препаратнинг даражасини 90% ни ташкил қилади. Бир вақтда овқат қабул қилиш ичга қабул қилинган препаратни сўрилишига таъсир қилмайди. Плазмасидаги концентрацияга чўққи даражасига оч қоринга қабул қилинганидан кейин 0,5-1,5 соат ўтгач эришилади, флуконазолнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 30 соатни ташкил қилади. Қон плазмасидаги концентрацияси қабул қилинган дозага тўғри пропорционалдир. 90% даражадаги мувозанат концентрациясига препарат билан даволашнинг 4-5 кунлари эришилади (суткада 1 марта қабул қилинганида). Икки баробар суткалик дозага тўғри келувчи зарб доза юборилганида (суткада 1 марта), иккинчи куни мувозанат концентрациясини 90% ли даражасига эришиш имконини беради.

 

Тақсимланиши

Флуконазол организмнинг барча тўқималари ва суюқликларига, шу жумладан орқа мия суюқлигига яхши ўтади. Флуконазолнинг сўлак ва балғамдаги концентрацияси унинг қон плазмасидаги миқдори билан бир хил. Замбуруғли менингити бўлган беморларда флуконазолнинг CSF (орқа мия суюқлиги – ликвор) даги даражаси, унинг қон плазмасидаги даражасининг тахминан 80% ни ташкил қилади. Шох қаватда, эпидермисда, дерма ва экзокрин тер безларида юқори, қон зардобдагидан юқори концентрацияларга эришилади.

Метаболизми

Флуконазолнинг 5% дан камроғи жигарда бирламчи метаболизмга учрайди. Унинг метаболитларини айланиб юриши юзасидан далиллар мавжуд эмас.

Чиқарилиши

Флуконазолни асосий чиқарилиш йўли, уни буйрак орқали экскрецияси хисобланади, юборилган дозанинг тахминан 80% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига пропорционалдир.

 

Қўлланилиши

  • Криптококкли инфекциялар, шу жумладан криптококкли менингит ва ушбу инфекциянинг бошқа локализициялари (масалан, ўпка, тери), иммун жавоби ҳам нормал ҳам сусайган беморларда (масалан, ОИТС бўлган, аъзолари кўчириб ўтказилган беморларда); препарат ОИТС бўлган беморларда криптококкли инфекцияларни олдини олиш учун ишлатилиши мумкин.
  • Тизимли кандидозлар, шу жумладан кандидемия, диссеминацияланган кандидоз ва инвазив кандидоз инфекцияларнинг бошқа шакллари (масалан, қорин пардаси, эндокард, кўзлар, нафас ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари). Кандидозли инфекцияларни даволашни хавфли ўсмалари бўлган беморларда, жадал даволаш бўлимларидаги беморларда, цитотоксик ёки иммуносупрессив даволаш олаётган пациентларда, шунингдек кандидозни ривожланишига мойил бўлган бошқа омиллар бўлганида ўтказиш мумкин.
  • Шиллиқ қаватлар кандидози, шу жумладан ОИТС бўлган пациентлар: оғиз бўшлиғи ва томоқ (шу жумладан тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғининг атрофик кандидози), қизилўнгач кандидози, ноинвазив бронхўпка кандидози, кандидурия, тери кандидози.
  • Генитал кандидозлар: вагинал кандидозлар (ўткир ва қайталанувчи), кандидозли баланит, вагинал кандидозларни қайталанишини (йилига 3 ва ундан кўпроқ эпизодлар) олдини олиш.
  • Цитотоксик кимётерапия ва нур билан даволаш оқибатида бундай инфекцияларга мойиллиги бўлган хавфли ўсмалари бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш.
  • Тери микозлари, шу жумладан оёқ кафтлари, силлиқ тери, чов соҳаси микозларини; кепаксимон темиратки; онихомикоз; тери кандидоз инфекцияларини даволаш учун қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар

Криптококкли менингитда ва бошқа соҳалардаги криптококкли инфекцияларда биринчи куни одатда 400 мг флуконазол буюрилади, сўнгра эса даволаш суткада 1 марта 200 мг дан 400 мг гача бўлган дозада давом эттирилади. Криптококкли инфекцияларда даволаш давомийлиги микологик текшириш билан тасдиқланган клиник самарадорликка боғлиқ; одатда, криптококкли менингитда даволаш 6 ҳафтадан 8 ҳафтагача давом этади.

ОИТС ли беморларда криптококкли менингитни қайталанишини олдини олиш учун, тўлиқ бирламчи даволаш курси олинганидан кейин пациентга узоқ вақт давомида флуконазол 200 мг дозада суткада 1 марта буюрилади.

Кандидемия, диссеминацияланган кандидозлар ва бошқа инвазив кандидоз инфекцияларда доза одатда биринчи суткада 400 мг ни ташкил қилади, сўнгра эса – 200 мг дан суткада 1 марта буюрилади. Клиник самарадорлик етарли бўлмаган ҳолларда препаратнинг дозаси суткада 400 мг гача оширилиши мумкин. Даволаш давомийлиги клиник самарадорликка боғлиқ.

Орофарингеал кандидозда тавсия қилинган доза 5-100 мг суткада 1 мартани ташкил қилади; даволаш давомийлиги – 7 кундан 14 кунгача давом этади. Иммунитети яққол пасайган пациентларда зарурати бўлганида даволаш кўпроқ вақт давом этиши мумкин.

Тиш протезларини ишлатиш билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғининг атрофик кандидозида флуконазаол одатда 50 мг дан суткада 1 марта 14 кун давомида протезларга ишлов бериш учун антисептик воситалар билан бирга буюрилади.

Шиллиқ қаватларнинг бошқа кандидоз инфекцияларида (генитал кандидоздан ташқари), масалан, эзофагитда, ноинвазив бронх-ўпка инфекцияларда, кандидурияда, тери ва шиллиқ қаватларнинг кандидози ва бошқаларда тавсия этилган доза суткада 50-100 мг, даволаш давомийлиги 14 кундан 30 кунгача. ОИТС бўлган беморларда орофарингеал кандидозни олдини олиш учун 150 мг доза ҳафтада 1 марта буюрилиши мумкин.

Вагинал кандидозда флуконазол 150 мг ни ташкил қилувчи бир марталик доза кўринишида перорал қўлланади. Вагинал кандидозларни қайталанишини олдини олиш учун препарат 150 мг дозада 1 ойда 1 марта қўлланиши мумкин. Даволаш давомийлиги шахсий равишда танланади ва 4 ойдан 12 ойгача, ўзгариб туриши мумкин. Айрим пациентларда кўпроқ қўллаш талаб қилиниши мумкин.

Candida томонидан чақирилган баланитда, флуконазол бир марта 150 мг дозада перорал буюрилади. Кандидозларни олдини олиш учун тавсия этиладиган доза, замбуруғли инфекция ривожланиши хавфи даражасига қараб, 50-400 мг суткада 1 мартани ташкил қилади. Тизимли инфекция хавфи юқори бўлганида, масалан, бошланғич кўринишлари билан ёки вақти-вақти билан авж олувчи нейропатияси бўлган беморларда, тавсия этиладиган доза суткада 1 марта 400 мг ни ташкил қилади. Флуконазолни қўллашни нейропатиянинг кутилаётган кўринишларидан бир неча кун олдин бошлаш керак, нейтрофил лейкоцитлар сони 1000/мм3 дан кўпроқ қийматга ошганидан кейин эса, даволаш яна камида 7 кун давом эттирилади.

Тери инфекцияларида, шу жумладан оёқ панжалари, силлиқ тери, чов соҳаси дерматомикозида, шунингдек кандидозли инфекцияларда тавсия этиладиган доза ҳафтада 1 марта 150 мг ёки суткада 1 марта 50 мг ни ташкил қилади. Даволаш давомийлиги одатда 2-4 ҳафтани ташкил қилади, лекин, оёқ панжаларининг дерматомикозида давомлироқ даволаш (6 ҳафтагача) талаб қилиниши мумкин.

Кепаксимон темираткида препаратнинг тавсия этиладиган дозаси икки ҳафта давомида ҳафтада 1 марта 300 мг ни ташкил қилади; айрим беморларга ҳафтада 300 мг ни ташкил қилувчи учинчи доза талаб қилиниши мумкин, шу вақтнинг ўзида қатор ҳолларда препаратни 300-400 мг дозада бир марта қабул қилиш етарли бўлиши мумкин; даволашнинг муқобил схемаси суткада 1 марта 50 мг дозани 2-4 ҳафта давомида қабул қилишдан иборатдир.

Онихомикозда тавсия этиладиган доза ҳафтада 1 марта 150 мг ни ташкил қилади. Даволашни инфекцияланган тирноқ алмашгунича (инфекцияланмаган тирноқ ўсиб чиққунича) давом эттириш керак. Қўл бармоқларидаги тирноқларни тикланиши учун одатда 3 ойдан 6 ойгача, оёқ бармоқларида – 6 ойдан 12 ойгача вақт талаб этилади.

Болалар

Болаларда, катталардаги худди шундай инфекцияларда бўлгани каби, даволаш давомийлиги клиник ва микологик жавобга боғлиқ. Болалардаги доза катталар учун суткалик дозадан ошмаслиги керак. Флуконазол суткада 1 марта қабул қилинади.

Шиллиқ қаватларнинг кандидозида флуконазолнинг тавсия этиладиган дозаси суткада
3 мг/кг ни ташкил қилади. Мувозанат концентрациясига тезроқ эришиш мақсадида биринчи куни 6 мг/кг зарбдор доза буюрилиши мумкин.

Тизимли кандидозлар ёки криптококкли инфекцияларни даволашда касалликнинг оғирлигига қараб, суткада 6 – 12 мг/кг доза тавсия этилади.

Инфекцияни ривожланиш хавфи цитотоксик ёки нур билан даволаш натижасида ривожланаётган нейтропения билан боғлиқ бўлган иммунитети пасайган болаларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун, ҳар кунги доза индукцияланган нейтропениянинг жадаллиги ва давомийлигига қараб, 1 кг тана вазнига 3 мг дан 12 мг гача флуконазолни ташкил қилади.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган болаларда препаратнинг суткалик дозасини буйрак етишмовчилигининг яққоллик даражасига қараб (катталардаги каби пропорционал боғлиқликда) камайтириш керак.

Кекса ёшдаги пациентлар

Кекса ёшдаги пациентларда буйрак фаолиятини бузилиши бўлмаганида, препаратни дозалашнинг одатдаги тартибига риоя қилиш керак. Буйрак етишмовчилиги бўлган (креатинин клиренси минутига 50 мл кам) беморларда қуйида кўрсатилганидек препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Буйрак дисфункцияси бўлган пациентларда қўлланиши

Флуконазол асосан сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Препарат бир марта юборилганида дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга препарат такрор юборилганида, дастлаб 50-400 мг ни ташкил қилувчи зарб дозани юбориш керак. Агар креатинин клиренси cl) минутига
50 мл дан ортиқни
ташкил қилса, препаратнинг одатдаги дозаси қўлланади (тавсия этилган дозанинг 100%). Агар Сcl минутига 11 мл дан 50 мл атрофида бўлса – тавсия этилгандан дозанинг 50% ни ташкил қилувчи доза қўлланади. Давомли гемодиализда бўлган беморларда, ҳар бир гемодиализ сеансидан кейин препаратнинг бир дозасидан қабул қилиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Лимфатик тизими ва қон яратиш тизими томонидан бузилишлар

  • гематограммада ўзгаришлар (лейкопения, шу жумладан нейтропения ва агранулоцитоз, тромбоцитопения)

Иммун тизими томонидан бузилишлар

  • анафилаксия, шу жумладан ангионевротик шиш

Метаболик ва овқатланишни бузилишлари

  • гипертриглицеридемия, гиперхолестеринемия, гипокалиемия.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

  • бош оғриғи, тиришишлар, бош айланиши

МИЙ йўллари томонидан бузилишлар

  • кўнгил айниши, диарея, метеоризм, қусиш, қоринда оғриқ

Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар

  • QT интервалини узайиши, “torsade de pointes” туридаги аритмия

Гепатобилиар бузилишлар.

  • жигар ферментлари (аланинаминотрансфераза, аспартатаминотрансфераза, ишқорий фосфатаза) фаоллигини ошиши, жигар фаолиятини бузилиши (гипербилирубинемия)

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

  • тери тошмаси, эксфолеатив дерматит (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми)

Бошқалар

  • таъмни бузилиши

Оғир ножўя реакциялар пайдо бўлганида даволаш тўхтатилиши керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга ёки тузилиши жиҳатидан азол бирикмаларга яқин бирикмаларга ўта юқори сезувчанлик.

Флуконазол жигар цитохром Р450 тизими фаоллигини ингибиция қилади, шу билан айрим дори препаратларининг (терфенадин, астемизол ва цизаприд) метаболизмини секинлаштиради, бу QT интервалини узайишига  ва юрак ритмини оғир бузилишларига олиб келиши мумкин.

Хомиладорлик, эмизиш даври, болаларда (эмизикли) (6 ойликкача болаларда) қўллаш мумкин эмас. 6 ойликдан 6 ёшгача бўлган болаларга Дифлазон®нинг вена ичига юбориладиган шакли тавсия этилади.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Вагинал кандидозни даволаш учун флуконазолнинг бир марталик дозасини перорал қўллаганда нохуш дориларнинг ўзаро таъсири ҳақида клиник ишончли маълумотлар олинмаган. Нохуш дориларнинг ўзаро таъсири флуконазолнинг кўп марталик ва катта дозалари ва қуйида санаб ўтилган фаол субстанциялар бирга қўлланганида намоён бўлиши мумкин.

  • Флуконазол ва варфарин бир вақтда қўлланганда протромбин вақти ошади (ўртача 12% га), шунинг учун бу кўрсаткични назорат қилиш керак
  • Флуконазол сульфонилмочевина ҳосилалари (хлорпропанид, глибенкламид, глипизид, толбутамид) – перорал гипогликемик препаратларнинг биологик ярим парчаланиш даврини оширади. Кўрсатилган препаратларни бирга қўллашга йўл қўйилади, лекин гипогликемияни ривожланиши мумкинлигини кўзда тутиш керак.
  • Флуконазол зардобда фенитоиннинг концентрациясини оширади – бу кўрсаткични назорат қилиш ва зарурати бўлганида дозага тузатиш киритиш керак.
  • Флуконазол ва рифампицинни бирга қўллаш, флуконазолнинг метаболизмини тезлашиши оқибатида, флуконазолнинг AUC ни ва ярим парчаланиш даврини мувофиқ 25% ва 20% га камайишига олиб келади. Кўрсатилган препаратларни бир вақтда қабул қилаётган беморларда, флуконазолнинг дозасини адекват ошириш керак.
  • Буйрак кўчириб ўтказилган беморларда флуконазол (суткада 200 мг) зардобдаги циклоспориннинг концентрациясини ошириши мумкин, шунинг учун бу кўрсаткични назорат қилиш керак.
  • Флуконазол қон зардобида теофиллиннинг концентрациясини оширади; теофиллиннинг катта дозаларини қабул қилаётган пациентлар ёки теофиллинли интоксикация ривожланишини эхтимоли юқори бўлган пациентлар шифокор кузатуви остида бўлишлари керак, токсиклик белгилари пайдо бўлганида даволаш ўзгартирилиши керак.
  • Флуконазол ва цизаприд бир вақтда қўлланганда QT интервалини узайиши ва/ёки юрак ритмини жиддий бузилишлари кузатилиши мумкин.
  • QT интервалини узайиши билан боғлиқ бўлган жиддий аритмиялар пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, замбуруғларга қарши воситалар – азол ҳосилаларини – терфенадин билан бирга қабул қилаётган пациентларда ўзаро таъсирни ўрганиш бўйича текширишлар ўзказилган. Флуконазол суткада 200 мг дозада қабул қилинганида QT интервалини узайиши аниқланмаган, лекин флуконазолни 400 мг ва 800 мг суткалик дозаларда қўллаб ўтказилган текширишлар, препарат 400 мг ва каттароқ суткалик дозада қон плазмасида терфенадиннинг концентрациясини аҳамиятли оширишини кўрсатган. Терфенадин ва флуконазолни суткада 400 мг ва кўпроқ дозада бирга қабул қилиш мумкин эмас. Терфенадин ва флуконазолни суткада 400 мг ва камроқ дозада бир вақтда қабул қилаётган пациентлар кузатув остида бўлишлари керак.
  • Флуконазол рифабутиннинг зардобдаги концентрациясини ошириши мумкин. Бу препаратлар бир вақтда қўлланганида увеит холлари таърифланган. Бир вақтда флуконазол ва рифабутин қабул қилаётган пациентларнинг ҳолатини синчиклаб кузатиш керак.
  • Флуконазол ва зидовудинни бирга қўллаш, қон зардобида охиргисининг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Беморлар шифокорнинг кузатуви остида бўлишлари керак, чунки зидовудиннинг миқдорини ошиши нохуш кейинги таъсирларга олиб келиши мумкин.
  • Гидрохлортиазид ва флуконазолни бирга қўллаш, қон зардобида флуконазолнинг концентрациясини ошириши мумкинлигини кўзда тутиш керак.
  • Флуконазол ва флувастатинни бир вақтда қўллаш, қон плазмасида охиргисининг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин.
  • Флуконазол ва такролимусни перорал бир вақтда қўллаш, унинг метаболизмини CYP3A4 томонидан ингибиция қилиниши оқибатида, охиргисининг зардобдаги концентрациясини беш марта ошишига олиб келиши мумкин. Кўрсатилган самара нефротоксиклик билан боғлиқ бўлиши мумкин. Лекин такролимус вена ичига қўлланганида аҳамиятли фармакокинетик ўзгаришлар кузатилмаган. Такролимус ва флуконазолни қабул қилаётган пациентлар кузатув остида бўлишлари керак.
  • Қисқа таъсирли бензодиазепинларни (мидазолам) қабул қилиш фонида флуконазол мидазоламнинг концентрациясини ахамиятли ошишига ва психомотор самараларга олиб келиши мумкин. Бундай самара кўпроқ даражада флуконазол вена ичига буюрилганига қараганда, у перорал қабул қилинганида номоён бўлади. Бу препратлар бирга қабул қилинган ҳолда пациентларни мувофиқ кузатиш ва, эҳтимол, бензодиазепинларнинг дозасини пасайтириш керак бўлиши мумкин.
  • Астемизолни қабул қилаётган пациентларни флуконазол қабул қилишлари, охиргисининг клиренсини пасайишига ва, оқибати сифатида қон плазмасида унинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Бу самара QT интервалини узайиши ва “torsade de pointes” тахикардия хуружларини кам ҳоллари билан бирга кечиши мумкин. Флуконазол ва астемизолни бирга қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Кам ҳолларда, асосан жиддий ёндош касалликлари бўлган беморларда флуконазолни қўллаш, жигарнинг токсик ўзгаришлари билан боғлиқ бўлган. Флуконазолни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган гепатотоксик самаралар юз берган ҳолларда, препаратнинг суткалик дозаси, даволаш давомийлиги, беморнинг жинси ва ёши билан аниқ боғлиқлик аниқланмаган. Флуконазолнинг гепатотоксик таъсири, одатда, даволаш тўхтатилганидан кейин қайтувчи бўлади. Флуконазол билан даволаш вақтида жигар ферментлари фаоллигини мунтазам назорат қилиш ва пациентнинг холатини кузатиш керак. Даволаш билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган жигар касалликларининг клиник белгилари ёки симптомлари пайдо бўлганида, флуконазолни қабул қилиш тўхтатилиши керак.

ОИТС бўлган беморлар кўпчилик препаратлар қўлланганида оғир тери реакциялари ривожланишига мойилроқ бўладилар. Юза замбуруғли инфекцияси бўлган беморларда, аниқ флуконазол билан боғлиқ деб хисобланган тошма ривожланган ҳолларда, препаратни бекор қилиш керак. Инвазив/тизимли замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма пайдо бўлганида, уларни синчиклаб кузатиш ва буллез ўзгаришлар ёки кўп шаклли эритема пайдо бўлганида флуконазолни бекор қилиш керак.

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Мажмуавий даволашда креатинин клиренсига қараб флуконазолнинг дозасига тузатиш киритилган бўлиши керак.

6 ойликкача бўлган болаларда флуконазолни қўллашни чекланган тажрибаси бор; даволаш кераклиги ҳақидаги қарорни шифокор мустақил қабул қилиши керак.

Айрим азолларни, шу жумладан флуконазолни, қўллашни электрокардиограммада QT интервалини узайиши билан боғлайдилар. Пост-маркетинг даврдаги кузатувлар, пациентларда флуконазолни қўллаш QT интервалини узайиши ва “torsade de pointes” тахикардия хуружларини, юракнинг органик касалликлари, электролит балансини бузилишлари каби кўп сонли хавф омиллари ва бундай бузилишларни риқожланишига ёрдам берувчи йўлдош даволашда жуда кам ҳолларда аниқланишини кўрсатган.

Даволаш бошлангунича замбуруғ культурасининг намуналари олиниши ва бошқа мувофиқ лаборатория текширишлари (серология, гистопатология) ўтказилиши керак. Даволаш лаборатория текширишларининг натижалари маълум бўлишидан олдин бошланиши мумкин, лекин, бу натижалар олинган заҳоти, антибактериал даволаш мувофиқ тарзда тўғриланиши керак.

Айрим ингредиентлари ҳақида махсус маълумот.

Дифлазон® лактоза сақлайди. Галактозани ўзлаштираолмаслик Лаппа лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилишини кам учрайдиган наслий патологияси бўлган беморлар бу препаратни қабул қилмасликлари керак.

Ҳомиладорлик ва лактация

Препарат ҳомиладор аёлларга тавсия этилмайди.

Уни қўллаш, фақат ҳаётга хавфли инфекцияларда, она учун даволашдан фойда, ҳомила учун хавфдан устун бўлганидагина мақсадга мувофиқдир.

Флуконазол кўкрак сутида плазмадагидек концентрацияларда аниқланади, шунинг учун лактация даврида уни буюриш тавсия этилмайди.

Автомобилни бошқариш ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Дори препарати қабул қилинганидан кейин бош айланиши ва тиришишлар кузатилиши мумкин, автотранспортни ва бошқа ҳаракатланувчи механизмларни бошқаришда буни ҳисобга олиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: галлюцинациялар, параноидал хулқ.

Даволаш: симптоматик (шу жумладан клиник зарурати бўлганида меъдани ювиш).

Флуконазол асосан сийдик билан чиқарилади. 3 соат давомидаги гемодиализ флуконазолнинг қон зардобидаги концентрациясини 50% га камайтиради.

Лаборатория ҳайвонларида (сичқонлар, каламушларда) флуконазолнинг жуда юқори дозаларини қабул қилиш, ҳаракат фаоллиги, ва нафасни сусайиши, птоз, кўз ёшини оқиши, сўлакни оқиши, сийдикни тутиб тура олмаслик, рефлексларни сусайиши, цианоз, олдин баъзида клоник тиришишлар кузатилган, ўлим билан якунланиш, каби клиник самараларга олиб келган.

 

Чиқарилиш шакли

50 мг ли капсулалар: 7 капсуладан ПВХ/ПВДХ ва алюмин фольгали блистерда; 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

150 мг ли капсулалар: 1, 2 ёки 4 капсуладан ПВХ/ПВДХ ва алюмин фольгали блистерда; 1 блистердан (1 капсуладан блистер, ёки 2 капсуладан блистер, ёки 4 капсуладан блистер) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365