Skip to main content

Дибазол инъекция учун эритма

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

                         ДИБАЗОЛ

дори воситасини тиббиётда қўллаш бўйича

ИЛОВА-ВАРАҚА

(пациентлар учун маълумот)

Савдо номи: Дибазол.

Халқаро патентланмаган номи: Бендазол/Bendazol.

Дори шакли: инъекция учун эритма 5 мг/мл

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш суюқлик.

Таркиби: 2 мл (бир ампула) эритма сақлайди: таъсир этувчи мода: бендазол – 10 мг; ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Бошқа периферик вазодилятаторлар.

АТС коди – С04АХ

Қўлланилиши
– гипертоник кризларни бартараф қилиш (мажмуавий даволаш таркибида);

– оёқлар артерияларининг атеросклерозини, бош мия ва оёқ-қўлларнинг томирларини спазмини (мажмуавий даволаш таркибида);

– яра касаллигида, холециститда, спастик колитда, пилораспазмда ички аъзоларнинг силлиқ мушакларининг спазмларини олдини олиш ва бартараф қилиш;

– ўт-сафро ва буйрак санчиғини бартараф қилиш;

– полимиелитнинг қолдиқ кўринишлари, юз нервининг периферик фалажи.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– дибазолга юқори сезувчанлик;

6-yillik-qizil-jenshen

– анамнездаги тиришиш синдроми ёки тутқаноқ хуружлари.

Қўллаш усули ва дозалари

Гипертоник кризни ва санчиқларни бартараф қилиш учун 30-40 мг (6-8 мл 5 мг/мл эритма) мушак ичига ёки вена ичига аста-секин юборилади.

Нерв тизимининг касалликларини даволашда 5 мг дан суткада 1 марта ёки кунора мушак ичига 5-10 кун давомида қўлланади.

Курс 3-4 ҳафтадан кейин қайтарилади. Кейинчалик курслар ҳар 1-2 ойда ўтказилади. Болаларда нерв тизимининг касалликларини даволашда 1 ёшгача – 1 мг дозада, 1-3 ёшда – 2 мг, 4-8 ёшда – 3 мг, 8-12 ёшда – 4 мг, 12 ёшдан ошганларга – 5 мг дан.

Эҳтиёткорлик билан

Касаллик ёши (юракнинг чиқариб ташлашини пасайиши).

Ножўя таъсири

Аллергик реакциялар; узоқ муддат қўлланганида юракнинг чиқариб ташлашини пасайиши сабабли ЭКГ кўрсаткичларини ёмонлашуви. Юқори дозаларда қўлланганида – қизиш ҳисси, кўп терлаш, бош айланиши, кўнгил айниши, бош оғриғи.

 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Папаверин билан бир вақтда қўлланганида препаратларнинг спазмолитик таъсирини ўзаро кучайиши кузатилади.

Фентоламин, клонидин, резерпин ва диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида, уларнинг гипотензив таъсирини кучайиши кузатилади. Периферик томирларнинг қаршилигини b-адреноблокаторлар томонидан билвосита ошишини олдини олади.

Аскорбин кислотаси билан бирга қўлланганида дибазолнинг иммунрағбатлантирувчи самарасини кучайиши кузатилади.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация. Ҳомиладорлик ва лактация даврида дибазолни қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Педиатрияда қўлланиши. Дибазол янги туғилган чақалоқларда неврологик бузилишларни (туғиш жароҳатларининг асорати) даволаш учун қўлланиши мумкин.

Геронтологияда ишлатилиши. 70 ёшдан ошган шахсларда, уларда юракни чиқариб ташлашишини камайиши ва ЭКГ кўрсаткичларини ёмонлашуви мумкинлиги туфайли, эҳтиёткорликка риоя қилиш ва дибазолни қисқа муддатли курсларини буюриш лозим.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Дибазол автотранспорт воситаларини бошқариш қобилиятига ёки бошқа операторлик фаолиятига ножўя таъсир кўрсатмайди.

Дозани ошириб юборилиши

Белгилари: интоксикация юқори дозалар юборилганида намоён бўлади. Диафорез (терлаш), иссиқликни оқиб келиши ҳисси, бош айланиши, кўнгил айниши, бош оғриғи кузатилиши мумкин.

Даволаш: махсус антидоти йўқ. Ёрдам чоралари препаратни бекор қилишни, меъдани фаоллаштирилган кўмир билан ювишни, пайдо бўлган бузилишларни ва АБ ни ошишини бартараф қилишга йўналтирилган тутиб турувчи ва симптоматик даволашни ўз ичига олади.

Ўрами

2 мл дан ампулаларда ўрамда №10, №10х1.

Сақлаш шароити

+5 дан +250С гача бўлган ҳароратда.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил. Дори воситаси яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.

Улашиш: