Skip to main content

Диалин

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИАЛИН

DIALIN

Препаратнинг савдо номи: Диалин

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия.

Таркиби:

5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: нифуроксазид – 200 мг, пектин – 60 мг, симетикон – 25 мг, аттапульгит – 100 мг;

ёрдамчи моддалар: карбомер, сахароза, кристалланмайдиган сорбитол эритмаси, натрий метилпарагидроксибензоати, натрий пропилпарагидроксибензоати, полисорбат 80, бутилгидроксианизол, 96% ли этанол, глицерин, натрий сахарини, «Ананас» ароматизатори, лимон кислота моногидрати, тозаланган сув.

Таърифи: ширин таъмли, ананас ҳидли сариқ рангли суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: диареяга қарши препаратлар; ичакнинг инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш учун қўлланадиган воситалар.

АТХ коди: А07

Фармакологик хусусиятлари

Диалин – диареяга қарши, яллиғланишга қарши мажмуавий препарат бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентлари билан ифодаланади.

Нифуроксазид – меъда-ичак йўлларининг (МИЙ) инфекциясини даволаш учун қўлланадиган антибактериал восита бўлиб, 5-нитрофуран ҳосиласидир. Микроб ҳужайраларида дегидрогеназнинг фаоллигини сусайтиради ва оқсил синтезини издан чиқаради. Микроорганизмлар томонидан ишлаб чиқариладиган токсинларни камайтиради. Граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus spp.; грамманфий микроорганизмлар: Escherichia coli, Citrobacter spp., Enterobacter spp., Klebsiella spp., Salmonella spp., Shigella spp., Proteus spp, Yersinia spp. ларга нисбатан фаол. Грамманфий микроорганизмлар: Pseudomonas spp., Providencia alcalifaciens, ҳамда Proteus inconstans турининг А кичик гуруҳи штаммларига нисбатан фаол эмас.

6-yillik-qizil-jenshen

Ичакка тушганидан сўнг, пектин рН муҳитини нордонроқ томонга силжитиб, зарарли бактерияларга нисбатан бактерицид таъсир кўрсатади ва ичак микрофлорасини нормаллаштиради. Пектин шунингдек меъданинг шиллиқ қаватини моддаларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади.

Симетикон овқат ҳазм бўлиш жараёнини нормаллаштиради ва метеоризмни камайтиради.

Аттапульгит – диареяга қарши восита, МИЙ даги токсинлар, баъзи бактериялар ва газларни сўриб олади. Интоксикацияни камайтиради ва ичак флорасини нормаллаштиради. Ичак спазмини бартараф қилади, шаклланган ахлатни ҳосил бўлишига олиб келади ва ич келишлар сонини камайтиради. Буруштирувчи самараси туфайли ичакнинг таъсирланган шиллиқ қаватини тинчлантиради. Ичакнинг силлиқ мушаклари спазмини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Диалин препаратининг таъсири унинг таркибидаги компонентларни умумий хусусиятлари билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқ.

Қўлланилиши

Турли генезли (инфекцион, нейроген ва бошқ.) диареяни ва у билан боғлиқ бўлган симптомларни даволаш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилиш учун суспензия. Истеъмол қилишдан олдин суспензияни чайқатиш керак!

3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар: тавсия этилган дозаси – суспензия 5 мл дан кунига 3 марта ҳар 8 соатда қабул қилинади.

Катталар ва 6 ёшдан ошган болаларга 5 мл дан суткада 4 марта ҳар 6 соатда қабул қилиш тавсия этилади.

Суспензияни дозалаш учун 5 мл, 10 мл ва 15 мл га бўлинган ўлчов стаканчаси ишлатилади.

Даволаш курсининг давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари

Одатда Диалин препарати яхши ўзлаштирилади.

Препаратни бекор қилишни талаб этмайдиган аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ва 5-нитрофуран ҳосилаларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратнинг адсорбция қилувчи ҳусусиятлари яққол ифодаланганлиги туфайли, бошқа дори воситаларини бир вақтда қабул қилишдан сақланиш керак.

Таркибида нифуроксазид сақловчи дори воситалари билан даволаниш фонида алкоголь ва спирт сақловчи препаратларни қабул қилиш организмни препаратга бўлган сезувчанлигини оширади ва диареяни зўрайиши, қусиш, қоринда оғриқ, терини қизариши, юз ва тананинг юқори қисмини қизиб кетиш ҳисси, қулоқларни шанғиллаши, нафас фаолиятини қийинлашиши, тахикардия, қўрқув ҳисси билан намоён бўлувчи дисульфирамсимон реакцияни қўзғатиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Сепсис билан кечувчи диареяда, Диалин препаратини ягона дори воситаси сифатида қўллаш мумкин эмас, чунки у ичакда сўрилмайди ва унинг таъсири меъда-ичак йўллари билан чекланган бўлади.

Дегидратация симптомлари бўлганида пациентнинг клиник ҳолати ва йўқотилган суюқлик ҳажмини ҳисобга олган ҳолда тузли эритмаларни юбориш керак.

Таркибида нифуроксазид сақловчи препаратлар билан даволаш вақтида спирт сақловчи дори воситаларни бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

3 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш бўйича клиник маълумотлар йўқ. Диалин препаратини бу ёшдаги болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Диалин автомобилни ҳайдаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари юзасидан хабар берилмаган.

Дозаси ошириб юборилганида организмни дегидратация қилиш мумкин.

Даволаш: пациентнинг клиник ҳолати ва йўқотилган суюқлик ҳажмини ҳисобга олиб тузли эритмалар юборилади.

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун суспензия 100 мл дан бураладиган ҳимоя қопқоқли сариқ рангли флаконда.

1 флакон ўлчов стаканчаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Флакон очилганидан сўнг препарат 28 кун давомида ишлатилсин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

Улашиш: