Skip to main content

Дерматол

Улашиш:
  Reading time 1 minute

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДЕРМАТОЛ

DERMATOLUM

Препаратнинг савдо номи: Дерматол

Таъсир этувчи модда (ХПН): висмут галлати асоси.

Дори шакли: суртма

Таркиби:

фаол модда: дерматол – 10 г;

ёрдамчи модда: тиббиёт вазелини – 90 г.

Таърифи: сариқ рангли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий таъсир этувчи яллиғланишга қарши воситалар.

ATX коди: А07ВВ

Фармакологик хусусиятлари

Антисептик, буриштирувчи ва қуритувчи таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

Тери ва шиллиқ қаватларни яллиғланиш касалликларида (яралар, экземалар, дерматитлар) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга. Шикастланган соҳага юпқа қават қилиб суртилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аниқланмаган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

10% ли суртма 25 г, 30 г, 40 г дан тубаларда, 15 г, 20 г, 25 г дан банкаларда (флаконларда).

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

 Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: