Skip to main content

Депакин® сироп

Улашиш:
  Reading time 23 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДЕПАКИН®

DEPAKIN®

 

Препаратнинг савдо номи: Депакин®

Таъсир этувчи модда (ХПН): вальпроат кислотаси

Дори шакли: сироп.

Таркиби

100 мл сиропда сақланади:

Таъсир қилувчи модда:

Вальпроат натрий                                                                           5,764 г

(5,0 г вальпроат кислотасига тўғри келади)

Ёрдамчи моддалар:

Метилпарагидроксибензоати                                                        0,10 г

Пропилпарагидроксибензоати                                                     0,02 г

6-yillik-qizil-jenshen

Сахароза (қуруқ моддага хисоблаганда 67% эритма)                 60,0 г

Сорбитол 70% (кристалланадиган)                                              15,0 г

Глицерол                                                                                         15,0 г

Сунъий олча хушбўйи                                                                   0,03 г

Концентрацияланган хлорид кислотаси ёки                              q.s. pH

концентрацияланган натрий гидроксиди эритмаси                  7,3 – 7,7 гача

Тозаланган сув                                                                                q.s. 100 мл гача

Таърифи: Оч-сариқ рангли, олча ҳидли, тиниқ, сиропсимон суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тутқаноққа қарши восита, ёғ кислоталарининг ҳосиласи.

АТХ коди: N03AG01.

 

Фармакодинамик ҳусусиятлари

Марказий миорелаксацияловчи ва седатив таъсирларг эга тутқаноққа қарши препарат.

Тутқаноқнинг ҳар хил турларида тутқаноққа қарши фаоллик намоён қилади. Унинг асосий таъсир механизми вальпроат кислотасини ГАМК-ергик тизимига таъсир қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкин: марказий нерв тизимида (МНТ) гамма-аминомой кислотасининг (ГАМК) миқдорини оширади ва ГАМК-ергик ўтказувчанликни фаоллаштиради. Терапевтик самараси минимал концентрациясидан 40-50 мг/л дан бошланади ва 100 мг/л гача етиши мумкин. 200 мг/л дан юқори концентрацияда дозасини камайтириш керак.

Фармакокинетикаси

  • Вальпроат кислотаси ичга қабул қилинганида унинг биокираолишлиги 100% га яқин.
  • Вальпроат кислотаси цереброспинал суюқликка ва бош мияга ўтади.
  • Ярим чиқарилиш даври 15-17 соатни ташкил қилади.
  • Плазмада барқарор концентрацияга 3-4 кунга келиб эришади.
  • Плазма оқсиллари билан боғланиши юқори, дозасига боғлиқ ва тўйинган бўлади.
  • Вальпроат асосан сийдик билан глюкуронид ҳолида чиқарилади.
  • Вальпроат кислотанинг қондаги фақат эркин фракцияси (10%) гемодиализга учрайди.

Тутқаноққа қарши кўпчилик бошқа препаратлардан фарқли равишда, Вальпроат цитохром Р450 тизимига кирувчи ферментларга индукцияловчи самара кўрсатмайди, вальпроат ҳам хусусий биотрансформациясига, ҳам эстропрогестагенлар ва К витаминини антагонистлари каби бошқа моддаларни даражасига таъсир қилмайди.

Қўлланилиши

Бу препарат тутқаноқнинг турли шакллари ва хар хал тур тиришиш хуружларини даволаш учун қўлланади.

Катталарда

Монотерапия сифатида ёки тутқаноққа қарши бошқа воситалар билан мажмуада:

– тутқаноқнинг ёйилган шакллари: клоник, тоник, тонико-клоник хуружлар, абсанслар, миоклоник ва атоник хуружлар ва Леннокс-Гастро синдромини даволаш учун қўлланади;

– парциал тутқаноқни: иккиламчи ёйилган ёки  ёйилмаган ўчоқли хуружларни даволаш учун қўлланади.

Болаларда

Монотерапия сифатида ёки тутқаноққа қарши бошқа воситалар билан мажмуада;

– тутқаноқнинг ёйилган шакллари: клоник, тоник, тонико-клоник хуружлар, абсанслар, миоклоник ва атоник хуружлар, Леннокс-Гасто синдромини даволаш учун қўлланади;

– парциал тутқаноқни: иккиламчи ёйилган ёки  ёйилмаган ўчоқли хуружларни даволаш учун қўлланади;

– фебрил тиришишларнинг бир ёки бир неча хуружларидан сўнг хуружларнинг қайталанишини олдини олиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ўртача суткалик доза:

– гўдаклар ва кичик ёшли болалар учун: 30 мг/кг (сироп ёки таъсири узайтирилган гранулалар шаклида  қўллаш афзалроқ);

– ўсмирлар ва катталар учун: 20-30 мг/кг (таблеткалар, таъсири узайтирилган таблеткалар ёки таъсири узайтирилган гранулалар шаклида қўллаш афзалроқ).

Дори препарати миллиграммларда буюрилиши керак.

Сиропли флакон сиғими 200 мг ва 100 мг препаратга тўғри келувчи икки томони дозалаш мумкин бўлган қошиқ билан таъминланган.

Қабул қилинадиган доза шифокор томонидан шахсий белгиланади. Депакинни мунтазам қабул қилиш керак. Шифокор билан маслахатлашмасдан препарат билан даволашни ўзгартирманг ва бирдан тўхтатманг.

Қўллаш усули

Ичга қабул қилиш учун.

Ичга қабул қилиш учун эритма фақат қутига жойланган дозаловчи қошиғи ёрдамида қабул қилинади.

Флаконни очиш учун қопқоғини БОСИШ ва уни  айлантириш керак. Ҳар сафар қабул қилгандан сўнг флаконни яхшилаб ёпиш керак.

Препаратни қабул қилиш вақти ва тез-тезлиги бўйича шифокорнинг кўрсатмаларига риоя қилинг.

Суткалик дозани имкон борича овқат вақтида қабул қилиш керак:

1 ёшдан кичик беморларга 2 дозага бўлинади;

1 ёшдан катта беморларга 3 дозага бўлинади.

Даволашни бошланиши

Даволанаётган ва тутқаноққа қарши бошқа препаратларни олаётган пациентларга вальпроатни тахминан 2 хафта давомида оптимал дозага эришилгунича аста-секин буюриш керак, сўнгра, зарурати бўлганида эришилган натижага қараб мажмуавий даволашни қисқартириш керак.

Тутқаноққа қарши бошқа препаратларни қабул қилмаётган пациентларга вальпроатнинг дозасини босқичма-босқич ҳар 2-3 кунда шундай ошириш керакки, тахминан 1 хафта давомида оптимал дозага эришилсин.

Тутқаноққа қарши бошқа препаратлар билан қўшимча даволашнинг зарурати бўлган ҳолда аста-секин юборилади (Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг  бошқа шакллари бўлимига қаранг).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Анамнездаги вальпроат, дивальпроат, вальпромид ёки дори препаратининг компонентларидан бирига юқори сезувчанлик.
  • Ўткир гепатит.
  • Сурункали гепатит.
  • Шахсий ёки оилавий анамнездаги, хусусан, дори препаратлари чиқарган гепатитнинг оғир шакли.
  • Жигар порфирияси.
  • Мефлохин ёки далачой билан мажмуада (Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа шакллари бўлимига қаранг).

Ножўя таъсирлари

Туғма, наслий ва генетик касалликлар (Ҳомиладорлик ва эмизиш бўлимига қаранг)

Тез-тезлиги                                            Ножўя самараларни пайдо бўлиши
тез-тез:                                                   100 тадан 1-10 беморларда
баъзида:                                                   100 тадан 1 та ёки ундан кам беморда
кам                 :                                         1000 тадан 1 та ёки ундан кам беморда
жуда кам:               :                                10 000 тадан 1 та ёки ундан кам беморда
алоҳида ҳолларда:                                     янада кам

 

Қон ва лимфа тизимининг касалликлари

Тез-тез: тромбоцитопения (Махсус кўрсатмалар ва қўллашдаги эҳтиёткорликлар бўлимига қаранг).

Кам: панцитопения, анемия, лейкопения, суяк кўмигининг фаолиятини сусайиши (шу жумладан чин эритроцитар аплазия), агранулоцитоз.

Айниқса препаратнинг юқори дозалари қўлланганида одатда клиник оқибатларга эга бўлмаган фибриногеннинг даражасини пасайиши ва қон кетиши вақтини ошишини алоҳида ҳоллари таърифланган. Вальпроат тромбоцитлар агрегациясининг иккинчи фазасига ингибирловчи таъсир кўрсатади.

Нерв тизимининг касалликлари

Тез-тез: жигар фаолиятининг кўрсаткичлари томонидан ўзгаришлар билан кечмайдиган алоҳида, ўртача гипераммониемия; препаратни бекор қилиш талаб қилинмайди. Шу билан бирга неврологик симптомлар (хаттоки кома) билан кечувчи ва қўшимча тахлиллар ўтказишни талаб қилувчи гипераммониемия ҳоллари маълум (Махсус кўрсатмалар ва қўллашдаги эҳтиёткорликлар бўлимига қаранг).

Баъзида: атаксия.

Жуда кам: ўрганиш фаолиятларини аста-секин ва зўрайиб борувчи (хаттоки тўлиқ деменциягача), препарат бекор қилинганидан сўнг бир неча хафта ёки ой давомида орқага қайтувчи бузилишлари, орқага қайтувчи паркинсонизм, вақтинчалик ва/ёки дозага боғлиқ, кучсиз, постурал тремор ва юқори уйқучанлик.

Баъзи ҳолларда комага ўтувчи /энцефалопатияга олиб келувчи ступор ва летаргия кузатилган; бу ҳоллар алоҳида ёки вальпроат билан даволаш фонида конвульсия хуружларини тезлашиши билан боғлиқ бўлган, уларнинг тез-тезлиги даволаш тўхтатилгач ёки доза пасайтирганидан сўнг камайган. Бундай ҳолатлар асосан мажмуавий даволашда (айниқса, фенобарбитал ёки топиромат билан мажмуада) ёки вальпроатнинг дозаси бирдан оширгандан сўнг ривожланган.

Қулоқ касалликлари ва вестибуляр бузилишлар

Кам: эшитишни ёмонлашиши, орқага қайтувчи ва қайтмайдиган.

Меъда-ичак тизимининг касалликлари

Тез-тез: даволашнинг бошида ривожланувчи ва одатда, препаратни бекор қилишни талаб қилмайдиган бир неча кундан кейин ўтиб кетувчи кўнгил айниши, қорин оғриғи, диарея.

Жуда кам: панкреатит, баъзида ўлим билан якунловчи (Махсус кўрсатмалар ва қўллашдаги эхтиёткорликлар бўлимига қаранг).

Буйраклар ва сийдик жинсий тизимининг касалликлари

Жуда кам: энурез.

Фанкони синдромини орқага қайтувчи айрим ҳоллари таърифланган, бироқ бундай ҳолатда препаратнинг таъсир механизми номаълумлигича қолмоқда.

Тери ва тери ости тўқималарининг касалликлари

Жуда кам: токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми ва кўпшаклли эритема. Тошма.

Тез-тез сочларни вақтинчалик ва/ёки дозага боғлиқ тўкилиши ҳақида кўп хабарлар берилган.

Метаболик касалликлар ва овқатланишнинг бузилишлари

Жуда кам: гипонатриемия, ADH (SIADH) номутаносиб секреция синдроми.

Томирли касалликлар

Васкулит.

Умумий касалликлар

Жуда кам: оғир бўлмаган шаклдаги периферик шишлар, тана вазнини ошиши.

Тана вазнини ошиши поликистоз тухумдонлар синдромини ривожланиш хавф омили бўлганлиги туфайли, беморларнинг тана вазнини синчиклаб назорат қилиш керак (Махсус кўрсатмалар ва қўллашдаги эхтиёткорликлар бўлимига қаранг).

Иммун тизимининг касалликлари

Ангионевротик шиш, дори тошмаси эозинофилия ва тизимли симптомлар билан бирга, аллергик реакциялар.

Гепатобилиар тизимининг касалликлари

Кам: жигарни шикастланиши (Махсус кўрсатмалар ва қўллашдаги эҳтиёткорликлар бўлимига қаранг).

Репродуктив тизими ва сут безининг касалликлари

Аменорея ва дисменорея.

Рухий касалликлар

Онгни чалкашиши.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тиришишларни қўзғатиши мумкин бўлган препаратлар ва тиришиш бўсағасини пасайтирувчи препаратларни бир вақтда қўллашда эътиборга олиш ва тавсия қилиш мумкин эмас, ёки потенциал хавф даражасига қараб қўллаш мумкин эмас. Бундай препаратларга кўпчилик антидепрессантлар (трициклик антидепрессантлар, серотонинни селектив қамраб олишни ингибиторлари), нейролептиклар (фенотиазинлар ва бутирофенонлар), мефлохин (қуйига қаранг), бупропион ва трамадол киради.

Қўллаш мумкин бўлмаган мажмуалар (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар га қаранг)

Мефлохин

Вальпроат кислотасининг метаболизмини кучайиши ва мефлохинни конвульсив самараси сабабли, тутқаноғи бўлган беморларда тутқаноқ хуружларини ривожланиш хавфи.

Далачой

Бу тутқаноққа қарши воситанинг плазмадаги концентрацияси ва самарадорлигини пасайишини хавфи.

Тавсия қилинмайдиган мажмуалар (Махсус кўрсатмалар ва қўллашдаги эхтиёткорликлар бўлимига қаранг)

Ламотриджин

Жиддий тери реакциялари (Лайелл синдроми) ни ривожланиш хавфи юқори. Бундан ташқари, ламотриджиннинг плазмадаги концентрациясини ошиши (вальпроат натрий жигардаги метаболизмини секинлаштиради).

Агарда бундай мажмуани қўллашнинг зарурати бўлса, жиддий клиник мониторингни таъминлаш керак.

Эҳтиёткорлик чораларини кўришни талаб қилувчи мажмуалар

Карбапенемлар

Карбапенемлар билан бирга қабул қилинганида қон плазмасида вальпроат кислотасининг концентрацияси 2 кун давомида 60-100% га пасаяди. Вальпроат кислотасининг плазмадаги концентрациясини бундай пасайиши жуда тез ривожланиши ва назорат қилиб бўлмаслиги сабабли, ҳолати барқарор ва хуружлари  бартараф қилинган пациентларга карбапенемни буюриш мумкин эмас.

Карбамазепин

Карбамазепиннинг фаол метаболитини плазмадаги концентрациясини ошиши билан бирга дозасини ошириб юборилишини белгилари кузатилиши, шунингдек карбамазепин томонидан метаболизмини жигарда рағбатланиши натижасида вальпроат кислотасининг плазмадаги концентрациясини пасайиши кузатилади.

Клиник кузатиш, плазмадаги концентрациясини аниқлаш ва тутқаноққа қарши препаратларнинг дозаларини тўғрилаш тавсия қилинган.

Фелбамат

Вальпроат кислотасининг плазмадаги концентрациясини, дозани ошириб юборилиши хавфи билан бирга ошиши.

Фелбамат билан даволаш вақтида ва у бекор қилинганидан сўнг клиник ва лаборатория кўрсаткичларни кузатиш ва, эҳтимол вальпроатнинг дозасини тўғрилаш тавсия қилинади.

Фенобарбитал, примидон

Фенобарбитал ва примидоннинг плазмадаги концентрациясини ошиши, дозани ошириб юборилиши симптомлари  асосан болаларда кузатилади. Бундан ташқари, фенобарбитал ёки примидоннинг таъсирида вальпроат кислотасининг жигардаги метаболизмини кучайиши оқибатида, унинг плазмадаги концентрациясини пасайиши кузатилади. Седатив таъсирининг белгилари пайдо бўлганида фенобарбитал ёки примидоннинг дозасини дарҳол пасайтириш билан бирга мажмуавий даволашнинг биринчи 15 куни давомида клиник мониторинг ўтказиш тавсия қилинган; тутқаноққа қарши хар иккала препаратнинг плазмадаги концентрациясини назорат қилиш тавсия қилинади.

Фенитоин (ва, тахминан, фосфентоин)

Фенитоиннинг плазмадаги концентрацияси ўзгаради. Бундан ташқари  фенитоиннинг таъсирида жигарда вальпроат кислотасининг метаболизмини кучайиши натижасида, унинг плазмадаги концентрациясининг пасайишини хавфи кузатилади.

Хар иккала тутқаноққа қарши препаратларни клиник мониторинг қилиш, плазмадаги концентрациясини  аниқлаш ва, эхтимол дозаларини тўғрилаш тавсия қилинади.

Топирамат

Вальпроат топирамат билан бир вақтда буюрилганида, одатда вальпроат билан боғлиқ бўлган гипераммониемия ёки энцефалопатияни ривожланиш хавфи бор.

Даволашни бошида, шунингдек юқорида кўрсатилган ҳолатларга гумон қилувчи симптомлар ривожланганида, клиник ва лаборатория кўрсаткичларни синчиклаб кузатиш тавсия қилинади.

Эътиборга олиш керак бўлган мажмуалар

Нимодипин (перорал қўллаш учун ва, тахминан парентерал юбориш учун)

Нимодипиннинг плазмадаги концентрациясини ошиши гипотензив самарасини кучайишига олиб келади (вальпроат кислотаси унинг метаболизмини бостиради).

Ўзаро таъсирнинг бошқа шакллари

Перорал контрацептивлар

Вальпроат гормонал контрацепциянинг самарадорлигига таъсир қилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Кам ҳолларда тутқаноққа қарши препаратни юбориш хуружларнинг кучайишини ёки тутқаноқни баъзи турларида кузатиладиган спонтан флуктуациядан қатъий назар, янги тур хуружларнинг ривожланишини чиқариши мумкин. Вальпроат ҳолида бу асосан, тутқаноққа қарши бир вақтда ўтказилаётган даволашдаги ўзгаришлар ёки фармакокинетик ўзаро таъсирлар (Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг  бошқа шакллари бўлимига қаранг), токсиклиги (жигар касалликлари ёки энцефалопатия) (Махсус кўрсатмалар ва Ножўя  таъсирлари бўлимига қаранг) ёки дозани ошириб юборилиши билан боғлиқ.

Дори препарати организмда вальпроат кислотага айланиши туфайли, вальпроат кислотасининг дозасини ошириб юборилишидан сақланиш учун, худди шундай трансформацияга дучор бўладиган бошқа дори препаратлари (масалан, дивальпроат, вальпромид) билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Жигар касалликлари

Ривожланиш шароитлари:

Жигарнинг оғир, баъзида эса фатал шикастланишлари ҳақида жуда кам маълумотлар қайд этилган.

Энг юқори хавф тутқаноқнинг оғир шакли ва айниқса, бош мияни шикастланиши, ақлий қолоқлик ва/ёки метаболизмни генетик бузилиши ёки дегенератив касалликлар билан боғлиқ тутқаноқли 3 ёшдан кичик болалар ва гўдаклар орасида кузатилади. 3 ёшдан катта болаларда касалланиш тез-тезлиги аҳамиятли даражада паст ва ёш ошган сари  аста-секин пасайиб боради.

Жуда кўпчилик ҳолларда жигарнинг бундай шикастланиши даволашнинг биринчи 6 ойи давомида, 2 ва 12 хафталари орасида, одатда тутқаноққа қарши мажмуавий даволаш вақтида кузатилади.

Эрта белгилари

Эрта ташхис касалликнинг клиник манзарасига асосланган. Хусусан, сариқлик, айниқса хавф гурухидаги беморларда ривожланганлигини олдиндан айтиш мумкин бўлган икки тур симптомларга эътибор бериш керак (Ривожланиш шароитлари бўлимига қаранг):

–     умумий ҳолсизлик ёки юқори чарчоқлик, иштаҳани йўқолиши, кам қувватлик, уйқучанлик каби, баъзида такрорий қусиш ва қорин оғриқлари билан кечувчи тўсатдан пайдо бўлувчи умумий симптомлар;

–     буюрилган даволашга тўғри  риоя қилинишига қарамасдан тутқаноқ хуружларини қайталанишлари.

Бундай клиник манзара ривожланганида жигар фаолиятини текшириш ва тезлик билан лаборатор тахлили ўтказиш учун бемор ёки унинг дарҳол шифокорга мурожаат қилиши кераклиги ҳақида хабардор қилиш керак.

Аниқлаш

Даволанишнинг биринчи 6 ойида жигар фаолиятини вақти-вақти билан назорат қилиш керак.

Стандарт синамалар орасида оқсил, хусусан протромбин синтезини акс этувчи тахлиллар жуда мухимдир. Протромбиннинг патологик паст даражаси аниқланганида, айниқса лаборатория кўрсаткичларида бошқа силжишлар (қоннинг ивиш омиллари  ва фибриногеннинг даражасини аҳамиятли даражада пасайиши; билирубин ва трансаминазаларнинг даражасини ошиши – Махсус кўрсатмалар га қаранг) билан кечганда, вальпроат билан даволашни тўхтатиш ва агарда салицилатнинг ҳосилалари билан бир вақтда буюрилган бўлса, эҳтиёткорлик чораси сифатида улар билан даволашни ҳам тўхтатиш керак, чунки уларнинг метаболизми худди шундай йўл билан амалга оширилади.

Панкреатит

Панкреатитнинг жуда кам, баъзида ўлим билан тугаган ҳоллари маълум. Касаллик беморнинг ёши ва даволашнинг давомийлигидан қатъий назар ривожланиши мумкин, кичик болалар алоҳида, юқори хавфга дучордирлар.

Оқибати ноҳуш якунланувчи панкреатит, одатда кичик ёшли болаларда ва тутқаноқнинг оғир шакли, бош миянинг шикастланишлари бўлган беморларда ёки тиришишга қарши мажмуавий даволаш фонида кузатилади.

Жигар етишмовчилиги фонидаги панкреатитда ўлим билан тугаш хавфи юқори.

Суицид ғоялар ва хатти-харакатлар

Баъзи кўрсатмалар бўйича тутқаноққа қарши препаратлар қабул қилган пациентларда суицид ғоялар ва ҳатти-ҳаракатларни ривожланиш ҳоллари ҳақида маълумотлар берилган. Тутқаноққа қарши препаратлар билан ўтказилган рандомизацияланган плацебо-назоратли синовларнинг метатаҳлили, суицид ғоялар ва ҳатти-ҳаракатларнинг ривожланишини хавфи юқорилигини кўрсатди.

Шундай қилиб, пациентларда суицид ғоялар ва хатти-харакатларнинг белгиларини синчиклаб кузатиш ва тегишли даволашни буюриш керак. Суицид ғоялар ва ҳатти-ҳаракатларни ривожланиш белгилари пайдо бўлганида пациентлар (ва пациентлар категорияси) га дарҳол шифокорга мурожаат қилишни тавсия қилиш керак.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Бу дори препаратини ламотриджин билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди (Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа шакллари га қаранг).

Вальпроат кислотаси/вальпроатларни карбапенемлар билан бирга қабул қилиш тавсия қилинмайди (Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа шакллари га қаранг).

Ушбу препаратни фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза ва галактозанинг сўрилишини бузилиш синдроми ва сахароза-изомальтоза танқислигида қўллаш мумкин эмас, чунки препарат сахароза ва сорбит сақлайди.

 

Эҳтиёткорлик чоралари

Жигар фаолиятини назорат қилишни айниқса, хавф гурухига кирувчи пациентларда даволашни бошлашдан олдин (Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар га қаранг) ўтказиш ва сўнгра даволашни биринчи 6 ой давомида, уни вақти-вақти билан такрорлаш керак (Махсус кўрсатмалар га қаранг).

Тутқаноққа қарши бошқа воситалар билан бўладиган ҳоллардаги каби даволашни бошида қандайдир клиник симптомларсиз трансаминазаларнинг даражасини алоҳида, вақтинчалик, ўртача ошиши мумкинлигини таъкидлаш керак.

Бундай ҳолларда зарурати бўлганда дозани қайта кўриб чиқиш учун тўлиқ лаборатория текширувини (хусусан, протромбинни аниқлаш) ўтказиш тавсия қилинади; олинган натижаларга қараб тахлиллар такрорланади.

3 ёшдан кичик болаларга вальпроат натрийни даволашдан кутилган потенциал фойда ва бу ёш гурухида жигар касаллигини ривожланиши хавфи баҳоланганидан кейин фақат монотерапия сифатида қўллаш тавсия қилинади (Махсус кўрсатмалар га қаранг).

Даволашни бошлашдан олдин, шунингдек жарроҳлик аралашувидан олдин ёки гематомалар ёки спонтан қон кетишлари кузатилган ҳолларда, олдиндан қон тахлилини (умумий қон тахлили, шу жумладан тромбоцитларнинг сони, қон кетиш вақти ва қоннинг ивишини кўрсаткичлари) ўтказиш тавсия қилинади (Ножўя таъсирлари га қаранг).

Гепатотоксиклик (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг) ва қон кетиш эҳтимоли борлиги сабабли, болаларга салицилатларнинг ҳосилаларини бир вақтда буюришдан сақланиши керак.

Жигар етишмовчилигида зардобда эркин вальпроат кислотасининг концентрациясини ошишини ҳисобга олиш ва шунга  мувофиқ дозасини камайтириш керак.

Ўткир қорин оғриғи синдроми ёки кўнгил айниши, қусиш ва/ёки иштаҳани йўқолиши каби меъда-ичак симптомлари кузатилганида, панкреатит ташхисини истисно қилиш керак, меъда ости безининг энзимларини даражаси ошганида эса препаратни бекор қилиш ва муқобил даволашни буюриш керак.

Карбамид цикли ферментларининг танқислиги бўлган беморларга препаратни қўллаш тавсия қилинмайди. Бундай беморларда ступор ёки кома билан кечувчи гипераммониемиянинг бир неча ҳоллари қайд қилинган.

Агарда болада илгари келиб чиқиши ноаниқ бўлган жигар ва меъда-ичак симптомлари (иштаҳани йўқолиши, қусиш, цитолиз ҳоллари) билан бирга онгни бузилиши (леторгия, кома), оилада янги туғилган чақалоқ ёки кичик ёшли боланинг ақлий ривожланишини орқада қолиши ёки ўлим билан тугаган ҳоллари кузатилган бўлса, вальпроат билан даволашни бошлашдан олдин моддалар  алмашинуви, хусусан оч қоринга ва овқатланишдан сўнг аммониемияни аниқлашга текширишлар ўтказиш керак.

Ушбу дори препарати жуда кам ҳолларда иммун тизимининг бузилишини чиқаришига қарамасдан, препаратни тизимли қизил югирук билан касалланган пациентларга буюрганида, фойда ва хавф нисбатини синчиклаб баҳолаш керак.

Даволаш вақтида тана вазни оршиши мумкин. Хавфни минимал даражага тушириш учун пациент  пархезга риоя қилиши ва тана вазнини назорат қилиши керак.

Туғиш ёшидаги аёлларни даволашга киришишдан олдин, ҳомиладорликни истисно қилиш, ҳамда самарали контрацепцияни тавсия қилиш керак (Ҳомиладорлик ва эмизиш бўлимига қаранг).

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорлик

Вальпроат билан боғлиқ бўлган ривожланиш нуқсонларининг хавфи дори препаратини қабул қилаётган ҳомиладорларда умумий популяцияга қараганда 3-4 марта юқори ва 3% ни ташкил қилади. Энг кўп кузатиладиган ривожланиш нуқсонларига нерв найини ёпилиш нуқсонлари (тахминан 2-3%), юзнинг дисморфияси, юзнинг ёриқлари, краниостеноз, юрак нуқсонлари, буйраклар ва сийдик чиқариш йўлларини ривожланиш нуқсонлари, қўл-оёқларни деформацияси киради.

Кунига 1000 мг дан ортиқ дозалари ва бошқа антиконвульсантлар билан мажмуада қўллаш бундай мальформациялар ривожланиши хавфини муҳим омили ҳисобланади.

Эпидемиологик маълумотлар ҳомилали ҳолатида вальпроат натрий билан экспозиция ўтказган болаларда ақлий қобилиятининг умумий кўрсаткичларини пасайишини кўрсатмайди. Бироқ, бундай болаларда вербал қобилиятларни бироз пасайиши ва (ёки) логопедга ёки нутқини тўғрилашга кўпроқ мурожаат қилиши қайд этилган.

Ҳомилали ҳолатида вальпроат натрий билан экспозиция ўтказган болаларда аутизм ва у билан боғлиқ бўлган бузилишларнинг бир қанча ҳоллари ҳақида маълумотлар берилган.

Агарда ҳомиладорлик режалаштирилаётган бўлса:

Агарда вальпроат натрийни қўллашга муқобил ҳолат бўлмаса, минимал самарали суткалик дозани буюриш ва ажралиб чиқиши узайтирилган дори шаклларига эътибор бериш, ёки агарда иложи бўлса плазмада вальпроат кислотасининг максимал концентрацияга етишидан сақланиш учун дозани кунига бир неча марта қабулга тақсимлаш керак.

Ҳомиладорлик вақтида вальпроат натрий билан экспозицияли аёлларда фолат кислотасини қабул қилишнинг самарадорлигини тасдиқловчи маълумотлар йўқ. Бироқ бошқа ҳолатларда унинг самарали таъсир қилишини ҳисобга олиб, фолат кислотани уруғланишдан 1 ой олдин ва уруғланишдан кейин 2 ой давомида  кунига 5 мг дозада қўллашни тавсия қилиш мумкин.

Ривожланиш нуқсонларини аниқлаш бўйича текширишлар, ҳомиладор аёл фолат кислотасини қабул қилиши ёки қилмаслигидан қатъий назар, ҳамма учун бир хил бўлиши керак.

Ҳомиладорлик вақтида:

Агарда вальпроат натрий билан даволаш давом этаётган бўлса, агарда иложи бўлса кунига          1000 мг дан ортиқ дозаларни  қўлламасдан минимал самарали дозани буюриш керак.

Ривожланиш нуқсонларини аниқлаш бўйича текширишлар, ҳомиладор аёл фолат кислотасини қабул қилиши ёки қилмаслигидан қатъий назар, ҳамма учун бир хил бўлиши керак.

Туғруқдан олдин:

Туғруқдан олдин коагуляцион синамаларни ўтказиш, хусусан тромбоцитларнинг сони, фибриногеннинг даражаси ва онада қон ивиш вақтини (фаоллашган парциал тромбопластин вақти, ФПТВ) аниқлаш керак.

Янги туғилган чақалоқларда:

Ушбу дори воситаси янги туғилган чақалоқларда К витаминининг танқислигига боғлиқ бўлмаган геморрагик синдромни чиқариши мумкин.

Онада гемостаз кўрсаткичларининг нормал бўлиши, янги туғилган чақалоқда гемостазнинг бузилиши эҳтимолини истисно қилмайди, шунинг учун янги туғилган чақалоқларда тромбоцитларнинг сони, фибриногеннинг даражаси ва ФПТВ ни аниқлаш керак.

Бундан ташқари, янги туғилган чақалоқларда хаётини биринчи хафтасидан гипогликемия ҳоллари қайд қилинган.

Эмизиш

Вальпроат натрийни кўкрак сутига чиқарилиши паст. Бироқ, ҳомилали ҳолатида вальпроат натрий билан экспозиция ўтказган болаларда вербал қобилиятларни пасайиши ҳақида маълумотлар борлиги (юқорига қаранг) сабабли, эмизмаслик маъқуллигини беморларга маслаҳат бериш керак.

Транспорт воситалари ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш вақтида автотранспортни  бошқаришда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи фаолиятларнинг бошқа потенциал хавфли турларини бажаришда эхтиёткорликка риоя қилиш керак.

Дозани ошириб юборилиши

Оғир ўткир захарланишнинг клиник манзараси, одатда мушаклар гипотонияси, гипорефлексия, миоз, нафас фаолиятини бузилиши ва метаболик ацедоз билан бирга чуқурроқ ва чуқур даражали комадан иборат.

Бош мияни шиши билан боғлиқ бўлган бош суяги ички гипертензиясининг кам сонли ҳоллари таърифланган.

Даволаш шифохонада ўтказилади: зарурати бўлганида меъдани ювиш, самарали диурезни тутиб туриш, юрак томир ва нафас тизимларининг ҳолатини кузатиш.

Жуда оғир ҳолларда зарурати бўлганда гемодиализ ўтказиш мумкин.

Одатда бундай захарланишнинг оқибати ижобий, бироқ, бир неча ўлим ҳоллари маълум.

Чиқарилиш шакли

10 мл дан сироп болалардан химояланган полиэтилен таглик билан таъминланган, полипропилон қопқоқ билан ёпилган, тўқ шиша (III тур) флаконда.

1 флакондан  илова –варақаси ва ўлчов қошиғи билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда, тўғри қуёш нурларидан ҳимояланган жойда сақлансин.

Флакон очилганидан кейин 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда 1 ой давомида сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби.

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365