Skip to main content

Декстанол® сиртга қўллаш учун гель

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДЕКСТАНОЛ®

DEXTANOLUM

 

Препаратнинг савдо номи: Декстанол®

Таъсир этувчи модда (ХПН): декскетопрофен

Дори шакли: сиртга қўллаш учун гель

Таркиби:

фаол модда: 1 г гель – 18,5 мг декскетопрофен трометамол (12,5 мг декстопрофенга эквивалент) сақлайди;

ёрдамчи моддалар: карбомер гомополимер (карбопол 974Р), диэтиленгликолли моноэтил эфири (транскутол Р), макрогол (полиэтиленгликоль 8000 Р), лаванда эссенцияси, этанол (96%), дистилланган сув.

Таърифи: лаванда ҳидли тиниқ гель.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Сиртга қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

АТХ коди: М01АЕ17

Фармакологик хусусиятлари

Декскетопрофен трометамол пропион кислотасининг трометамин тузи S-(+)-2-(3-бензоилфенил) ва ностероид яллиғланишга қарши препаратларнинг фаол энантиомеридир.

6-yillik-qizil-jenshen

Таъсир механизми циклооксигеназалар ЦОГ1 ва ЦОГ2 ферментларини танламасдан ингибиция қилиши ва простагландинлар синтезини блоклаши билан боғлиқ.

Декскетопрофен 3-бензоил-альфа-метилбензолсирка кислотасининг S(+)-энантиомери бўлиб, ўтмишдоши бўлган кетопрофендан фарқли равишда, S(+) ва R(-) изомерларнинг рацемик аралашмасидир.

Фармакокинетикаси

Препарат гель кўринишида маҳаллий қўлланганида секин сўрилади ва организмда деярли аккумуляция қилинмайди (тўпланмайди). Биокираолиниши 5% ни ташкил этади ва бу унинг маҳаллий таъсир этишини ва тизимли самараси йўқлигини кўрсатади.

Гель маҳаллий қўлланганида қон плазмасида максимал концентрациясига 4 соатдан кейин эришилади. Препарат организмдан 24 соатдан кейин тўлиқ чиқарилади.

Синовиал суюқликда 2,5% декскетопрофен гелига тўғри келувчи даволовчи даражаси кузатилади.

 

Қўлланилиши

Қуйидаги касалликлар ва ҳолатлардаги енгил ва ўрта жадалликдаги оғриқ синдромида:

– таянч-харакат аппаратининг ўткир ва сурункали яллиғланиш, яллиғланиш-дегенератив ва метаболик касалликларда (шу жумладан ревматоид артрит, спондилоартрит, артроз, остеохондроз);

– юмшоқ тўқималарнинг ревматик касалликларида (тендовагинит, бурсит ва бошқалар)

– юмшоқ тўқималар ва бўғимларнинг жарохатдан кейинги яллиғланиши (чўзилиши, зўр бериши, уриб олиш, чиқиши ва бошқалар натижасида).

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўлланилади.

Гелнинг 4-5 см ли узунликдаги миқдори енгил силовчи харакатлар билан тананинг яллиғланган ёки оғриқли соҳаларига суткада 2-3 марта суртилади. Шифокор маслаҳатисиз қўллаш давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак.

 

Ножўя таъсирлари

  • қичишиш, препарат суртилган жойда ачишиш ҳисси, шиш;
  • аллергик реакциялар (тери гиперемияси, фотосенсибилизация, тери экзантемаси, пурпура);
  • фотосенсибилизация (ёруғликга сезувчанлик), терида сув билан тўлган пуфакчалар пайдо бўлиши, қизариши;
  • ўткир аллергик ринит;
  • бурунда полиплар;
  • юзни аллергик шиши ва томоқда аллергик характерли шишлар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • декскетопрофенга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НПВС ларга юқори сезувчанлик;
  • сувли дерматозлар;
  • экзема;
  • инфекцияланган шилинган яралар;
  • ҳомиладорлик ва эмизикли даври;
  • 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дориларнинг ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг кўзга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўйилмасин.

Қичишиш пайдо бўлганда препарат билан даволанишни зудлик билан тўхтатиш керак.

Гель суртилгандан кейин тор кийимда юрмаслик керак ёки окклюзион (ҳаво ўтказмайдиган) боғловларни қўлламаслик керак.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Препаратни болалар ола олмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юбориш эхтимоли кам, чунки сиртга қўлланилганда декскетопрофенни тизимли сўрилиши жуда паст.

Даволаш: асосан симптоматик даволаш ўтказилади. Декскетопрофен организмдан диализ йўли билан чиқарилиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

«Декстанол®» гель 12,5 мг/1 г дан 60 г ли тубаларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365