Skip to main content

Дексаметазон инъекция учун эритма

Улашиш:
  Reading time 15 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДЕКСАМЕТАЗОН

DEXAMETHASONE

 

Препаратнинг савдо номи: Дексаметазон

Таъсир этувчи модда (ХПН): дексаметазон

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: дексаметазон натрий фосфати (дексаметазон фосфат динатрийли тузи) 100% моддага қайта ҳисобланганда – 4,0 мг;

ёрдамчи моддалар: глицерол (дистилланган глицерин) – 22,5 мг, динатрий эдетати (трилон Б) – 0,1 мг, натрий гидрофосфат додекагидрати – 0,8 мг, инъекция учун сув – 1 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ рангли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: глюкокортикостероид

АТХ коди: Н02АВ02

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Синтетик глюкокортикостероид – фторпреднизолоннинг метил гуруҳи қўшилган ҳосиласидир. Яллиғланишга қарши, алларгияга қарши десенсибилизация қилувчи, шокка қарши, антитоксик ва иммунно-депрессив таъсир кўрсатади.

Специфик цитоплазматик рецепторлар билан ўзаро таъсирлашади ва хужайра ядросига кирувчи комплекс ҳосил қилади ва мРНК синтезини рағбатлантиради; мРНК оқсиллар, шу жумладан хужайра самараларини намоён қилувчи липокартон ҳосил бўлишини индукция қилади. Липокортин фосфолипаза А2 ни сусайтиради, арахидон кислотани ажралиб чиқишини сусайтиради ва яллиғланиш, аллергия ва бошқа жараёнларга олиб келувчи эндоперекислар, простагландинлар, лейкотриенларнинг биосинтезини ингибиция қилади.

Оқсил алмашинуви: альбумин/глобулин коэффицентини ошиши билан плазмада оқсиллар миқдорини оширади (глобулинлар ҳисобига), жигар ва буйракда оқсил синтезини оширади; мушак тўқимасида оқсил катаболизмини кучайтиради.

Липидлар алмашинуви: юқори ёғ кислоталари ва триглицеридлар синтезини оширади, ёғни қайта тақсимлайди (асосан елка бўғими, юз, қорин соҳасида ёғни тўпланиши), гиперхолестеринемия ривожланишига олиб келади.

Углевод алмашинуви: меъда-ичак йўлларидан углеводлар сўрилишини оширади; жигардан қонга глюкозани тушишини оширувчи глюкозо-6-фосфат фаоллигини оширади; глюконеогенезни фаоллашувига олиб келувчи фосфоэнолпируваткарбоксилаза фаоллиги ва аминотрансферазалар синтезини оширади.

D витаминига нисбатан антагонистик таъсир: суяклардан кальцийни “ювиб чиқарилиши” ва унинг буйрак орқали чиқарилишини ошиши.

Яллиғланишга қарши самараси эозинофиллар томонидан яллиғланиш медиаторларини ажралиб чиқишини сусайиши; липокортинлар ҳосил бўлишини индукция қилиниши ва гиалурон кислотасини ишлаб чиқарувчи семиз хужайралар миқдорини камайиши; капиллярлар ўтказувчанлигини камайиши; хужайра мембраналари ва органеллалар мембранасини (айниқса лизосомал) барқарорлашиши билан боғлиқ.

Аллергияга қарши самараси қонда айланиб юрган эозинофиллар миқдорини камайиши билан боғлиқ, бу дарҳол аллергия медиаторларини ажралиб чиқишини камайишига олиб келади; эффертор хужайраларга аллергия медиаторларнинг таъсирини камайтиради.

Иммунодепрессив самараси лимфоцитлар ва макрофаглардан цитокинларни (интерлейкин1 ва интерлейкин2, гамма-интерферон) ажралиб чиқишини тормозланиши билан боғлиқ.

Адренокортикотроп гормон синтези ва секрецияси ва иккиламчи – эндоген глюкокортикостероидлар синтезини сусайтиради. Таъсирининг ўзига хослиги – гипофиз функциясини аҳамиятли сусайтириши ва минералокортикостероид фаолликни деярли умуман йўқлиги.

Суткада 1-1,5 мг дозалари буйрак усти бези пўстлоқ қисми функциясини бостиради; биологик ярим чиқарилиш даври 32-72 соат (гипоталамус-гипофиз-буйрак усти бези пўстлоқ қисми тизимини сусайтириш давомийлиги).

Глюкокортикостероид фаоллик кучи бўйича 0,5 мг дексаметазон тахминан 3,5 преднизон (ёки преднизолон), 15 мг гидрокортизон ёки 17,5 мг кортизонга мос келади.

Фармакокинетикаси

Қонда специфик оқсил – ташувчи – транскортин билан боғланади (60-70%). Гистогематик тўсиқлар (шу жумладан гематоэнцефалик тўсиқ ва йўлдош тўсиғи) орқали осон ўтади. Кам миқдорда кўкрак сути билан ажралади. Жигарда фаол бўлмаган метаболитларигача метаболизмга учрайди (асосан глюкурон ва сульфат кислоталари билан конъюгация йўли билан).

Қўлланилиши

Препарат тез таъсир кўрсатувчи глюкокортикостероидни юборишни талаб этувчи қуйидаги касалликларда, шунингдек препаратни перорал қабул қилиш имкони бўлмаганида қўлланади:

  • эндокрин касалликлар (буйрак усти бези пўстлоқ қисмини ўткир етишмовчилиги, буйрак усти бези пўстлоқ қисмини бирламчи ёки иккиламчи етишмовчилиги, буйрак усти бези пўстлоқ қисмини туғма гиперплазияси, нимўткир тиреоидит);
  • стандарт даволашга резистент шок; анафилактик шок;
  • бош мия шиши (бош мия ўсмасида, бош мия жароҳатида, нейрохирургик аралашувларда, бош мияга қон қуйилганда, энцефалитда, менингитда, нур билан шикастланишда);
  • астматик статус; оғир бронхоспазм (бронхиал астмани, сурункали обструктив бронхитни зўрайиши);
  • оғир аллергик реакциялар;
  • ревматик касалликлар;
  • бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари;
  • ўткир оғир дерматозлар;
  • хавфли ўсмалар (катта пациентларда лейкоз ва лимфомани паллиатив даволаш; болаларда ўткир лейкемия; хавфли ўсмалари бўлган пациентлардаги гиперкальциемия, перорал даволаш имкони бўлмаганида);
  • буйрак усти бези гиперфункциясини диагностик текшируви;
  • қон касалликлари (ўткир гемолитик анемия, агранулоцитоз, катталарда идиопатик тромбоцитопеник пурпура);
  • оғир инфекцион касалликлар (антибиотиклар билан бирга);
  • бўғим ичига ва синовиал ички юбориш: турли этиологияли артритлар, остеоартрит, ўткир ва нимўткир бурсит, ўткир тендовагинит, эпикондилит, синовит;
  • маҳаллий қўллаш (патологик ҳосила соҳасига): келоидлар, дискоид қизил югурик, ҳалқали гранулёма.

Қўллаш усули ва дозалари

Бўғим ичига, шикастланган соҳага – 0,2-6 мг, 3 кун ёки 3 ҳафтада 1 марта такрорлаш билан буюрилади.

Мушак ичига ёки вена ичига – суткада 0,5-9 мг буюрилади.

Бош мия шишини даволаш учун – биринчи юборишда 10 мг, кейинчалик 4 мг дан мушак ичига ҳар 6 соатда симптомлар бартараф этилгунча юборилади. Бош мия шиши бартараф этилгандан кейин 5-7 сутка давр давомида аста-секин бекор қилиш билан доза 2-4 кундан кейин пасайтирилиши мумкин. Самарани бир маромда ушлаб турувчи доза – 2 мг дан суткада 3 марта.

Шокни даволаш учун – биринчи юборишда вена ичига 20 мг, кейинчалик вена ичига инфузия кўринишида 3 мг/кг ёки вена ичига оқим билан – 2 дан 6 мг/кг гача бир инъекция кўринишида ёки ҳар 2-6 соатда 40 мг бир марталик инъекция кўринишида буюрилади;
1 мг/кг бир марта вена ичига юбориш мумкин. Пациентнинг ҳолати барқарорлашиши биланоқ шокни даволаш бекор қилиниши керак, одатдаги давомийлиги 2-3 суткадан ошмайди.

Аллергик касалликлар – биринчи инъекция 4-8 мг дан мушак ичига юборилади. Кейинги даволашни перорал дори шакллари билан олиб борилади.

Кўнгил айниши ва қусишда, химиотерапияда – химиотерапия сеансидан 5-15 минут олдин вена ичига 8-20 мг буюрилади. Кейинги химиотерапия перорал дори шаклларини қўллаш билан олиб борилиши керак.

Янги туғилган чақалоқларда респиратор дистресс-синдромни даволаш учун – мушак ичига икки сутка давомида ҳар 12 соатда 5 мг дан 4 марта юборилади.

Максимал суткалик доза – 80 мг.

Болалар учун: буйрак усти бези етишмовчилигини даволаш учун – мушак ичига 23 мкг/кг (0,67 мг/м2) дан суткада 3 марта, ёки 7,8-12 мкг/кг (суткада 0,23-0,34 мг/м2) ёки
28-170 мкг/кг (0,83-5 мг/м2) 12-24 соатда бир марта буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Ножўя самараларнинг ривожланиш тез-тезлиги ва яққоллиги қабул қилиш давомийлиги, қўлланилаётган дозанинг катталиги ва буюришнинг циркад ритмига риоя қилиш имкониятига боғлиқ.

Моддалар алмашинуви томонидан: организмда натрий ва сувни тулиши; гипокалиемия; гипокалиемик алколоз; оқсиллар катаболизмини ошиши чақирган манфий азот мувозанати; иштаҳани ошиши, тана вазнини ошиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тромб ҳосил бўлиши хавфини ошиши (айниқса иммобилизация қилинган беморларда), аритмиялар, артериал босимни ошиши, сурункали юрак етишмовчилигини ривожланиши ёки кечишини оғирлашиши, миокардиодистрофия, стероид васкулит.

Суяк-мушак тизими томонидан: мушак кучсизлиги, стероид миопатия, тана вазнини камайиши, остеопороз, умуртқанинг компрессион синиши, сон ва елка суяклари бошчасини асептик некрози, узун суякларни патологик синишлари.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланиши (улар перфорация ва қон кетиши сабаби бўлиши мумкин), гепатомегалия, панкреатит, ярали эзофагит.

Дерматологик реакциялар: терини юпқалашиши ва шикастланиши, петехиялар ва тери ости қон қуйилишлари, экхимозлар, стриялар, стероид ҳуснбузар, яраларни битишини секинлашиши, кўп терлаш.

Марказий нерв тизими томонидан: юқори толиқиш, бош айланиши, бош оғриғи, руҳий бузилишлар, тиришишлар ва бош мия ўсмасининг сохта симптомлари (кўрув нерви дискини димланиши билан кечувчи бош мия ички босимини ошиши).

Эндокрин тизими томонидан: глюкозага толерантликни пасайиши, “стероид” қандли диабет ёки латент қандли диабетни манифестацияси, буйрак усти бези функциясини сусайиши, Иценко-Кушинг синдроми (ойсимон юз, гипофизар типда семириш, гирсутизм, артериал босимни ошиши, дисменорея, аменорея, миастения, стриялар), болаларда жинсий етилишни орқада қолиши.

Кўриш аъзолари томонидан: орқа субкапсуляр катаракта, кўз ички босимини ошиши, экзофтальм.

Иммунодепрессив таъсир билан боғлиқ ножўя самаралар: инфекциялар тез-тез юзага келиши ва уларни кечишини оғирлашиши.

Бошқалар: аллергик реакциялар.

Маҳаллий реакциялар (юбориш жойида): гиперпигментация ва лейкодерма, тери ости клетчаткаси ва тери атрофияси, асептик абсцесс, инъекция жойида гиперемия, атропатия.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

“Ҳаётий” кўрсатмалар бўйича қисқа муддатли қўллаш учун қарши кўрсатма бўлиб ўта юқори сезувчанлик ҳисобланади.

Бўғим ичига юбориш учун: аввалги артропластика, патологик қонаш (эндоген ёки антикоагулянтларни қўллаш билан чақирилган), суякни бўғим ички синиши, бўғимда инфекцион (септик) яллиғланиш жараёни ва пириартикуляр инфекциялар (шу жумладан анамнезида), шунингдек умумий инфекцион касалликлар, бўғим атрофи яққол остеопарози, бўғимда яллиғланиш белгиларини йўқлиги (“қуруқ” бўғим деб номланувчи, масалан синовитсиз остеоартрозда), яққол суяк деструкцияси ва бўғим деформацияси (бўғим ёриғини ҳаддан ташқари торайиши, анкилоз), артрит оқибатидаги бўғим барқарорсизлиги, бўғим шакллантирувчи суяклар эпифизини асептик некрозида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан:

Вирусли, замбуруғли ёки бактериал табиатли паразитар ва инфекцион касалликлар (ҳозирги вақтдаги ёки яқинда ўтказилган, шу жумладан бемор билан яқиндаги контакт) – оддий герпес, ўраб олувчи герпес (виремик фазаси), сувчечак, қизамиқ; амебиаз, стронгилоидоз (аниқланган ёки гумон қилинаётган); тизимли микоз; фаол ва латент туберкулёз. Оғир инфекцион касалликларда фақат специфик даволаш фонида қўллашга йўл қўйилади.

Поствакцинал давр (вакцинациядан 8 хафта олдин ва вакцинациядан кейин 2 хафтагача давомийликдаги давр), БЦЖ эмлашдан кейин лимфаденит. Иммунотанқис ҳолатлар (шу жумладан ОИТС ёки ОИТВ-инфекцияланиш).

Меъда-ичак йўллари касалликлари (меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги, эзофагит, гастрит, ўткир ёки латент пептик яра, яқинда ўрнатилган ичак анастомози, перфорация ёки абсцесланиш хавфи билан кечувчи носпецифик ярали колит, дивертикулит).

Юрак-қон томир тизими касалликлари, шу жумладан яқинда ўтказилган миокард инфаркти (ўткир ва нимўткир миокард инфаркти бўлган беморларда некроз ўчоғи тарқалиши, чандиқ тўқимаси шаклланишини секинлашиши ва бунинг оқибатида – юрак мушаги ёрилиши мумкин), декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, гиперлипидемия.

Эндокрин касалликлар – қандли диабет (шу жумладан углеводларга толерантлик), тиреотоксикоз, гипотиреоз, Иценко-Кушинг синдроми.

Оғир сурункали буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, нефроуролитиаз.

Гипоальбуминемия ва уни юзага келишига олиб келувчи ҳолатлар.

Тизимли остеопороз, миастения gravis, ўткир психоз, семириш (III-IV даража), полиомиелит (бульбар энцефалит шаклидан ташқари), ўткир ва ёпиқ бурчакли глаукома, ҳомиладорлик, лактация даври.

Бўғим ичига юбориш учун: пациентнинг ҳолатини умумий оғирлиги, аввалги 2 юборишнинг самарасизлиги (ёки қисқа муддатлилиги) (қўлланилган глюкокортикостероидларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиб).

 

Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

Даволаш даврида қизамиқ ёки сувчечак билан хасталанган беморлар билан контактда бўлган болаларда махсус иммуноглобулинлар профилактик буюрилади.

Ўсиш давридаги болаларда глюкокортикостероидлар фақат мутлоқ кўрсатмалар бўйича ва шифокорнинг синчков кузатуви остида қўлланиши керак.

Гипотиреози бўлган пациентларда глюкокортикостероидларнинг клиренси пасайишини, тиреотоксикози бўлган пациентларда – ошишини эътиборга олиш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фенобарбитал, рифампицин, феинтоин ёки эфедрин билан бир вақтда қўллаш дексаметазоннинг биотрансформациясини тезлаштириши мумкин, шу орқали унинг самарасини сусайтиради.

Гормонал контрацептивлар дексаметазоннинг таъсирини кучайтиради.

Диуретиклар (айниқса “ҳалқали”) билан бир вақтда қўллаш организмдан калийни чиқарилишини кучайишига олиб келиши мумкин.

Юрак гликозидлари билан бир вақтда буюрилганда юрак ритмини бузилишлари эҳтимоли ошади.

Дексаметазон кумарин ҳосилаларининг таъсири сусайтиради (кам ҳолларда кучайтиради), бу уларнинг дозасига тузатиш киритишни талаб этади.

Дексаметазон ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг ножўя таъсирини, айниқса меъда-ичак йўлларига таъсирини кучайтиради (меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланиши ва қон кетиши хавфини кучайиши). Бундан ташқари қон зардобида ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг концентрациясини ва шу орқали уларнинг самарадорлигини камайтиради.

Карбоангидраза ингибиторлари: гипернатриемия, шишлар, гипокалиемия, остеопороз хавфини оширади.

Инсулин ва перорал гипогликемик препаратларнинг, гипотензив воситаларнинг самарадорлигини пасайтиради.

Антацидлар дексаметазоннинг таъсирини сусайтиради.

Парацетамол билан мажмуада жигар ферментларини индукцияси ва парацетамолнинг токсик метаболитини ҳосил бўлиши ҳисобига гепатотоксиклик ривожланиши хавфини ошишига олиб келади.

Андрогенлар, стероид анаболикларни бир вақтда қўллаш шишлар, гирсутизм ва ҳуснбузар пайдо бўлишига олиб келади; эстрогенлар, перорал контрацептивлар – клиренсни пасайиши, дексаметазоннинг токсик самаралари ошишига олиб келади.

Дексаметазонни қўллаш фонида антипсихотик воситалар (нейролептиклар) ва азатиопринни қўллаганда катаракта ривожланиши хавфи ошади.

М-холиноблокаторлар (шу жумладан антигистамин препаратлар, трициклик антидепрессантлар) ва нитратлар билан бир вақд буюриш глаукома ривожланишига олиб келади.

Тирик вирусларга қарши вакциналар билан бир вақтда ва бошқа иммунизация фонида қўлланилганда вирусларни фаоллашиши ва инфекция ривожланиши хавфи ошади.

Натрий сақловчи препаратлар ёки қўшимчалар шиш ва артериал босимни ошиши эҳтимолини оширади.

Амфотерицин В юрак етишмовчилиги ривожланиши хавфини оширади.

Антикоагулянтлар ва тромболитиклар билан мажмуада меъда-ичак йўллари яраси ва қон кетиши ривожланиши хавфини оширади.

Плазмада салицилатлар концентрациясини пасайтиради (салицилатларни чиқарилишини оширади).

Плазмада мексилетиннинг концентрациясини пасайтириб, унинг метаболизмини оширади.

Махсус кўрсатмалар

Дори препаратини қўллаш имкониятлари ва ўзига хослиги

Ҳомиладорлик вақтида (айниқса биринчи уч ойлигида) препарат фақат кутилаётган даволаш самараси ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин. Ҳомиладорлик даврида узоқ вақт даволаганда ҳомилани ўсишини бузилиши эҳтимоли инкор этилмайди. Ҳомиладорликнинг сўнгида қўллаганда ҳомилада буйрак усти бези пўстлоқ қисмини атрофияси юзага келиши хавфи мавжуд, бу янги туғилган чақалоқда ўринбосар даволашни талаб этиши мумкин.

Агар эмизиш даврида препарат билан даволаш талаб этилса, эмизишни тўхтатиш керак.

Дори воситасини транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш, шунингдек психомотор реакцияларнинг тезлигини ва аниқ ҳаракатларни талаб этувчи фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: артериал босимни ошиши, шиш, пептик яра, гипергликемия, онгни бузилиши.

Даволаш: симптоматик, специфик антидоти йўқ.

Чиқарилиш шакли

Инъеция учун эритма 4 мг/мл.

1 мл дан нейтрал шиша ампулада.

10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скатификатори билан картон қутига жойланади.

5 ампуладан поливинилхлорид плёнкали контур уяли ўрамда.

1 ёки 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скатификатори билан картон қутига жойланади.

Ўйиқчали, ҳалқали ва синдириш нуқтаси бўлган ампулалар ишлатилганда ампула скарификатори ёки ампулани очиш учун пичоқ жойланмайди.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 5°С дан 25°С гача ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365