Skip to main content

Дексаметазон инъекция учун эритма 4 мг/мл

Улашиш:
  Reading time 14 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДЕКСАМЕТАЗОН

DEXAMETHASONUM

Препаратнинг савдо номи: Дексаметазон.

Таъсир этувчи модда (ХПН: дексаметазон (dexamethasone).

Дори шакли: инъекция учун эритма 4 мг/мл.

Бир ампула таркиби:

Фаол модда: дексаметазон натрий фосфати (дексаметазон фосфатига қайта ҳисоблаганда) – 4,0 мг/8,0 мг;

ёрдамчи моддалар: глицерин, динатрий фосфат дигидрати, динатрий эдетати, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки сарғиш рангли эритма.

Фармакотерапевтик гурухи: тизимли қўллаш учун глюкокортикоидлар.

АТХ коди: Н02АВ02.

Фармакологик таъсири

Капиллярларнинг ўтказувчанлигини пасайтиради, хужайра мембраналарини барқарорлаштиради. Оқсилларнинг катаболизмини тезлаштиради, периферик тўқималар томонидан глюкозанинг утилизациясини пасайтиради. Кальцийнинг сўрилишини камайтиради ва чиқарилишини оширади; натрий (сувни), адренокортикотроп гормони секрециясини кечиктиради.

Қўлланилиши

6-yillik-qizil-jenshen

Тез таъсир қилувчи глюкокортикостероидни юборишни талаб қилувчи касалликлар, шунингдек препаратни перорал қабул қилиш мумкин бўлмаган ҳолларда қўлланади.

Аддисон касаллиги, буйрак усти безларининг туғма гиперплазияси, буйрак усти безларининг етишмовчилиги (одатда минералокортикоидлар билан бирга), адреногенитал синдром, йирингли бўлмаган тиреоидит, гипотиреоз, ўсмали гиперкальциемия, шок (анафилактик, посттравматик, операциядан кейинги, кардиоген, гемотрансфузион ва бошқ.), зўрайиш босқичидаги ревматоид артрит, ўткир ревмокардит, коллагенозлар (ревматик касалликлар – касалликни зўрайишини қисқа муддатли даволаш учун қўшимча даволаш сифатида, тарқалган қизил югирик ва бошқ.), бўғимларнинг касалликлари (посттравматик остеоартрит, ўткир подагрик артрит, псориатик артрит, остеоартритдаги синовеит, ўткир носпецифик тендосиновит, бурсит, эпикондилит, Бехтерев касаллиги ва бошқ.), бронхиал астма, асматик статус, анафилактоид реакциялар, шу жумладан дори воситалари томонидан чақирилган; бош мияни шиши (ўсмалардаги, бош мия жароҳатларидаги, нейрохирургик аралашувлардаги, мияга қон қуйилишидаги, энцефалитдаги, менингитдаги); носпецифик ярали колит, саркоидоз, бериллиоз, тарқалган туберкулёз (фақат туберкулёзга қарши воситалар билан бирга), Леффлер касаллиги ва бошқа оғир респиратор касалликлар; анемиялар (аутоиммун, гемолитик, туғма, гипопластик, идиопатик, эритробластопения), идиопатик тромбоцитопеник пурпура (катталардаги), иккиламчи тромбоцитопения, лимфома (ходжкин ва ноходжкин), лейкемия, лимфолейкоз (ўткир, сурункали), зардоб касаллиги, қон қуйишдаги аллергик касалликлар, халқумнинг ўткир инфекцион шиши (адреналин биринчи танлов препарати ҳисобланади), нерв тизимини шикастланиши ёки миокардни жалб қилиниши билан трихинеллез, нефротик синдром, кўзнинг жароҳатлари ва операцияларидан кейинги оғир яллиғланиш жараёнлари, тери касалликлари: пуфакли яра, Стивенс-Джонсон синдроми, эксфолиатив дерматит, буллёз герпетиформ дерматит, оғир себореяли дерматит, псориазнинг, атопик дерматитнинг оғир кечишида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига, мушак ичига, бўғим ичига, периартикуляр ва ретробульбар юбориш учун мўлжалланган. Дозалаш тартиби шахсий равишда ҳисобланади ва кўрсатмалар, беморнинг ҳолати ва уни даволаш реакциясига боғлиқ.

Вена ичига томчилаб инфузия учун эритма тайёрлаш мақсадида, натрий хлоридининг изотоник эритмасини ёки декстрозанинг 5% ли эритмасини ишлатиш керак. Дексаметазоннинг юқори дозаларини юбориш фақат беморнинг ҳолати барқарорлашгунича давом этиши мумкин, у одатда 48 соатдан 72 соатгачадан ошмайди. Катталарга ўткир ва шошилинч холатларда вена ичига аста-секин, оқим билан ёки томчилаб ёки мушак ичига 4-20 мг дозада суткада 3-4 марта юборилади. Максимал бир марталик доза – 89 мг. Бир маромда ушлаб турувчи доза – суткада 0,2-9 мг. Даволаш курси 3-4 кун, сўнгра Дексаметазонни перорал қўллашга ўтилади. Болаларга – мушак ичига 0,02776-0,16665 мг/кг дозада ҳар 12-24 соатда юборилади. Маҳаллий даволаш учун, қуйидаги дозалар тавсия этилиши мумкин:

  • катта бўғимлар (масалан, тизза бўғими): 2 дан 4 мг гача;
  • майда бўғимлар (масалан, фаланглар орасидаги, чакка бўғими):0,8 дан 1 мг гача;
  • бўғим халталари: 2 дан 3 мг гача;
  • пайлар: 0,4 дан 1 мг гача;
  • юмшоқ тўқималар: 2 дан 6 мг гача;
  • нерв ганглийлари: 1 дан 2 мг гача.

Препарат заруратига қараб такроран 3 суткадан 3 ҳафталиккача интервал билан буюрилади; катталар учун максимал доза – суткада 80 мг. Шокда, катталарга – вена ичига 20 мг бир марта, сўнгра 3 мг/кг дан  24 соат давомида узлуксиз инфузия кўринишида ёки вена ичига бир марта 2-6 мг/кг ёки венга ичига 40 мг дан ҳар 2-6 соатда юборилади. Мия  шишида (катталарга) – 10 мг вена ичига, сўнгра 4 мг дан хар 6 соатда мушак ичига симптомлар йўқолгунича; доза 2-4 сутка ўтгач пасайтирилади ва аста-секин – 5-7 сутка давомида – даволаш тўхтатилади. Буйрак усти безларининг етишмовчилигида (болаларга) мушак ичига суткада 0,0233 мг/кг (0,67 мг/м2) дан 3 инъекцияда сутканинг хар учдан бирида, ёки хар куни суткада 0,00776-0,01165 мг/кг (0,233-0,335 мг/м2) дан буюрилади.

Ўткир аллергик реакцияда ёки сурункали аллергик касалликни зўрайишида, дексаметазон парентерал ва перорал қўллашни қўшилишини ҳисоби билан қуйидаги график билан буюрилиши керак: дексаметазон инъекция учун эритма 4 мг/мл: 1 кун, 1 ёки 2 мл (4 ёки
8 мг) мушак ичига; дексаметазон таблеткалари 0,75 мг: иккинчи ва учинчи куни, 4 таблетка кунига 2 қабулда, 4 куни 2 таблеткадан 2 қабулда, 5 ва 6 куни 1 таблеткадан ҳар куни, 7 кун – даволашсиз, 8 кун – кузатиш.

Ножўя таъсирлари

Натрий ва суюқликни тутилиши, калий ва кальцийни йўқотилиши, шишлар, гипокалиемик алколоз, МИЙ эрозив-ярали шикастланишлари (яра касаллигини хатто перфорация, қон кетишигача зўрайиши билан), геморрагик панкреатит, МИЙ атонияси, иштаҳани ошиши, кўнгил айниши ва қусиш, тана вазнини ошиши, ҳиқичоқ тутиши, гепатомегалия, қоринни дам бўлиши, ярали эзофагит, мушак кучсизлиги, миопатия, мушак массасини йўқотилиши, остеопороз, узун найсимон суякларнинг синишлари, умуртқаларнинг компрессион синишлари, сон ва елка суяги бошчасини асептик некрози, пайларни узилиши, аритмия, брадикардия, АБ ни ошиши, димланган юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти ва дистрофияси, яқинда ўтказилган миокард инфарктида миокардни ёрилиши, Иценко-Кушинг синдроми, тана вазни кичик бўлган янги туғилган чақалоқларда ГКМП, гипергликемия, гиперлипопротеинемия, манфий азот баланси, дисменорея, болаларда ўсишни кечикиши, гирсутизм, иммунитетни пасайиши, регенератив ва репаратив жараёнларни бостирилиши, бош айланиши, бош оғриғи, кайфиятни бузилиши, психозлар, кўрув нервини шиши билан бош мия ички босимини ошиши, вертиго, нейропатия, тиришишлар, полиморф ядроли лейкоцитоз, терини юпқалашиши ва жароҳатланувчанлиги, жароҳатларнинг битишини бузилиши, петехиялар, экхимозлар, хуснбузарлар, стриялар, эритема ва терининг пигментациясини бузилиши, тери ёки тери ости тўқималарининг дистрофияси, стерил абсцесс, инъекция жойида ачишиш (бўғим ичига юборилганидан кейин), тери аллергологик синамалар ўтказилишида сохтаманфий натижалар, ачишиш ёки санчилиш (айниқса чот орасида), ангионевротик шиш, Шарко артропатиясини эслатувчи артропатия, кўп терлаш, кўз ички босимини ошиши, экзофтальм, глаукома, катаркта, кўрликнинг кам ҳоллари, чала туғилган чақалоқ ретинопатия, кўзларнинг иккиламчи замбуруғли ёки вирусли инфекциялари; тромбозлар ва тромбоэмболиялар, давомли даволашдан кейин бекор қилиш синдроми симптомлари (кортикостероидлар тез бекор қилинганида): иситма, миалгия, артралгия, лоҳаслик. Бу ҳатто буйрак усти безларининг етишмовчилиги белгилари бўлмаган пациентларда кузатилиши мумкин; депрессия, иккиламчи буйрак усти безларининг етишмовчилиги, ҳайз кўриш циклининг бузилиши, кушингсимон ҳолатларни ривожланиши, болаларда ўсишни бостирилиши, углеводсувларга толерантликни пасайиши, яширин қандли диабет, диабети бўлган беморларда инсулин ва перорал қандни пасайтирувчи воситаларнинг дозасини ошириш зарурати, гирсутизм; кам ҳолларда- аллергик реакциялар (тошма, қичишиш), эшакеми, Квинке шиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, тизимли микозлар, амёбали инфекциялар, бўғимлар ва бўғимолди юмшоқ тўқималарнинг инфекцион шикастланишлари, туберкулёзнинг фаол шакллари, профилактик эмлашлардан олдинги ва кейинги давр (айниқса вирусларга қарши), глаукома, ўткир йирингли кўз инфекциясида (ретробульбар юбориш) қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дексаметазоннинг терапевтик ва токсик самараларини барбитуратлар, фенитоин, рифабутин, карбамазепин, эфедрин ва аминоглутетемид, рифампицин (метаболизмини тезлаштиради); соматотропин, антацидлар (сўрилишини камайтиради) пасайтиради, – эстроген сақловчи контрацептив воситалар кучайтиради.

Циклоспорин билан бир вақтда қўллаш болаларда тиришишлар ривожланиши хавфини оширади. Юрак гликозидлари ва диуретиклар аритмиялар ва гипокалиемия, натрий сақловчи препаратлар ва озуқа қўшимчалари – шишлар ва артериал гипертензия эҳтимолини, амфотерицин В ва карбоангидраза ингибиторлари – оғир гипокалиемия, юрак етишмовчилиги ва остеопороз хавфини; ностероид яллиғланишга қарши воситалар – меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари ва қон кетишлари хавфини оширади. Тирик вирусларга қарши вакциналар билан бир вақтда ва иммунизациянинг бошқа турлари фонида қўллаш, вирусларнинг фаоллашиши ва инфекциянинг ривожланиши хавфини оширади. Тиазид диуретиклар, фуросемид, этакрин кислотаси, карбоангидраза ингибиторлари, амфотерицин В билан бир вақтда қўллаш оғир гипокалиемияга олиб келиши мумкин, бу юрак гликозидлари ва қутбсизлантирмайдиган миорелаксантларнинг токсик самараларини кучайтириши мумкин. Инсулин ва перорал диабетга қарши воситаларнинг гипогликемик; кумаринларни – антикоагулянт; сийдик ҳайдовчи воситаларнинг – диуретик; вакцинациянинг – иммунотроп (антителалар ҳосил бўлишини бостиради) фаоллигини сусайтиради. Юрак гликозидларининг ўзлаштирилишини ёмонлаштиради (калий танқислигини чақиради), қонда салицилатлар ва празиквантелнинг концентрациясини пасайтиради. Қонда глюкозанинг концентрациясини ошириши мумкин, бу сульфонилмочевина ҳосилалари гипогликемик дори воситалари, аспарагиназанинг дозасига тузатиш киритишни талаб қилади. Глюкокортикоидлар салицилатларнинг клиренсини оширадилар, шунинг учун дексаметазон бекор қилинганидан кейин салицилатларнинг дозасини пасайтириш керак. Индометацин билан бир вақтда қўлланганида, Дексаметазонни бостириш тести сохтаманфий натижалар бериши мумкин.

Қўллашнинг ўзига хослиги

Қуйидагиларда қўллаш чекланган: МИЙ пептик яраларида, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида, эзофагитларда, гастритларда, ичак анастомозида (яқин анамнезда); димланган юрак етишмовчилигида, артериал гипертензияда, тромбозларда, қандли диабетда, остеопорозларда, Иценко-Кушинг касаллигида, ўткир буйрак ва/ёки жигар етишмовчилигида, психозларда, тиришишли ҳолатларда, миастенияларда, очиқ бурчакли глаукомада, ОИТС да, хомиладорликда, эмизишда. Юқори дозаларда (суткада 1 мг дан ортиқ Дексаметазон) узоқ муддат даволашда (3 ҳафтадан ортиқ), иккиламчи буйрак усти безларининг етишмовчилигини олдини олиш учун Дексаметазонни бекор қилиш аста-секин ўтказилади. Ушбу ҳолат бир неча ойлар давом этиши мумкин, шунинг учун стресс пайдо бўлганида (шу жумладан умумий анестезия, жарроҳлик аралашувлар ёки жароҳатлар фонида) дозани ошириш ёки Дексаметазонни юбориш керак. Дексаметазонни махаллий қўллаш тизимли самараларга олиб келиши мумкин. Бўғим ичига юборилганида махаллий инфекцион жараёнларни (септик артрит) истисно қилиш керак. Бўғим ичига тез-тез юбориш бўғим тўқималарини шикастланишига ва остеонекрозга олиб келиши мумкин. Пациентларга бўғимларга юклама бериш тавсия этилмайди (симптоматикани пасайишига қарамасдан, бўғимларда яллиғланиш жараёнлари давом этади).

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. Агар даволашдан кутилаётган самара ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлса, ҳомиладорлик вақтида қўллашга йўл қўйилади. Даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак. Ҳомиладорлик вақтида кортикостероидларнинг аҳамиятли дозаларини қабул қилган оналардан туғилган чақалоқларни, буйрак усти безларининг гипофункцияси белгиларини аниқлаш учун синчиклаб кузатиш керак.

Эҳтиёткорлик чоралари

Носпецифик ярали колит фонида, ичак дивертикулитида, гипоальбуминемияда буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Интеркуррент инфекциялар, туберкулёз, септик ҳолатларда буюришдан олдин ва кейин бир вақтда антибиотикотерапияни талаб қилади. ГКС инфекцион касалликларга мойилликни ошириши ёки симптомларини ниқоблаши мумкин. Сувчечак, қизамиқ ва бошқа инфекциялар оғирроқ кечиши ва иммунизация қилинмаган шахсларда хатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. ГКС давомли қўлланганида иммуносупрессия кўпроқ ривожланади, лекин қисқа муддатли даволашда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Ёндош туберкулёз фонида адекват микобактерияларга қарши химиотерапияни ўтказиш керак. Юқори дозаларда дексаметазонни фаолсизлантирилган вирусли ёки бактериал вакциналар билан бир вақтда қўллаш, керакли натижаларни бермаслиги мумкин. ГКС билан ўринбосар даволаш фонида иммунизация ўтказишга йўл қўйилади. Гипотиреозда, жигар циррозида таъсирини кучайишини, уларни дастлабки юқори даражасида психотик симптоматика ва эмоционал беқарорликни аггравациясини, инфекциянинг айрим симптомларини ниқобланишини, Дексаметазон бекор қилинганидан кейин (айниқса давомли қўллаш холати) нисбий буйрак усти безларининг етишмовчилигини бир неча ойлар (1 йилгача) давомида сақланиши эҳтимолини ҳисобга олиш керак. Давомли курсда болаларнинг ўсиш ва ривожланиш динамикаси синчиклаб кузатилади, мунтазам офтальмологик текширишлар ўтказилади, гипоталамо-гипофизар-буйрак усти безлари тизимининг ҳолати, қондаги глюкозанинг даражаси назорат қилинади. Даволаш фақат аста-секин ўтказилади. Ҳар қандай операцияларни ўтказишда, инфекцион касалликлар пайдо бўлганида, жароҳатларда эҳтиёткорликка риоя қилиш, иммунизациядан сақланиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш тавсия этилади. Болаларда дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун, дозани ҳисоблаш тана юзасининг майдонига қараб ўтказилади. Қизамиқ, сувчечак ва бошқа инфекциялари бўлган беморлар билан контакт ҳолатида, мувофиқ профилактик даволаш буюрилади.

Кортикостероидларни парентерал қабул қилаётган пациентларда кам ҳолларда, анафилактик реакциялар бўлиши мумкин. Юборишгача пациентларда, айниқса агар пациентда анамнезда ҳар қандай препаратга аллергия бўлса, мувофиқ эҳтиёткорлик чоралари кўрилиши керак.

Кортикостероидлар тизимли замбуруғли инфекцияларнинг кечишини ёмонлаштириши мумкин ва, демак, бундай инфекциялар бўлганида ишлатилмаслиги керак.

Кортикостероидлар яширин амёбиазни фаоллиштиришлари мумкин. Шунинг учун кортикостероидлар билан даволашни бошлашгача яширин ёки фаол амёбиазни истисно қилиш тавсия этилади.

Кортизон ёки гидрокортизоннинг ўртача ва юқори дозалари қон босимини ошишини, туз ва сувни тутилишини ва калийнинг чиқарилишини ошишини чақириши мумкин. Бунда туз ва калийни чеклаш зарурати пайдо бўлиши мумкин. Барча кортикостероидлар кальцийни чиқарилишини оширадилар.

Юрак қоринчаси деворини ёрилиши хавфи туфайли, яқинда ўтказилган миокард инфаркти бўлган пациентларда кортикостероидлар юқори эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Кортикостероидларни оддий герпес чақирган кўз инфекцияси бўлган пациентларда, шох парданинг тешилишини ривожланиши хавфи туфайли, эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак.

Гипопротромбинемия хавфи туфайли, аспиринни кортикостероидлар билан бирга эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак.

Айрим пациентларда стероидлар сперматазоидларнинг ҳаракатчанлиги ва миқдорини оширишлари ёки камайтиришлари мумкин.

Қуйидагилар кузатилиши мумкин:

  • мушак массасини йўқотилиши;
  • узун найсимон суякларнинг патологик синишлари;
  • умуртқаларнинг компрессион синишлари;
  • сон ва елка суяги бошчасини асептик некрози.

Автомобиль ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Даволаниш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва юқори диққат ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Дозани ошириб юборилиши

Глюкокортикоидларнинг дозасини ошириб юборилиши оқибатидаги ўткир токсик заҳарланишлар ва/ёки ўлим ҳақидаги хабарлар жуда кам. Нохуш кўринишлар ривожланганида – даволаш симптоматик, ҳаётий-муҳим фаолиятларни тутиб туришга қаратилган; Иценко-Кушинг синдромида – аминоглутемидни буюриш керак.

Чиқарилиш шакли

Ампулаларда 1 мл ва 2 мл дан, ўрамда №10, 1 мл ва 2 мл дан ампулаларда контур уяли ўрамда № 5х1, № 5х2.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

Улашиш: