Skip to main content

Дефислёз®

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДефислЁз®

DEFISLYOZ

 

Препаратнинг савдо номи: Дефислёз®

Таъсир қилувчи модда (ХПН): гипромеллоза

Дори шакли: кўз томчилари

1 мл таркиби:

Фаол модда: гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза) – 3 мг

Ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, натрий хлориди, динатрий эдетати (этилендиамин-N,N,N’,N’-тетрасирка кислотасининг динатрийли тузи дигидрати [трилон Б]), натрий дигидрофосфат дигидрати (натрий дигидрофосфат 2Н2О), натрий гидрофасфати додекагидрати (натрий гидрофосфат 12Н2О), инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ ёки бироз тобланувчи рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: асосан офтальмологияда қўлланиладиган восита (кератопротектор восита)

АТХ коди: S01KA02

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Кўз шох парда эпителийсининг протектори, кўз ёши секрецияси камайганида намловчи, юмшатувчи таъсир кўрсатади. Юқори қовушқоқлиги туфайли препаратни шох парда билан контактининг давомийлиги ортади. Препаратнинг ёруғликни синдириш кўрсаткичи табиий кўз ёшига ўхшаш. Кўз ёши плёнкасининг оптик характеристикасини тикланиши ва барқарорлашишига ёрдам беради. Кўз ёши секрецияси камайганида шох пардага нисбатан ҳимояловчи таъсир кўрсатади ва кўз томчиларининг таъсир давомийлигини узайтиради.

 

Фармакокинетикаси

Препаратнинг фармакокинетикаси тўғрисида маълумотлари мавжуд эмас.

 

Қўлланилиши

Лагофтальм, қовоқлар деформацияси, эктропион, қовоқлардаги пластик операциялардан кейинги ҳолат, шох парда ва конъюнктивани термик куйишлари, кератопластика ва кератоэктомиядан кейинги ҳолатда қўлланади.

Шох парданинг буллёз дистрофик ўзгаришлари, шох парданинг эрозив ва трофик яралари, кератопатия, шох парда эпителийсининг микронуқсонлари, “қуруқ кўз” синдромини мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Гониоскопия, электроретинография, электроокулография, эхобиометрия ўтказишда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий қўлланади. Пастки конъюнктивал бўшлиққа 1 ёки 2 томчидан суткада 4-8 марта, зарурати бўлганида 1 ёки 2 томчидан ҳар соатда томизилади. Даволаш курси – камида 2-3 ҳафта.

Кўз соққасининг гониоскопияси, электроретинографияси, электроокулографияси, эхобиометриясини ўтказишда 1 томчи бир марта томизилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, қовоқларни ёпишиш ҳисси (эритманинг юқори қовушқоқлиги сабабли), инстилляциядан кейин дарҳол кўришни хиралашиши, кўзда ачишиш, кўзни таъсирланиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, шох парда ва конъюнктиванинг кимёвий куйишини ўткир босқичи (токсик моддалар ёки некрозланган тўқималарни тўлиқ йўқолгунига қадар), ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

18 ёшгача бўлган болаларда препарат фақат кутилаётган фойда, бўлиши мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина қўллаш керак.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Металл тузларинг сақловчи бошқа кўз томчилари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Контакт линзалар препарат инстилляциясидан олдин ечилади ва томизилгандан сўнг камида 30 минутдан кейин қайта тақилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия этилмайди.

Лактация даврида препаратни буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Инстилляциядан кейин кўришни хиралашиши пайдо бўлишида, у тиклангунча транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дефислёз® препаратининг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.

 

Чиқарилиш шакли

Кўз томчилари 3 мг/мл. 5 мл ёки 10 мл дан дозатор-учлик ва пластик бураладиган қопқоқли флаконларда.

1 пластик флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. Флакон очилганидан кейин 1 ойда ишлатилсин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365