Skip to main content

Дефилак

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДЕФИЛАК

DEFILAK

 

Препаратнинг савдо номи: Дефилак

Таъсир этувчи модда (ХПН): Лактулоза

Дори шакли: Сироп

Таркиби:

Лактулоза – 66,7 г

100 мл сироп олиш учун тозаланган сув.

Таърифи: Тиниқ, рангсиздан жигарранг тусли оч-сарғиқ ранглигача бўлган ёпишқоқ суюқлик. Визуал равишда текширилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Сурги воситалари.

Фармакологик хусусиятлари

Препарат сурги, гиперосмотик, гипоаммониемик, ичак перистальтикасини рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, ичак микрофлорасини нормаллаштиради, фосфатлар ва кальций тузларининг сўрилувчанлигини яхшилайди, оқсилларнинг парчаланиш махсулотларини чиқарилишига ёрдам беради.

Лактулоза дисахарид; сут кислотали бактериялари (Laktobacillus acidophilus, Laktobacillus bifidus) учун озуқа муҳити ҳисобланади ва уларнинг ривожланиши ва кўпайишига ёрдам беради. Йўғон ичакнинг микрофлораси таъсирида пастмолекуляр органик (сут, сирка, чумоли) кислоталарини ҳосил бўлиши билан препаратнинг гидролизи юз беради. Бунинг оқибатида осмотик босим ошади ва йўғон ичак ичида рН пасаяди, бу ичак перистальтикасини кучайишига ва ахлат массалари ҳажмини ошишига, шунингдек аммиакни қондан ичакка миграциясига ва уни ёмон сўриладиган аммоний-ионига айланишига олиб келади, у сурги самараси ривожланганида организмдан чиқарилади. Препарат йўғон ичакнинг проксимал қисмида азот сақловчи токсинларнинг ҳосил бўлиши ва сўрилишини сусайтиради, қонда аммоний-иони миқдорини пасайтиради ва жигар энцефалопатиясининг яққоллигини камайтиради, протеолитик микроорганизмларнинг, шу жумладан шигеллалар, сальмонеллаларнинг ўсишини бостиради.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида препарат меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларида амалда сўрилмайди, ичакда метаболизмга учрайди. Метаболитлари аҳлат билан 24-48 соат давомида чиқарилади, препаратнинг 3% дан кўп бўлмагани ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Сурункали ва вазиятли қабзиятлар (шу жумладан бавосилдаги, йўғон ичакда ва/ёки анал тешигида жарроҳлик аралашувларининг заруратида), операциядан кейинги атоник қабзиятлар, геморродиал тугунлар олиб ташланганидан кейинги оғриқ синдроми, жигар энцефалопатияси, жигар етишмовчилиги жигар комаси ва прекома, сурункали фаол гепатит, гипераммониемия, турли этиологияли интоксикациялар, ичак дисбактериози, йирингли диспепсия, сальмонелла ташувчилик.

Қўллаш усули ва дозаси

Қабзиятда, геморродиал тугунлар олиб ташланганидан кейинги оғриқ синдромида, чиришли диспепсияда биринчи 3 кун ичга буюрилади; катталарга 15-45 мл дан (1-3 ош қошиқ) суткада 1 марта; 1 ёшгача бўлган болаларга 5 мл дан (1 чой қошиқ) суткада 1 марта, 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга 5-10 мл дан (1-2 чой қошиқ) суткада 1 марта, 6 ёшдан катта – 15 мл дан (1 ош қошиқ) суткада 1 марта. Сўнгра тутиб турувчи доза буюрилади: катталарга 15 мл дан (1 ош қошиқ) суткада 1 марта; 1 ёшгача бўлган болаларга 5 мл дан (1 чой қошиқ) суткада 1 марта буюрилади, 1 ёшдан – 6ёшгача – 5-10 мл дан (1-2 чой қошиқ) суткада 1 марта, 6 ёшдан катталарга – 10 млдан (2 чой қошиқ), 6 ёшдан катталарга – 10 мл дан (2 чой қошиқ) суткада 1 марта. Даволаш курси 1-4 хафтадан 3- ойгачани ташкил қилади.

Сальмонелла ташувчиликда биринчи10-12 кунлари 5 мл дан (1 чой қошиқ) суткада 3 марта буюрилади, 1 хафталик таннафусдан сўнг 5 мл дан (1 чой қошиқ) суткада 5 марта 10-12 кун давомида буюрилади. Жигар етишмовчилигида, комада ва прекомада, энцефалопатияда, шунингдек сурункали гепатитда, гипераммониемияда, турли этиологияли интоксикацияларда, дисбактериозда ичга дастлаб 30-60 мл дан (2-4 ош қошиқ) суткада 3 марта, сўнгра, одатда, 7-14 кун қўлланганидан кейин, 10-25 мл дан (2-5 чой қошиқ) суткада 2-3 марта тутиб турувчи доза буюрилади. Даволашнинг курси 3 ойни ташкил қилади.

Жигар комаси ёки прекоматоз ҳолатидаги беморларга, тўғри ичакка 300 мл сироп 700 мл сув ёки натрий хлоридининг изотоник эритмасида суюлтириб, ректалбаллон катетер орқали юборилади ва 30-60 минут тутиб турилади. Керак бўлса ҳар 4-6 соатда такрорланади. Ичга қабул қилинганида препаратни сув ёки шарбат билан (грейфрутлидан ташқари) суюлтириш мумкин. Самара 24-48 соатдан сўнг намоён бўлади.

Ножўя таъсирлари

Қабул қилишнинг биринчи кунлари метеоризм ва кўп газ ҳосил бўлиши пайдо бўлиши мумкин, улар даволашнинг 2-3 кунидан сўнг мустақил йўқолади. Жигар энцефалопатиясини даволашда – вақтинчалик диарея, шунингдек кўнгил айниши, қусиш, ичак спазми бўлиши мумкин. Препаратни катта дозаларда тез-тез қўллаш, айниқса кекса беморларда, сув-электролит мувозанатининг бузилиши билан кечувчи диарея чақириши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Галактоземия, ичакни ўтказмаслиги, лактулозага юқори сезувчанлик, ректал қон кетишлар (геморродиал бўлмаган), коло-, илеостома, аппендицитга шубҳа, жигар комасида (гепатит чақирган).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Неомицин ва антацид воситаларни бир вақтда қўллаш препаратнинг таъсирини ингибирлайди. Бошқа дори воситаларни қабул қилгандан сўнг 2 соат давомида препаратни қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Махсус кўрсатмалар

Жигар етишмовчилиги, кома ва прекома, энцефалопатия, сурункали фаол гепатит, гипераммониемия, турли этиологияли интоксикацияларни даволашнинг бошида, сурги самарасига эришилганида тутиб турувчи доза шундай буюриладики, у суткада 2-3 марта юмшоқ ич келишини таъминласин. Кекса ёшдаги одамлар ва руҳий бузилишлари бўлган беморларда узоқ муддатли даволашда, қондаги электролитлар миқдорини назорат қилиш  тавсия қилинади. Препарат қандли диабети бўлган беморларга, таркибида сўриладиган қанд бўлганлиги туфайли, эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, шунингдек янги туғилган чақалоқлар ва эрта ёшдаги болаларда қўллаш мумкин.

Диарея пайдо бўлганида препаратни қабул қилиш тўхтатилади.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Дозани ошириб юборилиши

Кейинчалик сувсизланиш, гипокалиемия ва гипонатриемия билан диарея пайдо бўлиши мумкин, у препаратни қабул қилиш тўхтатилганида ёки дозаси пасайтирилганида ўтиб кетади. Сув-электролит мувозанатини тиклаш бўйича даволашни буюриш лозим.

 

Чиқарилиш шакли

Сироп 50 мл, 100 мл, 200 мл ва 1000 мл дан полиэтилен флаконларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: