Skip to main content

Черника лютеин билан

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЧЕРНИКА ЛЮТЕИН БИЛАН-LIK

CHERNIKUM CUM LUTEINO-LIK

Препаратнинг савдо номи: Черника лютеин билан-LIK

Таъсир этувчи модда (ХПН): Мажмуавий препарат.

Дори шакли: Капсулалар.

Бир капсуланинг таркиби:

Фаол моддалар:

Антоцианидлар стандартлаштирилган черника қуруқ экстракти кўринишида, (25% антоцианид)                                                                                             – 44,25 мг

20% лютеин FS лютеин кўринишида                                           – 6,0 мг

20% лютеин FS лютеин кўринишида                                           – 0,3 мг

20% зеаксантин FS зеаксантин кўринишида                               – 1,2 мг

Ёрдамчи моддалар: тозаланган лецитин, асалари муми, кунгабоқар мойи.

Таърифи: Овал ёки думалоқ шаклли, чокли, эгилувчан, тўқ-бинафша рангли, юмшоқ желатин капсулалар.

Капсула ичидагиси – тўқ бинафша рангли, мойли суспензия.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакотерапевтик гуруҳи: Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Черника лютеин билан-LIK дори воситасининг фармакологик фаоллиги компонентларининг: черниканинг қуруқ экстракти, лютеин ва зеаксантиннинг мажмуавий таъсири билан боғлиқ. Черниканинг қуруқ экстрактининг асосий компонентлари бўлиб, яллиғланишга қарши ва антиоксидант таъсирга эга, кўзнинг тўр пардасида ёруғликни сезувчан элементларда моддалар алмашинувини, микроциркуляцияни ва қоннинг реологик ҳусусиятларини яхшиловчи биофлавоноидлар гуруҳига мансуб антоцианидлар, шунингдек антиоксидант ҳисобланган каротиноидларга мансуб лютеин ва зеаксантин ҳисобланади.

Черниканинг қуруқ экстрактида 11 антоцианинлар сақланади, улар 5 асосий агликон-антоцианидинлар: дельфинидин, петунидин, пеонидин, мальвидин, цианидиндан иборат. Антоцианидлар антиоксидант, антиканцероген, яллиғланишга қарши, десенсибилизацияловчи ҳусусиятларга эга, ичакда чириш жараёнларини сусайтиради, репаратив жараёнларни рағбатлантиради, ярани битишини тезлаштирувчи, шишга қарши, қон-томирларни мустаҳкамловчи таъсирга эга, тромблар ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, диабетда диабетик ретинопатия ривожланишини тормозлайди ва кўзнинг тўр пардасига ижобий таъсир кўрсатади, катарактани ҳосил бўлишининг патологик механизмларини сусайтиради, узоқни кўраолмасликни камайишига ёрдам беради.

Антоцианидинлар кўз тўр пардасининг ёруғликни сезувчан пигменти – родопсинни регенерациясига ёрдам беради; кўзнинг тўр пардаси трофикасини яхшилайди, унинг микроциркуляциясини рағбатлантиради; бириктирувчи тўқиманинг коллаген матриксини мустаҳкамлайди; гликозамингликан – кўз тур пардасидаги капиллярларни мустаҳкам қилувчи бириктирувчи тўқиманинг компоненти синтезини рағбатлантиради; ҳужайра мембраналарининг фосфолипидларини барқарорлаштиради; эркин радикаллар чақирган липидларнинг перекисли оксидланишини сусайтиради (ингибиция қилади). Шу тариқа, кўзнинг тўр пардасини ёруғликнинг турли даражаларига сезувчанлиги ошади ва паст ёруғлик даражасида кўриш ўткирлиги кучаяди.

Антоцианидинлар – ўсимликдан олинган кучли полифенол антиоксидантлардир, тахминан 100 та касаллик, шу жумладан кўзнинг тўр пардаси ва кўз гавҳари тўқимасини эркин-радикал оксидланиши жараёнини ривожланишидаги салбий патогенетик боғни узиб, эркин радикалларни самарали нейтраллайди. Яққол антиоксидант самараси туфайли, антоционозидлар глаукома патогенезининг бири бўлган, липидларни перекисли оксидланишини блоклайди. Гистамин, протеазалар, простагландинлар ва лейкотриенларни синтези ва қон оқимига тушишини камайтиради, бу организмда яллиғланиш реакцияларини пайдо бўлишини олдини олади.

Лютеин ва зеаксантин антиоксидант, ҳимоя қилувчи, сингдирувчи таъсирга эга.

Лютеин – одам кўзининг асосий каротиноиди ҳисобланади, кўз тўқимасида танлаб тўпланади ва зеаксантин билан бирга ва баъзи метаболитлар билан одам кўзи гавҳарида ва тўр пардасида аниқланган ягона каротиноид ҳисобланади.

Лютеин ва зеаксантин асосий ёруғликни қабул қилувчи ҳужайралар – кўзнинг барча фаолиятини – кўриш ўткирлиги, ранг ажратиш, кўриш майдони ва ранг адаптациясини таъминловчи ва тутиб турувчи фоторецепторларнинг функционал имкониятини оширади; липофусцин – атроф муҳитнинг салбий таъсири оқибатида ҳосил бўладиган асосий модданинг тўпланишига тўсқинлик қилади. Йиллар давомида тўпланган липофусцин кўришни пасайиши ва кўз касалликларини ривожланишига олиб келади.

Лютеин ва зеаксантин фоторецептор ҳужайраларни ёруғлик томонидан индукцияланган кислород радикалларидан ҳимояни таъминлайди. Фотооксидланиш липидларни перекисли оксидланишини бошлайди, унинг маҳсулотлари кўзнинг тўр пардаси учун юқори даражада токсик ҳисобланади. Энг шикастловчи ва агрессив самарага кундузги ёруғлик спектрининг мовий ранги ҳисобланади, у кўзнинг тўр пардаси ва пигментли эпителийни фотокимёвий шикастланишини чақиради. Кўзнинг тўр пардаси ва кўз гавҳари таркибига кирувчи лютеин ва зеаксантин ёруғлик нури максимал йиғилган кўзнинг тўр пардасини марказий соҳасини кўк рангдан ҳимоялайди. Бундан ташқари, улар мовий рангни сўрилтириш қобилиятига эга ва эркин кислород радикалларини ҳосил бўлишини сусайтириш, кўзнинг тўр пардасида кўп тўйинмаган ёғ кислоталарини ёруғлик таъсирида парчаланишини олдини олиш қобилиятига эга. Лютеин ва зеаксантин кўз тўр пардаси ва кўз гавҳарини эркин радикаллардан ҳимоя қилувчи биринчи қатор антиоксидантлари ҳисобланади.

Препарат таркибида лютеин ва антоцианидин сақловчи компонентларни бирга бўлиши кўз тўр пардасининг ёшга оид макуляр дегенерацияси (ЁМД) пайдо бўлиши ва хавфини камайтиради ва бу касалликнинг авж олишига тўсқинлик қилади. Ҳозирги вақтда лютеин ва антоцианозид перпаратларининг ЁМД ни даволашдаги самараси исботланган. ЁМД нинг бошланғич белгиларида ёки ёшга оид макулопатияда ушбу препаратларни буюриш кўриш фаолиятига ижобий динамикасига, кўз гемодинамикасини яхшиланиши, макуляр соҳада дистрофик жараённи узоқ вақт барқарорлашишига ёрдам беради.

 

Фармакокинетикаси

Антоцианидинларнинг фармакокинетик тадқиқотлари ушбу моддалар меъдада тез ва самарали сўрилишини, интакт ва метаболизмга учраган шаклларда жигарга тушишини, турли тўқималарга тақсимланишини кўрсатди. Сийдик ва сафро билан чиқарилади.

Лютеиннинг биокираолишлиги тахминан 5% ни ташкил этади. Лютеин ва зеаксантин концентрациясининг максимал даражасига 2 соатдан кейин эришилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 2-3 соатни ташкил этади.

Қўлланилиши

Қуйидагиларни олдини олиш ва мажмуавий даволаш:

  • диабетик ва гипертоник ретинопатия;
  • кўз тўр пардасининг дистрофик касалликлари;
  • кўз тўр пардасини ёшга оид макуляр дегенерацияси;
  • ҳам тунги, ҳам ғира-шира қоронғида кўришни қоронғиликка адаптация механизмларини бузилиши;
  • кўзга юқори юкламада (компьютерда ишлаш, телевизор кўриш, ҳаддан ташқари ёруғликда (пайвандлаш ускуналари, софитлар) билан ишлар, виндсерфинг, тоғ чанғиси, альпинизм (катта сув ва қорли юзаларнинг юқори қайтарувчанлик қобилияти сабабли) билан шуғулланиш даври кўришни ёмонлашиши;
  • кўришни толиқиши;
  • 50 ёшдан ошган шахсларда кўришни ёшга оид ўзгаришлари;
  • жаррохлик аралашувларидан (фоторефракцион кератэктомия, кўзнинг тўр пардасини кўчиши ва бошқалар) кейинги холатда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилинади. Катталарга 1 капсуладан суткада 2-3 марта овқатдан кейин бир ой давомида, сўнгра 1 капсуладан суткада 1 марта кейинги икки ой давомида буюрилади. Тавсия этилган қабул қилиш курси йилига 2-3 мартани ташкил этади.

Ножўя таъсирлари

  • эшакеми ва тери қичишиши кўринишидаги аллергик реакциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация. Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича адекват ва яхши назоратланган клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.

Дори воситасини транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги. Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: дори воситасининг дозасини ошириб юборилиши ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.

Даволаш: дозани беҳосдан ошириб юборилганида фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, меъдани ювиш кўрсатилган; зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан ПВХ ли контур уяли ўрамларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365