Skip to main content

Бромкамфора

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БРОМКАМФОРА

BROMCAMPHORAE

 

Препаратнинг савдо номи: Бромкамфора

Таъсир этувчи модда (ХПН): бромкамфора

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: бромкамфора – 250 мг;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали -34 мг, тальк- 5 мг, лактоза моногидрати – 8 мг, коллоид кремний диоксиди – 3 мг.

Таърифи: оқ ёки кулранг-оқ рангли, бромкамфора кристалларининг доғлари бўлган, риска ва фаскали, ўзига хос камфора ҳидига эга ясси цилиндрик шаклли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: седатив восита.

АТХ коди: N05CM

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Седатив восита – бром препаратидир. Бошқа бромидлар каби бош мия пўстлоғида, айниқса марказий нерв тизимининг кучли қўзғалишида тормозланиш жараёнини кучайтириш қобилиятига эга. Табиий уйқу келишини енгиллаштиради.

Фармакокинетикаси

Меъда-ичак йўлларида осон сўрилади. Гистогематик, шунингдек йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Жигарда оксиметаболитларгача гидроксилизацияга учрайди, улар буйрак орқали глюкуронидлар кўринишида чиқарилади.

Қўлланилиши

Юқори қўзғалувчанлик, неврастения, уйқуни бузилиши, кардиалгия, тахикардия, ўзгарувчан артериал босимда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан сўнг буюрилади. Катталар ва 14 ёшдан катта болаларга – 1-2 таблеткадан кунига 2-3 марта; 7-10 ёшдаги болаларга – 1 таблеткадан кунига 2 марта, 10-14 ёшдаги болаларга – 1 таблеткадан кунига 2-3 марта буюрилади. Максимал суткалик доза: катталар ва 14 ёшдан катта болалар учун – 1,5 г; 7-10 ёшдаги болалар учун – 0,5 г; 10-14 ёшдаги болалар учун – 0,75 г ни ташкил қилади. Даволаш курси – 10-15 кун.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, тормозланиш, уйқучанлик, диспепсик кўринишлар.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Камфора, бромид ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, лактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги, глюкозо-галактоз мальабсорбция. 7 ёшгача болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Жигар функциясини бузилишлари, анамнезида аллергик касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситалари (шу жумладан ухлатувчи воситалар) нинг таъсирини кучайтиради, бу уларнинг дозасига тузатиш киритишни талаб этади.

Агар Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, шифокор билан маслаҳатлашинг.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Бромкамфора йўлдош тўсиғи орқали ўтади, тератоген таъсир кўрсатади. Кўкрак сутига киради, болада седация ривожланиши хавфи мавжуд. Бундан ташқари бромкамфорани қўллаш эмизикли аёлларда лактацияни тўхташига олиб келади.

Транспорт воситалари, механизмларни бажариш қобилиятига таъсири

Препарат билан даволаш даврида транспорт воситаларини бошқаришдан ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакция тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан воз кечиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлар: кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, тана ҳароратини ошиши, анурия, делирий, мушак тортишиши, тутқаноққа ўхшаш тиришишлар, марказий нерв тизимини сусайиши, нафас олишни қийинлашиши, нафас чиқаришда камфоранинг ўзига хос хиди, нафас етишмовчилиги, кома.

Даволаш: меъдани ювиш, ичга тузли сурги воситаларини ва фаоллаштирилган кўмирни буюриш. Тиришишларда вена ичига диазепам ёки тез таъсир этувчи барбитуратлар (тиопентал натрий) қўлланади.

Липидли диализат билан гемодиализ.

 

Чиқарилиш шакли

250 мг таблеткалар.

10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

25, 30, 50 ёки 100 таблеткадан шиша ёки полимер банкаларда.

2, 3 ёки 5 контур уяли ўрамлар ёки 1 банка тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365