Skip to main content

БРОМГЕКСИН

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

 

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БРОМГЕКСИН-RNP

таблеткалар

 

Савдо номи

БРОМГЕКСИН-RNP

 

Фаол моддаларининг ХПН

Bromhexinum

Препаратнинг таркиби

1 таблетка сақлайди:

таъсир этувчи модда: бромгексин гидрохлориди – 8 мг

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, тальк, магний стеарати, маккажўхори крахмали, микрокристаллик целлюлоза, аэросил.

Препаратнинг таърифи

6-yillik-qizil-jenshen

Иккиёқлама қабариқ, оқ ёки сарғиш тусли оқ ранги четлари аниқ таблеткалар.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи ва АТС коди

Муколит воситалар, R05C B02.

Фармакологик хусусиятлар

Фармакодинамик хусусиятлари

Бромгексин организмда амброксолга айланади, у сероз хужайраларни ва бронхларнинг шиллиқ қаватидаги Кларк хужайраларининг фаолиятини рағбатлантиради. Биринчилар кўпроқ сероз компонентни чиқаради, у бронхиал шиллиқни суюлтиради ва унинг хажмини оширади, бошқалари гидролазаларни чиқаради, улар бронхиал шиллиқнинг мукополисахаридлари толасини парчалаб, унинг ёпишқоқлигини пасайтиради. Липилловчи эпитилийнинг фаоллигини ва бронх ва бронхиолларнинг дренажланишини оширади. Сурфактантнинг ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Назал ва ларингеал шиллиқнинг ёпишқоқлигини пасайтиради.

Фармакокинетик хусусиятлари

Ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Биокираолишлиги жигардан биринчи ўтиши ҳисобига 80% ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланади. Гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади. Жигарда деметилланиш ва оксидланишга дучор бўлади. Буйраклар орқали чиқарилади. Сурункали буйрак етишмовчилигида метаболитларининг чиқарилиши бузилади. Қайта юборилганда тўпланиб қолиши мумкин.

Қўлланилиши

Ёпишқоқ балғамнинг шаклланиши билан кечувчи нафас тизимининг касалликлари, айниқса турли этиологияли ўткир ва сурункали бронхитлар, шу жумладан бронхэктазлар билан асоратланган, бронхиал астманинг инфекцион-аллергик шакли, ўпка туберкулёзи,

пневмониялар; жарроҳлик аралашувларидан кейин бронхларда ёпишқоқ, қийин ажраладиган балғамнинг тўпланишини олдини олиш учун.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар қўлланади.

Катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга-8-16 мг дан кунига 3 марта.

6-14 ёшли болаларга ва тана вазни 50 кг гача бўлган пациентларга – 8 мг дан кунига 3 марта.

6 ёшгача бўлган болаларга – 4 мг дан кунига 3 марта.

Даволаш курсининг давомийлиги – 4-28 кун.

Препаратни 6 ёшгача бўлган болаларга препарат сироп шаклида буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Кам, узоқ муддат қабул қилинганида кўнгил айниши, қусиш, диспептик кўриниш, меъда яраси касаллигининг зўрайиши, аллергик реакциялар (тери тошмалари, юзни шиши, ринит ва бошқаалар); трансаминазаларнинг қон зардобидаги даражасини ошиши пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилиш тўхтатилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Бромгексинга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик (I уч ойлиги), эмизиш.

 

Дозани ошириб юборилиши

Белгилари: кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Даволаш: симптоматик.

 

Махсус кўрсатмалар

Даволаш даврида препаратнинг секретолик таъсирини тутиб туриш учун етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Бромгексин ҳолсизланган беморларга ва бронхообструктив синдромли беморларга (бронхиал секретни йўқотиш керак) эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препарат меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорликнинг II ва  III уч ойлигида препарат фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлганида қўлланади. Эмизиш даврида қўллаш керак бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситаларини ва қурилмаларини бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни транспорт воситаларини ва қурилмаларни бошқариш қобилиятига таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

 

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири

Бромгексин суюлтирилган бронхиал секретнинг дренажини қийинлашиши мумкинлиги туфайли кодеин билан буюрилмайди.

Бромгексин антибиотикларнинг ўпка тўқимасига киришига (эритромицин, цефалексин, окситетрациклин) ёрдам беради. Бромгексинни ностероид яллиғланишга қарши воситалар (салицилатлар, фенилбутазон) билан бирга буюриш, меъда шиллиқ қаватининг таъсирланиишини чақириши мумкин.

Бромгексин ишқорий эритмалар билан номутаносиб.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 8 мг ли №20 блистерда.

1, 2 ёки 10 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-25°С ҳароратда.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365