Skip to main content

Бромгексин

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БРОМГЕКСИН

BROMHEXINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Бромгексин

Таъсир этувчи модда (ХПН): бромгексин гидрохлориди.

Дори шакли: сироп

Таркиби:

100 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: бромгексин – 0,08 г.

ёрдамчи моддалар: озуқа сорбити ёки қанд – 40,0 г, нипагин (метилпарабен) – 0,1 г, 96% ли тиббиёт этил спирти – 12,5 мл, ментол – 0,011 г, қалампир ялпиз мойи – 0,005 мл, мускат мармарак мойи – 0,015 мл, тозаланган сув – 100 мл сироп олингунгача.

Таърифи: рангсиз ёки бироз бўялган, ўзига хос таъмли ва ҳидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи восита.

АТХ коди: R05CB02

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат муколитик ва балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади. Бронх секретининг сероз компонентини кўпайтиради. Нордон мукополисахаридлар кўндаланг боғларини бузиши туфайли, балғамни ёпишқоқлигини камайтиради. Балғамни ёпишқоқлигини камайганлиги ва тебранувчи эпителий фаоллашгани ҳисобига балғам чиқиши яхшиланади. Ўпка сурфактанти синтезини рағбатлантиради.

Қўлланилиши

Нафас йўлларининг ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликлари (шу жумладан инфекция оқибатида келиб чиққан), бронхиал астманинг инфекцион-аллергик шакли, бронхоэктатик касаллиги, ўпка туберкулёзи ва бошқа ҳолларда бронх секрет ҳосил бўлишини бузилиши ва унинг ёпишқоқлигини патологик кўпайиб кетишида қўлланади. Бронхографиядан кейин контраст моддани чиқишини тезлаштириш учун ҳам қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозаси

Препарат овқат қабулидан қатъий назар ичга қабул қилинади.

Катталарга ва 14 ёшдан катта ўсмирларга 8-16 мг-дан (2-4 чой қошиқ) бир кунда 3-4 марта буюрилади.

6-yillik-qizil-jenshen

2 ёшдан 6 ёшгача болаларга – 2-4 мг дан (0,5-1 чой қошиқ) бир кунда 3 марта; 6 ёшдан 14 ёшгача – 4-8 мг дан (1-2 чой қошиқ)  бир кунда 3 марта тавсия этилади.  Тана вазни 50 кг дан кам бўлган катта ёшдаги беморларга ҳам шундай дозада буюрилади. Препаратнинг таъсири одатда 24-48 соатдан кейин баъзида даволаш курси бошлангандан 4-6 суткадан кейин намоён бўла бошлайди. Даволаниш муддати 4 кундан 4 ҳафтагача давом этади.

Буйрак фаолияти бузилишлари бўлган беморларга препаратни кичик дозада ёки одатий дозани, катта оралиқда буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда: препарат узоқ муддат қўлланилганда – кўнгил айниши, қайт қилиш, диспептик холатлар, яра касаллигини зўрайиши, аллергик реакциялар (тери тошмаси, ринит ва бошқалар), жуда кам – ангионевротик шиш, қон зардобида трансаминазалар миқдорини кўпайиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ҳомиладорликда, эмизиш даврида, препаратга ёки унинг компонентларига юқори сезувчанликда, йўталга қарши, айниқса таркибида кодеин бўлган (суюлтирилган балғамни йўтал билан чиқиши қийинлашиши туфайли) препаратларни қабул қилинганда қўлланилмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўпка тўқималарига антибиотикларни (эритромицин, цефалексин, окситетрациклин) ўтишига ёрдам беради. Ишқорий эритмалар билан тўғри келмайди.

Махсус кўрсатмалар

Меъдани яра касаллигида, ҳамда анамнезда меъдадан қон кетиши тўғрисида кўрсатмалар бўлганида, препаратни шифокор назорати остида қўлланади.

Болаларда даволашни бронхлардан секрет чиқиб кетишига ёрдам берувчи кўкрак қафасини вибрацион массажи билан бирга олиб бориш керак.

Ҳомиладорлик даврида, фақат даволаш самараси ҳомилага салбий таъсири хавфидан кўпроқ бўлганда препарат қўлланади.

Даволаш жараёнида етарли миқдорда суюқлик истъемол қилиш тавсия қилинади, бу эса препаратни секретолитик таъсирини сақлаб туради.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диспепсия.

Даволаш: специфик антидот йўқ. Даволаш симптоматик. Дарҳол қусишни чақириш, кейин суюқлик (сут ёки сув) бериш лозим. Препаратни қабул қилгандан 1-2 соат кейин меъдани ювиш тавсия қилинади.

 

Чиқарилиш шакли

40 мл, 50 мл, 80 мл, 90 мл, 100 мл, 120 мл ва 125 мл шиша ёки полимерли флаконларда

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365