Skip to main content

БРИМОНАЛ 0,2%

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ

БРИМОНАЛ 0,2%

Кўзга томизиш учун эритма

(Brimonidinium tartrat) Бримонидин тартрати

 

Сиз дори воситангизни қўллашни бошлашдан олдин маълумотни тўлиқ ўқиб чиқинг.

  • Ушбу маълумотни сақлаб қўйинг. Эҳтимол, уни такроран ўқиб чиқиш учун керак бўлиши мумкин.
  • Кейинчалик бирон-бир саволлар пайдо бўлган ҳолларда шифокорингиз ёки дорихона ходимига хабар беринг.
  • Ушбу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Агар уларда Сиздагига ўхшаш белгилар бўлса ҳам, у уларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сиз ҳар қандай ножўя таъсирни жиддий деб ҳисобласангиз ёки Сиз истеъмолчилар учун ушбу маълумотда таърифланмаган ножўя таъсирларни сезсангиз, илтимос, шифокорингиз ёки дорихона ходимига хабар беринг.

Истеъмолчилар учун ушбу маълумотдан Сиз қуйидагиларни билиб оласиз:

  1. БРИМОНАЛ 0,2% нима ва у нима учун қўлланади
  2. БРИМОНАЛ 0,2% ни қўллашдан олдин
  3. БРИМОНАЛ 0,2% қандай қўлланади
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
  5. БРИМОНАЛ 0,2% ни қандай сақлаш керак
  6. Бошқа маълумот

  1. БРИМОНАЛ 0,2% нима ва у нима учун қўлланади

БРИМОНАЛ 0,2% глаукома ёки кўз ички гипертензиясида (кўз ички босимини ошиши) кўз ички юқори босимини пасайтириш учун қўлланади. Уни мустақил ёки кўз ички босимини пасайтирувчи бошқа кўз учун эритмалар билан бирга қўллаш мумкин.

  1. БРИМОНАЛ 0,2% ни қўллашдан олдин

БРИМОНАЛ 0,2% ни қўлламанг

  • бримонидин тартрати ёки БРИМОНАЛ 0,2% дори воситасининг таркибига кирувчи бирон-бир компонентига аллергия (юқори сезувчанлик) да,
  • агар Сиз депрессияни даволаш учун мўлжалланган айрим дори воситаларини (моноаминооксидаза ингибиторлари, трициклик ва тетрациклик антидепрессантлар) қабул қилаётган бўлсангиз. Ҳар қандай антидепрессантларни қўллаган ҳолларда шифокорингизга хабар беринг,
  • дори воситасини болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ва эмизикли оналарга бериш мумкин эмас.

 

БРИМОНАЛ 0,2% ни қўллаганда жуда эҳтиёткор бўлинг

Қуйидаги ҳолатларда БРИМОНАЛ 0,2% ни қўллашни бошлашдан олдин шифокорингизга хабар беринг:

  • агар Сизда депрессия, руҳий қобилиятларни чекланиши, бош мияни қон билан таъминланишини камайиши, юрак билан муаммолар, қўл-оёқни қон билан таъминланишини бузилиши ёки қон босимини бузилишлари ҳозирда бўлса ёки аввал бўлган бўлса,
  • агар Сизда буйрак ёки жигар билан муаммолар ҳозирда бўлса ёки аввал бўлган бўлса,
  • агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз,
  • агар Сиз автомобилни бошқарсангиз ёки машиналарга хизмат кўрсатсангиз, чунки БРИМОНАЛ 0,2% айрим пациентларда уйқучанлик, кўришни ноаниқлиги ёки кўришни бузилишини чақириши мумкин.

Бошқа дори воситаларини қўллаш

БРИМОНАЛ 0,2% дори воситасини ва бир вақтда қўлланилаётган бошқа дори препаратларининг самараси бир бирига таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун шифокорингиз Сиз ҳозир қабул қилаётган ёки Сиз қабул қилишни бошлайдиган, шифокор рецепти бўйича бериладиган ҳам, шифокор рецептисиз бериладиган ҳам барча дори воситалари ҳақида хабардор бўлиши керак. Агар бошқа шифокор Сизга янги дори воситасини буюрмоқчи бўлса, Сиз БРИМОНАЛ 0,2% ни қўллаётганлигингиз ҳақида огоҳлантиринг.

Дори воситаси ухлатувчи, тинчлантирувчи, оғриқ қолдирувчи айрим дори воситалари ва алкоголнинг тормозловчи таъсирини кучайтириши мумкин. Агар Сиз кўзга бошқа дори воситаларини ҳам қўллаётган бўлсангиз, уларни бир вақтда қўллаш мақсадга мувофиқлигини окулистдан сўранг.

БРИМОНАЛ 0,2% ни овқат ва ичимликлар билан қўллаш

Кўзга томизиш учун эритма ҳақида гап кетаётганлиги туфайли, уни қўллаш овқат ёки ичимликлар билан боғлиқ эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳар қандай дори воситасини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. БРИМОНАЛ 0,2% ни одамларда ҳомиладорлик даврида қўллашнинг хавфсизлиги ҳозиргача аниқланмаган. Ҳомиладорлик даврида БРИМОНАЛ 0,2% ни фақат она учун даволашдан кутилаётган фойда ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Автомобилни бошқариш ва машиналарга хизмат кўрсатиш

Кўз учун дори воситасини қўллагандан бироз вақт ўтиб, автомобилни бошқариш ёки машиналарга хизмат кўрсатиш қобилиятини пасайтириши мумкин бўлган кўришни хиралашиши пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун бу фаолият турларини дори воситасини томизгандан 20 минутдан кейин бажариш тавсия этилади. БРИМОНАЛ 0,2% кейинчалик автомобилни бошқариш ёки машиналарга хизмат кўрсатиш қобилиятини пасайтириши мумкин бўлган толиқиш ва/ёки уйқучанлик чақириши мумкин.

БРИМОНАЛ 0,2% нинг таркибидаги айрим компонентлар ҳақида муҳим маълумот

Дори воситаси консервант – бензалконий хлориди сақлайди. Бензалконий хориди юмшоқ контакт линзаларга кириши мумкин, шунинг учун БРИМОНАЛ 0,2% қўлланилгандан кейин контакт линзаларни таққунча камида 15 минут кутиш керак.

  1. БРИМОНАЛ 0,2% ҚАНДАЙ ҚЎЛЛАНАДИ

БРИМОНАЛ 0,2% одатда қуйидагича қўлланади:

Аниқ дозани ва даволаш давомийлигини ҳар доим шифокор аниқлайди. Агар шифокор ўзгача буюрмаса, кўзга 1 томчидан 12 соат интарвал билан кунига 2 марта томизилади. Агар Сиз БРИМОНАЛ 0,2% ни кўз учун бошқа эритмалар билан бир вақтда қўллаётган бўлсангиз , кўз учун бошқа эритмаларни томизишдан олдин 5-15 минут кутинг.

Доза ошириб юборилганда ёки бола томонидан тўсатдан ичга қабул қилинганда дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат этинг.

Агар Сиз дори воситанинг бир дозасини томизишни унутган бўлсангиз, Сиз буни эслаган заҳотингиз амалга оширинг. Лекин агар кейинги дозани томизиш вақти келган бўлса, ўтказиб юборилган дозани тўлиқ ўтказиб юборинг ва одатдаги дозани қўллашни давом эттиринг.

Дори воситасини қўллашдан олдин ҳар доим қўлларни ювинг. Дори воситаси қуйидагича қўлланилсин:

Ҳимоя қалпоқчасини очинг. Бошни бир оз орқага қаратинг ва юқорига қаранг. Флаконни туби билан юқорига қаратинг ва пластмасса флаконни сиқиб буюрилган миқдорда томчиларни конъюнктивал қопчага томизинг. Томизганда флакон кўзларга ёки қовоқларга тегиши мумкин эмас. Ифлосланишни олдини олиш учун қалпоқчани зич ёпинг.

Бу дори воситасини қўллаш бўйича саволлар пайдо бўлса, шифокоригизга мурожаат этинг.

  1. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАР

Барча дори воситалари каби БРИМОНАЛ 0,2% гарчи ҳаммада ҳам номаён бўлмасада, ножўя таъсирлар чақириши мумкин.

Айрим маҳаллий (кўз томонидан) ёки умумий нохуш таъсирлар кузатилиши мумкин.

Бўлиши мумкин бўлган маҳаллий нохуш таъсирларга: ачишиш, санчиқли оғриқ, кўзларни таъсирланиши, кўзларда ёт механик жисм ҳисси, кўзларни қуриши, кўзларда оғриқ киради. Шунингдек кўришни ноаниқлиги, кўз ёшини ҳаддан ташқари кўп ажралиши ва кўзлардан секретни ажралиши ҳам пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек ёруғликка юқори сезувчанлик пайдо бўлиши мумкин: кўзларни, қовоқларни қизариши, конъюнктивани оқариши, қовоқ ёки конъюнктивани шиши, конъюнктивада тугунларни пайдо бўлиши, жуда кам ҳолларда камалак пардани яллиғланиши ёки қорачиқни торайиши пайдо бўлади. Бу нохуш таъсирлардан айримларини дори воситасининг таркибидаги бирон-бир компонентга юқори сезувчанлик чақириши мумкин.

Кузатилиши мумкин бўлган умумий нохуш таъсирларга қуйидагилар киради: оғизни қуриши ҳисси, бурун шиллиқ қаватини қуриши, бош оғриғи, толиқиш, уйқучанлик, бош айланиши, меъдада оғриқ, одатдаги бўлмаган овқатларга иштаҳани ошиши, умумий ҳолсизлик, депрессия ва юрак уришини кучайиши.

Агар Сиз ҳар қандай ножўя таъсирни жиддий деб ҳисобласангиз ёки Сиз истеъмолчилар учун ушбу маълумотда таърифланмаган ножўя таъсирларни сезсангиз, илтимос, шифокорингиз ёки дорихона ходимига хабар беринг.

  1. БРИМОНАЛ 0,2% НИ ҚАНДАЙ САҚЛАШ КЕРАК

Дори воситасини 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин, совуқ ва муз таъсиридан ҳимоялансин. Ёруғлик таъсиридан ҳимоялансин.

Дори воситасини ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатиш мумкин эмас. Очилган флақон 28 кун давомида ишлатилсин. Дори воситаси кўзга томизилганда флакон дарҳол ёпилсин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Агар Сиз қопқоқдаги биринчи очиш ҳимоя тасмаси бутунлигини бузилиши сезсангиз, БРИМОНАЛ 0,2% ни қўлламанг. Бундай ҳолларда дори воситасини дорихонага қайтаринг.

Дори воситаларини оқава сувларга ёки маиший чиқиндиларга ташлаш мумкин эмас. Сиз бошқа керак бўлмаган дори воситаларини утилизация қилиш бўйича дорихона ходимидан сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. БОШҚА МАЪЛУМОТ

БРИМОНАЛ 0,2% нима сақлайди

  • Даволовчи восита бўлиб 1 мл эритмада 2 мг бримонидин тартрати ҳисобланади.
  • Ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди (консервант), натрий хлориди, гипромеллоза, вино кислотаси, натрий тартрати дигидрати, натрий гидроксиди (рН ни мувофиқлаштириш учун), инъекция учун сув.

 

 

БРИМОНАЛ 0,2% қандай кўринишга эга ва ўрам ичидагиси

1 х 10 мл, 1 х 5 мл, 3 х 5 мл (томчилагичли полиэтилен флакон)

Улашиш: