• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Боярышника плоды

Home Йўриқномалар Боярышника плоды
Улашиш:

қЎллаш БЎЙИЧА йЎриқнома

БОЯРЫШНИКА ПЛОДЫ

FRUCTUS CRATAEGI

Савдо номи: Боярышника плоды

Раъногулдошлар (Rosaceae) оиласига мансуб, ёввойи ўсувчи ва маданийлаштирилган буталар ёки унча катта бўлмаган дарахтлар – турли хил дўланаларнинг (Crataegus): тўққизил дўлана (Crataegus sanguinea Pall.), текисланган дўлана (С.laevigata (Poir. DC), тиканли дўлана (С.oxyacantha sensu Pojark), Корольков дўланаси (С.Korolkovii., Henry), олтой дўланаси (С. Altaica (Lond.) Lange)), сариқ дўлана (С. Chlorocarca Lenne et C. Koch), даурия дўланаси (С. Dahurica Koehne ex Schneid.), ёлғиз уруғчали дўлана (С. Monogina Jacq.), олмония дўланаси (С.almanniensis Cin.), беш уруғчали дўлана (С.pentagyna Waldst.et Kit.), шарқий балтика дўланаси (С.orientobaltica Cin.), қайрилган косачабаргли дўлана (С. Curvisepala Lindm), курзем дўланаси (С.x curonica Cin.), даугава дўланаси (С.x dunensis Cin.) нинг тўлиқ пишиб етилган даврида йиғилган ва қуритилган мевалари.

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркибида: флавоноидлар, тритерпен кислотаси, холин, ацетилхолин, фитостеринларни сақлайди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Кардиотониклар

 

Фармакологик хусусиятлари

Дўлана мевалари юрак мушакларининг кисқаришини кучайтиради ва унинг кўзғалувчанлигини пасайтиради, юрак ва мия томирларида қон айланишини яхшилайди, миокардни юрак гликозидларининг таъсирига сезувчанлигини оширади.

Қўлланилиши

Юрак фаолиятининг функционал бузилишларини, ангионеврозларни, липилловчи аритмия ва пароксизмал тахикардияни (енгил шаклларида, антиаритмик препаратлар билан даволашга  қўшимча) даволашда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозаси

Ичга, дамлама кўринишида қўлланилади. Уни тайёрлаш учун 1 ош қошиқ мевани ёки меваси бўлган 5 та фильтр-пакетни сирланган идишга солинади, 200 мл (1 стакан) қайноқ сув қуйилади, қопқоғи ёпилади ва 15 минут давомида сув ҳаммомида қиздирилади, сўнг 45 минут давомида совутилади, докадан ўтказилади ва қолган ҳом-ашё сиқилади (фильтр-пакетлар олинади ва докасиз сиқилади). Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. Дамламани салқин жойда 2 сутка давомида сақлаш мумкин. Овқатдан 30 минут олдин, 1 ош қошиқдан кунига 2-3 марта қўлланади.

 

Ножўя таъсирлари

Аниқланмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга бўлган юқори сезувчанлик.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Чиқарилиш шакли

Қутилар ва пакетлар; қутиларга жойлаштирилган пакетларда 50 г, 100 г, 130 г, 150 г ва 200 г дан ва қутиларда №25 ёки 50 та 2 г ли фильтр-пакетлар.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
5
167 Views
ОлдингисиБофен01.05.2018
Бравадин®01.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Боярышника плоды
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.