Skip to main content

Бор суртмаси 5%

Улашиш:
  Reading time 1 minute

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

5% БОР СУРТМАСИ

UNGUENTUM ACIDI BORICI 5%

Препаратнинг савдо номи: 5% Бор суртмаси

Таъсир этувчи модда (ХПН): борат кислотаси

Дори шакли: суртма

Таркиби:

Хар 100 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: борат кислотаси 5 г;

ёрдамчи моддалар: вазелин – 95 г.

Таърифи: оқ ёки оч-сариқ рангли, ҳидсиз суртма.

Фармакотерапевтик гурухи: Антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар.

АТХ коди: D08AD

Фармакологик хусусиятлари

Препарат антисептик ва педикулёзга қарши таъсир кщрсатади.

Қўлланилиши

Антисептик ва педикулёзга қарши восита сифатида қўлланилади.

6-yillik-qizil-jenshen

Қўллаш усули ва дозалари

Суртма бошнинг сочли қисмига 10-15-25 г дан (сочни қуюқлиги ва узунлиги, зарарланишнинг даражасига қараб) суртилади ва 20-30 минутдан кейин илиқ оқар сувда совун ёки бошқа ювувчи воситалар ёрдамида ювилади.

Ножўя таъсирлари

Препаратни узоқ вақт қўлланганда ва дозаси ошириб юборилганда, шунингдек буйрак фаолияти бузилганда ўткир ва сурункали токсик реакциялар (кўнгил айниши, қусиш, диарея, тошма, бош оғриғи, онгни чалкашуви, тиришишлар, олигурия, шок) пайдо бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Буйрак фаолияти бузилганда, болани эмизишдан олдин сут безларига ишлов бериш, ҳомиладорликда, препаратга юқори сезувчанликда, кичик ёшдаги болаларда (шу жумладан енги туғилган чақалоқлар) қўллаш мумкин эмас. Препаратни тананинг катта юзаларига суртиш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Терини ўткир яллиғланиш касалликларида суртмани сочли жойларга суртиш мумкин эмас. Суртмани кўзга тушишидан сақланиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

10, 15, 20, 25, 30, 40, 50 г дан тубаларда ва 20, 25, 30, 50, 100 г дан банкаларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: