Skip to main content

Бонджигар капсулалар

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БОНДЖИГАР

BONJIGAR

 

Препаратнинг савдо номи: Бонджигар

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Бир капсула қуйидаги экстрактларни сақлайди:

Доғли Расторопша200 мг
Оқ вербезина250 мг
Пикрориза курроа100 мг
Қора итузум50 мг
Оддий сачратқи175 мг
Яланғоч чучукмия200 мг
Тожли тамарикс100 мг
Дала турупи50 мг
Серқилтиқ зирк150 мг
Ҳинд сферантуси50 мг
Сершох Берхавия100 мг

Таърифи: шоколад-жигарранг рангли, №0 ўлчамдаги капсулалар. Капсулалар гигроскопик жигарранг кукун ёки гигроскопик оқ киритмали жигарранг кукун сақлайди. Капсуланинг корпуси ва қалпоқчасида BONJIGAR ёзуви туширилган.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гепатопротектор

 

Фармакологик хусусиятлари

Бонджигар жигарни зарарсизлантириш қибилиятини кучайтиради, учкарбон кислоталари циклини тезлаштиради ва шундай қилиб оқсиллар алмашинуви оқибатида тўпланган маҳсулотларини (аммиак) мочевина шаклида чиқаришга ёрдам беради. Жигарни ҳимояловчи ва заҳарли моддаларни чиқариб юборувчи восита сифатида таъсир қилади. Ўзининг липотроп таъсири орқали Бонджигар ёғларнинг (асосан триглицеридларни) тўпланишини олдини олади ва жигардан ёғларнинг йўқотилиши тезлигини оширади. Ўзининг сафро ҳайдовчи таъсири ёрдамида жигардан сафрони чиқишини рағбатлантиради ва бу билан жигарнинг тозаловчи фаолиятини яхшилайди ва организмдан заҳарли метаболитларни йўқотади. У шунингдек жигарнинг катталашган ўлчамларини қисқартиради ва гистологик тузилишини сақлайди.

Шундай қилиб, Бонджигар заҳарли таъсирдан жигарни ҳимоя қилади ва унинг метаболик, заҳарларни чиқарувчи ва иммунитетни бошқарувчи фаолиятини фаоллаштириб, унинг фаолиятини кучайтиради. Бунинг натижасида жигарнинг турли бузилишларидаги қон зардобидаги ошган билирубин, итшқорий фосфотазалар, транаминазалар миқдори нормаллашади.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Таркиби

Оқ вербизинаЖигарнинг катталашган оғирлигини нормаллашишига ёрдам беради. Қон зардобдаги ишқорий фосфатаза даражасини нормаллаштиради. Жигар микросомал ферментларни бошқаради.
Пикрориза курроаЖигарнинг ўткир ва сурункали алкоголли заҳарланишини зарарсизлантиради.
Оддий сачратқи

 

Сафро оқиб чиқишини кўпайтиради. Жигарда ёғлар тўпланишини олдинги олади ва уларни жигардан йўқолишини тезлаштиради. Жигарда кимёвий заҳарларни зарарсизлантиради.
Дала турупиАнтиоксидант. Жигарнинг тозаловчи фаолиятини яхшилайди, организмда йиғилган азотли чиқиндиларни йўқ қилади.
Серқилтиқ зиркЖигарнинг метаболик фаолиятини нормаллаштиради
Тожли тамариксCCI4 ва D-Галоктозамин заҳарлилигини зарарсизлантиради
Сершох Берхавия Антигепатотоксик восита. Сурги воситаси
Доғли РасторопшаАлкоголь ва бошқа тур заҳарларни қабул қилиш чақирган шикастланишлардан жигарни ҳимоя қилади. Жигарнинг регенерациясига ёрдам беради.
Ҳинд чучукмияТонусни оширади, овқат ҳазм бўлишини рағбатлантиради.
Яланғоч чучукмияУшбу компонент иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Гепатит каби вирусли яллиғланиш ҳолатларида фойдали. Меъда ярасини олдини олиш ва даволаш учун ишлатилади.

Қўлланилиши

  • Жигарнинг ўткир ва сурункали бузилишлари ;
  • Ўткир ва суринкали гепатит;
  • Инфекцион гепатит;
  • Ёғли дегенерацияси, жигарнинг ёғли инфильтрацияси;
  • Гепатоцеллюляр сариқлик ва яширин жигар касалликлари;
  • Бўшашган жигар;
  • Гепатотоксик медикаметлар, саноат киёвий моддалари ва инфекциялар чақирган жигар фаолиятининг бузилишлари;
  • Сурункали тошсиз холециститда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

1-2 капсуладан кунига икки марта овқатдан кейин буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аниқланмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

Аллергик касалликларда. Препаратнинг компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик.

Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида Бонджигарни қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Маълум эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Маълум эмас.

Чиқарилиш шакли

20 ва 60 капсула пластмасса бураладиган қалпоқчали пластмасса флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихонлардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз берилади.

Улашиш: