Skip to main content

Блемарен®

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БЛЕМАРЕН®

BLEMAREN®

 

Препаратнинг савдо номи: Блемарен®

Дори шакли: вишилловчи таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: лимон кислотаси – 1197,0 мг; калий гидрокарбонати – 967,5 мг; натрий цитрати – 835,5 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маннитол, адипин кислотаси, макрогол 6000, натрий сахаринати, лимон ароматизатори.

Таърифи: оқ рангли, думалоқ шаклли, ясси, қиррали, лимон ҳидли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: нефролитиазни даволаш учун восита.

АТХ коди: G04BС

Фармакологик хусусиятлари

Сийдикни рН 6,6-6,8 кўрсаткичгача ишқорийлаштириш ҳисобига (сийдик рН 6,6-6,8 чегараларида сийдик кислотасининг тузларини эриши аҳамиятли даражада ошади) сийдик кислотали тошларни эритади ва ҳосил бўлишини олдини олади. Бундан ташқари кальций чиқарилишини камайтиради, сийдикда кальций оксалатини эришини яхшилайди, кристаллар ҳосил бўлишини ингибиция қилади ва шу орқали кальций-оксалат тошларини ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакокинетикаси

 Биокираолишлиги – тахминан 100%. Буйрак орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

  • сийдик кислотали ва кальций-оксалат тошларини эритиш ва уларни ҳосил бўлишини олдини олиш;
  • аралаш сийдик кислотали-оксалат тошларини эритиш (оксалатларнинг миқдори 25% дан кам бўлганида);
  • цитостатиклар ёки сийдик кислотасини чиқарилишини оширувчи препаратларни қабул қилувчи шахсларда сийдикни ишқорийлаштириш;
  • тери порфириясини симптоматик даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вишилловчи таблеткалар:

Қабул қилишдан олдин таблеткалар 200 мл суюқликда (чой, мева шарбати ёки ишқорий минерал сув) эритилади. Суткалик доза – 2-6 таблеткани ташкил қилади.

Суткалик доза кун давомида тенг тақсимланади ва овқатдан кейин қабул қилинади. Агар сутка давомида сийдик рН 6,2-7,0 (сийдик кислота тошларини эритиш учун); 7,5-8,5 (цистин тошлари учун); 7,2-7,5 (порфирияни даволаш учун); камида 7,0 (цитостатиклар билан даволаганда) чегарасида бўлса доза тўғри танланган деб ҳисобланади. Агар сийдик рН кўрсаткичи кўрсатилгандан пастроқ бўлса, дозани ошириш, агар юқори бўлса – камайтириш керак. Даволаш давомийлиги – 4-6 ойни ташкил қилади.

Самарадорлик назоратини (сийдик рН ни аниқлаш) кунига 3 марта, ҳар бир марталик дозани қабул қилишдан олдин индикатор қоғози ёрдамида амалга оширилади. Қоғозда олинган ранг 2 минут давомида шкала бўйича баҳоланади ва олинган кўрсаткич назорат календарига киритилади.

Цистин тошлари бўлганида ва порфирияни даволаганда самарадорликни назорат қилиш учун рН 7,2 дан 9,7 гача катталикда бўлган махсус индикатор қоғозни ишлатиш керак.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, шишлар (натрийни тутилиши), метаболик алкалоз, диспепсия.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • ўта юқори сезувчанлик;
  • ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги;
  • метаболик алкалоз;
  • мочевинани парчаловчи микроорганизмлар чақирган сийдик чиқариш йўллари инфекциялари;
  • сийдик рН 7 дан юқори;
  • қатъий тузсиз парҳезга риоя қилиш зарурати (масалан артериал гипертензиянинг оғир шакллари) да қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Цитратлар ва алюмин сақловчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш алюминни сўрилишини кучайишига олиб келиши мумкин. Бундай препаратларни қабул қилиш орасидаги оралиқ камида 2 соатни ташкил қилиши мумкин.

Препаратнинг таркибида калий мавжудлиги туфайли, юрак гликозидларини Блемарен билан бирга буюрганда уларнинг самараси сусайтириши мумкин.

Артериал босимни пасайтирувчи айрим дори воситалари (альдостерон антагонистлари, калий тежовчи диуретиклар, ангиотензинга айлантирувчи фермент блокаторлари), шунингдек ностероид яллиғланишга қарши воситалар ва анальгетиклар калийни чиқарилишини камайтириши мумкин. Бундай воситаларни бир вақтда қабул қилиш мумкинлигини шифокор белгилайди.

Махсус кўрсатмалар

Ўртача суткалик доза (4 вишилловчи таблетка) тахминан 1,5 мг калий ва 0,9 г натрий сақлайди (ош тузини қабул қилиш чекланган беморларда эътиборга олиш керак). Калий ионларини тутилиши билан кечмайдиган сурункали буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин. Қандли диабети бўлган беморларга буюриш мумкин. Сийлик кислотали тошларни эритганда суткалик дозани ошириш мумкин эмас, чунки рН 7,0 дан ошганида сийдик кислотали кристалларда фосфатларни чўкиши юз беради, бу уларни кейинчалик эришига тўсқинлик қилади. Даволаш вақтида оқсил ва пурин асосларига бой овқатларни қабул қилишни чеклаш, шунингдек етарли миқдорда суюқлик (камида 1,5-2 литр) қабул қилишни таъминлаш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

20 таблеткадан пластмасс тубада. 4 туба индикартор қоғоз, назорат календари ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Очилгандан кейин намликдан ҳимоялансин!

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: