Skip to main content

Бисомор

Улашиш:
  Reading time 16 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БИСОМОР

BISOMOR

 

Препаратнинг савдо номи: Бисомор

Таъсир этувчи модда (ХПН): бисопролол

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Ҳар бир 2,5 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: бисопролол фумарати – 2,5 мг;

ёрдамчи моддалар: маннитол, микрокристалл целлюлоза, кроскармеллоза натрий, магний стеарати;

қобиқ таркиби*: сариқ Винкоут WT AQ 01530 бўёвчиси;

сариқ Винкоут WT AQ 01530 бўёвчининг таркиби: гипромеллоза, макрогол 400, титан диоксиди, тальк, макрогол 6000, алюминли лак хинолин сариғи.

Ҳар бир 5 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: бисопролол фумарати – 5 мг;

6-yillik-qizil-jenshen

ёрдамчи моддалар: маннитол, микрокристалл целлюлоза, кроскармеллоза натрий, магний стеарати;

қобиқ таркиби*: тўқ сариқ Винкоут WT AQ 01069 бўёвчиси;

тўқ сариқ Винкоут WT AQ 01069 бўёвчисининг таркиби: гипромеллоза, макрогол 400, титан диоксиди, тальк, макрогол 6000, алюминли лак қуёш ботиши сариғи.

Ҳар бир 10 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: бисопролол фумарати – 10 мг;

ёрдамчи моддалар: маннитол, микрокристалл целлюлоза, кроскармеллоза натрий, магний стеарати.

қобиқ таркиби*: тўқ сариқ Винкоут WT AQ 01620 бўёвчиси;

тўқ сариқ Винкоут WT AQ 01620 бўёвчисининг таркиби: гипромеллоза, макрогол 400, титан диоксиди, тальк, макрогол 6000, алюминли лак қуёш ботиши сариғи.

*- қобиқ сувли суспензия кўринишида юритилади.

Таърифи:

2,5 мг ли таблеткалар: думалоқ, икки томонлама қавариқ, оч-сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, бир томони рискали таблеткалар. Синдирилганда икки қават кўринади; мағзи – оқдан то деярли оқ ранглигача бўлган.

5 мг ли таблеткалар: думалоқ, икки томонлама қавариқ, очроқ тўқ сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Синдирилганда икки қават кўринади; мағзи – оқдан то деярли оқ ранглигача бўлган.

10 мг ли таблеткалар: думалоқ, икки томонлама қавариқ, тўқ сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Синдирилганда икки қават кўринади; мағзи – оқдан то деярли оқ ранглигача бўлган.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антигипертензив восита (бета-адреноблокатор)

АТХ коди: С07АВ07.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Хусусий симпатомиметик фаоллиги бўлмаган, мембраналарни барқарорлаштирувчи таъсирга эга эмас селектив β1-адреноблокатор.

Қон плазмаси ренинининг фаоллигини пасайтиради, миокарднинг кислородга бўлган талабини камайтиради, юрак қисқариши тезлигини (ЮҚТ) камайтиради (тинч ҳолатда ва юкламада). Гипотензив, антиаритмик ва антиангинал таъсир кўрсатади. Юқори бўлмаган дозаларда юракнинг β1-адренорецепторларини блоклаб, катехоламинлар билан рағбатлантирилган АТФ дан цАМФнинг ҳосил бўлишини камайтиради, кальций ионларини хужайра ичига оқимини пасайтиради, манфий хроно-, дромо-, батмо- ва инотроп таъсир кўрсатади (ўтказувчанлик ва қўзғалувчанликни сусайтиради, AV-ўтказувчанликни секинлаштиради). Дозаси терапевтик дозадан оширилганида бета2-адреноблокловчи таъсир кўрсатади.

Препарат қўлланганида дастлаб умумий периферик қон томир қаршилиги (УПТҚ) биринчи 24 соатда бироз ошади (α-адренорецепторларнинг фаоллигини реципрок ошиши натижасида), у 1-3 сутка ўтгач дастлабки ҳолатига қайтади, узоқ муддатли буюришда эса пасаяди. Гипотензив самараси қоннинг минутлик ҳажмини, периферик томирларнинг симпатик рағбатлантирилишини камайиши, ренин-ангиотензин тизимининг фаоллигини пасайиши (рениннинг дастлабки гиперсекрецияси бўлган пациентлар учун катта аҳамиятга эга), АБ ни пасайишига жавобан сезувчанликни тикланиши ва МНТ га таъсири билан боғлиқ. Артериал гипертензияда самараси 2-5 кун ўтгач, барқарор таъсири – 1-2 ой ўтгач юз беради.

Антиангинал таъсири ЮҚТТни камайиши ва қисқарувчанликни бироз пасайиши натижасида миокарднинг кислородга бўлган эҳтиёжини пасайиши, диастолани чўзилиши, миокард перфузиясини яхшиланиши билан боғлиқ.

Антиаритмик таъсири аритмоген омилларнинг (тахикардия, симпатик нерв тизими фаоллигини ошиши, цАМФ миқдорини ошиши, артериал гипертензия) бартараф қилиниши, ритмни синусли ва эктопик юритувчиларини спонтан қўзғалиш тезлигини камайиши ва AV-ўтказувчанликни (асосан, антеград ва камроқ даражада ретроград йўналишларда AV-тугуни орқали) ва қўшимча йўллар бўйлаб секинлашиши билан боғлиқ.

Ўртача терапевтик дозаларда қўлланганида носелектив бета-адреноблокаторлардан фарқли равишда β2-адренорецепторларни сақловчи аъзоларга (меъда ости бези, скелет мушаклари, периферик артериялар, бронхлар ва бачадоннинг силлиқ мушаклари) ва карбонсувлар алмашинувига камроқ ифодаланган таъсир кўрсатади, организмда натрий ионларини тутилишини чақирмайди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Бисопролол меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан деярли тўлиқ (>90%) сўрилади. Ичга қабул қилинганидан кейин унинг биокираолишлиги тахминан 85-90% ни ташкил қилади; овқат қабул қилиш биокираолишлигига таъсир қилмайди. Биокираолишлиги тўғри чизиқли кинетикани намоён қилади, бунда унинг қон плазмасидаги концентрацияси 5 мг дан 20 мг гача дозалар диапазонида, юборилган дозага пропорционал кўринишида намоён бўлади. Қон плазмасидаги Cmax га 2-3 соат ўтгач эришилади.

Тақсимланиши

Бисопролол етарлича кенг тақсимланади. Vd  3,5 л/кг ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 35% га етади; қон хужайралари томонидан қамраб олиниши кузатилмайди.

Метаболизми

Кейинги конъюгациясиз оксидланиш йўли бўйича метаболизмланади; жигар орқали “биринчи ўтишда” кам даражада метаболизмланади (тахминан 10-15% даражасида). Барча метаболитлари кучли қутбликка эга. Қон плазмаси ва сийдикда аниқланадиган асосий метаболитлари фармакологик фаоллик намоён қилмайди. In vitro шароитида одам жигари микросомалари билан экспериментлар натижасида олинган маълумотлар, бисопрололни биринчи навбатда CYP3A4 ёрдамида (тахминан 95%) метаболизмланишини кўрсатди, CYP2D6 эса бу жараёнда деярли аҳамиятга эга эмас.

Чиқарилиши

Бисопрололнинг клиренси уни буйраклар орқали ўзгармаган модда кўринишида чиқарилиши (тахминан 50%) ва жигарда метаболитларга қадар оксидланиши (тахминан 50%) ўртасидаги мувозанат билан аниқланади, улар кейин шунингдек буйраклар орқали чиқарилади. Умумий клиренси соатига 15,6±3,2 л ни ташкил қилади, бунда буйрак клиренси соатига 9,6±1,6 л га тенг, Т1/2 10-12 соатни ташкил қилади.

 

Қўлланилиши

  • Артериал гипертензия;
  • Юрак ишемик касалликлари (ЮИК): стенокардия ҳуружларини олдини олиш;
  • сурункали юрак етишмовчилигида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Бисомор препаратини ичга, эрталаб наҳорга, чайнамасдан 5-10 мг дан кунига бир марта қўлланади. Катталар учун максимал доза суткада 20 мг ни ташкил қилади.

Буйраклар функциясини бузилиши бўлган пациентларда КК минутига 20 мл дан камлигида ёки жигар фаолиятини яққол бузилишларида Бисоморнинг суткалик дозаси     10 мг ни ташкил қилади.

Сурункали юрак етишмовчилигида (СЮЕ) Бисомор препаратининг бошланғич дозаси    1,25 мг ни ташкил қилади, кунига бир марта бир ҳафта давомида; иккинчи ҳафта давомида – суткада 2,5 мг; учинчи ҳафта давомида – 3,75 мг; 4-8 ҳафтада – 5 мг, 9-12 ҳафта – 7,5 мг, кейинчалик 10 мг ни ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – юқори чарчоқлик, астения, бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик ёки уйқусизлик, депрессия, кам ҳолларда – галлюцинациялар, “даҳшатли” туш кўришлар, тиришишлар.

Сезги аъзолари томонидан: кам ҳолларда – кўришни бузилиши, кўз ёши суюқлигининг секрециясини камайиши, кўзларнинг қуруқлиги ва оғриқлиги; жуда кам ҳолларда – конъюнктивит.

Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда тез-тез – синусли брадикардия, тез-тез – артериал босимни (АБ) пасайиши, ангиоспазмни кўринишлари (периферик қон айланишининг бузилишларини кучайиши, оёқларни совуши, парестезиялар), тез-тез эмас – AV-ўтказувчанликни бузилиши, ортостатик гипотензия, сурункали юрак етишмовчилигини декомпенсацияси, периферик шишлар.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қуруқлиги, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият; кам – гепатит.

Нафас аъзолари томонидан: тез-тез эмас – юқори дозаларда буюрилганида нафасни қийинлашиши (селективликни йўқолиши) ва/ёки мойиллиги бўлган пациентларда – ларинго- ва бронхоспазм; кам ҳолларда – бурунни битиши.

Эндокрин тизими томонидан: гипергликемия (инсулинга қарам бўлмаган қандли диабетли беморларда), гипогликемия (инсулин қабул қилувчи беморларда).

Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – қичишиш, тошма, эшакеми.

Тери қопламалари томонидан: кам ҳолларда – тер ажралишини кучайиши, тери гиперемияси, жуда кам ҳолларда – псориазсимон тери реакциялари, псориаз симптомларини зўрайиши, аллопеция.

Суяк-мушак тизими томонидан: тез-тез эмас – мушак кучсизлиги, болдир мушакларини тиришишлари, артралгия.

Лаборатория кўрсаткичлари: кам ҳолларда – “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, триглицеридлар даражасини ошиши, алоҳида ҳолларда – тромбоцитопения, агранулоцитоз.

Ҳомилага таъсири: она қорнида ўсишини кечикиши, гипогликемия, брадикардия.

Бошқалар: потенцияни бузилиши, “бекор қилиш” синдроми (стенокардия хуружларини кучайиши, АБ ни ошиши).

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Ўткир юрак етишмовчилиги;
  • декомпенсация босқичидаги сурункали юрак етишмовчилиги;
  • юрак фаолиятини бузилиши чақирган шок (кардиоген шок);
  • коллапс;
  • II ва III даражали AV-блокада, электрокардиостимуляторсиз;
  • Синус тугунини заифлиги синдроми (СТЗС);
  • синоатриал блокада;
  • яққол брадикардия (ЮҚТ <50 зарб/мин);
  • АБ ни яққол пасайиши (систолик АБ <90 мм сим.уст.);
  • анамнездаги бронхиал астма ва ўпкани сурункали обструктив касалликларини (ЎСОК) оғир шакллари;
  • периферик қон айланишини бузилишларининг кечки босқичлари, Рейно касаллиги;
  • феохромоцитома (альфа-адреноблокаторларини бир вақтда ишлатишсиз);
  • метаболик ацидоз;
  • МАО ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш (В тур МАО ингибиторларидан ташқари);
  • болалик ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлик ёши (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган);
  • бисопрололга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига ва бошқа бета-адреноблокаторларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Препарат жигар етишмовчилигида, сурункали буйрак етишмовчилигида, миастенияда, териотоксикозда, қандли диабетда, I даражали AV-блокадада, Принцметал стенокардиясида, депрессияда (шу жумладан анамнездаги), псориазда, кекса ёшли пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

  • Иммунотерапияда ишлатиладиган аллергенлар ёки тери синамалари учун аллергенларнинг экстрактлари, бисопролол олаётган беморларда оғир тизимли аллергик реакциялар ёки анафилаксияни пайдо бўлиши хавфини оширади.
  • Вена ичига юбориш учун йод сақловчи рентгеноконтраст дори воситалари анафилактик реакциялар ривожланиши хавфини оширади.
  • Вена ичига юбориш учун фенитоин, умумий ингаляцион анастезия учун дори восилари (углеводородларнинг ҳосилалари) кардиодепрессив таъсирининг яққоллигини ва АБ ни пасайиши эҳтимолини оширади.
  • Инсулин ва перорал гипогликемик дори воситаларининг самарадорлигини оширади, ривожланаётган гипогликемия симптомларини (тахикардия, АБ ни ошиши) ниқоблайди.
  • Лидокаин ва ксантинларнинг клиренсини пасайтиради ва плазмада уларнинг концентрациясини оширади, айниқса дастлабки чекиш таъсири остида теофиллиннинг юқори клиренси бўлган беморларда.
  • Гипотензив самарани НЯҚП (Na+ тутилиши ва буйраклар томонидан Pg нинг синтезини блокадаси), глюкокортикостероидлар ва эстрогенлар (натрийни тутилиши) сусайтирадилар.
  • Юрак гликозидлари, метилдопа, резерпин, гуанфацин, кальций каналларини “секин” блокаторлари (ККСБ) (верапамил, дилтиазем), амиодарон ва бошқа антиаритмик дори воситалари брадикардия, AV-блокада, юракни тўхташи ва юрак етишмовчилиги ривожланиши хавфини ёки чуқурлашишини оширадилар.
  • Нифедипин АБ ни аҳамиятли пасайишига олиб келади.
  • Диуретиклар, клонидин, симпатолитиклар, гидралазин ва бошқа гипотензив дори воситалари АБ ни хаддан зиёд пасайишига олиб келишлари мумкин.
  • Қутбсизлантирмайдиган миорелаксантларнинг таъсирини ва кумаринларнинг антикоагулянт самарасини чўзади.
  • Уч ва тўрт циклик антидепрессантлар, антипсихотик дори воситалари, этанол, седатив ва уйқу дори воситалари МНТ сусайишини кучайтирадилар.
  • Гипотензив таъсирини аҳамиятли кучайиши оқибатида МАО ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди. МАО ингибиторлари ва бисопролол билан даволаш орасидаги танаффус камида 14 кунни ташкил қилиши керак.
  • Шохкуянинг гидратланмаган алкалоидлари периферик қон айланишининг бузилишларини ривожланиш хавфини оширади.
  • Эрготамин периферик қон айланишининг бузилишларини ривожланиш хавфини оширади; сульфасалазин плазмада бисопрололнинг концентрациясини оширади; рифампицин Т1/2 ни қисқартиради.

Махсус кўрсатмалар

Бисомор қабул қилаётган беморларнинг назорати ЮҚТ ва АБ ни (даволашни бошида – ҳар куни, сўнгра 3-4 ойда 1 марта), ЭКГ, қандли диабети бўлган беморларда қонда глюкозанинг миқдори билан (4-5 ойда 1 марта) кузатишни ўз ичига олиши керак. Кекса пациентларда буйраклар функциясини кузатиш (4-5 ойда 1 марта) тавсия қилинади. Сурункали юрак етишмовчилигини 1,25 мг дозада даволаш бошланганидан кейин пациент 4 соат давомида текширилиши керак (ЮҚТТ, АБ, ЭКГ).

Беморни ЮҚТни ҳисоблаш усулига ўргатиш ва ЮҚТ минутига 50 зарбдан камайганида шифокор маслаҳати кераклиги ҳақида огоҳлантирилиши керак.

Ёмон бронх-ўпка анамнези бўлган беморларда Бисомор препарати билан даволашни бошлашдан олдин ташқи нафас фаолиятини текширишни ўтказиш керак.

Тахминан 20% стенокардияли беморларда бета-адреноблокаторлар самарасиз. Асосий сабаблари – ишемиянинг паст бўсағаси билан оғир коронар атеросклероз (ЮҚТ минутига 100 дан кам) ва субэндокардиал қон оқимини бузувчи чап қоринча охирги диастолик босими (ОДБ) юқори. “Чекувчиларда” бета-адреноблокаторларнинг самарадорлиги паст.

Контакт линзалардан фойдаланадиган беморлар, даволаш фонида кўзёши суюқлигини ҳосил бўлишини камайиши мумкинлигини ҳисобга олишлари керак.

Феохромацитомали беморларда Бисомор ишлатилганида парадоксал артериал гипертензиянинг ривожланишини хавфи бор (агар олдиндан самарали альфа-адреноблокадага эришилмаган бўлса)

Тиреотоксикозда Бисомор тиреотоксикознинг айрим клиник белгиларини (масалан, тахикардияни) ниқоблаши мумкин. Тиреотоксикозли беморларда препаратни кескин бекор қилиш мумкин эмас, чунки симптоматикани кучайтириши мумкин.

Қандли диабетда Бисомор препарати гипогликемия чақирган тахикардияни ниқоблаши мумкин. Носелектив бета-адреноблокаторлардан фарқли равишда инсулин чақирган гипогликемияни амалда кучайтирмайди ва қон плазмасида глюкоза миқдорини нормал даражагача тикланишини кечиктирмайди.

Бисомор ва клонидин бир вақтда қабул қилинганида, клонидинни қабул қилиш, бисопролол бекор қилинганидан кейин фақат бир неча кун ўтгач тўхтатилиши мумкин.

Ёмон аллергологик анамнез фонида ўта юқори сезувчанлик реакциялар яққоллигини кучайиши ва эпинефриннинг одатдаги дозаларидан самара бўлмаслиги мумкин.

Режали жарроҳлик даволашни ўтказиш зарур бўлган ҳолларда Бисомор препаратини бекор қилиш умумий анастезияни бошлашдан 48 соат олдин ўтказилади. Агарда бемор Бисомор препаратини операциядан олдин қабул қилган бўлса, унга умумий анастезия учун минимал манфий инотроп таъсирга эга бўлган дори воситасини танлаш керак.

N.vagus нинг реципрок фаолланишини вена ичига атропинни (1-2 мг) юбориш билан бартараф қилиш мумкин.

Катехоламинларнинг заҳираларини пасайтирувчи дори воситалари (масалан, резерпин), бета-адреноблокаторларнинг таъсирини кучайтириши мумкин, шунинг учун бундай дори воситаларини бирга қабул қилаётган беморлар, артериал гипотензия ёки брадикардияни аниқлаш учун шифокорнинг доимий назорати остида бўлишлари керак.

Бронхоспастик касалликлари бўлган беморларга бошқа гипотензив дори воситаларини ўзлаштираолмаслик ва/ёки самарасизлиги ҳолида, кардиоселектив дори воситаларини буюриш мумкин, лекин бунда дозалашни қатъий кузатиш керак. Дозани ошириб юборилиши бронхоспазмни ривожланиши билан хавфли.

Кекса ёшли беморларда ўсиб борувчи брадикардия (минутига 50 дан кам), артериал гипотензия (систолик АБ 100 мм сим. уст. паст), AV-блокада, бронхоспазм, қоринчалар аритмияси, жигар ва буйраклар функциясини оғир бузилишлари пайдо бўлган ҳолда, Бисоморнинг дозасини камайтириш ёки даволашни тўхтатиш керак. Бета-адреноблокаторларни қабули чақирган депрессия ривожланганида даволашни тўхтатиш тавсия қилинади.

Оғир аритмиялар ва миокард инфарктини ривожланиши хавфи туфайли, Бисомор билан даволашни кескин тўхтатиш мумкин эмас. Бекор қилиш аста-секин 2 ҳафта ва ундан ортиқ вақт давомида дозани пасайтириб ўтказилади (доза 3-4 кунда 25% га пасайтирилади).

Бисомор препаратини ҳомиладорлик ва лактацияда, агар она учун фойда ҳомила ва болада ножўя самараларини ривожланиш хавфидан юқори бўлганида қўллаш мумкин.

Қон ва сийдикда катехоламинлар, норметанефрин ва ванилилминдал кислотаси миқдорини; антинуклеар антителолар титрларини текшириш олдидан Бисоморни бекор қилиш керак.

Бисомор билан даволаш даврида автотранспортни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли бошқа фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: аритмия, қоринчалар экстрасистолияси, яққол брадикардия, AV ни пасайиши, СЮЕ, бармоқлар тирноқларини ёки кафтларни цианози, нафасни қийинлашиши, бронхоспазм, бош айланиши, хушдан кетиш ҳолати, тиришишлар.

Даволаш: меъдани ювиш ва адсорбцияловчи дори воситаларини буюриш; симптоматик даволаш: AV-блокада ривожланганида – вена ичига 1-2 мг атропин, эпинефрин юбориш ёки вақтинча кардиостимуляторни ўрнатиш; қоринча экстросистолиясида – лидокаин (Iа синфи препаратлари қўлланмайди); АБ пасайганида – бемор Тренделенбург ҳолатида бўлиши керак; ўпканинг шишини белгилари бўлмаганида – вена ичига плазма ўрнини босувчи эритмаларни юбориш, самарасизлигида – эпинефрин, допамин, добутаминни юбориш (хронотроп ва инотроп таъсирини тутиб туриш ва АБ яққол пасайишини бартараф қилиш учун); юрак етишмовчилигида – юрак гликозидлари, диуретиклар, глюкогон; тиришишларда – в/и диазепам; бронхоспазмда – β2-адреностимуляторлар ингаляцион.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 2,5 мг, 5 мг ва 10 мг.

10 таблеткадан алюминий фольга ёки алюминий фольга билан ПВХ плёнка блистерда.

3 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

Улашиш: