Skip to main content

Бисакодил суппозиторийлар

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БИСАКОДИЛ

BISACODYL

 

Препаратнинг савдо номи: Бисакодил

Таъсир этувчи модда (ХПН): бисакодил

Дори шакли: ректал қўллаш учун суппозиторийлар.

Таркиби:

Ҳар бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: бисакодил – 10 мг;

ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ (ярим синтетик глицеридлар).

Таърифи: оқ ёки сарғиш-оқ рангли, юзаси силлиқ ва мойли, торпеда шаклли суппозиторийлар

Фармакотерапевтик гуруҳи: ичак перистальтикасини рағбатлантирувчи сурги воситаси.

АТХ коди: A06AB02.

Фармакологик ҳусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Сурги, ел ҳайдовчи восита, дифенилметан ҳосиласидир. Йўғон ичакда шиллиқ секрециясини оширади, унинг ҳаракатини тезлаштиради ва кучайтиради. Унинг таъсири йўғон ичакнинг шиллиқ қаватидаги нерв охирларини бевосита стимуляцияси билан ифодаланади.

Фармакокинетикаси

Бисакодил йўғон ичакда сўрилмайди, бачадонни қисқаришини чақирмайди ва кўкрак сутига ўтмайди. Самараси тез кузатилади – дефекация 15-60 минутдан кейин юз беради.

Қўлланилиши

  • йўғон ичакнинг гипотонияси ва суст ҳаракатланиши билан боғлиқ бўлган сурункали қабзиятлар (хусусан, кекса ёшдаги пациентларда, операция, туғруқ, парҳез ўзгартирилгандан кейинги қабзиятлар) да;
  • геморрой, проктит, анал тешикни ёриқларида ахлатни келишини бошқариш учун;
  • жарроҳлик аралашувлари, инструментал ва рентгенологик текширишлардан олдин ичакни тозалаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ректал, тўғри ичакка имкон борича чуқур киритилади.

Қабзиятда, катталарга ва 10 ёшдан катта болаларга Бисакодил суткада 1 суппозиторийдан 5 кун давомида қўлланади.

Текширишларга тайёрлашда, операциядан олдин ва кейинги даволашда, дефекацияни енгиллаштириш талаб этиладиган тиббий ҳолатларда Бисакодил тиббий кузатув остида қўлланиши керак, муолажадан 30-60 минут олдин 1 суппозиторий юборилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, тўғри ичакни таъсирланиши, ичак санчиғи, суюқлик ва электролитларни ҳаддан ташқари йўқолишига, ва оқибатда мушакларни сустлиги, тиришишлар, артериал гипотензияни ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган диарея.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратга ўта юқори сезувчанлик;
  • ичак тутилиши;
  • сиқилиб қолган чурра;
  • қорин бўшлиғи аҳзоларини ўткир яллиғланиш касалликлари;
  • қоринда номаълум генезли оғриқ;
  • перитонит;
  • МИЙ дан қон кетиши, бачадондан қон кетиши;
  • цистит;
  • спастик қабзият;
  • ўткир проктит, ўткир геморрой;
  • 10 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Юрак гликозидлари бир вақтда қўлланганида калийни танқислиги оқибатида уларнинг ножўя таъсирлари кучаяди.

Махсус кўрсатмалар

Жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга Бисакодил эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препаратни қўллаш вақтида катта миқдорда суюқлик истеъмол қилиш керак.

Ҳомиладорликда ва лактация вақтида қўлланиши

Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: суюқлик ва электролитларни катта миқдорда йўқолиши билан боғлиқ бўлган диарея (мушакларни сустлиги, тиришишлар) бўлиши мумкин.

Даволаш: симптоматик даволанади.

Чиқарилиш шакли

Ҳар бир блистерда 5 ректал суппозиторий. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365