• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Бисакодил-RG

Home Йўриқномалар Бисакодил-RG
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БИСАКОДИЛ-RG

BISACODYL-RG

 

Препаратнинг савдо номи: Бисакодил-RG

Таъсир этувчи модда (ХПН): Бисакодил

Дори шакли: Ичакда эрувчан кобик билан копланган таблеткалар.

Таркиби:

таъсир этувчи модда: бисакодил – 5,0 мг.

ядронинг ёрдамчи моддалари: картошка крахмали, лактоза моногидрати, микрокристаллик целлюлоза, поливинилпирролидон, тальк, кальций стеарати.

Таърифи: Оч-сариқ рангдан сариқ-лимон ранглигача бўлган иккиёқлама қавариқ юзали қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Сурги воситалари.

 

Фармакологик хусусиятлари

Сурги препарати, дифенилметан ҳосиласи, олддори ҳисобланади. Ичакнинг ишқорий муҳитида меъда-ичак йўлларининг шилиқ қаватига қитиқловчи таъсир кўрсатадиган моддаларни ҳосил бўлиши билан гидролиз юз беради (перистальтикани кучайтиради ва йўғон ичакда шиллиқнинг секрециясини оширади). Ичга қабул қилинганда таъсири 6-10 соатдан кейин (уйқудан олдин қабул қилинганда 8-12 соатдан кейин) бошланади.

 

Фармакокинетикаси

Препаратнинг фармакокинетикаси тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилинмаган.

 

Қўлланилиши

Гипотоник ва атоник қабзиятлар (шу жумладан кексалардаги; операциялар ва туғуруқлардан кейинги қабзият). Ич келишини бошқариш (геморрой, проктит, орқа тешик ёриқлари). Жарроҳлик операцияларга, инструментал ва ренгенологик текширувларга пациентни тайёрлашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, уйқудан олдин ёки нонуштадан 30 минут олдин, катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга – 5-15 мг (1-3 таблетка); 2-12 ёшли болаларга – 5 мг (1 таблетка) ва 12 ёшдан катталарга 5-10 мг (1-2 таблетка) буюрилади. Таблеткаларни чайнамасдан ва оз миқдордаги сув билан бирга ютилади.

Оператив аралашувга ёки диагностик текширувларга тайёрлашда – 10 мг дан (2 таблетка) операция ёки текшириш олдидан тунга буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Ичак санчиғи, диарея (дегидратация, сув-электролит алмашинувини бузилишлари, мушак кучсизлиги, тиришишлар, артериал босимини пасайиши), қоринда оғриқ, метеоризм, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, ичак тутилиши, чуррани қисилиб қолиши, қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир касалликлари, перитонит, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари, бачадондан қон кетишлари, цистит, спастик қабзиятлар, ўткир геморрой, ўткир проктит, 2-6 ёшгача бўлган болалар.

Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик, лактация даври, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, анамнезида ичакнинг яллиғланиш касалликларига шубҳа бўлган пациентлар.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антацидлар билан бирга қўллаш унинг қобиғини барвақт эришига ва меъда ва 12 бармоқ ичакни таъсирланишига олиб келиши мумкин.

Сут ва ишқорий минерал сув билан бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди.

 

Махсускўрсатмалар

Узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Белгилари: диарея, сувсизланиш, сув-электролит мувозанатини бузилиши, гипокалиемия, йўғон ичак атонияси, қоринда спазмлар, калий ва бошқа микроэлементларни клиник аҳамиятли йўқотилиши.

Даволаш: симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

Ичакда эрувчан кобик билан копланган таблеткалар, 5 мг дан контур уяли ўрамларда.

Сақлаш шароити

Курук, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
7
214 Views
ОлдингисиБисакодил таблеткалар28.04.2018
Бисептол28.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Бисакодил-RG
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.