Skip to main content

Биожен-LIK

Улашиш:
  Reading time 12 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БИОЖЕН-LIK

BIOJENUM-LIK

 

Препаратнинг савдо номи: Биожен-LIK

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): аминокислоталар ва ўсимлик компонентларини сақловчи витаминлар ва минераллар мажмуаси.

Дори шакли: капсулалар.

Таркиби:

фаол ингридиентлар:

Она асалари сути – 20 мг;

Женьшен экстракти – 40мг;

Ўстирилган буғдой майсаси ёғи – 50 мг;

Сафлор ёғи – 30 мг;

L-Аргинин – 20 мг;

L-Лизин – 20 мг;

6-yillik-qizil-jenshen

Деанол битартрати – 25 мг;

Соя лецитини – 90 мг;

Метионин – 74 мкг;

Бутилланган гидрокситолуен – 1 мг;

Гул чанги – 25 мг.

Витаминлар:

А витамин пальмитати – 5000 ХБ;

D3 витамини (холекальциферол) – 400 ХБ;

Е витамини – 180 мг;

Биотин – 0,2 мг;

В1 витамини – 15 мг;

В2 витамини – 5 мг;

В6 витамини – 4 мг;

В12 витамини – 15 мг;

Никотинамид – 20 мг;

Аскорбин кислотаси – 150 мг;

Фолат кислотаси – 0,5 мг;

Кальций пантотенати – 10 мг;

Орат кислотаси – 10 мг.

Макроэлементлар:

Калий – 8 мг;

Кальций – 50 мг;

Фосфор – 38,71.

Микроэлементлар:

Темир – 14 мг;

Фтор – 0,2 мг;

Магний – 1 мг;

Мис – 2 мг;

Йод – 150 мкг;

Марганец – 2,5 мг;

Молибден – 186 мкг;

Рух – 15 мг;

Селен – 50 мкг;

Хром – 100 мкг;

Никель – 4 мкг;

Бор – 130 мкг.

ёрдамчи моддалар: ерёнгоқ мойи, гидрогенланган ўсимлик мойи, қисман гидрогенланган ўсимлик мойи, оқ асалари муми.

желатинланган қобиқ таркиби: желатин, сорбитол, натрий метилпарагидроксибензоати, глицерин, натрий пропилпарагидроксибензоати, титан диоксиди, этилванилин, кармазин, бриллиант кўки.

Таърифи: бўйлама чоки бўлган узунчоқ шаклли, бинафша рангли, ванил таъмли силлиқ юмшоқ желатин капсула, жигарранг рангли пастасимон масса сақлайди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи воситалар.

АТХ коди: А11А

 

Фармакологик хусусиятлари

Биожен-LIK таркибида организмни нормал фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган витаминлар, минерал моддалар ва аминокислоталарнинг мувозанатланган мажмуаси, шунингдек инфекцион, шу жумладан шамоллаш касалликларига, атроф-мухитнинг зарарли таъсирларига нисбатан организмнинг қаршилигини оширадиган ва организмнинг умумий тонусини оширадиган биологик фаол моддаларни сақлайди.

Организмда турли биокимёвий жараёнларда фаол иштирок этадиган витаминларнинг рационал танлаб олинган мажмуаси хар томонлама ижобий биологик таъсир кўрсатади; минерал моддалар, табиий кимёвий элементлар организмда табиий кимёвий мувозанатни таъминлайди.

Препаратнинг таркибига кирувчи аминокислоталар тўқима оқсиллари, ферментлар, гормонлар ва бошқа биологик муҳим бирикмаларни синтези учун асосий қурилиш материали ҳисобланади.

Женьшень кенг фармакологик таъсир доирасига эга. Женьшеннинг биологик фаол моддалар мажмуаси марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини кучайтиради. Организмнинг табиий қаршилик кўрсатиш ва регенератив қобилиятини оширади.

А витамини кўриш пигментларини шаклланишида иштирок этади; эпителиал ҳужайраларининг бутунлигини таъминлайди, организмнинг ўсишини бошқаради.

В1 витамини – кофермент сифатида углеводлар алмашинувида, нерв тизиминингфаолиятида иштирок этади.

В2 витамини – ҳужайра нафаси ва кўриш жараёнининг катализаторидир; ДНК шаклланишида муҳим роль ўйнайди, тўқималар (шу жумладан тери ҳужайралари) регенерацияси жараёнларига ёрдам беради.

В6 витамини кофермент сифатида аминокислоталар, оқсиллар метаболизмида, шунингдек нейромедиаторларни синтезида иштирок этади.

В12 витамини фолат кислотаси билан бирга нуклеотидлар синтезида қатнашади; шунингдек эритроцитлар ва миелин ҳужайраларини шаклланишида иштирок этади, организмнинг ўсиши учун зарур.

Фолат кислотаси мегалобластларни нормал етилиши ва нормобластларни ҳосил бўлиши учун керак. Эритропоэзни рағбатлантиради, аминокислоталар (шу жумладан метионин ва серин), нуклеин кислоталари, пурин ва пиримидинлар синтезида, холин алмашинувида иштирок этади.

Кальций пантотенати коэнзима А нинг таркибий қисми сифатида ацетиллизация ва оксидланиш жараёнларида мухим роль ўйнайди; эпителий ва эндотелийни шаклланиши ва регенерациясига ёрдам беради.

Аскорбин кислотаси оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаришда мухим роль ўйнайди; коллаген синтезини таъминлайди; фолат кислотаси ва темир метаболизмида, шунингдек стероид гормонлар ва катехоламинларни синтезида қатнашади.

Е витамини антиоксидант ҳусусиятларига эга, мембраналарда тўйинмаган ёғ кислоталарини липопероксидланишидан ҳимоялайди; ҳужайралараро модда, коллаген ва эластик толаларни шаклланишида иштирок этади.

Д3 витамини ичаклардан кальций, фосфатлар ва магнийни сўрилишини рағбатлантиради ва суякларнинг оқсил стромаси синтезини ва кальцийни суяк тўқимаси ва дентинда тўпланишини фаоллаштиради, суяк тўқимасини резорбциясига тўсқинлик қилади, организмдан қўрғошинни чиқарилишига ёрдам беради.

Биотин ёғлар ва углеводлар алмашинувида, пируват кислотасини оксидланишида иштирок этади.

Орат кислотаси – пиримидин асосларининг оралиқ махсулоти сифатида нуклеин кислоталар синтезида иштирок этади, жигарда альбуминлар хосил бўлишини, айниқса узоқ давом этган гипоксия шароитларида кучайтиради, регенерация фаолиятини яхшилайди, анаболизмни оширади

Никотинамид – ҳужайра нафаси жараёнларида, ёғлар ва углеводлар алмашинувида иштирок этади.

Магнийнейронлар қўзғалувчанлигини ва мушакларга нерв импульсларини ўтишини камайтиради, кофактор сифатида кўпчилик ферментатив реакцияларда иштирок этади.

Фосформетаболитик жараёнларда, энергия алмашинувида, суяк тўқимасиини шаклланишида, ўсиш жараёнларида мухим роль ўйнайди.

Кальцийсуяк тўқимаси ва тишларни шаклланиши учун зарур; қон ивиши жараёнларини таьминлайди.

Калийҳужайра ичидаги осмотик босимни тутиб туришда, нерв импульсларини ўтказиш жараёнларида иштирок этади; мушаклар, шу жумладан миокард метаболизми ва фаолиятида мухим роль ўйнайди.

Темирэритропоэзда иштирок этади, гемоглобин таркибида тўқималарга кислород транспортини таъминлайди.

Рух – В гуруҳ витаминларининг ўзлаштирилишини яхшиланишига ёрдам беради, суяк тўқимасини нормал ривожланиши учун муҳим, меъда ости безининг сокининг таркибий қисми бўлиб, бир қатор гормонларни хосил бўлишида иштирок этади.

Йод – қалқонсимон без гормонларини синтези учун зарур.

Хром – қонда глюкозанинг миқдорини ва организмнинг гормонал холатини бошқарилиш жараёнларида иштирок этади, қонда холестерин миқдорини пасайишига ёрдам беради, организм ҳужайраларида ёғларни тўпланишига қаршилик қилади.

Мис – ҳужайра нафаси жараёнида, қон ҳосил бўлишида, иммун рекцияларда иштирок этади.

Марганецсуяк тўқимасининг ривожланишига таъсир кўрсатади, тўқималар нафасида, иммун реакцияларда иштирок этади.

Молибденоксидланиш-қайтарилиш реакцияларда иштирок этади, фермент кофактори сифатида таъсир қилиши мумкин.

Селентўқималарнинг эластиклигини бошқарилишида иштирок этади, яққол антиоксидант таъсир кўрсатади.

Никельбиологик тизимлар таркибига кирувчи муҳим элемент ҳисобланади (унинг специфик металлоферментлар таркибига кириши тахмин қилинади).

Фтор тиш эмали ва суякларнинг компонентидир.

Бор суяк тўқимасини шаклланишида мухим аҳамиятга эга, унинг мустахкамлигини таъминлайди, остеопороз ривожланишини олдини олади. Бор, суяк тўқимаси томонидан кальцийнинг ассимиляциясини яхшилайди, деб тахмин қилинади.

L-аргинин аминокислотаси оқсиллар учун қурилиш блокидир. L-аргинин нормал артериал босимни таъминлайди ва умуман юрак қон-томир тизимининг нормал фаолиятини таъминлайди. У қон томирларини кенгайишига ёрдам беради ва шундай қилиб атеросклеротик бляшкаларни ривожланишига тўскинлик қилади. Ушбу аминокислота тўқималарни ўсиши, қайта тикланиши учун, антителолар, гормонлар ва ферментлар ҳосил бўлиши учун зарур.

Метионин алмаштириб бўлмайдиган аминокислота бўлиб, у ёғларни қайта ишланишига ёрдам бериб, уларни жигарда ва артерия қон-томирларининг деворларида тўпланиб қолишини олдини олади. Метионин таркибида эркин радикалларни фаолсизлантирувчи олтингугурт сақлаганлиги сабабли, яққол антиоксидант таъсир кўрсатади.

L-лизин тўқималарни ўсиши, қайта тикланиши учун, антителолар, гормонлар ва ферментларни ишлаб чиқарилиши учун зарур бўлган аминокислотадир. Лизинни қўшимча қабул қилиш толиқишни олдини олади, кальцийни ўзлаштирилиши ҳамда суяк ва бириктирувчи тўқималарнинг тикланишига ёрдам беради.

Гул чанги – организмнинг чидамлилигини оширади, иммун тизимига ижобий таъсир кўрсатади, овқат хазм қилиш жараёнини яхшилайди микробларга қарши таъсир кўрсатади.

Она асалари сути таркибида А, С, Е, В гуруҳи витаминлари, аминокислоталар, минерал тузлар, кальций, темир, кремний, органик кислоталарни сақлайди. Қон томирларини кенгайтиради, артериал босимни бошқаради, ҳужайраларни озиқланишини яхшилайди, толиқиш ва стрессни енгишга ёрдам беради, иммун тизими, хужайралар метаболизмини хамда регенератив жараёнларни рағбатлантиради. Яллиғланишга қарши ва адаптоген таъсирларга эга. Иммунитетни оширади.

Деанол марказий нерв тизимини енгил рағбатлантиради ва ноотроп восита. Деанол когнитив фаолиятларни яхшилайди, алмашинув жараёнларини фаоллаштиради, бош миянинг гипаталамус ва бошқа сохаларида синаптик ўтказувчанликни яхшилайди. Деанолни юқори дозаларда қўллаш синаптикохирларда ацетилхолиннинг миқдорини оширади, холинорецепторларнинг зичлигини оширади.

Ўстирилган буғдой майсасининг ёғи (Е витаминининг манбаи) – ҳужайра мембраналари бутунлигини сақланишига ёрдам беради ва хужайра тузилмаларини эркин радикаллар ва липидларнинг пероксидли оксидланиши оқибатида хосил бўлган реакцион хусусиятга эга маҳсулотлар билан шикастланишдан химоя қилади. Ўсмаларга қарши ва иммунитетни раҳбатлантиради таъсир кўрсатади.

Сафлор мойи – монотўйинмаган ёғ кислоталарини кўп миқдорда сақлайди, улар қонда юқори зичликдаги липопротеинларнинг миқдорини («яхши холестерин») ўзгартирмасдан, паст зичликдаги липопротеинларнинг («ёмон холестерин») даражасини камайтиради.

Лецитинни таркибига эссенциал фосфолипидлар киради, улар хужайра мембраналарининг универсал пластик материали хисобланади. Фосфолипидлар ҳужайралар мембраналарининг тузилиши ва фаолиятини тикланишига ёрдам беради ва кўпчилик ҳаёт учун муҳим бўлган жараёнларда қатнашади. Лецитин жигарни сурункали гепатит, цирроз, озиқ-овқат, дорилар, алкоголь ва радиацион шикастланишларида жигарнинг фаолиятини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Биожен-LIK препаратининг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларининг умумий таъсири билан ифодаланади, шунинг учун ушбу препаратнинг фармакокинетикасини ўрганиш имконияти йўк; таркибига кирувчи барча компонентларини маркерлар ёки биотекширишлар ёрдамида кузатиш мумкин эмас.

 

Қўлланилиши

– катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда гипо- ва авитаминозларни даволаш ва олдини олишда;

– ақлий ва жисмоний иш қобилиятининг пасайиши, холсизлик, диққатни жамлаш қобилиятини пасайишида;

– соғайиш жараёнларини тезлаштириш учун, шу жумладан оғир касалликлар, жарроҳлик операциялари ва радиотерапиядан кейин;

– турлича ривожланган анемияда;

– спортчиларнинг жисмоний чидамлилигини ошириш учун;

– стресс оқибатларини олдини олиш учун;

– аёллардаги климактерик даврда;

– эркаклар импотенциясида;

– жинсий астения ва бепуштликда;

– жинсий етилиш давридаги витаминларга бўлган талаб юқори бўлганида;

– парҳезга қатъий риоя қилувчи шахслар учун;

– мувозанатланмаган ва сифатсиз овқатланишда;|

– сочларни тўкилиши ва синувчанлигида;

– неврозлар, қандли диабет, буғимларни яллиғланиш касалликлари, кўз ва тери касалликлари ва бошқа сурункали касалликларда;

– организмнинг умумий қаршилигини ошириш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Кунига ёки кунора бир капсуладан нонуштадан кейин қабул қилинади.

Тавсия этилган даволаш курси 2-3 хафтани ташкил этади.

Бошқа холатларда шифокор тавсияси бўйича қабул қилиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлари кам ривожланади.

Айрим холларда бош оғриғи, бош айланиши, тахикардия, аллергик реакциялар (эшакеми) намоён бўлиши мумкин.

Оғир даражадаги ножўя реакциялар ривожланганида препаратни бекор қилиш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга;

– 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Хозирги кунгача Биожен-LIK препаратини бошқа дори воситалари билан клиник ахамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Бошқа витамин ва минерал препаратлари билан бир вақтда буюрилмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Биожен-LIK препаратини куннинг иккинчи ярмида қабул қилиш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Биожен-LIK препаратини хомиладорлик ва лактация даврида қабул қилиш тавсия этилмайди.

Агар бундай даволашни ўтказиш зарур бўлса, у холда қатъий кўрсатмалар бўйича ва шифокорнинг синчков кузатуви остида ўтказилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Биожен-LIK препарати тавсия этилган дозаларда қўлланганида дозани ошириб юборилиш холлари кузатилмаган. Дозаси тасодифан ошириб юборилганида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган, чунки Биожен-LIK препаратини таркибига кирувчи компонентлар (айникса ёғда эрувчан витаминлар ва темир) нинг организмга токсик таъсир қилиши мумкинлигини инобатга олиш керак.

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан блистерда қўллаш бўйича йўрикномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°Сдан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365