Skip to main content

Биолектра Магнезиум фортиссимум

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БИОЛЕКТРА МАГНЕЗИУМ ФОРТИССИМУМ

BIOLECTRAÒ MAGNESIUM FORTISSIMUM

 

Препаратнинг савдо номи: Биолектра Магнезиум фортиссимум

Таъсир этувчи модда (ХПН): магний оксиди. магний карбонати

Дори шакли: вишилловчи таблеткалар

Таркиби:

Вишилловчи 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 242,0-369,4 мг магний оксиди ва 365 мг магнийга тўғри келадиган 670 мг магний карбонати;

ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, натрий гидрокарбонати, сувсиз натрий карбонати, калий гидрокарбонати, натрий сахарини, натрий цикламати, натрий хлориди, лимонли «МН» ароматизатори ((маннит (Е421), сорбит (Е420) сақлайди), лаймали «MGK» ароматизатори маннит (Е421), сорбит (Е420) сақлайди).

Таърифи: думалоқ, оқ яссицилиндрик, шикастланишларсиз силлиқ юзали, бир томонида  «Biolectra» босиб туширилган ёзув бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: магний препаратлари.

АТХ коди: А12СС10.

 

Фармакологик хусусиятлари

Моддалар алмашинувидаги ўзининг марказий роли туфайли магний организм учун муҳим элемент ҳисобланади. Магний организмда кўпчилик энергетик жараёнларни таъминлаш учун зарур, шунингдек оқсиллар, ёғлар, углеводлар, нуклеин кислотаси алмашинувида ва нерв-мушак қўзғалувчанлик жараёнларида иштирок этади.

Кўпчилик энергияни генерация қилиш ёки сарфлаш фаолиятлари (масалан, кимёвий реакциялар, макро- ва микроэлементларни ташилиши, мушакларни қисқариши) магнийга боғлиқ ва организмни магний билан таъминланишини бузилишида етарли бўлмаган даражада амалга оширилиши ёки тўлиқ издан чиқиши мумкин.

Магний глюкозани парчаловчи ферментларни, хужайрада оксидланиш ферментларини, оқсил синтези ферментларини фаоллаштиради, у шунингдек миокардни қисқариш жараёнида муҳим роль ўйнайди; фибриноген ва тромбоцитлар стабилизатори ҳисобланади. Маълумки, магний танқислиги артериал гипертензияни, қон томирлар спазмини, неопластик касалликларни ва сийдик-тош касаллигини ривожланишида патогенетик механизмларидан бири ҳисобланади. Стресс холатларида эркин ионизацияланган магнийни кўп миқдори чиқарилади, шунинг учун магнийни қўшимча миқдори стрессга бўлган резистентликни ошишига ёрдам беради. Магний кальций ионларини антагонисти бўлиб, нерв-мушак қўзғалувчанлиги жараёнларида етакчи роль ўйнайди.

Катта организмни магнийга бўлган эҳтиёжи тахминан 20-30 г ни ташкил қилади. Тахминан 50% суякларда, 45% хужайраларда ва фақат умумий сонидан 5% қон плазмасида аниқлаш мумкин.

Магнийнинг хужайра ичидаги концентрацияси 10 дан 60 ммоль/л гача ўзгариб туради, қон плазмасида магнийни аҳамиятли нормал концентрацияси тахминан 0,7 дан 1,1 ммоль/л гача мавжуд. Қон плазмасида тахминан 2/3 магний ионлари суюлтирилган ҳолатда ва тахминан 1/3 протеинлар билан боғланади.

Фармакокинетикаси

Магний ичга қабул қилинганида магнийни организмда дастлабки миқдорига боғлиқ равишда сўрилади. Организмда магний танқислигида кўпроқ сўрилади, магний билан тўйинганида эса – камроқ сўрилади. Резорбция организмни талабига қараб тезлашади ёки секинлашади, бу физиологик фаол моддалар учун характерлидир. Магнийни мувозанат концентрациясида ва жигар фаолияти бузилиши бўлмаганида, магнийнинг дозаси юқори бўлишига қарамасдан, организмда магнийнинг норма чегарасидан ортиқча тўпланиши кузатилмайди.

Ичакда сўрилгандан кейин магнийни чиқарилиши асосан буйрак орқали юз беради. Ўзлаштирилмаган магний ахлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Организмда магнийни танқислигини даволаш ва олдини олиш, мушак фаолияти томонидан бузилишлар сабаб бўлган ҳолларда (нейромушак бузилишлари, тиришишлар) сурункали жисмоний ва ақлий толиқишда, таъсирчанлик, миалгия, жадал жисмоний ва ақлий юкламаларда, ҳомиладорликда қўлланади. Узоқ вақт чекиш ва алкоголни суистеъмол қилиш натижасида пайдо бўлган гипомагниемияда, сурги воситаларини узоқ қўллаганда, контрацептив воситаларни, айрим диуретикларни ёки мунтазам гипергликемияли ёки осмотик диурезли қандли диабети бўлган беморларда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Биолектра Магнезиум фортиссимум дозаси организмда магнийнинг танқислик даражасига боғлиқ.

Ўртача суткалик дозаси 1-2 вишилловчи таблеткаларни ташкил қилади (365-730 мг магний ионлари = 15-30 ммоль).

Ўсмирларга ва катталарга 1 вишилловчи таблеткадан суткада 1-2 марта буюрилади.

Оғир магний танқислигида шифокор назорати остида препаратни юқорироқ дозалари буюрилиши мумкин.

Таблетка бир стакан сувда эритилади, тайёр бўлган эритмани ичиш керак.

Даволаш давомийлиги организмда магний танқислиги асосида ётган сабабларга боғлиқдир.

Магнийни юқори дозаларда узоқ вақт қабул қилиш шифокор кузатуви остида амалга оширилиши керак.

Ножўя таъсирлари

Ножўя самаралар тез-тезлигини аниқлаш учун қуйидаги мезонлар инобатга олинади:

жуда тез-тез (≥1/10)

тез-тез (≥1/100 – <1/10)

тез-тез эмас (≥1/1 000 – <1/100)

кам ҳолларда (≥1/10 000 – <1/1 000)

жуда кам ҳолларда (<1/10 000)

номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар бўйича тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди).

Юқорироқ дозаларда хавфли бўлмаган ва дозани камайтиргандан кейин ўтиб кетадиган ич кетиши кузатилиши мумкин. Биолектра Магнезиум фортиссимумни юқори дозаларда узоқ қабул қилганда толиқиш хисси ривожланиши мумкин. Бундай ҳолларда шифокор клиник ва кимёвий тахлил усуллари ёрдамида магнийни кейинчалик қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилиши керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик.

Буйрак фаолиятини бузилишларида ва брадикардияга олиб келувчи юрак қўзғалувчанлиги ўтказувчанлигини бузилишларида (юқори даражадаги AV – блокада), препаратни қабул қилиш тавсия этилмайди. Шунингдек минерал ва электролит алмашинув бузилишлари мавжудлигини текшириш керак (гипермагнезиемия, гиперкалиемия).

Биолектра Магнезиум фортиссимум оғир миостенияда, эксикозда, сийдик чиқариш йўлларининг сурункали инфекцияларида ва кальций-магний-фосфатоамоний диатезида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Темир, натрий фториди ёки тетрациклинни бир вақтда қўлланганда темирни, натрий фторидни, тетрациклинни ва магнийни ўзлаштирилиши бузилиши мумкин. Бундай холатларда Биолектра Магнезиум фортиссимум препаратини ва темир, фторид натрий, тетрациклин препаратларини қабул қилиш орасида 3-4 соат интервалга риоя қилиш керак.

Алюмин сақловчи препаратларни (масалан, антацид воситалар) бир вақтда қабул қилганда алюмин сўрилиши ошиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

1 вишилловчи таблетка 4,65 ммоль (107 мг) натрий сақлайди. Буни натрийни кам сақловчи пархезга риоя қилувчи шахсларга инобатга олиш керак (натрийни кам сақловчи/ош тузи).

1 вишилловчи таблетка 2,51 ммоль (98 мг) калий сақлайди. Буни буйрак фаолияти сусайган пациентларга, шунингдек калийни кам сақловчи парҳездаги пациентларга инобатга олиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўллашга нисбатан хавфи мавжуд эмас.

Болалар.

Препаратни 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва махсус ускуналар билан ишлаш қобилиятига таъсири.

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Магний тузларини ичга қабул қилганда гипермагнезиемия фақат буйрак етишмовчилигида пайдо бўлади. Бундай беморларга магний тузларини қабул қилиш мумкин эмас.

Интоксикация симптомлари

Магнийни юқори қонцентрациялари мушак скелетларини бўшашини чақиради (қон плазмасида магний концентрацияси 5,5 ммоль/л дан юқори). Янада юқорироқ магний ионлари концентрацияси (10-20 ммоль/л) юракда ўтказувчанлик даврини узайтиради, ундан хам юқорироқ концентрациялари диастолада юрак тўхташига олиб келади.

Интоксикацияни даволаш

Кальцийни вена ичига дархол юбориш таърифланган симптомларни бартараф қилишга олиб келади, чунки ушбу ионлар орасида антагонизм мавжуд.

Чиқарилиш шакли

Вишилловчи таблеткалар № 10.

10 вишилловчи таблеткадан тубада, 1 тубадан йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

 

Улашиш: