Skip to main content

Билобил® интенс

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БИЛОБИЛ® ИНТЕНС

BILOBIL® INTENSE

 

Препаратнинг савдо номи: Билобил® интенс

Таъсир этувчи модда (ХПН): Гинкго Билоба баргларининг қуруқ экстракти

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 120 мг Ginkgo biloba L баргларининг (Гинкго барглари) экстракти (35-67:1), бу қуйидагиларга мувофиқ келади:

  • 26,4-32,4 мг флавон гликозидлари кўринишидаги флавоноидлар,
  • 3,36-4,08 мг А, В, с гинкголидлари ва
  • 3,12-3,84 мг билобалид,

экстрагент – ацетон 60% в/в.

ёрдамчи моддалар: кукунлаш билан қуритилган суюқ глюкоза, лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, тальк, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати,

капсула қобиғи:  темир оксиди қора бўёвчиси (Е172), темир оксиди қизил бўёвчиси (Е172), темир оксиди сариқ бўёвчиси (Е172), титан диоксиди, желатин.

Таърифи: жигаранг рангли капсула.

Капсула ичида тўқроқ рангли кўринарли заррачали очдан тўқ-жигарранггача бўлган кукун сақланади. Қумоқлар бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: деменцияни даволаш учун бошқа препаратлар.

АТХ коди: N06DX02.

Фармакологик хусусиятлари

Билобил® интенс капсулалари қон томир деворини мустаҳкамланиши ва эластиклигини ошишига ёрдам берувчи гинкго билоба барглари экстрактининг биологик фаол моддалари (флавон гликозидлар, терпен лактонлар) сақлайди, қоннинг реологик хусусиятларини яхшилайди ва бунинг натижасида микроциркуляция, бош мия ва периферик тўқималарни кислород ва глюкоза билан таъминланиши яхшиланади. Препарат хужайраларда моддалар алмашинувини нормаллаштиради, эритроцитлар агрегациясига тўсқинлик қилади, тромбоцитлар фаоллашуви омилини тормозлайди. Қон томир тизимига дозага боғлиқ равишда бошқарувчи таъсир кўрсатади, майда артерияларни кенгайтиради, веналарнинг тонусини оширади, қон томирларни қон билан тўлишини бошқаради.

Қўлланилиши

  • Диққатни пасайиши, хотирани сусайиши, интеллектуал қобилиятларни пасайиши, қўрқув, хавотирлик, уйқуни бузилиши билан кечувчи турли этиологияли дисциркулятор энцефалопатия (инсульт, бош мия жароҳати, кексалик ёши);
  • периферик қон айланиши ва микроциркуляцияни бузилиши (шу жумладан, оёқлар артериопатияси), Рейно синдроми;
  • нейросенсор бузилишлар (бош айланиши, қулоқларда шанғиллаш, гипоакузия);
  • сариқ доғни кексалик давридаги дегенерацияси;
  • диабетик ретинопатияда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат 1 капсуладан кунига 2 марта (эрталаб ва кечқурун) ичга буюрилади. Капсулаларни оз миқдордаги сув билан қабул қилиш керак. Даволаш курси камида 3 ойни ташкил қилади. Яхшиланишнинг биринчи белгилари одатда 1 ойдан кейин намоён бўлади. Шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин такрорий курсни ўтказиш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш), меъда-ичак йўллари фаолиятини бузилиши (диспепсия), бош оғриғи.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, қон ивишини пасайиши, эрозив гастрит, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, бош мияда қон айланишини ўткир бузилишлари, ўткир миокард инфаркти, артериал гипотензия, болалар, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ацетилсалицил кислотаси ёки антикоагулянтларни доимий равишда қабул қиладиган пациентларга Билобил® интенс препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг тавсия этилган дозаларини ошириш мумкин эмас.

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Билобил® интенсни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида буюриш тавсия этилмайди.

Билобил® интенс капсулаларни овқат ва ичимликлар билан бирга қабул қилиш мумкин.

Билобил® интенс капсулаларни алкоголли ичимликлар билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Билобил® интенс препаратининг дозани ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида ҳозирги вақтгача хабар берилмаган.

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан ПВДХ/ПВХ фольга ва  алюмин фольга блистерда.

2 ёки 6 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

Улашиш: