Skip to main content

БИКАЛУТАМИД ГРИНДЕКС

Улашиш:
  Reading time 10 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БИКАЛУТАМИД ГРИНДЕКС

 

Препаратнинг савдо номи: БИКАЛУТАМИД ГРИНДЕКС

Таъсир этувчи модда (ХПН): бикалутамид (bicalutamidum)

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 50 мг бикалутамид,

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, повидон К-30, натрий крахмал гликоляти, магний стеарати,

қобиғи: таркибига гипромеллоза, титан диоксиди (Е 171), макрогол 400 кирувчи Y-1-7000 оқ опадрай.

Таърифи: оқ рангли, думалоқ, икки томонлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гормон антагонистлари ва унга ўхшаш моддалар. Антиандрогенлар.

АТХ коди: L02BB03.

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Бикалутамид ностероид антиандроген бўлиб, унинг учун бошқа эндокрин таъсир мавжуд эмас. У ген экспрессиясини фаоллашишини келтириб чиқармай, андрогенларнинг рецепторлари билан боғланади ва шу тарзда андрогенларнинг рағбатланишини сусайтиради. Ушбу ингибициянинг натижасида простатадаги ҳосилаларнинг регрессияси рўй беради. Бикалутамидни қўллашни тўхтатиш пациентларнинг бир қисмида антиандрогенларни бекор қилиш синдромини чақириши клиник жиҳатдан аниқланган.

Бикалутамид антиандроген фаолликка эга бўлган рацемат бўлиб, ушбу фаолликни (R)-энантиомер деярли тўлиқ таъминлаб беради.

Фармакокинетикаси

Перорал қўлланганда бикалутамид яхши сўрилади. Препаратнинг биокираолишлигига овқатнинг клиник жиҳатдан сезиларли таъсири тўғрисидаги далиллар мавжуд эмас.

Бикалутамиднинг (S)-энантиомери унинг (R)-энантиомерига нисбатан организмдан тез чиқарилади, (R)-энантиомернинг организмдан ярим чиқарилиш даври тахминан 1 ҳафтани ташкил этади.

Бикалутамид ҳар куни қўлланганида (R)-энантиомер организмдан узоқ вақт чиқарилиши туфайли бикалутамиднинг тахминан 10 баробар тўпланиши юз беради.

50 мг бикалутамид ҳар куни қўлланганида (R)-энантиомернинг плазмадаги мувозанат концентрацияси тахминан 9 мкг/мл ни ташкил этади. Мувозанат ҳолатида айниқса фаол (R)-энантиомер қонда айланиб юрган энантиомер умумий миқдорининг 99% ни ташкил этади.

(R)-энантиомернинг фармакокинетикасига пациентнинг ёши, буйрак ва/ёки жигар фаолиятини бузилишлари (енгил ёки ўртача оғирликдаги) таъсир этмайди. Жигар фаолиятини оғир бузилишлари бўлган беморларда (R)-энантиомер плазмадан секинроқ чиқарилади.

Бикалутамид протеинлар билан кучли боғланади (рацемат 96%, (R)-энантиомер >99%) ва кенг миқёсда (оксидланиши ва глюкуронизация натижасида) метаболизмга учрайди; унинг метаболитлари буйрак орқали ва сафро билан тахминан тенг қисмларда чиқарилади.

Қўлланилиши

Простата безининг авж олаётган ракини лютеинловчи гормонни ажратиб чиқарувчи гормон (ЛГАЧГ) аналоглари билан даволашни ёки жарроҳлик кастрацияси билан мажмуада даволаш учун қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилиш учун қўлланилади.

Катта ёшдаги эркаклар, шу жумладан кекса ёшдаги пациентларга: кунига бир марта битта таблеткадан (50 мг) тайинланади.

Бикалутамид билан даволашни лютеинловчи гормонни ажратиб чиқарувчи гормон аналоглари билан даволашни бошлашдан камида уч кун олдин ёки жарроҳлик кастрацияси билан бир вақтда бошлаш керак.

Педиатрик популяцияда: бикалутамидни болаларда қўллаш мумкин эмас.

Буйрак фаолиятини бузилишларида: дозаларни танлаш шарт эмас.

Жигар фаолиятини бузилишларида: жигар фаолияти енгил бузилишлари ва ўртача оғирликдаги бузилишлари бўлган пациентларда дозаларни танлаш шарт эмас. Жигар фаолиятини оғир бузилишлари бўлган пациентларда организмда препаратни тўпланиши ошиши мумкин.

Агар Сиз препаратнинг навбатдаги дозасини қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, уни дарҳол қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини қоплаш учун икки баробар дозани қабул қилманг. Препаратни қабул қилишни шифокор тавсияларига мувофиқ давом эттиринг.

Ножўя таъсирлари

Мазкур бўлимда ножўя таъсирлар қуйидагича аниқланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10 000), номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас).

Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – анемия.

Иммун тизими томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – юқори сезувчанлик реакциялари, ангиоэдема ва эшакеми.

Модда алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар: тез-тез – иштаҳани пасайиши.

Руҳий бузилишлар: тез-тез – жинсий майлни сусайиши, депрессия.

Нерв тизими томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – бош айланиши; тез-тез – уйқучанлик.

Юрак томонидан бузилишлар: тез-тез – миокард инфаркти (ўлим ҳолатлари тўғрисида маълумотлар олинган)1, юрак етишмовчилиги1.

Қон томирлари томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – қизиб кетишлар.

Нафас олиш тизими, кўкрак ва кўкс оралиғи томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – ўпканинг интерстициал касаллиги2 (ўлим ҳолатлари тўғрисида маълумотлар олинган).

Меъда-ичак йўллари тизими томонидан бузилишлар: жуда тез-тез –қориндаги оғриқлар, қабзият, кўнгил айниши; тез-тез – диспепсия, газларни тўпланиши.

Жигар ва/ёки ўт чиқариш тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – гепатотоксиклик, сариқлик, трансаминазлар миқдорини ошиши3; кам ҳолларда – жигар етишмовчилиги4 (ўлим ҳолатлари тўғрисида маълумотлар олинган).

Тери ва тери ости ёғ тўқималари томонидан бузилишлар: тез-тез – алопеция, гирсутизм/сочларни ўсиб кетиши, терини қуриши, қичима, тошма, терлаш.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – гематурия.

Репродуктив тизим томонидан бузилишлар ва кўкрак касалликлари: жуда тез-тез – гинекомастия ва кўкрак безларини сезувчанлиги; тез-тез – эрекцияни бузилиши.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги реакциялар: жуда тез-тез – астения, шиш; тез-тез – кўкракда оғриқлар.

Текширувлар: тез-тез – тана вазнини ошиши.

1 Простата ракини даволашда қўлланиладиган агонистлар ва антагонистлар билан лютеинловчи гормонни ажратиб чиқарувчи гормон бирга қўллаб ўтказилган фармакоэпидемиолик тадқиқотда кузатилади. Хавф бикалутамидни лютеинловчи гормонни ажратиб чиқарувчи гормон агонистлари билан қўлланилганда ортади.

2 Ножўя таъсири пострегистрацион маълумотлар шарҳида таърифланади. Частотаси интерстициал пневмония ҳолатлари асосида аниқланади, ушбу ҳолатлар ҳақида простатанинг илк ракида (ERCEarly Prostate Cancer) 150 мг ли доза билан даволаш даврида рандомизацияланган тадқиқотларида таърифланади.

3 Жигар фаолиятидаги ўзгаришлар кам ҳолларда оғир ва кўпинча – ўткинчи бўлади. Кейинги даволаш давомида ва даволаш тўхтатилганидан кейин улар йўқолади ёки камаяди.

4 Ножўя таъсири пострегистрацион маълумотлар шарҳида таърифланади. Частотаси жигар етишмовчилиги ҳолатлари асосида 150 мг ли доза қўллангани ERC очиқ тадқиқотдаги гуруҳ пациентларида аниқланади.

5 Бир вақтда жарроҳлик кастрацияси ўтказилган ҳолда камайтириш мумкин.

Келтирилган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шунингдек йўриқномада қайд этиб ўтилмаган ножўя реакция пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Бикалутамидга ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан биронтасига юқори сезувчанлик.

Терфенадин, астемизол ёки цисаприд билан бир вақтда қўллаш.

Аёллар.

18 ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бикалутамид ва лютеинловчи гормонни ажратиб чиқарувчи гормон аналоглари ўртасида фармакодинамик ёки фармакокинетик ўзаро таъсирга оид далиллар мавжуд эмас.

In vitro тадқиқотларининг натижалари R-бикалутамид CYP 2C9, 2C19 ва 2D6 ларнинг фаоллигига кучсиз сусайтирувчи таъсирга эга бўлган CYP 3A4 нинг ингибитори эканлигидан далолат беради.

Гарчи Р450 (CYP) цитохроми фаоллигининг маркери сифатида антипиринни қўллаш юзасидан клиник тадқиқотларнинг натижалари препаратларнинг бикалутамид билан ўзаро таъсирини кўрсатмаса-да, мидазолам ва бикалутамидни бир вақтда қўллагандан кейин 28 кун ўтгач, мидазоламнинг ўртача таъсири (AUG) 80% га ошган. Тор терапевтик индексли дориларга нисбатан бундай ошиш сезиларли бўлиши мумкин. Шунинг учун бикалутамидни терфенадин, астемизол ва цисаприд билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Бикалутамидни циклоспорин ва кальций каналларининг блокаторлари каби моддалар билан бир вақтда қўлланилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Ушбу дориларнинг дозаларини, айниқса уларнинг таъсири ёки ножўя таъсирлари кучайиши кузатилган ҳолларда камайтириш зарур бўлиши мумкин. Циклоспоринни бикалутамид билан даволаш бошланишидан кейин ва тугашидан кейин қўлланилганида плазмада унинг концентрациясини ва беморнинг клиник ҳолатини синчковлик билан назорат қилиш тавсия этилади.

Бикалутамидни дориларни жигарда оксидланиш жараёнини ингибиция қилиши мумкин бўлган бошқа дорилар, масалан, цимитидин ва кетоконазол билан буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиниши лозим (бикалутамиднинг ножўя таъсирлари тез-тезлиги ва/ёки жадаллиги ошиши мумкин).

In vitro тадқиқотларида бикалутамид кумарин типидаги антикоагулянт варфаринни протеинлар билан боғланиш жойидан сиқиб чиқариши мумкинлиги исботланган. Шунинг учун кумарин типидаги антикоагулянтларни қабул қилаётган пациентларга бикалутамид қўлланилган ҳолларда протромбин вақтини синчковлик билан назорат қилиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Даволашни мутахассиснинг қаттиқ назорати остида бошлаш керак.

Бикалутамид жигарда кенг метаболизмга учрайди. Тадқиқотлар натижалари шундан далолат берадики, жигар фаолиятини оғир бузилишлари бўлган пациентларда уни чиқарилиши секинроқ кечиши мумкин, ва бу организмда бикалутамидни ортиқча тўпланишини келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун жигар фаолиятининг ўртача оғирликдаги бузилишлари ёки оғир бузилишлари бўлган пациентларда бикалутамидни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Жигар шикастланишларини ривожланиши мумкинлиги туфайли жигарнинг функционал ҳолатини вақти-вақти билан назорат қилиш лозим. Ўзгаришлар асосан бикалутамид билан ўтказиладиган даволашнинг биринчи олти ойи давомида кутилади.

Бикалутамидни қўллаш натижасида жигарни оғир шикастланишлари ва жигар етишмовчилиги камдан-кам кузатилади (ўлим ҳолатлари тўғрисида хабарлар олинган). Оғир ўзгаришлар юз берган ҳолларда бикалутамид билан даволаш тўхтатилиши лозим.

Лютеинловчи гормонни ажратиб чиқарувчи гормон агонистларини қабул қилаётган эркакларда глюкозани толерантлигини камайиши кузатилади. Бу қандли диабети бўлган пациентларда диабет ёки гликемия назоратини йўқолиши кўринишида намоён бўлиши мумкин. Шунинг учун, лютеинловчи гормонни ажратиб чиқарувчи гормони агонистлари билан мажмуада бикалутамидни қабул қилаётган пациентларда қонда глюкоза даражасини назоратини баҳолаш лозим.

Бикалутамид Р450 (CYP 3A4) цитохромларини сусайтириши исботланган, шунинг учун уни CYP 3A4 ни метаболизмга учратувчи препаратлар билан билан бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя этилиши лозим.

Ушбу препаратни галактозани кам учрайдиган туғма ўзлаштира олмайдиган, Lapp лактаза танқислиги бўлган ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияли пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Бикалутамидни аёлларда,  ҳомиладорларда ёки эмизикли оналарда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Бикалутамид беморларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилиши эҳтимоли кам. Бироқ у гоҳида уйқучанликни чақириши мумкин. Уйқучанликдан азият чекаётган пациентлар эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Одамларда бикалутамиднинг дозасини ошириб юборилган ҳолатлар тўғрисида маълумотлар йўқ.

Махсус антидот мавжуд эмас, даволаш симптоматик амалга оширилади, шу жумладан ҳаётий муҳим фаолиятлар кўп назорат қилинади. Бикалутамиднинг протеинлар билан яққол боғланиши ва ўзгармаган ҳолда сийдикдан ажратиб олиш мумкин эмаслиги туфайли диализ самарасиздир.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда ёки поливинилиденхлорид қопламали поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

3 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларида препаратни қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365