Skip to main content

Бифидумбактерин сухой

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БИФИДУМБАКТЕРИН СУХОЙ

BIFIDUMBACTERINUM SICCUM

 

Препаратнинг савдо номи: Бифидумбактерин сухой

Таъсир этувчи модда (ХПН): бифидумбактерин (bifidumbacterinum).

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун бактериал масса лиофилизати ампулаларда

Таркиби:

1 ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 5 доза (1 дозада камида 107 тирик бифидобактериялар мавжуд);

ёрдамчи моддалар: сахароза, консервацияланган сут, желатин.

Таърифи: жигарранг ёки оқиш-кулранг рангли ғовак масса.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Эубиотик. Микроб препарати. ичак нормал микрофлораси компоненти.

АТХ коди: А07FA

 

Фармакологик хусусиятлари

Бифидумбактерин – ичак микрофлорасини нормаллаштиради, иммунитетни рағбатлантирувчи воситадир. Бифидумбактерин пробиотик бўлиб ҳисобланади ва лиофил қуритилган антагонистик фаол тирик бифидобактериялар сақлайди. Кенг доирадаги патоген ва шартли-патоген микроорганизмларнинг антагонисти бўлиб ҳисобланади; овқат ҳазм қилиш жараёни ва меъда-ичак йўлларининг функциясини, алмашинув жараёнларини фаоллаштиради, организмнинг носпецифик резистентлигини оширади.

Қўлланилиши

Бифидумбактерин меъда-ичак йўлларининг микробиоценозини нормаллаштириш (ичак микрофлорасини мувофиқлаштириш), организмнинг носпецифик резистентлигини ошириш, овқат ҳазм қилиш йўлларининг функционал фаолиятини рағбатлантириш, туғруқхоналар ва касалхоналар ички инфекциясини олдини олиш учун қўлланади, детоксикацион хусусиятларга эга. Катталарга ва болаларга қуйидагиларни даволаш учун қўлланади:

  • дисбактериозлар, шу жумладан антибиотиклар, гормонлар, нур билан даволаш ва химиотерапияда, стрессларда профилактика учун;
  • ўткир ичак инфекцияларида, шу жумладан этиологияси аниқланмаган инфекцияларда;
  • сурункали қабзиятларда;
  • мальабсорбция синдромларида;
  • дисбактериозлар билан кечувчи аллергик касалликларда;
  • ЎРВИ билан тез-тез касалланувчи болалар ва катталарда дисбактериозни олдини олиш учун;
  • эмизикли болаларни сунъий овқатлантиришга эрта ўтказилганда ва донор сути билан эмизилганда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилинади, қабул қилишдан олдин препарат овқатнинг суюқ қисми билан аралаштирилади, қатиқ билан аралаштириш афзал ва овқатдан олдин берилади. Препаратни 30-50 мл хона ҳароратидаги қайнаган сувда аралаштириш ва ҳосил бўлган аралашмани ичиш мумкин. Эмизикли болаларга кўкрак сути билан аралаштириб, эмизиш вақтида берилади.

Дисбактериозни олдини олиш учун бифидумбактерин 6 ойликкача бўлган болаларга 2,5 дозадан кунига 1-2 марта, 6 ойликдан 3 ёшгача бўлган болаларга – 5 дозадан кунига 1-2 марта, 3 ёшдан ошган болаларга ва катталарга – 10 дозадан кунига 1-2 марта буюрилади. Профилактик курс 2-3 хафта йилига 2-3 марта ўтказилади. Даволаш учун бифидумбактерин 6 ойликкача бўлган болаларга 2,5 дозадан кунига 2-6 марта, 6 ойликдан 7 ёшгача бўлган болаларга – 5 дозадан кунига 3-5 марта, 7 ёшдан ошган болаларга ва катталарга 10 дозадан кунига 3-4 марта буюрилади. Даволаш курси 5 кундан 15 кунгача, касалликнинг характери ва оғирлик даражасига боғлиқ. Даволаш курси 3-4 хафтани ташкил қилади. Зарурати бўлганида даволаш курсини 2-3 марта такрорлаш мумкин. Ҳар бир курс аввалги курс якунлангандан кейин бир ой ўтгач ўтказилади.

Ножўя таъсирлари

Аниқланмаган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни индивидуал ўзлаштираолмасликдан ташқари қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар йўқ.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирида нохуш самаралар кузатилмайди.

Номутаносиблик

Маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Лактаза етишмовчилиги бўлган болаларга эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Ҳомиладорлик ва лактация

Чекловлар йўқ.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ҳақидаги маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

5 дозадан ампулаларда. 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +10°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

1 йил

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: