Skip to main content

Бетиол®

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

БЕТИОЛ®

дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Препаратнинг савдо номи: Бетиол®

Ҳалқаро патентланмаган номи ёки гуруҳланган номи: Белладонна баргларининг экстракти+Ихтаммол

Дори шакли: ректал суппозиторийлар

Таркиби:

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

Таъсир этувчи моддалар – белладонна баргларининг экстракти (белладонанинг қуюқ экстракти) (гиосциаминга қайта ҳисобланганда 1,5% алкалоидларнинг йиғинди миқдори 1,5%) – 15 мг, ихтаммол (ихтиол) – 200 мг;

ёрдамчи моддалар: сув, эмульгатор Т-2, қаттиқ ёғ (Н 15, W 35 маркали витепсол, NA 15, NAS 50 маркали суппосир).

Таърифи:

Торпедосимон шаклли тўқ-жигарранг рангли, ўзига хос ҳидли суппозиторийлар. Суппозиторийларнинг юзасида карашларни пайдо бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Келиб чиқиши табиий бўлган геморройни даволаш учун восита

АТХ коди: С05АХ.

 

Фармакологик таъсири

Мажмуавий препарат; спазмолитик (белладонна экстракти) ва яллиғланишга қарши (ихтиол) таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Геморрой, анал ёриқларда қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ёпиқ бурчакли глаукома, простата безининг хавфсиз гиперплазияси, меъда-ичак йўлларининг обструктив касалликлари, ичак атонияси, фаол босқичидаги ярали колит, декомпенсация босқичидаги сурункали юрак етишмовчилиги, тахикардия, миастения, ҳомиладорлик, эмизиш даври, 18 ёшгача бўлганларга қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Вегетатив нейропатия, гипертиреоз, юрак ишемик касаллиги, сурункали юрак етишмовчилиги, митрал стенози, буйрак касалликлари, диафрагманинг қизилўнгач тешигини чурраси, рефлюкс-эзофагит, тана ҳароратини ошиши (тер безларининг фаоллигини бостирилиши натижасида иситма ва иситмани кўтарилиш эҳтимоли бор).

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Препаратни лактация даврида қўллаш зарур бўлганида эмизишни тўхтатиш лозим.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ректал, тозаловчи ҳуқна ёки ичакнинг мустақил бўшалгандан кейин қўлланади.
1 суппозиторийдан кунига 1-3 марта қўлланади, лекин кунига 10 суппозиторийдан ошмаслиги керак. Одатда даволаниш курсини давомийлиги 7-10 кунни ташкил қилади.

 

Ножўя таъсири

Оғизни қуриши, чанқоқлик, қабзият, тахикардия, мидриаз, аккомодация ним фалажи, бош айланиши, ёруғликдан қўрқиш, сийишни тутилиши, аллергик реакциялар кузатилади.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: оғиз бўшлиғи ва бурун шиллиқ қаватларини қуриши, чанқоқлик, қабзият, тахикардия, мидриаз, аккомодация ним фалажи, бош айланиши, ёруғликдан қўрқиш, терлашни камайиши, сийишни тутилиши; оғир ҳолатларда – психомотор қўзғалиш, тиришишлар, сийишни ўткир тутилиши.

Дозани ошириб юборилиш ҳолатларида препаратни қўлашни тўхтатиш керак ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Даволаш: симптоматик даволаш.

 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда қўлланганда препаратнинг
м-холинблокловчи самараларини кучайиши мумкин (оғизни қуриши, аккомадацияни бузилиши, тахикардия, қабзият ва бошқ.).

Юрак қисқариш сонини оширувчи препаратлар (шу жумладан прокаинамид) билан қўлланганда яққол тахикардия кузатилиши мумкин.

Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари ножўя самараларни ривожланиш хавфини оширади ва ижобий хроно- ва батмотроп самараларни кучайтиради; юрак гликозидлар билан бирга қўлланганда ижобий батмотроп самара кучаяди.

Красавка (белладонна) препаратлари, этанол (алкогол) билан бир вақтда қабул қилинганда марказий нерв тизимига тормозловчи таъсири кучайиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Красавка алкалоидларини гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтиш ва МНТ га ўзаро таъсир қилувчи дори воситалари билан ўзаро таъсири эҳтимолини ҳисобга олиш лозим. Красавка алкалоидлари терапевтик дозаларда МНТ га ўртача рағбатлантирувчи таъсир, юқори дозаларда – қўзғатувчи таъсир кўрсатади ва токсик дозаларда – ажитация, галлюцинация тормозланиш ва коматоз ҳолатлар билан алмашинадиган ҳолатлари кузатилиши мумкин. Препаратни ва антихолинергик фаолликка эга бўлган бошқа дори воситаларини бир вақтда қўллашдан сақланиш лозим, чунки ножўя самараларни ривожланиш эҳтимоли ошади. Меъда-ичак йўлларининг мотор функциясини сусайиши туфайли красавка (белладонна) экстракти бирга қўлланадиган дори воситаларининг сўрилиш тезлигини пасайишга ёрдам беради.

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш даврида транспорт воситаларини бошқариш ва юқори диққатни концентрациясини, тезкор психомотор реакциялар тезлигини ва яхши қўришни талаб қиладиган бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Чиқарилиш шакли

Ректал суппозиторийлар 15 мг + 200 мг.

5 суппозиторийдан икки қаватли алюмин-полиэтилен плёнкали контур уяли ўрамда.

Икки контур уяли ўрам дори препаратини қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг препарат ишлатилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: