Skip to main content

БЕТАЛМИК 0,5%

Улашиш:
  Reading time 12 minutes

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ

БЕТАЛМИК 0,5%

Кўз томчилари, эритма

Betaxolol hydrochloride (бетаксолол гидрохлориди)

_____________________________________________________________________________

 

Ушбу дори воситасини қўллашни бошлашдан олдин маълумотни тўлиқ ўқиб чиқинг.

  • Ушбу маълумотни сақлаб қўйинг. Эҳтимол, уни такроран ўқиб чиқиш учун керак бўлиши мумкин.
  • Кейинчалик бирон-бир саволлар пайдо бўлган ҳолларда шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.
  • Ушбу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Агар уларда Сиздагига ўхшаш белгилар бўлса ҳам, у уларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сиз ҳар қандай ножўя самараларни аниқласангиз, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу, шу жумладан ушбу маълумотда таърифланмаган ҳар қандай ножўя таъсирларни ўз ичига олади.

Ушбу маълумотда нималар сақланади:

  1. Беталмик 0,5% нима ва у нима учун қўлланади
  2. Беталмик 0,5% ни қўллашдан олдин нималарни билиш керак
  3. Беталмик 0,5% қандай қўлланади
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
  5. Беталмик 0,5% ни қандай сақлаш керак
  6. Бошқа маълумот

  1. БЕТАЛМИК 0,5% нима ва у нима учун қўлланади

БЕТАЛМИК 0,5% кўзларда босимни самарали (кўз ички босимини) пасайтирувчи бетаксолол (бета-адреноблокатор) сақловчи кўзга томизиш учун мўлжалланган томчидир.

БЕТАЛМИК 0,5% катталарда сурункали оддий глаукома ёки кўз ички гипертензиясида (кўз ички босимини ошиши) ошган кўз ички босимини пасайтириш учун қўлланади. Уни мустақил равишда ёки кўз ички босимини пасайтирувчи кўзга томимиз учун бошқа томчилар билан бирга қўллаш мумкин.

  1. БЕТАЛМИК 0,5% ни қўллашдан олдин нималарни билиш керак

Агар қуйидаги ҳолатлар бўлса, БЕТАЛМИК 0,5% ни қўлламанг:

  • агар Сизда бетаксолол ёки ушбу препаратнинг ҳар қандай компонентига (6-бўлимга қаранг) аллергия бўлса
  • агар Сизда оғир астма, оғир сурункали обструктив бронхит (ҳансираш, нафас олишни қийинлашиши ва/ёки доимий йўтални чақириши мумкин бўлган ўпканинг оғир ҳолати) каби нафас олиш билан муаммолар бўлса ёки аввал бўлган бўлса
  • агар Сизда юрак секин урса, юрак етишмовчилиги ёки юрак ритмини бузилишлари (юракни номунтазам уриши) бўлса
  • шох пардада моддалар алмашинувини бузилишилари (шох парданинг дистрофик ўзгаришлари) бўлса.

БЕТАЛМИК 0,5% эҳтиёткорлик билан қўлланади

Агар қуйидаги ҳолатлар Сизда ҳозир мавжуд бўлса ёки аввал кузатилган бўлса, бу препаратни қўллашдан олдин шифокорингизга хабар беринг:

  • Юрак ишемик касаллиги (симптомлари кўкракда оғриқ ёки қисилиш ҳисси, ҳансираш ёки бўғилиш), юрак етишмовчилиги, қон босими паст бўлса
  • Брадикардия каби юрак ритмини бузилишлари
  • Нафас билан муаммолар, астма ёки ўпканинг сурункали обструктив касаллиги
  • Қон айланишини ёмонлашиши (масалан, Рейно касаллиги ёки Рейно синдроми)
  • Қандли диабет, чунки бетаксолол қонда қанд даражасини пастлиги белгилари ва симптомларини яшириши мумкин
  • Қалқонсимон безининг гиперфаоллиги, чунки бетаксолол бу белгилар ва симптомларни яшириши мумкин

Операциядан олдин Сиз Беталмик 0,5% қўллаётганлигингиз ҳақида шифокорингизга хабар беринг, чунки бетаксолол анестезия вақтида қўлланадиган айрим дори воситаларининг самараларини ўзгартириши мумкин.

 

Болалар

Болаларда препаратни қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган. Шунинг учун Беталмик 0,5% ни болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Беталмик® 0,5% ни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Беталмик® 0,5% Сиз қўллаётган дори воситаларига, шу жумладан глаукомани даволаш учун кўзга томизиш учун бошқа томчиларга таъсир кўрсатиши мумкин. Агар Сиз қон босимини пасайтириш учун препаратлар, юрак препаратлари ёки диабетни даволаш учун воситаларни қўллаётган бўлсангиз ёки қўлламоқчи бўлсангиз шифокорингизга хабар беринг. Агар Сиз бошқа дори воситаларини, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситаларини қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, илтимос, шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Бета-адреноблокаторлар ва Беталмик 0,5% ни бирга қўллаш Беталмик 0,5% нинг самарасини кучайтириши ёки бета-блокаторларни қўллашнинг умумий самараларини кучайтириши мумкин.

Беталмик 0,5% ва резерпин каби препаратларни бир вақтда қўллаш артериал босимни пасайиши ёки юрак қисқаришлари сонини камайишига олиб келиши мумкин. Шунингдек адренергик психотроп препаратларни ёндош қабул қилаётган пациентларда ҳам эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Агар Сиз ҳар қандай бошқа дори воситаларини қўллаётган, яқин орада қўллаган бўлсангиз ёки қўллашни режалаштирган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг.

Одатда Беталмик 0,5% ва бошқа препаратларни қўллаш орасида беш минутлик интервалга риоя қилиш тавсия этилади.

Беталмик 0,5% ни овқат ва ичимликлар билан қўллаш

Кўзга томизиш учун эритма ҳақида гап кетаётганлиги туфайли, уни қўллаш овқат ёки ичимликлар билан боғлиқ эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, шифокорингиз зарур деб ҳисобламагунча Беталмик 0,5% ни қўлламанг.

Эмизиш даврида Беталмик 0,5% ни қўлламанг. Бетаксолол сизнинг кўкрак сутингизга тушиши мумкин. Эмизиш даврида бирон-бир препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ҳомиладорман деб гумон қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, ушбу дори воситасини қўллашни бошлашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш

Препаратни кўзга қўллагандан кейин қисқа вақт ўтгач кўришни ноаниқлиги пайдо бўлади, автотранспорт воситаларини бошқариш ёки механизмларни эксплуатация қилишни қийинлаштириши мумкин. Шунинг учун томизгандан кейин юқоридаги ҳаракатларни бажаришдан олдин камида 20 минут кутиш тавсия этилади.

Беталмик 0,5% бензалконий хлориди сақлайди

Препарат консервант – бензалконий хлориди сақлайди. Бензалконий хлориди юмшоқ контакт линзаларга сўрилиши мумкин. Шунинг учун Сиз Беталмик 0,5% ни қўллагандан кейин контакт линзаларни тақишдан олдин камида 20 минут кутишингиз керак.

  1. БЕТАЛМИК 0,5% қандай қўлланади

Бу препаратни ҳар доим шифокорингиз ёки фармацевт буюрганидек қўлланг. Препаратни тўғри қўллаётганлигингизга ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Препаратни қўллашдан олдин қўлларни ҳар доим ювинг.

Қуйидаги усулда қўлланади:

Ҳимоя қалпоқчасини ечинг. Бошни орқага ташланг ва юқорига қаранг. Флаконни туби билан юқорига қаратинг ва уни сиқиб буюрилган миқдорда томчиларни конъюнктивал қопчага томизинг. Тизимли сўрилишни камайтириш учун томизишдан олдин кўзнинг ички бурчаги соҳасида кўз ёши қопчасини босиш ва 2-3 минутдан кейин қўйиб юбориш тавсия этилади. Томизганда флакон кўзларга ёки қовоқларга тегиши мумкин эмас. Ифлосланишни олдини олиш учун қалпоқчани зич ёпинг.

Тавсия этилган доза:

Катталар:

Аниқ дозаси ва даволаш давомийлигини ҳар доим даволовчи шифокор томонидан белгиланади. Агар шифокорингиз ўзгача буюрмаган бўлса, катталарга 1 томчидан суткада икки марта 12 соатлик интервал билан қўллаш тавсия этилади. Даволаш одатда давомли ва Сиз уни фақат шифокор тавсияси бўйича тўхтатишингиз ёки дозани ўзгартиришингиз мумкин. Даволашнинг биринчи ойи давомида кўз ички босими даражаси текширилиши керак. Шифокор заруратга қараб пациентларда босимни ўлчайди.

Болалар:

Препаратни болаларда қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган. Шунинг учун Беталмик 0,5% ни болаларда қўллаш тавсия этилмайди. Бола томонидан тўсатдан ичга қабул қилинганда дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат этинг.

Агар Сиз Беталмик 0,5% ни кўзга томизиш учун бошқа томчилар билан бирга қўллаётган бўлсангиз, бошқа томчиларни қўллашдан олдин 5-15 минут кутинг.

Ёпиқ бурчакли глаукомани даволаганда Беталмик 0,5% ни миотиклар (қорачиқни торайтирувчи препаратлар) билан бирга қўллаш керак.

Агар Сиз Беталмик 0,5% ни керагидан ортиқ қўллаган бўлсангиз

Сизга ҳеч қандай бевосита хавф йўқ. Кейинги қўллашда шифокор буюрган дозага мувофиқ томчилар миқдорини ишлатинг.

Агар Сиз Беталмик 0,5% ни қўллашни унутган бўлсангиз

Ёдингизга тушиши биланоқ дарҳол қўллашни бошланг. Кейинчалик тавсия этилган дозани одатдаги вақтда қўллашни давом эттиринг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки марта дозани қўлламанг.

Агар Сиз Беталмик 0,5% ни қўллашни тўхтатган бўлсангиз

Агар шифокор Сизга айтмаган бўлса, Беталмик 0,5% ни қўллашни тўхтатманг.

Бу дори препаратини қўллаш юзасидан бирон-бир саволлар туғилса, шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар

Барча дори воситалари каби препарат гарчи ҳамма пациентда ҳам номаён бўлмасада, ножўя таъсирлар чақириши мумкин.

Агар бундай самаралар жиддий бўлмаса, Сиз томчиларни қўллашни давом эттиришингиз мумкин. Агар Сиз гумон қилсангиз, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Шифокорингиз билан маслаҳатлашмасдан бу препаратни қўллашни тўхтатманг.

Қуйида санаб ўтилган бўлиши мумкин бўлган ножўя самараларнинг тез-тезлиги қуйидаги тартибда белгиланган:

Жуда тез-тез (10 пациентдан 1 тадан кўпроғида учрайди)

Тез-тез (100 пациентдан 1-10 тасида учрайди)

Тез-тез эмас (1000 пациентдан 1-10 тасида учрайди)

Кам ҳолларда (10000 пациентдан 1-10 тасида учрайди)

Барча кўзга томизиш учун бошқа томчилар каби бетаксолол қонга сўрилади. Бу шунингдек вена ичига ва/ёки перорал қўлланадиган бета-блокаторларга ўхшаш ножўя самаралар чақириши мумкин. Кўзларга маҳаллий қўлланилгандан кейин ножўя самараларнинг тез-тезлиги препарат ичга ёки вена ичига юборилганга нисбатан паст. Санаб ўтилган ножўя кўз касалликларини даволаш учун қўлланилганда бета-блокаторлар синфида кузатиладиган реакцияларни ўз ичига олади:

 

Жуда тез-тез (10 пациентдан 1 тадан кўпроғида учрайди)

  • таъм билишни ўзгариши

Тез-тез (100 пациентдан 1-10 тасида учрайди)

  • бош оғриғи
  • кўзларни таъсирланиши белгилари ва симптомлари (масалан, ачишиш, санчиш, қичишиш, кўз ёши оқиши, қизариш)
  • қовоқларни яллиғланиши
  • шох пардани яллиғланиши, шох парданинг сезувчанлигини пасайиши, кўзларни қуриши

Тез-тез эмас (1000 пациентдан 1-10 тасида учрайди)

  • депрессия
  • ҳушдан кетиш (вақтинча ҳушни йўқотиш)
  • бош айланиши
  • кўришни ноаниқлиги, юқори қовоқни тушиши, иккиланган кўриш
  • брадикардия
  • кўнгил айниши, меъда томонидан бузилишлар
  • мушак кучсизлиги, толиқиш.

Кам ҳолларда (10000 пациентдан 1-10 тасида учрайди)

  • қонда глюкоза даражасини пастлиги
  • уйқу билан муаммолар (уйқусизлик), тунги даҳшатлар, хотирани йўқолиши
  • ҳушдан кетиш, инсульт, бош мияга қон келишини камайиши, миастения белгилари ва симптомларини кўпайиши (мушак томонидан бузилишлар), одатдаги бўлмаган ҳиссиётлар (увишиш каби)
  • умумий аллергия реакциялар, масалан тери ости шиши (юз ва қўл-оёқс соҳалари, шунингдек нафас йўлларида пайдо бўлиши мумкин, бу ютиш ёки нафас олишда қийинчиликлар туғдириши мумкин), эшакеми ёки қичишувчи тошма, маҳаллий ва умумий қичишиш, тошма, оғир аллергик реакциялар.
  • кўкракда оғриқ, юрак уришини тезлашиши, шишлар (суюқликни тўпланиши), юрак ритмини ёки уриш тезлигини ўзгариши, димланган юрак етишмовчилиги (суюқликни тўпланиши оқибаида ҳансираш ва оёқларни шиши билан кечувчи касаллик), юрак ритмини бузилишлари, юрак хуружлари.
  • қон босимини пасайиши, Рейно синдроми, қўл ва оёқларни совуши
  • ўпкада нафас йўлларини торайиши (асосан аввал касалликлари мавжуд бўлган беморларда), нафас олишни қийинлашиши, йўтал
  • диарея, оғизни қуриши, қоринда оғриқ, қусиш
  • жисмоний юкламасиз мушакларда оғриқ
  • жинсий дисфункция, либидони пасайиши.

Агар Сиз ҳар қандай ножўя самаралардан биронтаси жиддийлашса ёки Сиз истеъмолчилар учун ушбу маълумотда таърифланмаган бирон-бир ножўя самараларни сезсангиз, илтимос, шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

  1. БЕТАЛМИК 0,5% ни қандай сақлаш керак

Совуқ ва музлашдан ҳимоялансин. Ёруғлик таъсиридан ҳимоялансин.

Препарат болалар кўрмайдиган ва ололмайдиган жойда сақлансин.

Этикетка ёки қутидаги EXP қисқартмасидан кейин келтирилган яроқлилик муддати ўтгач препарат қўлланилмасин. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига мос келади.

Агар Сиз дори воситасини кўринарли шикастланишлари ёки флаконни биринчи очиш ҳимоя тасмасини шикастланишини сезсангиз, препаратни қўлламанг. Бундай ҳолларда дори воситасини дорихонага қайтаринг.

Очилган флакон 28 кун давомида қўлланилсин.

Томчилар қўлланилгандан кейин дарҳол флаконни зич ёпинг.

Дори воситаларини оқава сувларга ёки маиший чиқиндиларга ташлаш мумкин эмас. Сиз ишлатмайдиган дори воситаларини қандай ташлаб юбориш ҳақида фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

 

  1. Бошқа маълумот

Беталмик 0,5% нима сақлайди

  • Фаол модда бўлиб 1 мл эритмада 5,0 мг бетаксололга эквивалент 5,6 мг бетаксолол гидрохлориди ҳисобланади.
  • Бошқа компонентлар: natrii chloridum (натрий хлориди)

dinatrii edetas (динатрий эдетати)

natrii hydroxidum (натрий гидроксиди)

benzalkonii chloridum (бензалконий хлориди) – консервант

aqua ad iniectabilia (инъекция учун сув)

Беталмик 0,5% қандай кўринишга эга ва ўрам ичидагиси

1х10 мл, 1х5 мл, 3х5 мл (томчилагичли полиэтилен флакон).

Сотувда барча ўлчамдаги флаконлар бўлмаслиги мумкин.

 

Улашиш: