Skip to main content

Берлиприл® 20 мг

Улашиш:
  Reading time 25 minutes

Илова-варақа: истеъмолчилар учун маълумот

Берлиприл® таблеткалар 20 мг

Эналаприл малеати

Ушбу дори препаратни қўллашни бошлашдан олдин илтимос, илова-варақанинг ҳаммасини диққат билан ўқиб чиқинг, чунки унда Сиз учун муҳим маълумотлар сақланади.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна бир марта ўқиб чиқишга тўғри келар.
  • Агар кейинчалик Сизда саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг
  • Ушбу дори препарати фақат Сизга тайинланган. Уни бошқа шахсларга бериб юборманг. Бу уларга, ҳатто уларнинг касаллик симптомлари Сизники билан ўхшаш бўлса ҳам зиён етказиши мумкин.
  • Қандайдир ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу юз бериши мумкин бўлган ҳар қандай ножўя таъсирларга – шу жумладан ушбу илова-варақада таърифланмаган ножўя таъсирларга ҳам тааллуқлидир. 4-бўлимга қаранг.

 

Ушбу илова-варақадаги маълумотлар

  1. Берлиприл® 20 ўзи нима ва у нима учун қўлланади
  2. Берлиприл® 20 препаратини қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак
  3. Берлиприл® 20 препаратини қандай қабул қилиш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари
  5. Берлиприл® 20 препаратини қандай сақлаш керак
  6. Ўрамнинг ичидаги модда ва бошқа маълумотлар
  1. Берлиприл® 20 ўзи нима ва у нима учун қўлланади

Берлиприл® 20 препаратида таъсир этувчи модда сифатида эналаприл малеати сақланади. У ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари (ААФ ингибиторлари) деб номланадиган дори восталари гуруҳига мансуб воситадир.

Берлиприл® 20:

  • юқори артериал босимни (гипертония) даволаш учун
  • юрак етишмовчилигини (юрак функциясини кучсизлашиши) даволаш учун қўлланади. Препаратни қабул қилиш касалхонага мурожаат қилишлар сонини камайтириш, баъзи ҳолларда эса, пациентларнинг ҳаёти давомийлигини узайтириш имконини беради.
  • юрак етишмовчилигининг кўринишларини олдини олиш. Симптомлари: ҳансираш, енгил жисмоний зўриқишдан кейин, масалан, юришдан кейин чарчоқ ёки тўпиқ ва товонларни шиши каби симптомларни олдини олиш учун қўлланади.

Ушбу дори препаратининг таъсири қон томирларини кенгайтиришдан иборат. Бу артериал босимни пасайишига олиб келади. Ушбу дори препаратининг таъсири, одатда бир соатдан кейин бошланади ва камида 24 соат давом этади. Артериал босимга нисбатан оптимал самарага эришиш учун айрим пациентларга бир неча хафта даволаш талаб этилади.

  1. Берлиприл® 20 препаратини қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак?

Берлиприл® 20 ни қуйидагиларда қабул қилиш мумкин эмас:

  • эналаприл малеатига ёки ушбу препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига аллергия бўлганида (6-бўлимда кўрсатилган),
  • анамнезда ААФ ингибиторлари деб номланадиган дори препаратларига ўхшаш препаратларга аллергик реакциялар
  • анамнезда ютиш ёки нафас олишда қийинчилик туғдирувчи, сабаби номаълум ёки наслий характерга эга бўлган юз, лаблар, оғиз, тил ёки томоқни шиши (ангионевротик шиш) бўлганида,
  • анамнезда диабет ёки буйрак функциясини бузилиши бўлганида, шунингдек артериал босимни пасайтириш учун алискирен сақловчи дори препарати қабул қилинганда.
  • 3 ойликдан катта муддатли ҳомиладорликда (шунингдек ҳомиладорликнинг илк муддатларида ҳам Берлиприл® 20 ни қўллашдан сақланган афзал – “Ҳомиладорлик” бўлимига қаранг).
  • Агар Сизда юқорида санаб ўтилган ҳолатлардан биронтаси ўрин тутса, мазкур препаратни қабул қилиш тавсия этилмайди. Агар Сиз нимагадир ишонч ҳосил қилмасангиз, мазкур дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашиш керак.

Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Берлиприл® 20 препаратини қабул қилишдан олдин шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг:

Юқори артериал босимни даволаш учун қуйидаги дори препаратлардан биронтаси қабул қилинганда шифокорни огоҳлантириш тавсия этилади:

  • ангиотензин II рецепторларининг блокаторлари (АРБ) (шунингдек сартанлар сифатида маълум бўлган – масалан валсартан, телмисартан, ирбесартан), айниқса агар Сизда диабет билан боғлиқ бўлган буйрак касалликлари ўрин тутса.
  • алискирен.

Сизнинг даволовчи шифокорингиз мунтазам вақт оралиқларида буйрак функциясини, артериал босимни ва қонда электролитлар (масалан, калий) нинг миқдорини назоратини ўтказиш зарур деб ҳисоблаши мумкин.

Шунингдек “Берлиприл® 20 препаратини қуйидагиларда қўллаш мумкин эмас” сарлавҳа остидаги маълумотга қаранг.

6-yillik-qizil-jenshen

Қуйидагиларда шифокорни огоҳлантириш тавсия этилади:

  • агар Сизда юрак касаллиги ўрин тутса,
  • агар Сизда бош мия қон томирларини шикастланиш ҳолатлари ўрин тутса,
  • агар Сизда қон касаллиги, масалан, лейкоцитлар сонини камайиши ёки уларни йўқлиги (нейтропения/агранулоцитоз), тромбоцитлар сонини камайиши (тромбоцитопния), ёки эритроцитлар сонини камайиши (анемия) ўрин тутса,
  • агар Сизда жигар касаллиги ўрин тутса,
  • агар Сизда буйрак касаллиги (шу жумладан буйрак трансплантацияси) ўрин тутса. Бу қонда калийнинг концентрациясини ошишига сабаб бўлиши ва жиддий бузилишларга олиб келиши мумкин. Даволовчи шифокор томонидан Берлиприл® 20 нинг дозасига тузатиш киритишни ёки қонда калий даражасининг назоратини ўтказиш зарурати туғилиши мумкин.
  • агар Сизда гемодиализ ўтказилаётган бўлса,
  • агар Сизда яқинда кўчли ҳолсизлик (кучли қусишдан кейин) ёки оғир диарея ўрин тутган бўлса,
  • агар Сиз тузлар чекланган парҳезда бўлсангиз, калийли қўшимчалар, калийни тежовчи воситалар ёки ош тузининг калий сақловчи ўринбосарларини қабул қилаётган бўлсангиз,
  • агар Сиз 70 ёшдан катта бўлсангиз,
  • агар Сиз диабет билан хасталанган бўлсангиз. Қонда глюкоза даражасини, айниқса даволашнинг биринчи ойларида, глюкоза миқдорини пасайиши юзасидан назорат қилиш лозим. Қонда калий даражаси ошиши мумкин.
  • қаттиқ қуруқ йўтал пайдо бўлганида.
  • анамнезда ютиш ёки нафас олишда қийинчилик туғдирувчи юз, оёқлар, лаблар, оғиз ёки ҳиқилдоқнинг шиши билан кечувчи аллергик реаккциялар мавжуд бўлса. Шуни назарда тутиш лозимки, қора танли пациентларда ААФ ингибиторларини қабул қилинишига бундай реакцияларни ривожланиш хавфи юқори бўлади.
  • артериал босим паст бўлганида (бу, айниқса тана вертикал ҳолатда бўлганида ҳолсизлик ёки бош айланиши билан намоён бўлиши мумкин),
  • коллагенозлар (масалан, тизимли қизил югурик, ревматоид артрит ёки склеродермия) фонида қон томирларини шикастланиши бўлса, иммунодепрессантлар, аллопуринол (подаграда даволаш учун қўлланадиган препарат) билан ёки прокаинамид (юрак ритмининг бузилишларини даволаш учун қўлланадиган препарат) ёки литий препаратлари (депрессиянинг баъзи турларини даволаш учун қўлланадиган препарат) билан даволанишда, шунингдек санаб ўтилган омилларни ҳар қандай бирга қўшилиб келишида огоҳлантириш керак.

Ҳомиладорлик тахмин қилинганда (ёки ҳомиладорлик аниқланганда) бу ҳақида даволовчи шифокорга хабар бериш лозим. Ушбу дори препаратини ҳомиладорликнинг илк муддатларида қабул қилиш тавсия этилмайди, иккинчи ва учинчи уч ойликларида эса, ҳомила учун юқори хавф борлиги туфайли, уни қабул қилиш ман этилган (“Ҳомиладорлик” бўлмига қаранг).

Ушбу дори препарати қора танли бўлмаган пациентларга нисбатан, қора танли пациентларда артериал босимни пасайтириш самараси пастроқ эканлигини назарда тутиш лозим.

Агар Сиз, санаб ўтилганлардан биронтаси Сизга тааллуқли эканлигига ишончингиз комил бўлмаса, ушбу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашиш керак.

Агар Сизга тиббий муолажа ўтказилиши лозим бўлса

Агар Сизда санаб ўтилганлардан биронтасини ўтказиш лозим бўлса, даволовчи шифокорга Сиз Берлиприл® 20 ни қабул қилаётганингиз хусусида хабар бериш керак:

  • ҳар қандай жарроҳлик аралашувлари ёки анестетикларни юборилиши (ҳатто стоматологик муолажаларда).
  • Қондан холестеринни йўқотиш бўйича “Паст зичликдаги липопротеидлар – ПЗЛП аферези” деб номланувчи муолажаси.
  • асалари ёки арилар чаққанда аллергик кўринишларни камайтириш учун қўлланадиган десенсибилизацияловчи терапия.

Агар Сизда санаб ўтилган ҳолатлардан биронтаси ўрин тутса, муолажа бошланишидан олдин даволовчи шифокор ёки стоматолог билан маслаҳатлашиш керак.

Болалар ва ўсмирлар

Эналаприл малеатини артериал босими ошган болаларда қўлланишига доир маълумотлар чекланган. Бошқа кўрсатмалар бўйича қўллаш юзасидан тегишли маълумотлар йўқ. Эналаприл малеатини қўллаш самарадорлиги ва ўзлаштира олиниши тўғрисидаги маълумотлар, ошган артериал босимини даволашда фақат 6 ёшдан катта болаларда қўлланганда аниқланган; шу боисдан Берлиприл® 20 болаларда фақат ошган артериал босимни даволаш учун қўллаш тавсия қилинади.

Янги туғилган чақалоқлар ва буйрак касалликлари бўлган болалар Берлиприл® 20  ни қабул қилмасликлари керак.

Берлиприл® 20 ва бошқа дори препаратлари

Агар Сиз ҳар қандай бошқа дори воситаларини ҳозирги вақтда қабул қилаётган, ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорга ёки дорихона ходимига хабар беринг. Мазкур талаб, Берлиприл® 20 бошқа дори воситаларининг таъсирига таъсир кўрсатиши мумкинлиги билан боғлиқдир. Бундан ташқари, айрим бошқа дори воситалари Берлиприл® 20 препаратининг таъсирига таъсир кўрсатиши мумкин.

Даволовчи шифокор томонидан дозага тузатиш киритиш ва/ёки бошқа эҳтиёткорлик чораларини қўллаш зарурати туғилиши мумкин:

  • Ангиотензин II рецепторларининг блокаторлари (АРБ) ёки алискирен (шунингдек “Берлиприл® 20 ни қўллаш мумкин эмас” ва “Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари” сарлавҳалари остидаги маълумотларга қаранг).

Агар Сиз қуйидаги дори воситалардан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз, шифокор ёки дорихона ходимини огоҳлантириш қатъий тавсия этилади:

  • бета-блокаторлар, нитроглицерин ва бошқа нитратлар, сийдик ҳайдовчи воситалар (диуретиклар) каби артериал босимни пасайтириш учун қўлланадиган бошқа дори препаратлари.
  • калий сақловчи дори препаратлари (шу жумладан ош тузининг ўринбосарлари).
  • диабетни даволаш учун қўлланадиган дори препаратлари (шу жумладан перорал диабетга қарши препаратлар ва инсулин).
  • литий (депрессиянинг айрим турларини даволаш учун қўлланадиган препарат).
  • депрессияни даволаш учун қўлланадиган “трициклик антидепрессантлар” деб номланувчи дори препаратлари.
  • руҳий касалликларни даволаш учун қўлланадиган “нейролептиклар” деб номланувчи дори препаратлари.
  • шамоллаш ва йўталда даволаш учун қўлланадиган айрим дори препаратлари, шунингдек тана вазнини камайтириш учун қўлланадиган “симпатомиметиклар” деб номланувчи воситаларни сақловчи препаратлар.
  • оғриқ ёки артритларда даволаш учун қўлланадиган айрим дори препаратлари, шу жумладан олтин препаратлари.
  • ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, шу жумладан ЦОГ-2 ингибиторлари (яллиғланишни камайтириш учун қўлланадиган дори препаратлари, улар оғриқни бартараф этиш учун ҳам ишлатилиши мумкин).
  • аспирин (ацетилсалицил кислотаси).
  • қон лаҳталарини эритиш учун қўлланадиган дори препаратлари (тромболитиклар).
  • алкоголь.

Агар Сиз, санаб ўтилганлардан биронтаси Сизга тааллуқли эканлигига ишончингиз комил бўлмаса, Берлиприл® 20 препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашиш керак.

Берлиприл® 20 препаратини овқат, ичимликлар ва алкоголь билан бирга қабул қилиш

Берлиприл® 20 препаратини овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Кўпчилик пациентлар Берлиприл® 20 ни сув билан қабул қиладилар.

Алкоголь ААФ ингибиторларининг гипотензив самарасини кучайтиради.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладорликда ёки эмизишда, шунингдек тахмин қилинган ёки режалаштирилган ҳомиладорликда ушбу препаратни қабул қилишдан олдин даволовчи шифокордан маслаҳат олиш учун мурожаат қилинг.

Ҳомиладорлик

Тахмин қилинган ҳомиладорликда (ёки эҳтимол қилинаётган ҳомиладорликда) бу ҳақида даволовчи шифокорга хабар бериш лозим. Шифокор ҳомиладорлик юз бергунича ёки юз бергани маълум бўлиши биланоқ, дарҳол Берлиприл® 20 ни бекор қилиши ва бунинг ўрнига бошқа препаратни буюриши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ҳомиладорликнинг илк муддатларида Берлиприл® 20 ни қабул қилиш тавсия қилинмайди; уни ҳомиладорликнинг муддати уч ойдан ошган бўлса, қўллаш мумкин эмас, чунки у бу босқичда болага жиддий зиён етказиши мумкин.

Эмизиш даври

Агар Сиз болани эмизаётган бўлсангиз ёки эмизмоқчи бўлсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорингизга хабар беринг. Ушбу дори препаратини қабул қилиш вақтида янги туғилган чақалоқларни (туғилганидан кейин биринчи бир нечта ҳафта давомида), айниқса чала туғилган чақалоқларни эмизиш тавсия этилмайди. Агар бола каттароқ бўлса, даволовчи шифокор Сизни бошқа дори воситаларига нисбатан, ушбу дори препаратининг фойда ва хавфи тўғрисида хабардор қилиши лозим.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Ушбу дори препаратини қабул қилганда Сиз бош айланиши ёки уйқучанликни ҳис этишингиз мумкин. Бундай ҳолларда автомобилни бошқариш ёки ҳар қандай прибор ва механизмларга хизмат кўрсатишдан воз кечиш тавсия қилинади.

Берлиприл® 20 препаратида лактоза сақланади

Берлиприл® 20 препаратида қанднинг бир тури бўлган лактоза сақланади. Агар даволовчи шифокор Сизда айрим қанд турларини ўзлаштира олмаслик борлиги тўғрисида хабар берган бўлса, ушбу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

  1. Берлиприл® 20 препаратини қандай қабул қилиш керак?

Ушбу препаратни доимо шифокор ёки дорихона ходимининг аниқ кўрсатмасига биноан қабул қилинг. Агар Сизда қандайдир шубҳалар бўлса, даволовчи шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг.

  • Ушбу дори препаратини қабул қилишни, даволовчи шифокор буюрган бутун давр давомида давом эттириш жуда муҳимдир.
  • Таблеткаларни буюрилганидан ортиқ қабул қилманг.

Таблеткаларни бутунлигича (таблеткаларни майдалаш ва чайнаш мумкин эмас) ютиш керак. Таблеткаларни кўп миқдордаги суюқлик (масалан бир стакан сув) билан бирга қабул қилиш керак. Берлиприл® 20 препаратини овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Суткалик дозани одатда эрталаб қабул қилинади, зарурат бўлганида 2 та дозага бўлинади ва эрталаб ва кечқурун қабул қилинади.

Дастлабки дозаси қабул қилинганда, шунингдек дозаси оширилганда айниқса эҳтиткорлик талаб этилади. Бош айланиш ҳисси пайдо бўлганида зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Берлиприл® 20 препарати билан даволаш бошланишидан олдин ҳам бошланган кейин ҳам артериал босим ва буйрак фаолиятини яхшилаб назорат қилиш керак, чунки артериал босини тушиши ва (кам ҳолларда буйрак етишмовчилиги юзасидан хабар берилган. Сийдик ҳайдовчи воситалар билан даволанганда Берлиприл® 20 препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин имкон қадар диуретикларнинг дозасини пасайтириш керак. Даволаш бошланишида артериал босимни тушиши, ушбу реакция  Берлиприл® 20 препарати билан бутун даволаш давомида кузатилишини англатмайди ва препарат билан даволашни давом эттириш мумкинлигини истисно қилмайди. Ушбу дори воситаси билан даволанганда буйрак фаолияти ва қондаги калийнинг даражасини назорат қилиш керак.

Таблеткани бўлиш:

Таблеткани иккита тенг бўлакларга бўлиш мумкин. Таблеткани силлиқ қаттиқ юзага бўлиш учун ўйиғини юқорига қилиб қўйинг. Сўнгра расмларда (1 ва 2) кўрсатилганидек, таблетка юзасига иккала кўрсаткич бармоқларингиз билан босиб, таблеткани ўйиқ бўйлаб синдиринг.

1 ва 2 расм: Берлиприл таблеткасини иккига бўлиш

Юқори артериал босим

  • Эналаприл малеатининг одатдаги бошланғич дозаси суткада бир марта 5 мг дан то
    20 мг гача ўзгариб туради (Берлиприл® 20 нинг 1 та таблеткасига мос келади).
  • Баъзи пациентлар учун анча пастроқ бошланғич доза керак бўлади.
  • Узоқ вақт қабул қилиш учун эналаприл малеатининг одатдаги дозаси суткада бир марта 20 мг ни ташкил этади (Берлиприл® 20 нинг 1 та таблеткасига мос келади).
  • Узоқ вақт қабул қилиш учун эналаприл малеатининг максимал дозаси суткада бир марта 40 мг ни ташкил этади (Берлиприл® 20 нинг 2 та таблеткасига мос келади).

 

Юрак етишмовчилиги

  • Эналаприл малеатининг одатдаги бошланғич дозаси суткада бир марта 2,5 мг мг ни ташкил этади.
  • Даволовчи шифокор Сиз учун керакли дозага эришилмагунча дозани аста-секин ошириб бориши лозим.
  • Узоқ вақт қабул қилиш учун эналаприл малеатининг одатдаги дозаси суткада бир марта 20 мг ни ташкил этади (Берлиприл® 20 нинг 1 та таблеткасига мос келади); доза бир мартада қабул қилиниши ёки икки марта қабул қилишга бўлиниши мумкин.
  • Узоқ вақт қабул қилиш учун эналаприл малеатининг максимал дозаси суткада 40 мг ни ташкил этади (Берлиприл® 20 нинг 2 та таблеткасига мос келади), икки марта қабул қилишга бўлинади.

Буйрак касалликлари бўлган пациентлар

Дори препаратининг дозаси буйрак функциясининг бузилиш даражасига қараб ўзгариши лозим:

  • буйрак функциясини ўртача оғирлик даражасидаги бузилиши – суткада эналаприл малеатининг 5 мг дан 10 мг гача бўлган дозасини ташкил этади.
  • буйрак функциясини оғир бузилиши – суткада 2,5 мг эналаприл малеати буюрилади.
  • агар Сизга гемодиализ ўтказилаётган бўлса – суткада 2,5 мг эналаприл малеати буюрилади. Диализ ўтказилмаётган кунлари эса, доза артериал босимнинг катталигига қараб ўзгартирилиши мумкин.

Кекса пациентлар

Дозани даволовчи шифокор белгилайди; унинг катталиги буйрак функциясининг бузилиш даражасига боғлиқ.

Болаларда қўлланиши

Артериал босими юқори бўлган болаларда Берлиприл® 20 ни қўллашга доир маълумотлар чекланган. Агар бола таблеткани юта олса, унда дозани, боланинг тана вазни ва артериал босим кўрсаткичларига қараб, ҳисоблаб чиқилади. Одатдаги бошланғич доза:

  • 20-50 кг: суткада 2,5 мг эналаприл малеатини,
  • 50 кг дан ортиқ: суткада 5 мг эналаприл малеатини ташкил этади.

Доза боланинг эҳтиёжларига қараб, ўзгартирилиши мумкин:

  • вазни 20-50 кг бўлган болаларга суткада максимал 20 мг эналаприл малеатини буюриш мумкин.
  • вазни 50 кг дан ортиқ бўлган болаларга суткада максимал 40 мг эналаприл малеатини буюриш мумкин.

Ушбу дори препаратини янги туғилган болалар (туғилганидан кейин биринчи бир неча ҳафта) ва буйрак касалликлари бўлган болаларни қабул қилиши тавсия этилмайди.

Агар Сиз Берлиприл® 20 ни керагидан ортиқ миқдорда қабул қилган бўлсангиз

Агар Сиз Берлиприл® 20 препаратининг керагидан ортиқ миқдорини қабул қилган бўлсангиз, зудлик билан даволовчи шифокорга ёки шифохонага мурожаат қилинг. Ўзингиз билан дори препаратининг ўрамини ҳам олиб олинг.

Қуйидаги симптомлар: карахтлик ҳисси ва бош айланиши пайдо бўлиши мумкин. Бу артериал босимни кескин ёки яққол пасайиши оқибатида юз бериши мумкин.

Агар Сиз Берлиприл® 20 ни қабул қилишни унутган бўлсангиз

  • Агар Сиз таблеткани қабул қилишни унутган бўлсангиз, унутилган қабулни ўтказиб юборинг.
  • Препаратнинг кейинги дозасини тайинланган вақтда қабул қилинг.
  • Ўтказиб юборилган дозани компенсация қилиш учун икки барорбар катта дозани қабул қилманг.

Агар Сиз Берлиприл® 20 препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Препаратни қабул қилишни, Сизга бу ҳақида шифокор айтмагунича тўхтатманг.

Агар Сизда ушбу дори препаратини қўллаш юзасидан қўшимча саволлар туғилса, шифокорга ёки дорихона ходимга мурожаат қилинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари

Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам, гарчи улар барча пациентларда юз бермаса-да, ножўя таъсирларни чақириши мумкин. Ушбу дори препаратини қабул қилинганида қуйидаги ножўя таъсирлар ўрин тутиши мумкин:

Агар Сиз қуйидаги симптомлардан биронтасини сезсангиз, Берлиприл® 20 препаратини қабул қилишни тўхтатиш ва зудлик билан даволовчи шифокорга мурожаат қилиш керак.

  • юз, лаблар, тил ёки хиқилдоқнинг ютиш ёки нафас олишда қийинчилик туғдирувчи шиши.
  • қўл панжалари, шунингдек оёқлар ёки тўпиқлар шиши.
  • тери сатҳидан кўтарилиб турувчи тошмани пайдо бўлиши (эшакеми).

Шуни назарда тутиш лозимки, қора танли пациентларда бундай реакцияларни ривожланиш хавфи юқори бўлади. Агар Сизда юқорида келтирилганлардан биронтаси ўрин тутса, Берлиприл® 20 препаратини қабул қилишни тўхтатиш ва зудлик билан даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Ушбу дори препаратини қабул қилишни бошида Сиз ҳолсизлик ёки бош айланишини ҳис этишингиз мумкин. Агар бу ҳолат юз берса, горизонтал ҳолатни эгалланг. Бу артериал босимни пасайиши оқибатида юз берган. Дори препаратини қабул қилишни давом эттирганингизда, аҳвол яхшиланиши лозим. Агар Сиз безовталик ҳис этсангиз, даволовчи шифокорга мурожаат қилинг.

Бошқа ножўя таъсирлари

Жуда тез-тез (10 пациентдан 1 нафаридан ортиғида кузатилиши мумкин)

  • бош айланиши ёки ҳолсизлик ҳисси.
  • Кўришни хиралишиши.
  • йўтал
  • кўнгил айниши

Тез-тез (10 пациентдан 1 нафарида кузатилиши мумкин)

  • паст артериал босим, юрак ритмини бузилиши, юракни тез уриб кетиши, стенокардия ёки кўкрак қафасида оғриқ.
  • Бош оғриғи, хушдан кетишлар.
  • Таъм сезишни ўзгариши, ҳансираш.
  • Диарея ёки қорин соҳасида оғриқ, тошма.
  • Чарчоқ (кучли толиқиш), депрессия.
  • ютиш ёки нафас олишда қийинчилик билан бирга юз, лаблар, тил ёки хиқилдоқнинг шиши билан кечувчи аллергик реакциялар
  • қонда калийнинг концентрациясини ошиши, қонда креатининнинг концентрациясини ошиши (иккала ҳолат ҳам одатда таҳлил ўтказилганда аниқланади).

Баъзида (100 пациентдан 1 нафарида кузатилиши мумкин)

  • горизонтал ҳолатдан вертикал ҳолатга ўтганда артериал босимни кескин пасайиши (ортостатик гипотония).
  • юракни тез уриб кетиши ёки юрак қисқаришлари ритмини бузилиши.
  • миокард инфаркти (юқори хавф гуруҳидаги пациентларда, шу жумладан юрак ёки бош мияда қон оқимининг бузилишлари бўлган пациентларда эҳтимол, жуда паст артериал босим билан боғлиқ ривожланувчи).
  • анемия (шу жумладан апластик ва гемолитик).
  • инсульт (юқори хавф гуруҳи пациентларида эҳтимол, жуда паст артериал босим билан боғлиқ ривожланувчи).
  • онгни чалкашиши, уйқусизлик ёки уйқучанлик, асабийлик.
  • терида санчиқ ёки увишиш ҳисси.
  • бош айланиши.
  • қулоқларни жаранглаши (тиннитус).
  • бурундан ажралмалар, томоқда оғриқ ёки овозни бўғилиши.
  • бронхларни спастик торайиши (бронхоспазм)/астма.
  • ичак бўйлаб овқат массаларини ҳаракатини секинлашиши (шу жумладан ичак тутилиши), меъда ости безини яллиғланиши.
  • қусиш, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, қабзият, иштаҳани пасайиши, меъдани таъсирланиши, оғизни қуриши, меъда яраси (пептик яра).
  • кучли терлаш.
  • буйрак функциясини бузилиши, буйрак етишмовчилиги.
  • қичишиш ёки эшакеми.
  • сочларни тўкилиши.
  • мушак тиришишлари, қизиб кетиш ҳисси, умумий ҳолатни бузилиши (лоҳаслик), тана ҳароратини ошиши (иситма), импотенция.
  • сийдикда оқсил даражасини ошиши (таҳлил натижалари бўйича).
  • қонда қанд ёки натрийнинг даражасини пасайиши, қонда мочевинанинг даражасини ошиши (таҳлил натижалари бўйича).

Кам ҳолларда (1000 пациентдан 1 нафарида кузатилиши мумкин)

  • “Рейно синдроми”, унда қўл ва оёқ панжаларида қон оқими паст бўлганлиги туфайли, улар жуда совуқ ва оқ бўлиб қолиши мумкин.
  • лейкоцитлар ва эритроцитлар сонини камайиши, гемоглобин ва гемотокритни, шунингдек тромбоцитлар сонини пасайиши каби қон таҳлили натижаларини ўзгариши.
  • суяк кўмиги функциясини сусайиши, лимфатик тугунларни катталашиши.
  • аутоиммун касалликлар.
  • ғайри-табиий туш кўришлар ёки уйқуни бузилиши.
  • ўпка тўқимасини шикастланиши (ўпкада инфильтратлар).
  • бурунни яллиғланиши, ўпкада аллергик табиатга эга яллиғланиш жараёнлари (аллергик альвеолит/эозинофилияли пневмония).
  • лунж, милклар, тил, лаблар ва хиқилдоқ шиллиқ қаватини яллиғланиши.
  • ҳосил бўлган сийдик миқдорини камайиши.
  • кўп шаклли эритема.
  • терини қизариши ва қипиқланиши, пуфакчалар ёки шилинишларни ҳосил бўлиши ёки эпидермисни терининг чуқурроқ қаватларидан кўчиши билан характерланувчи оғир тери реакциялари (масалан, Стивенс-Джонсон синдроми/токсик эпидермал некролиз).
  • жигар функциясини пасайиши, жигар етишмовчилиги, жигарни яллиғланиши, сариқлик (тери ёки кўз оқини сарғайиши) каби жигар касалликлари, жигар ферментлари ёки билирубин даражасини ошиши (қон таҳлил натижалари бўйича)
  • эркакларда кўкрак безини катталашиши.

Жуда кам ҳолларда (10000 пациентдан 1 нафарида кузатилиши мумкин)

  • ичак шиши (ичакнинг ангионевротик шиши).

Учраш тез-тезлиги аниқланмаган (мавжуд маълумотлар асосида учраш тез-тезлиги аниқланлашнинг иложи йўқ):

  • антидиуретик гормон секрециясини бузилиш синдроми (SIADH) ва бунинг оқибатида қонда натрийнинг даражасини пасайиши (симптомлари чарчоқ, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш бўлиши мумкин).

Қуйидаги ножўя таъсирлар: тана ҳарорати ошиши, сероз қаватларини яллиғланиши (серозит), қон томирларини яллиғланиши (васкулит), мушакларда оғриқ ёки мушакларни яллиғланиши, бўғимларда оғриқ ёки бўғимларни яллиғланиши (миалгия/миозит, артралгия/артрит) ва айрим лаборатор кўрсаткичларни оғишлари (антиядроли антителолар титрини ошиши, эритроцитларни чўкиш тезлигини ошиши, эозинофилия ва лейкоцитоз) ни ўз ичига олиши мумкин бўлган симптомлар комплекси таърифланган. Шунингдек тери тошмасини пайдо бўлиши, қуёш нурига юқори сезувчанлик ёки тери томонидан бошқа реакциялари бўлиши мумкин.

Ножўя таъсирлар тўғрисида хабарлар

Ҳар қандай ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу барча юз бериши мумкин бўлган ножўя таъсирлар, шу жумладан ушбу илова-варақада таърифланмаган таъсирларга ҳам тааллуқлидир. Сиз шунингдек ножўя таъсирлар тўғрисида бевосита “Берлин – Хеми АГ” Компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига, қуйидаги манзилга: Тошкент ш., 100015, Афросиёб кўчаси 12 (бизнес-марказ) га хабар беришингиз мумкин. Ножўя таъсирлар тўғрисида хабар бериб, Сиз ушбу дори препаратининг хавфсизлиги тўғрисида кўпроқ маълумот тўплашга ёрдам беришингиз мумкин.

  1. Берлиприл® 20 препаратини қандай сақлаш керак?

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Блистерда ва картон қутида кўрсатилган «годен до» сўзларидан кейин сақлаш муддати ўтганидан сўнг ушбу дори воситасини ишлатманг. Яроқлилик муддатини тугаши кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратни намлик таъсиридан сақлаш учун оригинал ўрамида сақлансин.

Хеч қандай дори препаратларини канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан бирга ташлаб юборманг. Керак бўлмаган дори препаратини қандай утилизация қилиш юзасидан дорихона ходими билан маслаҳатлашинг. Бу чора-тадбирлар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

 

Яроқлилик муддати

36 ой

 

  1. Ўрам ичидаги модда ва бошқа маълумотлар

Берлиприл® 20 препаратининг таркиби

Таъсир этувчи модда: бир таблеткада 20 мг эналаприл малеати сақланади.

Бошқа компонентлари:

Лактоза моногидрати, магний карбонати асоси енгил, крахмал гликолятининг натрийли тузи (А тип), желатин, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, темир (II, III) оксиди (Е 172).

Берлиприл® 20 препаратининг кўриниши ва ўрамнинг таркиби

Оч жигарранг рангли, четлари қия кесилган ва бир томонида бўлиш учун ўйиғи бўлган икки томонлама бироз қавариқ таблеткалар.

Берлиприл® 20 30, 50 ва 100 таблеткадан ўрамларда чиқарилади.

Ўрамларнинг ҳамма ўлчамлари сотувда бўлмаслиги мумкин.

Шифокор рецепти бўйича берилади.

 

Улашиш: