Skip to main content

Бензонал–NGP

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БЕНЗОНАЛ-NGP

BENZONALUM-NGP

 

Препаратнинг савдо номи: Бензонал–NGP

Таъсир этувчи мода (ХПН): Бензобарбитал

Дори шакли: Таблеткалар

Таркиби:

Хар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: Бензобарбитал (100% моддага қайта ҳисоблаганда) – 100 мг.

Ёрдамчи моддалар: лактоза – 14 мг; тиббий қуйимолекуляр поливинилпирролидон – 3 мг; микрокристалл целлюлоза – 7,7 мг; натрий кроскармелоза – 1,5 мг; тальк – 2,5 мг; магний стеарати – 1,3 мг.

Таърифи: Оқ рангли яссицилиндрик, хидсиз, бир томонида рискали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гурухи: Тиришишга қарши воситалар.

АТХ коди: N03AA

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик ҳусусиятлари

Тиришишга қарши (тутқаноққа қарши) фаолликкга эга. Кимёвий тузилиши ва фармакологик ҳусусиятлари бўйича фенобарбиталга яқин (фенобарбиталдан фақат N1 ҳолатида бензой кислотасининг қолдиғини сақлаши билан фарқланади). Фенобарбиталдан фарқли равишда марказий нерв тизимига камроқ сусайтирувчи таъсир кўрсатади ва яққол уйқучанликни чақирмайди. Фенобарбиталга ўхшаб жигарнинг моноксигеназ фермент тизими фаоллигини оширади, ацетил гурухини бирикиши ва глюкорон кислотаси билан бирикиш жараёнларини кучайтиради, экзо- ва эндоген бирикмаларни, шу жумладан билирубинни биотрансформациясини тезлаштиради, бу унинг гипобилирубинемик таъсирини белгилайди. Ўпкада сурфактант синтези ва секрециясини рағбатлантиради, антиоксидант ва иммуномодуляция самарасини намоён қилади.

Фармакокинетикаси

Бензонал организмда фенобарбитал ажратиб, тез метаболизмга учрайди, у эса тиришишга қарши таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, бензонал «олд дори» сифатида кўрилиши мумкин. Ажралиб чиққан фенобарбиталнинг 50% яқини плазма оқсиллари билан боғланади. У турли аъзолар ва тўқималарга бир текис тақсимланади. Катталар қон плазмасида препаратнинг ярим чиқарилиш даври 2-4 суткани ташкил қилади (янги туғилган чақалоқларда 7 суткагача). Организмдан секин чиқарилади, бу тўпланиши учун имконият яратади. Жигарнинг микросомал ферментлари томонидан метаболизмга учрайди. Гистогематик тўсиқлар орқали ва кўкрак сутига ўтади. Фаол бўлмаган метаболити (4-оксифенобарбитал) глюкуронид кўринишида буйрак орқали чиқарилади, фенобарбиталнинг 25% яқини эса ўзгармаган қўринишда чиқарилади.

Қўлланилиши

Келиб чиқиши турли бўлган, шу жумладан фокал ва Джексон ҳуружлари ҳоллари, тутқаноқнинг талвасали шаклларини даволашда қўлланади. Гексамидин, карбамазепин, дифенин ва бошқа тутқаноққа қарши препаратлар билан бирга тиришишсиз ва полиморф ҳуружларни даволаш учун ишлатилади. Шунингдек функционал гипербилирубинемия,  Жильбер касаллиги, гепатитдан кейинги гипербилирубинемия, сурункали гепатитнинг холестатик шакли, қайталанувчи хавфсиз жигар ички холестази, янги туғилган чақалоқларнинг гемолитик касаллигини мажмуавий даволашда; жигарнинг бузилган детоксикацияловчи фаолиятини тўғрилаш учун ва турли касалликларда ўтказилаётган фармакотерапиянинг токсиклигини камайтириш учун, шу жумладан сийдик – тош касаллигида, темир етишмовчилигидаги қамқонликда, ревматоид артритда, бронхиал астмада, 12-бармоқ ичак яра касаллигида, ўпка туберкулёзида, қандли диабетда, эндоген токсемия синдромида носпицефик сурункали ўпка касалликларидаги ўпка сурфактантини секрецияси, сурункали жигар касалликларидаги ўпка синдромида, янги туғилган чақалоқлардаги респиратор дисстресс синдромида (олдини олиш ва даволаш) ҳам қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан кейин қўлланади. Катталар учун бир марталик доза 100 – 200 мг ни ташкил қилади, суткалик – 800 мг гача; кўпроқ 100 мг дан суткада 3 марта буюрилади.

Катталар учун юқори дозалари: бир марталик – 300 мг, суткалик 1 г;

3-6 ёшли болаларга бир қабулга 25-50 мг дан буюрилади ( суткада 100-150 мг);

7-10 ёш – бир қабулга 50-100 мг (суткада 150-300 мг);

11-14 ёш – бир қабулга 100 мг (суткада 300-400 мг);

Катта ёшдаги болалар учун юқори дозалари: бир марталик-150 мг; суткалик – 450 мг. Даволаш бир марталик дозани бир марта қабул қилиш билан бошланади. 2 – 3 кундан кейин доза аста-секин яхши ўзлаштирилиши билан бир вақтда ҳуружлар тез-тезлигини ва жадаллигини (ҳатто тўлиқ тўхташгача бўлган) пасайишини таъминловчи оптимал суткаликгача кўпайтирилади. Агар бемор олдин бошқа тиришишга қарши воситалар қабул қилган бўлса, унда бензонал билан даволашга аста-секин ўтиш керак: бензонал билан олдинги препаратнинг олдин бир, сўнгра эса (3-5 кундан кейин) иккинчи ва учинчи дозаси алмаштирилади. Олдинги препарат бутунлай алмаштирилганидан кейин бензонал дозаси аста-секин оптимал суткалик дозагача оширилади. Даволаш узок вақт (1 – 2 йилдан кам эмас) ҳатто ҳуружлар бўлмаганида ҳам, давом эттирилади. Турғун компенсация бўлганида доза аста-секин суткада бир марталик дозагача камайтирилади, лекин препаратни қабул қилиш узоқ вақт давом эттирилади. Доза камайтирилганида ҳуружларнинг белгилари пайдо бўлган ҳолда, дастлабки суткалик дозага яна қайтиш керак бўлади.

Бензонал гипобилирубинемик восита сифатида ва бошқа ҳолларда буюрилганида, тутқаноққа қарши препарат сифатида эмас, балки тутқаноққа қарши восита сифатида фойдаланилганидек каби дозалаш тартибида 2 – 3 ҳафта давомида қўлланади.

 

Ножўя таъсирлари

Бензонал одатда яхши ўзлаштирилади. Препаратга юқори сезувчанлик бўлганида яққол уйқучанлик, бўшашиш, нутқнинг қийинлашуви, бош оғриғи, атаксия, нистагм ривожланиши мумкин. Одатда бу ҳолатлар 3 – 4 кундан кейин мустақил равишда ўтиб кетади. Зарурати бўлганида дозани камайтириш ёки кофеин буюриш мумкин (қабулга 0,05-0,075 г). Айрим беморларда иштаҳани ёмонлашуви, артериал босимини камайиши, аллергик реакциялар (тери тошмалар ва бошқалар), тромбоцитопения, анемия, тромбофлебит, бронхоспазм, жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши кузатилиши мумкин. Кўникма, дорига қарамлик, бекор қилиш синдроми ривожланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, порфирия, анемия, қандли диабет, бронхиал астма, нафас етишмовчилиги, гипертиреоз, буйрак усти безларининг етишмовчилиги, гиперкинезлар, миастения, жигар ва буйракларнинг фаолиятини бузилиши билан бирга оғир шикастланиши, юрак декомпенсацияси, алкоголизм, наркотикка қарамлик, депрессив ҳолатлар (ўз жонига қасд қилишлар билан бирга), ҳомиладорлик (I уч ойлиги), эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бензонал билан бир вақтда қўлланганида жигарнинг монооксигеназ тизими томонидан метаболизмга учрайдиган дори препаратларининг таъсири камаяди, ҳусусан трициклик антидепрессантлар, парацетамол, теофилин, 4-оксикумарин гуруҳи антикоагулянтлари (неодикумарин ва бошқалар) ва индандионнинг таъсири камаяди.

Бензонал марказий нерв тизими фаолиятини сусайтирувчи препаратлар (транквилизаторлар, ухлатувчи воситалар ва бошқалар), шунингдек алкогол билан бир вақтда қўлланганида, ўзаро таъсирини кучайиши содир бўлади, бу нафасни сусайиши билан бирга кечиши мумкин.

Бензонални бошқа тиришишга қарши воситалар билан бирга (гексамидин, карбамазепин, дифенин ва бошқалар) буюриш мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Олдин барбитуратларни қабул қилган беморларда, препарат билан даволанишга ўтганда уйқуни бузилиши мумкин, бу кечасига 0,05-0,1 г фенобарбитал ёки бошқа уйқу дориларини буюриш билан енгил бартараф қилинади.

Даволаш вақтида алкоголли ичимликлар истеъмол қилинмайди. Юқори диққатни талаб қиладиган потенциал хавфли тур фаолиятлардан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: яққол уйқучанлик, апатия, атаксия, бош оғриғи, нистагм, нутқнинг қийинлашуви, ҳароратни ошиши ва пасайиши, нафасни қийинлашиши, ҳансираш, ўпка шиши, қўзғалиш, қорачиқларни торайиши, тахи- ёки брадикардия, цианоз, онгни чалкашиши, кома. Сурункали интоксикацияда-таъсирчанлик, танқидий баҳолаш қобилиятини сусайиши, уйқуни бузилиши, онгни чалкашиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, кофеин буюриш, зарурата бўлганида нафас, юрак қон томир тизими, жигар, буйраклар, марказий нерв тизими фаолиятининг тиклашга ва тутиб туришига йўналтирилган симптоматик реанимацион даволашни ўтказиш лозим.

Бу тадбирлар коматоз ҳолатда трахеяни интубациясини, марказий гиповентиляцияда сунъий вентиляцияни, фаол антибиотикотерапияни ва глюкоза ва электролитларнинг эритмалари билан вена ичига даволаш, юрак-қон томир воситалари ва гормонларни  қўллашни ўз ичига олади.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 100 мг дан, № 10 контур-уяли ўрамда (блистерда).

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365