• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Бальзам линименти (Вишневский бўйича)

Home Йўриқномалар Бальзам линименти (Вишневский бўйича)
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БАЛЬЗАМ ЛИНИМЕНТИ (ВИШНЕВСКИЙ БЎЙИЧА)

LINIMENTUM BALSAMICUM (VISCHNEVSKY)

 

Препаратнинг савдо номи: Бальзам линименти (Вишневский бўйича).

Таъсир этувчи модда: қорамой (қатрон)

Дори шакли: линимент

Таркиби:

100 г линимент қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: оқ қайин қора мойи – 3 г;

ёрдамчи моддалар: ксероформ, аэросил, канакунжут мойи ёки треска балиғи мойи.

Таърифи: оч-сариқдан қўнғир ранглигача бўлган, ўзига хос ҳидли линимент.

Фармакотерапевтик гурухи: Антисептик воситалар.

АТХ коди: D08AX

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Антисептик таъсир кўрсатади, регенерация жараёнини тезлашишига ёрдам беради.

 

Фармакокинетикаси

Ушбу антибактериал воситанинг фармакокинетикаси келтирилмаган, унинг таъсир этувчи моддаларини қон оқимига тушиши юзасидан маълумотлар йўқ.

 Қўлланилиши

Дори воситаси йирингли жароҳатларни, яраларни, ётоқ яраларни даволаш (узоқ вақт ётганда тўқималарга узоқ вақт босим таъсирида пайдо бўлган ўлган тўқималар), шунингдек юза яллиғланиш жараёнларини (тромбофлебитлар, сарамас) даволаш учун қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга. Суртма дока салфеткага шимдирилади ва жароҳатга қўйилади. Боғловларни кунора суткада 1 марта ўтказилади.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратни компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Узоқ вақт қўлланганда терини таъсирланиши юз бериши мумкин.

 Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 Дориларнинг ўзаро таъсири

Ушбу сиртга қўлланиладиган антибактериал воситанинг бошқа дори препаратлари билан ўзаро таьсири аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Автомобиль ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:

Таьсир қилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация:

Вишневский суртмасини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш хавфсизлиги ўрганилмаганлиги туфайли, фақат уни аёллар учун фойдаси/ҳомила (бола) учун хавф нисбатини ҳисобга олган холдагина буюриш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Узоқ вақт давомида қўлланганда маҳаллий аллергик реакцияларининг кўринишлари  (тошмалар, қичишиш) юз бериши мумкин, бу десенсибилизацияловчи даволашни ўтказишни талаб этади.

 

Чиқарилиш шакли

10, 15, 20, 25, 30, 40, 50 г дан в тубаларда, ёки 10, 15, 20, 25, 30, 40, 50, 100 г дан банкаларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
9
497 Views
ОлдингисиНеокса27.04.2018
Бальзамический линимент (по Вишневскому)27.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Бальзам линименти (Вишневский бўйича)
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.