Skip to main content

Азимитем

Улашиш:
  Reading time 22 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЗИМИТЕМ

AZIMITEM

Препаратнинг савдо номи: Азимитем

Таъсир этувчи модда (ХПН): зидовудин

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: зидовудин – 100 мг; 300 мг;

ёрдамчи моддалар:

ядроси: натрий карбоксиметилкрахмал (примогель) – 5,0 мг/15,0 мг; олдиндан желатинланган крахмал – 5,0 мг/15,0 мг; коллоид кремний диоксиди (аэросил А-300) – 0,4 мг/1,2 мг; магний стеарати – 0,6 мг/1,8 мг; микрокристалл целлюлоза – 86,0 мг/258,0 мг.

плёнка қобиғи: сувда эрувчан тайёр плёнка қобиғи – 3,0 мг, 9,0 мг.

қобиғининг таркиби: гидроксипропилметилцеллюлоза (гипромеллоза) – 25,0%, кополивидон – 22,5%, полиэтиленгликоль 6000 (макрогол 6000) – 9,5%, глицерил каприлокапрати – 3,0%, полидекстроза – 15,0%, титан диоксиди – 25,0%).

Таърифи:

100 мг доза учун: думалоқ, икки томонлама қавариқ, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

300 мг доза учун: капсуласимон, икки томонлама қавариқ, бир томони рискали, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Кўндаланг кесимида таблетка оқ ёки сарғиш тусли оқ ранглидир.

Фармакотерапевтик гуруҳи Вирусларга қарши восита (антиретровирус восита).

АТХ коди: J05AF01

Фармакологик ҳусусиятлари

Нуклеотидларнинг синтетик аналогидир. Ҳужайра ичида зидовудин навбатма-навбат фаол метаболити – зидовудин-5-трифосфатгача фосфорланади. Зидовудин-трифосфати вируснинг ДНК нуклеотид занжири билан боғланганидан сўнг унинг синтезини тўхтатиш орқали ОИТВ га қайтар транскриптазани ингибиция қилади. Зидовудин-трифосфати ҳужайраларнинг альфа ва гамма ДНК-полимераза ферментини кучсиз ингибиция қилади. Ўсмаларга қарши бошқа дори воситалари билан мажмуада CD4+-ҳужайраларнинг миқдорини оширади.

Фармакокинетикаси

Катталар

Ичга қабул қилинганида препаратнинг фармакокинетикаси ҳар 8 соатда 2 мг/кг дан ҳар 4 соатда 10 мг/кг гача дозалар оралиғида дозага боғлиқ эмас.

Сўрилиши – тез, ёғли овқат қабул қилиш сўрилиш даражаси ва тезлигини пасайтиради. Катталарда биокираолишлиги – 54-74%. Қонда максимал концентрациясига эришиш вақти (Тсmax) ичга қабул қилинганидан сўнг – 0,5-1,5 соат. Тақсимланиш ҳажми – 1,0-2,2 л/кг. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 38% дан кам.

Организмнинг кўпчилик тўқималари ва суюқликларига ўтади. Орқа мия суюқлигида плазмадаги концентрациясининг 15-64% ташкил этувчи концентрацияда аниқланади. Жигарда метаболизмга учрайди. Зидовудиннинг асосий метаболити зидовудин-глюкурониди бўлиб, унинг “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдони (AUC) зидовудиннинг AUC га нисбатан 3 марта катта бўлади. Катталарда ҳужайралардан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 3,3 соат; қон зардобидан – тахминан 1 соат (0,8-1,2 соат) ни ташкил этади. Ичга қабул қилинганидан сўнг сийдикда 14% зидовудин ва 74% метаболити аниқланади.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда плазмада зидовудиннинг максимал концентрацияси буйрак фаолиятини бузилиши бўлмаган пациентлардагига нисбатан 50% юқори бўлади. Препаратнинг тизимли экспозицияси (“концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдони каби аниқланади) 100% га ошган бўлади; ярим чиқарилиш даври аҳамиятли даражада ўзгармайди. Буйрак етишмовчилигида организмда асосий метаболити зидовудин-глюкуронидини кузатилади, бунда токсик таъсирининг белгилари кузатилмайди. Гемодиализ ва перитонеал диализ зидовудиннинг чиқарилишига таъсир қилмайди, айни вақтда глюкурониднинг чиқарилиши кучаяди.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Жигар етишмовчилигида глюкуронизация пасайиши оқибатида зидовудинни тўпланиши кузатилиши мумкин, бу препаратнинг дозасига мувофиқ тузатиш киритишни талаб этади.

Кекса ёшдаги пациентлар

65 ёшдан ошган пациентларда зидовудиннинг фармакокинетикаси ўрганилмаган.

Болаларда препаратнинг фармакокинетикаси

5-6 ойликдан ошган болаларда препаратнинг фармакокинетик кўрсаткичлари катталарники билан бир хилдир.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларда препаратнинг фармакокинетикаси ҳомиладор бўлмаган аёлларники билан бир хилдир.

Болалар туғилганида қон плазмасида зидовудиннинг концентрацияси уларнинг оналарида туғруқ вақтидаги концентрацияси билан бир хил бўлади.

Қўлланилиши

ОИТВ-1 чақирган ОИТВ-инфекциясини даволаш (мажмуавий антиретровирус даволаш таркибида) учун қўлланади.

ОИТВ юқтирган онадан болага ОИТВ перинатал ўтишини олдини олиш учун қўлланади, чунки зидовудин қорин ичида ҳомилага юқиш ҳавфини пасайтиради.

Қўллаш усули ва дозалари

Овқатланишдан қатъий назар ичга қабул қилинади.

Препарат катта ёшдаги пациентларга суткада 600 мг дозада бир неча марта қабул қилишга буюрилади. Тана вазни 30 кг дан ортиқ бўлган болаларга – 300 мг дан суткада 2 марта ёки 200 мг дан суткада 3 марта қабул қилинади. Тана юзасининг майдонига ҳисобланганда 160 ёки 240 мг/м2 дан мувофиқ равишда суткада 3 ёки 2 марта (суткалик дозаси 480 мг/м2) буюрилади.

Гемоглобиннинг миқдори 75-90 г/л гача пасайганида ёки нейтрофилларнинг миқдори 0,75-1,0 х 109/л гача камайганида қон яратилиши тиклангунича препаратнинг дозасини пасайтириш ёки зидовудин билан даволашни бекор қилиш талаб этилиши мумкин. Анемия ривожланганида препаратни бекор қилиш қон қуйишга бўлган эҳтиёжни ҳар доим ҳам камайтирмайди. Суяк кўмигининг фаолиятини янада тезроқ тиклаш учун эпоэтин альфа препарат тавсия этилган дозаларда буюрилиши мумкин.

Кекса ёшдаги пациентлар

Зидовудиннинг фармакокинетикаси 65 ёшдан ошган пациентларда ўрганилмаган. Бироқ, буйрак фаолиятини ёшга қараб пасайиши ва периферик қон кўрсаткичларини кузатилиши мумкин бўлган ўзгаришларини ҳисобга олиб, бундай пациентларда зидовудин қўлланганида айниқса эҳтиёткорликка риоя қилиш ва препарат билан даволанишдан олдин ва даволаниш вақтида мувофиқ равишда кузатиш керак.

Буйрак етишмовчилиги

Оғир даражадаги буйрак етишмовчилигида тавсия этилган суткалик дозаси 300-400 мг ни ташкил этади. Периферик қон томонидан кузатиладиган реакциялар ва клиник самарасига қараб, дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин. Гемодиализ ва перитонеал диализ зидовудиннинг чиқарилишига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди, бироқ глюкуронид метаболитини чиқарилишини тезлаштиради. Терминал босқичидаги буйрак етишмовчилиги бўлган гемодиализ ёки перитонеал диализдаги пациентлар учун зидовудиннинг тавсия этилган дозаси 100 мг ни ташкил этади, ҳар 6-8 соатда қабул қилинади.

Жигар етишмовчилиги

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда глюкуронизация пасайиши оқибатида зидовудинни тўпланиши кузатилиши мумкин, бу препаратнинг дозасига тузатиш киритишни талаб этиши мумкин. Агар плазма зидовудиннинг концентрациясини мониторинг қилиш имкони бўлмаса, у ҳолда препаратни клиник ўзлаштиролмаслик белгиларига алоҳида эътибор бериш, ва зарурат бўлганида, дозасига тузатиш киритиш ва/ёки дозани юборишлар ўртасидаги ораликни узайтириш керак.

Онадан болага ОИТВ юқишини олдини олиш

Олдини олишни 2 схемаси самаралидир:

  1. ҳомиладор аёлларга, ҳомиладорликни 14-ҳафтасидан бошлаб, зидовудин препаратини туғруқ бошланишидан олдин ичга 500 мг дозада (100 мг дан суткада 5 марта) буюриш тавсия этилади.
  2. ҳомиладор аёлларга, ҳомиладорликни 36-ҳафтасидан бошлаб, зидовудин препаратини туғруқ бошланишидан олдин ичга 600 мг дозада (300 мг дан суткада 2 марта) буюриш, сўнгра эса туғруқ жараёни тугагунича 300 мг дан суткада 3 марта буюриш тавсия этилади.

Ножўя таъсирлари

Зидовудин билан даволашда ривожланадиган нохуш реакциялар болалар ва катталарда бир хилдир.

Нохуш реакцияларни ривожланиш частотасини баҳолаш учун қуйидаги градациялар ишлатилади: жуда тез-тез (>1/10); тез-тез (>1/100, <1/10); тез-тез эмас (>1/1000, <1/100); кам ҳолларда (>1/10000, <1/1000); жуда кам ҳоларда (<1/10000).

Қон яратиш аъзолари томонидан: тез-тез – анемия (гемотрансфузия ўтказиш талаб этилиши мумкин), нейтропения, лейкопения, тез-тез эмас – тромбоцитопения, суяк кўмигини гипоплазияси билан кечувчи панцитопения, кам ҳолларда – эритроцитар аплазия, жуда кам ҳолларда – апластик анемия.

Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда тез-тез – кўнгил айниши, тез-тез – қусиш, қориннинг юқори бўлимларида оғриқ, диарея, тез-тез эмас – метеоризм, кам ҳолларда – диспепсия, таъм билишни бузилиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини пигментацияси, панкреатит, анорексия.

Гепатобилиар тизими томонидан: тез-тез – гипербилирубинемия, “жигар” ферментлари фаоллигини ошиши, кам ҳолларда – стеатоз билан кечувчи яққол гепатомегалия.

Нерв тизими томонидан: жуда тез-тез – бош оғриғи, тез-тез – бош айланиши, кам ҳолларда – парестезиялар, уйқусизлик, уйқучанлик, ақлий иш фаолиятини пасайиши, тиришишлар, ҳавотирлик, депрессия.

Нафас тизими томонидан: тез-тез эмас – ҳансираш, кам ҳолларда – йўтал.

Юрак қон-томир тизими томонидан: кардиомиопатия.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – сийишни тезлашиши.

Эндокрин тизими ва моддалар алмашинуви томонидан: тез-тез – гиперлактатемия, кам ҳолларда – лактат-ацидоз, гинекомастия.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: тез-тез – миалгия, тез-тез эмас – миопатия.

Тери қопламлари томонидан: тез-тез эмас – тери тошмалари, терини қичишиши, кам ҳолларда – тирноқлар ва терини пигментацияси, кучли терлаш, эшакеми.

Бошқалар: тез-тез – лоҳаслик, тез-тез эмас – иситма, астения, тарқоқ оғриқ синдроми, кам ҳолларда – гриппсимон синдром, эт увишиши, кўкрак қафасида оғриқ, тери ости ёғ қаватини қайта тақсимланиши / тўпланиши.

ОИТВ-инфекциясини онадан ҳомилага юқишини олдини олиш учун зидовудин қўлланганида ривожланадиган ножўя реакциялар.

Ҳомиладор аёллар зидовудин препаратини тавсия этилган дозаларда яхши ўзлаштирадилар. Болаларда гемоглобиннинг миқдорини пасайиши кузатилади, бироқ гемотрансфузияни ўтказиш талаб этилмайди. Анемия зидовудин билан даволаш тугаганидан сўнг 6 ҳафтадан кейин йўқолади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Зидовудинга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик; нейтропения/лейкопения (нейтрофилларнинг сони 0,75 х 109/л дан кам); анемия (гемоглобин 75 г/л дан кам); ставудин, доксорубицин ва зидовудиннинг вирусларга қарши фаоллигини пасайтирувчи бошқа дори воситалари билан бир вақтда қабул қилиш; болалар (тана вазни 30 кг дан кам бўлганида).

Эҳтиёткорлик билан:

Суяк кўмигини қон яратиш фаолиятини сусайиши, цианокобаламин ва фолат кислотасини танқислиги, жигар етишмовчилиги, кексалик ёши, семириш, гепатомегалия, гепатит ёки жигар касалликларига олиб келадиган ҳар қандай ҳавф омиллари, нейтропения/лейкопения (нейтрофилларнинг сони 0,75-1,0 х 109/л); анемия (гемоглобин 75-90 г/л).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Зидовудин мажмуавий антиретровирус даволашни таркибида қайтар транскриптазанинг бошқа нуклеозид ингибиторлари ва бошқа гуруҳларга мансуб препаратлар (протеаза ингибиторлари, қайтар транскриптазанинг нонуклеозид ингибиторлари билан) билан бирга қўлланади. Қуйида санаб ўтилган ўзаро таъсирларни рўйхатини тўла-тўкис деб ҳисоблаш керак эмас, бироқ улар зидовудин билан эҳтиёткорлик билан қўллашни талаб этиладиган препаратлар учун хосдир.

Ламивудин: ламивудин билан бирга буюрилганида зидовудиннинг қондаги максимал концентрациясини ўртача даражада ошиши (28%) кузатилади, бироқ, бунда умумий экспозицияси (AUC) бузилмайди. Зидовудин ламивудиннинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди.

Фенитоин: зидовудин қонда фенитоиннинг концентрациясини пасайтиради, у зидовудин билан бир вақтда буюрилганида, қонда фенитоиннинг концентрациясини кузатишни талаб этади.

Пробенецид: зидовудиннинг глюкуронизациясини пасайтиради ва ўртача ярим чиқарилиш даври ва AUC ни оширади. Пробенецид глюкуронид ва зидовудиннинг ўзини буйрак экскрециясини пасайтиради.

Атовахон: зидовудин атовахоннинг фармакокинетик кўрсаткичларига таъсир қилмайди. Атовахон зидовудинни глюкуронизациясини секинлаштиради (зидовудиннинг AUC мувозанатли ҳолатда 33% га ошади, глюкуронидининг максимал концентрацияси 19% га камаяди). Зидовудин суткада 500 мг ёки 600 мг дозаларда атовахон билан бир вақтда уч ҳафта давомида буюрилганида зидовудиннинг ҳавфсизлик профилини ўзгариш эҳтимоли кам. Бу препаратларни узоқроқ вақт давомида бир вақтда қўллаш зарурати бўлганида пациентнинг клиник ҳолатини синчиклаб кузатиш тавсия этилади.

Кларитромицин: зидовудиннинг сўрилишини пасайтиради. Препаратларни қабул қилишлар ўртасидаги танаффус камида 2 соатни ташкил этиши керак.

Вальпроат кислотаси, флуконазол, метадон: зидовудиннинг клиренсини пасайтирадилар, бунинг натижасида унинг тизимли экспозицияси ошади.

Рибавирин: нуклеозид аналог бўлган рибавирин зидовудиннинг антагонисти ҳисобланади. Зидовудин ва рибавиринни бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Рифампицин: зидовудинни рифампицин билан мажмуаси зидовудин учун AUC ни 48±34% га пасайишига олиб келади, бироқ бу ўзгаришни клиник аҳамияти номаълум.

ставудин: зидовудин ставудиннинг ҳужайра ичида фосфорланишини бостириши мумкин. ставудинни зидовудин билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Бошқалар: парацетамол, ацетилсалицил кислотаси, кодеин, метадон, морфин, индометацин, кетопрофен, напроксен, оксазепам, лоразепам, циметидин, клофибрат, дапсон, изопринозин каби дори воситалари жигарда глюкурнизациясини рақобатли ингибиция бўлиши ёки микросомал метаболизмини бевосита бостириши орқали зидовудиннинг метаболизмини бузишлари мумкин. Бу препаратларни зидовудин билан, айниқса узоқ вақт давомида қўллаш имкониятига эҳтиёткорлик билан ёндошиш керак. Зидовудинни потенциал нефротоксик ва миелотоксик препаратлар (масалан, пентамидин, дапсон, пириметамин, ко-тримоксазол, амфотерицин, флуцитозин, ганцикловир, интерферон, винкристин, винбластин, доксорубицин) билан, айниқса шошилинч даволашда бирга қўллаш зидовудиннинг ножўя реакциялари ривожланиш ҳавфини оширади. Агар зарур бўлса, буйрак фаолияти ва қоннинг кўрсаткичларини кузатиш ва препаратларнинг дозаларини пасайтириш керак.

Махсус кўрсатмалар

Пациентларга зидовудин препаратини рецептсиз бериладиган препаратлар билан бир вақтда қўллаш ҳавфлилиги юзасидан ҳамда зидовудин жинсий алоқа вақтида ёки қон қуйилганида ОИТВ ни бошқа одамларга юқиш ҳавфини бартараф қилмаслиги юзасидан маълумот берилиши керак. Шунинг учун пациентлар тегишли эҳтиёткорлик чораларини кўришлари керак.

ОИТВ юқтирилганига гумон қилинганида шошилинч олдини олиш

Халқаро тавсияларга мувофиқ, ОИТВ юқтирган одамнинг қони орқали (масалан, инъекцион игна орқали) инфекцияни юқтирганига гумон қилинганида дарҳол (юқтирилган вақтдан бошлаб 1-2 соат давомида) зидовудин ва ламивудин препаратлари билан мажмуавий даволашни буюриш керак. Юқиш ҳавфи юқори бўлганида антиретровирус даволаш схемасига протеаза ингибиторлари гуруҳига мансуб бўлган препарат киритилиши керак. Профилактик даволашни 4 ҳафта давомида ўтказиш тавсия этилади. Антиретровирус препаратлари билан даволаш тез бошланишига қарамасдан, сероконверсия бўлиши мумкинлигини истисно қилиш мумкин эмас.

Зидовудинга нисбатан ножўя реакциялар сифатида баҳоланаётган симптомлар, асосий касалликни намоён бўлиши ёки ОИТВ-инфекциясини даволаш учун қўлланадиган бошқа препаратларни қабул қилишга реакциялар бўлиши мумкин. Ривожланган симптомлар ва зидовудиннинг таъсири ўртасидаги ўзаро боғлиқликни, айниқса ОИТВ-инфекциясининг клиник манзараси кенг намоён бўлганида, кўпинча аниқлаш жуда қийин бўлади. Бундай ҳолларда препаратнинг дозасини пасайтириш ёки уни бекор қилиш керак бўлади.

Зидовудин ОИТВ-инфекцияни даволамайди, ва пациентларда касалликнинг иммунитетни сусайиши ва оппортунистик инфекциялар ва ҳавфли ўсмаларни ривожланиши билан кечувчи кенг намоён бўладиган клиник манзарани ривожланиш ҳавфи сақланиб туради. ОИТВ-инфекцияда зидовудин оппортунистик инфекцияларни ривожланиш ҳавфини пасайтиради, бироқ лимфомаларни ривожланиш ҳавфини пасайтирмайди.

Қон яратиш аъзолари томонидан ривожланадиган ножўя реакциялар

Анемия (одатда зидовудин билан даволаш бошлангандан бошлаб 6 ҳафтадан кейин кузатилади, аммо баъзида эртароқ ривожланиши мумкин), нейтропения (одатда зидовудин билан даволаш бошлангандан бошлаб, 4 ҳафтадан кейин ривожланади, аммо баъзида эртароқ ривожланади), лейкопения зидовудинни, айниқса юқори дозаларда (суткада 1200-1500 мг) олаётган ОИТВ-инфекциясини клиник манзараси кенг намоён бўлувчи пациентларда, препарат билан даволаш бошланишидан олдин суяк кўмигининг заҳираси пасайганида кузатилиши мумкин. ОИТВ-инфекциясининг клиник манзараси кенг намоён бўлувчи пациентларда зидовудинни қабул қилиш вақтида биринчи уч ой даволаш давомида ҳар икки ҳафтада, сўнгра эса ҳар ойда камида бир марта қон таҳлилини назорат қилиш керак. ОИТВ-инфекциясининг эрта босқичида (суяк кўмигида қон яратиш фаолияти ҳали нормал кўрсаткичларда бўлганида) қон томонидан ножўя реакциялар кам ривожланади, шунинг учун қон таҳлили камроқ – пациентнинг умумий ҳолатига қараб 1-3 ойда бир марта бажарилади.

Гемоглобиннинг миқдори 75-90 г/л гача пасайганида ва/ёки нейтрофилларнинг миқдори 0,75-1,0 х 109/л гача камайганида препаратнинг суткалик дозаси камайтирилиши керак, ёки қоннинг кўрсаткичлари тиклангунича зидовудин 2-4 ҳафтага бекор қилинади. Одатда қоннинг манзараси 2 ҳафтадан кейин нормаллашади, шундан сўнг зидовудин пасайтирилган дозада такроран буюрилиши керак. Анемия ривожланганида препаратни бекор қилиш ҳар доим ҳам қон қуйишга бўлган талабни пасайтирмайди.

Нур билан даволаш зидовудиннинг миеолосупрессив таъсирини кучайтиради.

Сут кислотали ацидоз ва стеатоз билан кечувчи яққол гепатомегалия

Бу асоратлар зидовудин билан монотерапия ўтказилганида ҳам, ёки зидовудин мажмуавий антиретровирус даволаш билан мажмуада қўлланганида ҳам ўлимга олиб келиши мумкин. Ушбу асоратларни ривожланиш ҳавфи аёл пациентларда юқорироқ бўлади. Бу асоратларни ривожланиш белгилари умумий ҳолсизлик, тана вазнини тўсатдан тушунтириб бўлмайдиган пасайиши, анорексия, овқат ҳазм қилиш тизими томонидан кузатиладиган симптомлар (кўнгил айниши, қусиш, абдоминал соҳада оғриқ), нафас тизими томонидан кузатиладиган симптомлар (нафасни тезлашиши ёки ҳансираш) бўлиши мумкин. Сут кислотали ацидоз ёки жигарни токсик шикастланишининг клиник ёки лаборатор белгилари пайдо бўлганида зидовудинни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Тери ости ёғ қаватини қайта тақсимланиши

Баъзи пациентларда мажмуавий антиретровирус даволаш тери ости ёғ қаватини қайта тақсимланиши / тўпланиши, шу жумладан юз ва қўл-оёқлар соҳасида ёғ тўқимасининг миқдорини камайиши, висцерал ёғни кўпайиши, сут безларини катталашиши ва бўйиннинг орқа юзаси ва бел бўйлаб ёғни тўпланиши (“ҳўкиз ўркачи”), шунингдек қон зардобида липидларнинг концентрациясини ва қонда глюкозанинг концентрациясини ошиши билан кечиши мумкин.

Гарчи умумий синдром билан боғлиқ бўлган, кўпинча липодистрофия деб номланган юқорида санаб ўтилган нохуш реакциялардан бир ёки бир нечтасини протеаза ингибиторлари ва қайтар транскриптазанинг нуклеозид ингибиторлари синфига мансуб бўлган барча препаратлар чақириши мумкин бўлса-да, тўпланган маълумотлар юқорида кўрсатилган препаратлар синфининг алоҳида вакиллари ушбу нохуш реакцияларни чақириш ҳусусиятида фарқлар мавжудлигидан далолат беради.

Қўшимча равишда, липодистрофия синдромининг этиологияси кўп омилларга эга; масалан, ОИТВ-инфекциясини босқичи, кексалик ёши ва антиретровирус даволашнинг давомийлиги ушбу асоратларни ривожланишида муҳим роль, эҳтимол кучайтирувчи роль ўйнайди. Кўрсатилган нохуш реакцияларнинг узоқ вақтдан кейин кузатиладиган оқибатлари ҳозирги вақтгача аниқланмаган. Пациентларни клиник текшириш ёғ тўқимасини қайта тақсимланиш белгиларини аниқлаш учун пациентларни кўрувидан иборат бўлиши керак. Шунингдек қон зардобида липидлар ва глюкозанинг миқдорини назорат қилиш керак. Липдлар алмашинувининг бузилишини клиник кўрсатмаларга мувофиқ равишда тўғриланиши керак.

Миопатия

ОИТВ юқтирган пациентларда миопатия симптомларини (миалгия, ҳолсизлик, креатинфосфокиназанинг фаоллигини ошиши) ривожланиши асосий касаллик билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини инобатга олиш керак. Зидовудин суткада 500 мг ва 600 мг дозаларда қўлланганида, препаратни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган миопатия кам кузатилади. Зидовудинни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган миопатия ривожланганида препаратни бекор қилиш керак.

Иммунитетни тикланиш синдроми

Оғир даражадаги иммунтанқислик билан кечувчи ОИТВ юқтирган пациентларни антиретровирус даволаш вақтида симптомсиз ва чўзилувчан кечувчи оппортунистик инфекциялар фонида яллиғланиш жараёни зўрайиши мумкин, бу пациентнинг аҳволини жиддий ёмонлашишига ёки симптомларини оғирлашишига сабаб бўлиши мумкин. Одатда ножўя реакциялар антиретровирус даволаш бошланганидан сўнг биринчи ҳафта ва ойларида кузатилган. Энг аҳамиятли мисоллар – цитомегаловирусли ретинит, тарқоқ ва/ёки микобактериал инфекция ва пневмоцист пневмониядир. Ҳар қандай яллиғланиш симптомларини зудлик билан аниқлаш ва даволашни ўз вақтида бошлаш керак. Аутоиммун касалликлар (Грейвс касаллиги, полимиозит ва Гийен-Барре синдроми) иммунитетни тикланиши фонида кузатилган, бироқ бирламчи белгиларини намоён бўлиш вақти ўзгариб турган ва касаллик, даволаш бошланганидан сўнг бир неча ойдан кейин ривожланган бўлиши ва атипик кечиши мумкин.

Бир вақтнинг ўзида ОИТВ ва гепатит С вирусини (ВГС) билан инфекцияланган пациентлар

In vitro шароитларда ўтказилган тадқиқотлар, рибавирин пиримидин нуклеозидлари, шу жумладан зидовудиннинг аналогларини фосфорланишини пасайтириши мумкин. Гарчи иккала инфекция (ОИТВ-1 / ВГС) қўшилган пациентларда рибавирин ва зидовудинни фармакокинетик ва фармакодинамик ўзаро таъсири юзасидан далиллар аниқланмаган.

ОИТВ билан инфекцияланган, бир вақтнинг ўзида зидовудин билан даволанган пациентларда рибавирин индуциялаган анемияни зўрайиши юзасидан хабарлар берилган. Ушбу самарани ривожланиш механизми ҳозирги вақтгача номаълум. Шунинг учун рибавирин ва зидовудинни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Айниқса, анамнезида зидовудинни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган анемия бўлганида, антиретровирус даволаш схемасини, таркибида зидовудин сақламаган муқобил схемасига ўзгартириш керак.

ОИТВ-1 билан инфекцияланган, гепатит С билан ёндош инфекцияланган, ОИТВ-1 ни даволаш учун мажмуавий антиретровирус даволаш ва рибавирин билан ёки рибавиринсиз интерферон альфа олаётган пациентларда жигар етишмовчилиги (баъзида ўлим билан тугаган) ҳоллари юзасидан хабарлар берилган. Зидовудин ва рибавирин билан ёки рибавиринсиз интерферон альфа бир вақтда қўлланганида, заҳарланиш белгилари, айниқса жигар етишмовчилиги, нейтропения ва анемиянинг белгиларини аниқлаш мақсадида пациентларни синчиклаб кузатиш керак. Заҳарланишни, айниқса, жигар етишмовчилигининг клиник белгилари кучайганида (Чайлд-Пью шкаласи бўйича > 6 балл) интерферон альфа, рибавирин ёки ҳар иккала препаратнинг дозасини камайтириш ёки бекор қилиш керак. Миелосупрессия ривожланганида зидовудин билан даволашни тўхтатиш ёки бекор қилиш мумкинлигини кўриб чиқиш керак.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш ҳусусиятига таъсири

Даволаниш даврида транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Бош айланиши, уйқучанлик, тормозланиш, тиришишлар каби нохуш реакциялар пайдо бўлганида юқорида кўрсатилган фаолият турларини бажаришдан сақланиш керак.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши

Зидовудин йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Препаратни ҳомиладорликни 14 ҳафтасигача, она учун кутилган потенциал фойда ҳомила учун кузатилиши мумкин ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин. Зидовудинни ҳомиладорликни 14 ҳафтасидан кейин, ва кейинчалик янги туғилган чақалоқларда қўллаш ОИТВ-инфекциясини онадан ҳомилага ўтиш частотасини пасайишига олиб келади. Зидовудин препаратини ҳомила она қорнида бўлган ёки неонатал даврларда қабул қилган оналардан туғилган болаларда препаратнинг анча вақтдан кейин кузатиладиган оқибатлари номаълум. Канцероген таъсир қилиши мумкинлигини бутунлай истисно қилиш мумкин эмас.

Зидовудин лактация даврида қўлланганида эмизишни тўхтатиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: толиқиш, бош оғриғи, қусиш, гематологик кўрсаткичларни бузилиши бўлиши мумкин.

Даволаш: симптоматик. Гемодиализ ва перитонеал диализ зидовудинни организмдан чиқариш учун самараси кам, бироқ унинг метаболити – глюкуронидни чиқарилишини тезлаштиради.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 100 мг ва 300 мг.

10 таблетка поливинилхлорид плёнка ва лакланган чоп этилган алюмин фольгали контур уяли ўрамга жойланади.

20, 50, 60, 100, 200 ёки 500 таблетка (касалхоналар учун) биринчи марта очиш назорати бўлган бураладиган қопқоқли полимер банкага жойланади. Банканинг ичидаги бўшлиқ тиббий пахта билан тўлдирилади. Банкага ёрлиқли қоғоз ёки полимер материалли, ўзи елимланадиган ёрлиқ елимланади.

Дори препаратининг иккиламчи ўрами

1, 2, 3, 5, 6 ёки 10 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга истеъмолчилар тараси учун картон қутига жойланади.

Банкалар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномалари билан бирга гуруҳли ўрамга – гофриланган картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: